Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-1903/6648 Дата решения 01.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Аннаева Таслима Амировна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ДК Нигина масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый АТИБ Ипотека банк
Source ID 1013667 Claim ID 3001949 PDF Hash a3b5d190825942b7... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 116-моддаси аролик кодекси 116 code_article
онуни 22-моддаси онуни 22 law
онуни 28-моддаси онуни 28 law
онуни 13-моддаси онуни 13 law
аролик кодекси 126-моддаси аролик кодекси 126 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПК 343-моддаси ИПК 343 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-1903/6648-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья У.Курбонова Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья А.Абдурахманов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Т.Аннаева ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 1 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Убайдуллаев ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура бошқарма катта прокурори М.Қурбанова, “D.K. Nigina” масъулияти чекланган жамияти вакили О.Мирзаев, Т.Маматов (2023 йил 9 январдаги 2-сонли ишончнома билан) иштирокида, Андижон вилоят Адлия бошқармаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси Андижон шаҳар филиали, “Инго-Ўзбекистан” суғурта компаниясини ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилган ҳолда, даъвогар “D.K. Nigina” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Қахрамон Джурабоевнинг жавобгар АТИБ “Ипотека банк” Андижон вилоят филиали, “Vodiy shirinlik biznes” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Андижон шаҳар 1-сон Давлат нотариал идораси томонидан 2018 йил 1 июнь куни расмийлаштирилган гаровга қўйиш тўғрисидаги ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 19 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 16 декабрдаги қарори устидан “D.K. Nigina” масъулияти чекланган жамиятининг таъсисчиси Қахрамон Джурабоев томонидан берилган кассация шикояти иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида Олий суд биносида видеоконференцалоқа режимида Андижон вилоят судининг кўмагида кўриб чиқиб куйидагиларни аниқлади: 2018 йил 31 майда 196-сонли кредит шартномасига асосан АТБ “Ипотека банк” Андижон вилоят филиали билан “Vodiy shirinlik biznes” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 20 ой муддатга йиллик 1 20 % устама тўлаш шарти билан “Қандолат маҳсулотлари ва салқин ичимликларини сотиб олиш” мақсадида 2 000 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Кредит таъминотига “Mega Max gold” масъулияти чекланган жамиятининг кафиллиги ҳамда 2018 йил 1 июнда тузилган гаров шартномасига асосан “D.K. Nigina” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Буюк Турон кўчаси 1 уйда жойлашган умумий фойдаланиш майдони 1957,43 кв.м., қурилиш майдони 848,12 кв.м. бўлган 67 хонадан иборат “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш” бино иншоотлари гаровга қўйилган. Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 20 сентябрдаги хал қилув қарори билан “Vodiy shirinlik biznes” масъулияти чекланган жамиятидан 1 182 431 439 сўм кредит бўйича асосий қарзи, 141 673 084 сўм кредит фоизи ундирилган ва ундирув кафилга ҳамда гаровдаги “D.K. Nigina” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бино иншоотларига қаратилган. Кейинчалик “D.K. Nigina” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Джурабоев Қахрамон (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, АТБ “Ипотека банк” Андижон вилоят филиали (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади), “Vodiy shirinlik biznes” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади) Андижон шаҳар 1-сон Давлат нотариал идораси томонидан 2018 йил 1 июнь куни расмийлаштирилган гаровга қўйиш тўғрисидаги ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суднинг ажримлари билан Андижон вилоят Адлия бошқармаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси Андижон шаҳар филиали, “Инго-Ўзбекистан” суғурта компанияси ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб этилган. Биринчи инстанция судининг 2021 йил 19 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантириб, даъво талабидаги реестрга 2-633-рақами билан қайд этилган Андижон шаҳар Давлат нотариал идораси томонидан 2018 йил 1 июнь куни тузилган “Кўчмас мулкни гаровга қўйиш (ипотека) шартномасини иккинчи бандидаги Б-Б1 ва В-В1-В2 ифодалари қисми ҳақиқий эмас деб топилган, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 16 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд қарорларидан норози бўлиб “D.K.Nigina” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Қахрамон Джурабоев кассация шикояти билан мурожаат қилиб, унда суд қарорлари билан гаров шартномаси фақат бузилган қисми ҳақиқий эмас деб топилганлиги, “Vodiy shirinlik biznes” масъулияти чекланган жамиятининг раҳбари ва таъсисчиси 2 ҳужжатлари расмийлаштирилганлиги ва пул олинганлиги ва қаерга сарфланганлиги ҳамда “D.K.Nigina” масъулияти чекланган жамиятининг ходимларини танимаслиги, гаров ҳужжатларидан умуман хабари бўлмаганлиги ҳақида билдиргани, гаров шартномасини Бахтиёр Акбаров ишончнома асосида имзолагани, унга берилган ишончномадаги имзо А.Суфиевга тегишлиги ёки тегишли эмаслиги текширилмаганлиги, эксперт хулосасида 2018 йил 31 майдаги баҳолаш далолатномасида Қахрамон Джурабоев имзоси устидан компьютер техникаси орқали ҳужжат тайёрланганлиги аниқланганлиги, “D.K.Nigina” масъулияти чекланган жамиятининг 2018 йил 7 майдаги таъсисчиларнинг умумий йиғилиш қарори суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилганлиги, 2 000 000 000 сўм кредит сарфланиши бўйича мониторинг қилинганидан кейин 400 565 100 сўмлик маҳсулот пули қаерда қолганлигига аниқлик киритилмаганлиги, суд ишни бир томонлама, фақатгина банк манфаатини қўзлаб кўриб чиқилганлиги, кредит олиниши қонунийлиги, қаерга сарфланиши, қолдиғи қанчани ташкил этиши, нима учун кредит қайтарилмаганлиги текширилмаганлиги, натижада “D.K.Nigina” масъулияти чекланган жамиятининг мол-мулклари сохталаштирилган ҳужжатлар билан суд орқали сотувга чиқаришга эришишганлиги, Янгибозор деҳқон бозори ҳукумат қарорига асосан 2015 йилда қайта реконструкция қилиниши муносабати билан 2017 йил 15 ноябрь куни қадастр филиали томонидан огоҳлантириш берилганлиги, Б.Акбаровга гаров шартномасига имзо қўйишга ваколат берилмаган бўлса-да, у имзо қўйгани, ипотека шартномаси Фуқаролик кодексининг 116-моддасига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим деб ҳисобланишига қарамай, суд фақат бузилган қисмида ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топганлиги, шунга кўра суд қарорларини бекор қилишни ва даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари кассация шикоятини қўллабқувватлаб, суд ҳужжатларини бекор қилишни ҳамда даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Бош прокуратура катта прокурори биринчи ва апелляция инстанция судларининг суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Андижон вилоят Адлия бошқармаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси Андижон шаҳар филиали, “Инго-Ўзбекистан” суғурта компанияси ҳамда АТИБ “Ипотека банк” суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, вакиллари суд мажлисига иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти 3 ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни Андижон вилоят Адлия бошқармаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси Андижон шаҳар филиали, “ИнгоЎзбекистан” суғурта компанияси ҳамда АТИБ “Ипотека банк” вакиллари иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблади. бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 19 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 16 декабрдаги қарорни бекор қилиб, даъво талабини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. Иш хужжатларидан аниқланишича, “Ipoteka-bank” АТБ ва “Vodiy Shirinlik Biznes” масъулияти чекланган жамияти ўртасида кредит шартномаси тузилган. Кредит таъминоти сифатида “D.K. Nigina” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Андижон шахар, Буюк Турон кўчаси 1-манзилда жойлашган 857,67 кв. м. ер майдони бириктирилган холда савдо маркази биноси (ердан фойдаланиш хуқуқи билан) умумий фойдаланиш майдони 1944,25 кв.м умумий қурилиш майдони 848,12 кв.мдан иборат бўлган 67 хонадан иборат бўлган мол-мулк гаровга қўйилиб, “Ipoteka-bank” АТБ ва “D.K. Nigina” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2018 йил 1 июнь куни ипотека шартномаси тузилган. “Vodiy Shirinlik Biznes” масъулияти чекланган жамияти тугатилиб, 2020 йил 8 сентябрда давлат рўйхатидан чиқарилганлиги маълум бўлган. Биринчи инстанция суди Давлат солиқ Қўмитаси ҳузуридаги Кадастр Агентлигининг Давлат кадастрлари Палатаси Андижон шаҳар филиали томонидан тақдим қилинган маълумотномада Андижон шаҳар Буюк Турон кўчаси 1-манзилда жойлашган савдо маркази бино иншоотлари мулкий ҳуқуни тасдиқловчи 1996 йил 9 июнь кунги 260-сонли давлат ордери, 1996 йил 7 июнь кунги таъсисчи қарори ва далолатнома ҳамда шаҳар ҳокимининг 2012 йил 10 февраль кунги 49-Қ-сонли қарорига асосан “D. K. Nigina” масъулияти чекланган жамиятига тегишлилиги, шаҳар хокимининг 2013 йил 29 июль кунги 379-Қ-сонли қарорига асосан савдо маркази бино иншоотлари амалда эгаллаб фойдаланиб келаётган 857,67 кв.м ер майдони доимий фойдаланиш учун бириктириб берилганлиги, савдо маркази бино иншоотлари 857,67 кв.м ер майдонида жойлашганлиги, умумий қурилиш майдони 848,12 кв.мни, умумий фойдали майдони 1944,25 кв.мни ташкил этиши, Андижон шаҳар хокимининг 2017 йил 3 май кунги 375-Қ-сонли 4 худудидаги ва бозор атрофидаги бино иншоотларни ҳамда бозорга туташ бўлган Бобур шоҳ, Буюк Турон, Мангулик кўчаларидаги бино иншоотлар қайта реконструкцияга тушганлиги, 2017 йил 15 ноябрь кунги 45-сонли огоҳлантириш хати билан жамият директори З.Джўрабоев расман огоҳлантирилганлиги, шунга кўра бино иншоотларнинг Бобур шоҳ кўча қисмидаги қурилиш майдони 80,64 кв.мни ташкил этган Б-Б1 тарихли савдо дўкони тўла ҳамда В-В1-В2 тарихли бинонинг қурилиш майдони 120,34 кв.мни ташкил этган бир қисми бузилишга тушганлиги ва умумий қурилиш майдони 200,98 кв.м. майдони тўлиқ бузиб юборилганлиги ўз аксини топганлиги, Андижон шахар хокимининг 15.09.2018 йилдаги № 966-сонли қарорига асосан Андижон шахар “D. K. Nigina” масъулияти чекланган жамиятига Андижон шахар Буюк Турон кўчаси 1-манзилда жойлашган “Савдо маркази бино ва иншоотлари бузилишга тушганлиги сабабли ер майдони ва товон пули ўрнига, Андижон шахар хокимлиги захирасида бўлган Буюк Турон кўчаси 2-манзилда 1 қаватли ёпиқ типдаги ер тўласи билан 4 қаватли замонавий лойихалар асосида автотураргоҳ бинолари қуришга, шунингдек, ўзига тегишли бўлиб қолган бино-иншоотларини қайта реконструкция қилиб, замонавий лойихалар асосида енгил конструкцияли мансард услубидаги қўшимча 3 қаватини қуришга хамда лойиха смета хужжатлари тайёрлашга рухсат берилганлиги, ушбу қарорга кўра, шаҳар ҳудудида тугалланмаган биноиншоот қурилиши бошланганлиги, шу билан гаров нарсаси бузилишга тушиб қисман бузилган бўлса-да, гаровга қўйилиб олинганлигини, бу гаров шартномасини қисман хақиқий эмаслигига асос бўлишини, шунга кўра ипотека шартномасинининг иккинчи бандини Б-Б1 ва В-В1В2 ифодалари қисмини хақиқий эмас деб топишни, қолган асослари билан рад этишни лозим топди. Шунингдек, апелляция инстанция суди гаров шартномаси расмийлаштирилишида гаровга қўйилаётган бино иншоотларнинг бир қисми, жумладан Б-Б1 ва В-В1-В2 ифодалари бузилишга тушганлиги ва бузилиш жараёнида бўлганлиги сабабли шартноманинг ушбу қисми гаров тўғрисидаги қонун талабларига тўғри келмаслиги ва ўз ўзидан ҳақиқий эмаслиги тўғрисида биринчи инстанция суди тўғри тўхтамга келган деган хулосага келди. “Ипотека тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 22-моддаси тўртинчи қисмига асосан ипотекага қўювчи ипотека нарсасининг йўқ бўлиб кетиши, шикастланиши, бузилиши ёки ҳолати ёмонлашувига олиб келувчи ҳар қандай хавф-хатар, шунингдек ипотекага олувчининг ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича ҳуқуқларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳолат тўғрисида ипотекага олувчини ўз вақтида ёзма шаклда хабардор этиши керак. Бундан ташқари, “Ипотека тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 28-моддаси биринчи қисмига кўра агар ипотекага қўювчининг ипотека нарсаси бўлган мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи мол5 қонунчиликда белгиланган тартибда тугатилса ва ипотекага қўювчига бошқа мол-мулк берилса ёки тегишли ҳақ тўланса, ўрнига-ўрин берилган мол-мулкка нисбатан ипотека жорий қилинади ёхуд ипотекага олувчи ўз талабларини ипотекага қўювчига тегиши керак бўлган ҳақ суммасидан имтиёзли қаноатлантириш ҳуқуқига эга бўлади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли қўшма қарори 13-бандида фуқаролик муомаласидан чиқарилмаган, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирув қаратилишига йўл қўйиладиган ҳар қандай мол-мулк (корхона, бино, иншоот, жиҳоз, бошқа ишлаб чиқариш жамламалари, қимматбаҳо қоғозлар, пул маблағлари, мулкий ҳуқуқлар ва ҳоказо) гаров нарсаси бўлиши мумкинлиги, шу билан бирга, гаров ҳуқуқи шартнома билан гаровга қўювчининг мулки (тўла хўжалик юритиши)га келгусида қўшиладиган мол-мулкига ҳам татбиқ этилиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда биринчи ҳамда апелляция инстанция судларининг гаров шартномаси расмийлаштирилишида гаровга қўйилаётган бино иншоотларнинг бир қисми, жумладан Б-Б1 ва В-В1-В2 ифодалари бузилишга тушганлиги ва бузилиш жараёнида бўлганлиги сабабли, ипотека шартноманинг ушбу қисми гаров тўғрисидаги қонун талабларига тўғри келмаслиги хулосаси билан келишиб бўлмайди, чунки биноиншоатларнинг гаров шартномасини расмийлаштирилиши пайтида бузилганлиги ҳолати иш ҳужжатлари билан ўз исботини топмади, бундан ташқари реконструкция режасига асосан бузилиш рўйхатига киритилган бўлса-да, уни шу асос билан ҳақиқий эмас деб топиш асослар мавжуд эмас, қолаверса “Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 13-моддаси иккинчи бандида агар гаров нарсаси нобуд бўлган ёки шикастланган ёхуд унга бўлган мулк ҳуқуқи ё хўжалик юритиш ҳуқуқи қонунда белгиланган асосларга кўра бекор қилинган бўлса, гаровга қўювчи оқилона муддатда (низо чиққан тақдирда эса суд белгилаган муддатда) гаров нарсасини тиклашга ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, уни тенг қийматли бошқа мол-мулк билан алмаштиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Шунингдек, Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 19 мартдаги хал қилув қарори билан “D. K. Nigina” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Буюк Турон кўчаси 1 уйда жойлашган Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш бино иншоотларини “Vodiy Shirinlik Biznes” масъулияти чекланган жамияти томонидан олинаётган кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳақидаги “D. K. Nigina” масъулияти чекланган 6 жамияти таъсисчиларининг 2018 йил 24 май кунги 1-сонли йиғилиш қарори ҳақиқий эмас деб топилган. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги Андижон вилоят ИИБ эксперт-криминалистика бўлимининг экспертининг 2020 йил 13 июлдаги хулосаси билан гаровга қўйилаётган мол-мулкни баҳолаш бўйича келишув далолатномада, 2018 йил 1 июндаги кўчмас мулкни гаровга қўйиш ипотека шартномасидаги ҳамда рўйхатга олиш дафтаридаги “D. K. Nigina” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Джурабаев Зафар номидан Джўрабоев Зафар Қахрамонович ўзи томонидан бажарилганлиги, 2018 йил 31 майдаги баҳолаш далолатномасида Джурабоев Қахрамон номидан бажарилган имзо Джўрабоев Қахрамонни ўзи томонидан бажарилгани аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 116-моддасига кўра қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 126-моддасига кўра агар шахснинг битим тузиш ваколатлари шартнома билан ёки юридик шахс ваколатлари унинг таъсис ҳужжатлари билан ишончномада, қонунда белгилаб қўйилганига нисбатан ёинки битим тузилаётган вазиятдан аниқ кўриниб турган деб ҳисобланиши мумкин бўлган ваколатларига нисбатан чеклаб қўйилган бўлса ва битимни тузиш пайтида бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар доирасидан чиқиб кетган бўлсалар, битимдаги иккинчи тараф мазкур чеклашларни билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан манфаатдор бўлган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Бироқ, низо бўйича даъвогар важ келтираётган асослар ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топишга олиб бормайди, чунки ипотека шартномаси, нотариусда рўйхатга олиш китобига ҳамда мол-мулкни баҳолаш далолатномасига даъвогарнинг раҳбари ўзини имзоси қўйилганлиги аниқланган, бундан ташқари даъвогарнинг таъсисчиси мазкур шартномадан хабари бўлмаганлиги 2018 йил 31 майдаги баҳолаш далолатномасида Джурабоев Қахрамон номидан бажарилган имзо Джўрабоев Қахрамонни ўзи томонидан бажарилгани аниқланган, бундан ташқари, Фуқаролик кодексининг 126-моддасига кўра ипотека шартномасини расмийлаштиришда банк ходимларининг қонунга ҳилоф ҳатти-ҳаракатлари мавжудлиги исботлаб берилмаган. Юқоридагиларга асосан, судлар томонидан ишни қўришда моддий нормалар бузилиши оқибатида асослантирилмаган суд қарорлари қабул қилинган, шунга кўра улар бекор қилиниши ва даъвогарнинг юқорида кўрсатилган асослар билан даъво талаби тўлиқ рад этилиши лозим. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, 7 апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли. ИПК 118-моддаси 1-қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. ИПК 110-моддаси 1-қисм биринчи бандида иш судга тааллуқли бўлмаса иш юритиш тугатишлиги белгиланган. Шунингдек, ИПК 110-моддаси 4-бандига кўра, ишда тараф ҳисобланган юридик шахс тугатилган бўлса, иш юритишни тугатишга асос бўлади. Шунга кўра, жавобгар “Ipoteka-bank” АТБ Андижон вилоят филиалига нисбатан ҳамда тугатилган “Vodiy Shirinlik Biznes” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан иш юритишни тугатиш лозим топади. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларни бекор қилишни ва янги қарор қабул қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, кассация инстанция учун тўлаб чиқилган суд ҳужжатларини даъвогар зиммасида қолдиришни, даъвогардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундиришни лозим топади. ИПК 343-моддаси иккинчи қисмига кўра агар ижро этилмаган суд ҳужжати бекор қилиниб ёки ўзгартирилиб, даъвони тўлиқ ёки қисман рад этиш тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинса ёхуд иш юритиш тугатилса ёки даъво кўрмасдан қолдирилса, суд бекор қилинган ёки тегишли қисми ўзгартирилган суд ҳужжати бўйича ундиришни тўлиқ ёхуд қисман бекор қилиш ҳақида суд ҳужжатини қабул қилади. Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 19 октябрдаги ҳал қилув қарори асосида ундирилиши белгиланган ижро варақалари бўйича ундирув бекор қилиниши лозим. Юқоридагиларга кўра ва ИПКнинг 118, 301-303, 343-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: “D.K. Nigina” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Қахрамон Джурабоевнинг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 19 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 16 декабрдаги қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. “D.K. Nigina” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Қахрамон Джурабоевнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. 8 Жавобгар “Ipoteka-bank” АТБ Андижон вилоят филиалига ҳамда “Vodiy Shirinlik Biznes” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан иш юритиш тугатилсин. Фуқаро Қахрамон Джурабоевдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақа берилсин. Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 19 октябрдаги ҳал қилув қарори асосида ижро варақалари бўйича ундирув бекор қилинсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи С. Рахмонов ҳайъат аъзолари Б. Убайдуллаев 9