← Назад
Решение #664597 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2204/2052-сонли
иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўришда марузачи
судья Ф.Муродов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья Ф.Ражабов
Кассация инстанциясида
маърузачи судья О.Халмирзаев
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Тошкент шаҳри
2023 йил 1 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Б.Убайдуллаев ва О.Халмирзаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг
котиблигида, Бухоро вилоят Давлат солиқ бошқармаси вакили И.Ниёзов
(ишончнома асосида), “Aslonobod Plus” масъулияти чекланган жамияти
вакили Р.Маджидов (раҳбар) иштирокида, Бухоро вилоят Давлат солиқ
бошқармасининг “Aslonobod Plus” масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан берилган молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси
юзасидан қабул қилинган Бухоро туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 13 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Бухоро вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 16 ноябрдаги
қарори устидан берилган “ASLONOBOD PLUS” масъулияти чекланган
жамиятининг кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Олий
суд биносида видеоконфренцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Бухоро вилоят Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда
солиқ органи деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат
қилиб, “ASLONOBOD PLUS” масъулияти чекланган жамиятига (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) нисбатан 209 254 716 сўм
молиявий жарима қўллашни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 13 октябрдаги ҳал қилув
қарори билан солиқ органининг аризаси қаноатлантирилган,
жавобгарга нисбатан 209 254 716 сўм молиявий жарима қўлланилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 16 ноябрдаги қарори
билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари кассация
шикоятини қувватлаб, ушбу пул маблағлари кредит ҳисобига
олинганлигини, 1 миллион 100 минг АҚШ долларлик товарлар
келганлигини, қолган суммани Жанубий Корея Республикасидаги
ҳамкорларидан ундириш чораси кўрилаётганлигини, ушбу маблағларни
ундириш учун вақт кераклигини билдириб, суд қарорларини бекор
қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили шикоятда
келтирилган важлар асоссиз эканлигини, 188 минг АҚШ доллари
миқдоридаги
товарлар
Ўзбекистон
Республикаси
ҳудудига
келмаганлигини маълум қилиб, жавобгарнинг кассация шикоятини
қаноатлантиришини рад этишни, суд қарорларини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важларини
муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатлардан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси
Марказий банкининг 2022 йилнинг 1 июль ҳолатида муддати ўтган
дебиторлик қарздорлик тўғрисидаги хизмат кўрсатувчи банкининг,
ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими
маълумотларига кўра жавобгар ва “Ulsan Green House Co.LTD”
Компанияси ўртасида тузилган импорт шартномаси бўйича 188 000
АҚШ доллари миқдорида дебитор қарздорлиги аниқланган.
Жавобгар ва “Ulsan Green House Co.LTD” Компанияси (Корея)
ўртасида 2019 йил 9 март 1 320 000 АҚШ доллари миқдорида махсулот
етказиб бериш тўғрисида импорт шартномаси тузилган, бироқ хорижий
хамкор томонидан шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилмаганлиги
оқибатида 188 000 АҚШ доллари миқдорида дебитор қарздорлик
вужудга келган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо
операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва
назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (бундан буён матнда
Низом деб юритилади) 241-бандига кўра, сотиб олиш контракти бўйича
тўланган пул маблағларини қайтариш ёки сотиш контракти бўйича пул
маблағларининг келиб тушиши сотиб олиш контракти бўйича тўлов
амалга оширилган кундан бошлаб180 кундан ошмаслиги керак. Бунда
сотиш контракти бўйича келиб тушган пул маблағларининг миқдори
сотиб олиш контракти бўйича тўланган пул маблағлари миқдоридан
кам бўлмаслиги лозим. Ушбу муддатда қайтарилмаган ёки белгиланган
миқдорда келиб тушмаган валюта маблағлари муддати ўтган дебитор
қарздорлик сифатида қаралади.
Жавобгарнинг импорт шартномаси бўйича дебитор қарздорлиги
2021 йил 28 октябрда вужудга келган бўлиб, қарздорлик 180 кундан
365 кунгача кечиктирилган.
Низомнинг 28-бандига мувофиқ, хўжалик юритувчи субъектларга
давлат солиқ хизмати органи томонидан жарима қўллаш тўғрисида
талабнома юборилади. Талабнома хўжалик юритувчи субъект ёки унинг
вакилига олганлиги ва олинган санани тасдиқловчи усулда
топширилиши лозим, солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд
бўлган тақдирда, у орқали юборилиши мумкин.
Аризачи томонидан жавобгарнинг шахсий кабинетига электрон
ҳужжат алмашиш йўли билан 2022 йил 19 май кунида 22-36816-сонли
талабнома юборилиб, 188 000 АҚШ доллари миқдоридаги дебитор
қарздорлигининг 10 фоизи-18.800 АҚШ долларининг миллий
валютадаги курси бўйича 209 254 716 сўм миқдоридаги молиявий
жаримани тўлаб бериш сўралган.
Жавобгар томонидан ҳисобланган молиявий жарима суммаси
ихтиёрий тўланмаганлиги сабабли, аризачи судга ариза билан мурожаат
қилиб, жарима суммасини ундиришни сўраган.
Низомнинг 27-бандига мувофиқ, ташқи савдо контрактлари бўйича
активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги
маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона
режимларида
товарлар
республикага
олиб
кирилиши
ва
расмийлаштирилишини,
ишлар
бажарилиши
ва
хизматлар
кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур
Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан
кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун
-90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт
амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда
- репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг
миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт
амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача
кечикканда-репатриация
қилинмаган
активлар
суммасининг
10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт
амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ
кечикканда-репатриация
қилинмаган
активлар
суммасининг
35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча
жарима тўлайдилар.
Қуйидаги ҳолларда хўжалик юритувчи субъектларга ташқи савдо
операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун жарима
қўлланилмайди:
жарима қўллаш тўғрисидаги иш бўйича суд томонидан ҳал қилув
қарори чиқарилгунига қадар «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ репатриация
қилинган активлар суммасига нисбатан;
асбоб-ускуналарни ва (ёки) бутловчи қисмларни етказиб бериш
муддатлари уларнинг техник тавсифларига ҳамда ўзига хос хусусиятига
қараб бир юз саксон кундан ортиқ этиб белгиланган импортга оид
контрактлар бўйича етказиб бериш муддати даврида;
транспортда ташиш ёки сақлаш чоғида тарафларга боғлиқ
бўлмаган сабабларга кўра яроқсиз ҳолатга келган товарлар давлат
органлари
томонидан
йўқ
қилинганлигини
ёхуд
мусодара
қилинганлигини тасдиқловчи ваколатли орган томонидан берилган
ҳужжат тақдим этилган тақдирда;
айни бир қарздорлик предмети ва товарларнинг (ишлар,
хизматларнинг) амалдаги экспорт ва импорт ҳажми бўйича такрорий
жарималар;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги
“Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш,
ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чоратадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5087-сонли Қарорининг 10-бандига кўра,
2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум
тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва “эркин
муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида товарларни
республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш
ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт
қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки
бараварга камайтирилиши, 2021 йил 1 май ҳолатида шаклланган ташқи
савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун
хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилганлигини
ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил
1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланиши белгиланган.
Жавобгарнинг мазкур шартнома бўйича 188 000 АҚШ доллари
миқдоридаги муддати ўтган дебитор қарздорлиги 360 кундан ортиқ
кечиктирилганлиги ташқи савдо операцияларининг ягона электрон
ахборот тизимининг маълумоти ва иш ҳужжатлари билан тўлиқ
тасдиқланган.
Аризачи томонидан мазкур дебиторлик суммасининг 10 фоизи
миқдорида 18 800 АҚШ долларининг сўмдаги эквивалентида
209 254 716 сўм миқдорида жарима тўғри ҳисобланган.
Шу боис, биринчи инстанция суди аризачининг аризасини
қаноатлантириб, жавобгарга нисбатан молиявий жарима қўллаш
тўғрисида қонуний тўхтамга, апелляция инстанцияси суди ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли хулосага келган.
Судлов ҳайъати жавобгар томонидан шикоятида қарздорликни
ундириш учун чоралар кўрганлиги, хорижий ҳамкордан қарздорликни
ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги
ҳолати суд қарорлрарини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўла
олмайди деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 302-моддасининг биринчи қисмига
биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд
аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг
исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг
иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Шунингдек, ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини
(протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
2022 йил 13 октябрдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси
судининг 2022 йил 16 ноябрдаги қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг
кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, суд
харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни ва жавобгардан ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд
харажатлари ундиришни лозим топади.
Юқорида баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 118, 301,
303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 октябрдаги
ҳал қилув қарори ва Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 16 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз,
“ASLONOBOD PLUS” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“ASLONOBOD PLUS” масъулияти чекланган жамиятидан ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд
харажатлари Олий суд депозитига ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
С.Рахмонов
Ҳайъат аъзолари:
Б.Убайдуллаев
О.Халмирзаев