Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2229/42273 Дата решения 01.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Рахмонов Сарварбек Азимжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение YIRIK SOLIQ TO`LOVCHILAR BO`YICHA HUDUDLARARO DAVLAT SOLIQ Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "DISCOVER INVEST" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1013279 Claim ID 3096267 PDF Hash 77d6fb4e82f1b579... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодексининг 14-моддаси кодекси 14 code_article
кодексининг 13-моддаси кодекси 13 code_article
ИПК 297-моддаси ИПК 297 law
кодексининг 15-моддаси кодекси 15 code_article
кодекси 266-моддасининг 14-қисми кодекси 266 14 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2229/42273-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни судья Б.Абдурахимов кўрган Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Б.Кеунимжаева Кассация инстанцияси судида маърузачи судья С.Рахмонов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 1 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Т.Аннаева ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси вакили М.Тойчиев (ишончномага асосан), “Discover Invest” МЧЖ вакиллари А.Болтабоев, Ф.Ғайбуллаев (ишончномаларга асосан) иштирокида, даъвогар Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясининг жавобгар “Discover Invest” масъулияти чекланган жамиятидан 645 млн. сўм қўшилган қиймат солиқ суммасини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 декабрдаги қарори устидан “Discover Invest” МЧЖ томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси (матнда даъвогар ёки инспекция деб юритилади)нинг 2022 йил 1 июндаги 00278-кт-сонли ва 2022 йил 17 июндаги 00364-кт-сонли буйруғига асосан “Discover Invest” МЧЖ (матнда жавобгар деб юритилади)нинг 2020 йил март– декабрь ва 2021 йил январь-сентябрь ойлари давомидаги фаолиятида қўшилган қиймат солиғини (матнда ҚҚС деб юритилади) тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва бюджетга тўланиши юзасидан камерал солиқ текшируви ўтказилган. Текширув натижалари кўра 2022 йил 24 июнда далолатнома ва хулоса расмийлаштирилиб, солиқ тўловчига 2022 йил 27 июнда 645 млн. сўм ҚҚС фарқ суммасига солиқ ҳисоботларига тузатиш киритиш ҳақида талабнома юборилганлиги, мазкур талабнома билан ҚҚСни ҳисобдан чиқарилиши тавсия қилинган. Жавобгар томонидан даъвогар талаби ихтиёрий бажарилмаганлиги сабабли даъвогар Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 645 млн. сўм қўшилган қиймат солиқ суммасини ундиришни сўраган. 1 Биринчи инстанция судининг 2022 йил 26 августдаги ажримига кўра ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида “Business Insurance” МЧЖ, “Infinity Business Trade” МЧЖ, “Trust Whole” МЧЖ, “Yakkayog`och Trans” МЧЖ, “Shosh Qurilish Invest” МЧЖ, “Fayz elektro Komplekt” МЧЖ, “Global Transport Invest” МЧЖ, “Global Biznes System” МЧЖ, “Best Avalon” ХК, “Qurilish Elektro Jihoz” МЧЖ. “Foreign Trade” МЧЖ, “Import Export Business Group” МЧЖ, “Gold Trust” МЧЖ, “Soft Plast Metall” МЧЖ, “Max Origin” МЧЖ ишга жалб қилинган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 5 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 декабрдаги қарори Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 октябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги қарор қабул қилинган. Даъвогар Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясининг даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгар “Discover Invest” МЧЖ ҳисобидан: - даъвогар Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси орқали давлат бюджетига 644 965 647 сўм қўшилган қиймат солиғи; - даъвогар Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси фойдасига ишни биринчи ва апелляция инстанцияларида кўриш билан боғлиқ 48 000 сўм почта харажати; - Республика бюджетига ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ 12 899 312,94 сўм давлат божи; - Республика бюджетига ишни апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ 6 449 656,47 сўм давлат божи ундирилган. Апелляция инстанциясининг мазкур қароридан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда апелляция инстанцияси суди айнан қайси қонун нормалари бузилганлигини келтириб ўтмаганлиги, апелляция инстанцияси суди ўз қарорида даъво аризаси киритилишига асос бўлган инспекциянинг 2022 йил 14 июлдаги 33/20-22163-сонли камерал солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилган қарори 2022 йил 7 октябрдаги Тошкент туманлараро маъмурий судининг 5-1001-2206/2396-сонли қарори билан ҳақиқий эмас деб топилганлигини инобатга олмаганлиги, Солиқ кодексининг 14-моддаси саккизинчи қисмига асосан солиқ идорасига низолашилаётган ҳолат бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи берилмаганлигини англатиши, ушбу ҳолатда Солиқ кодексининг 13-моддасига асосан бартараф этиб бўлмайдиган қарамақаршиликлар ва ноаниқликлар жавобгар фойдасига талқин этилиши лозимлиги, апелляция суди ўз қарорининг асослантирувчи қисмида Солиқ кодексининг 15 ва 266-моддаларига ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 2 майда рўйхатдан ўтган 3232-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 18 ва 19 бандларини келтириб қўлланилиши мумкин бўлмаган қонунчилик ҳужжатини қўллаганлиги, апелляция суди жавобгар 2 контрагентлар билан шартномавий муносабатларга киришган вақтда ҳамда шартномавий мажбуриятлар томонлар томонидан тўлиқ бажарилган вақтда контрагентлар шубҳали корхоналар рўйхатига киритилмаган ва ҚҚС гувоҳномаси бекор қилинмаганлигини аниқлаштирмасдан барвақт хулосага келганлиги, апелляция суди низолашилаётган ҚҚС суммаси жавобгар томонидан контрагентлар билан шартномавий муносабатлар якунланиб, электрон ҳисоб фактуралар тасдиқланганидан сўнг солиқ идорасига ҚҚС бўйича қопланиши лозим суммани қайтариш ҳақида ариза юборганлиги, ушбу ариза бўйича ҚҚС суммасини қайтариш ҳақида қарор қабул қилинганлиги, ариза рад этилмаганлиги инобатга олинмасдан асоссиз қарор қабул қилганлиги, жавобгар томонидан лозим даражада эхтиёткорлик қилинганлиги, шунинг учун ҳам контрагентлар ўз мажбуриятларини тўлиқ бажарганлигини, бироқ апелляция инстанцияси суди асослантирилмаган қарор қабул қилганлиги баён қилиниб, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдириш сўраган. Жавобгар вакиллари шикоятда келтирилган важларни қувватлаб, жавобгар контрагентларга тўлаб берилган ҚҚС суммасини бюджетга тўлайдиган бўлса, бир солиқ турини икки марта тўлашга тўғри келаётганлиги, бу мантиққа тўғри келмайдиган ҳолатлиги, жавобгар бир маротаба ҚҚС суммасини тўлаб қўйганлиги учун ушбу солиқни яна бюджетга тўлашга мажбур эмаслиги, апелляция инстанцияси суди иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганмасдан, ишдаги далилларга ва келтирилган асосларга баҳо бермасдан ноқонуний ва адолатсиз қарор қабул қилганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни сўрадилар. Даъвогар вакили шикоятда келтирилган важларни тан олмасдан, шикоят асоссизлиги, жавобгар билан шартномавий муносабатларда киришган контрагентларнинг кирим ҳужжатларида хисоб фактурада кўрсатилган товар моддий бойликлар умуман мавжуд бўлмаганлиги, жавобгар ва контрагентлар ўртасида тузилган битимни қалбаки (кўзбўямачилик учун тузилган) деб ҳисоблаш кераклиги, реализациядан тушган пул маблағларидан солиқлар тўланмасдан нақдлаштирилганлиги аниқланганлиги, ҚҚС контрагентларнинг масъул мансабдор шахслари тегишли тартибда жавобгарликка тортилганлиги, хисоб фактурада кўрсатилган ҚҚС тўловлари амалга оширмаганлиги ва улрад тўланган деб кўрсатилган ҚҚС суммаси бюджетга келиб тушмаганлиги, жавобгар лозим даражада эхтиёткорлик чораларини кўрмаганлиги сабабли товар нарҳи билан ҚҚС суммасини контрагентларга тўлаб юборганлиги, маъмурий суднинг қарорида солиқ органи қарори асоссизлиги учун эмас, балки солиқ органи тўғридан-тўғри судга мурожаат қилиши лозим бўлганлиги сабабли солиқ органи қарори бекор қилганлиги, апелляция инстанцияси суди тўғри ва адолатли қарор қабул қилганлиги сабабли, шикоятни қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Ишга ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб қилинган “Business Insurance” МЧЖ, “Infinity Business Trade” МЧЖ, “Trust Whole” МЧЖ, “Yakkayog`och Trans” 3 МЧЖ, “Shosh Qurilish Invest” МЧЖ, “Fayz elektro Komplekt” МЧЖ, “Global Transport Invest” МЧЖ, “Global Biznes System” МЧЖ, “Best Avalon” ХК, “Qurilish Elektro Jihoz” МЧЖ, “Foreign Trade” МЧЖ, “Import Export Business Group” МЧЖ, “Gold Trust” МЧЖ, “Soft Plast Metall” МЧЖ, “Max Origin” МЧЖ суд мажлиси бўлиши вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган бўлсалар-да, уларнинг вакиллари суд мажлисига келмадилар . ИПК 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни учинчи шахсларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати тарафлар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, инспекциянинг 2022 йил 1 июндаги 00278-кт-сонли ва 2022 йил 17 июндаги 00364-кт-сонли буйруғига асосан жавобгарнинг 2020 йил март–декабрь ва 2021 йил январь-сентябрь ойлари давомидаги фаолиятида қўшилган қиймат солиғини (матнда ҚҚС деб юритилади) тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва бюджетга тўланиши юзасидан камерал солиқ текшируви ўтказилиши белгиланган. Текширув натижалари кўра 2022 йил 30 июнда далолатнома ва хулоса расмийлаштирилиб, солиқ тўловчига 2022 йил 24 июнда 645 млн. сўм ҚҚС фарқ суммасига солиқ ҳисоботларига тузатиш киритиш ҳақида 33/20-20593сонли талабнома юборилган. Мазкур талабнома билан ҚҚСни ҳисобдан чиқарилиши тавсия қилинган. Мазкур ҳисобга олинган 645 млн. сўм ҚҚС суммасига оид ҳужжатлар таҳлил қилинганда, жавобгар ва 15 та корхоналар билан 2020 йил март – декабрь ва 2021 йил январь-сентябрь ойлари давомида умумий суммаси 4 989,7 млн. сўм, шу жумладан ҚҚС суммаси 645 млн. сўм бўлган солиқларни ҳисобга олганлиги аниқланган. Жумладан : -“Business Insurance” МЧЖ ва жавобгар ўртасида 2020 йил 11 мартда 36-сонли, 2021 йил 6 январда 0/105-сонли ҳамда 2021 йил 15 январда 15/01-сонли шартномалар тузилганлиги, ушбу шартномалар асосида жавобгар ва учинчи шахс ўртасида 143,3 млн. сўмга ҳар хил турдаги (қурилиш, компьютер ва тиббий) маҳсулотларга электрон ҳисоб-фактуралар расмийлаштирилган ва 12,8 млн. сўм ҚҚС ҳисобга олинганлиги, жамият томонидан ҳисобга олинган 12,8 млн. сўм ҚҚС суммасига аниқлик киритиш мақсадида тақдим этилган ҳужжатлар таҳлил қилинганда, “Business Insurance” МЧЖнинг юқорида қайд этилган шартнома ва электрон ҳисобфактуралар асосида реализация қилинган 143 298 970 сўмлик товарлар (қурилиш, компьютер ва тиббий) бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилмаганлиги (кирим қилинмаганлиги), шунингдек реализациядан тушган пул маблағларидан солиқлар тўланмасдан, нақдлаштириб 4 юборилганлиги, “Business Insurance” МЧЖда 2021 йилда ўтказилган солиқ текширувига асосан 4 320 800 000 сўм миқдорида солиқ ва йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик суд кунига қадар бюджетга тўланмаганлиги, шунингдек, “Infinity Business Trade” МЧЖ ва жавобгар ўртасида 2020 йил 12 июнда 14-сонли, 2020 йил 8 июлда 18-сонли ва 2020 йил 21 июлда 23-сонли шартномалар тузилганлиги, ушбу шартномалар асосида жавобгар ва учинчи шахс ўртасида 8,9 млн. сўмга 1370 кв.метр (ПВХ баннер 500х500, 9х9, 300 гр/м2) маҳсулотларга электрон ҳисоб-фактуралар расмийлаштирилган ва 1,2 млн. сўм ҚҚС ҳисобга олинганлиги, жамият томонидан ҳисобга олинган 1,2 млн. сўм ҚҚС суммасига аниқлик киритиш мақсадида тақдим этилган ҳужжатлар таҳлил қилинганда, “Business Insurance” МЧЖнинг юқорида қайд этилган шартнома ва электрон ҳисоб-фактуралар асосида реализация қилинган 8 933 198 сўмлик товарлар (ПВХ баннер 500х500, 9х9, 300 гр/м2) бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилмаганлиги (кирим қилинмаганлиги), шунингдек реализациядан тушган пул маблағларидан солиқлар тўланмасдан, нақдлаштириб юборилганлиги; - “Trust Whole” МЧЖ ва жавобгар ўртасида 2020 йил 1 июнда 03/06-сонли, 2020 йил 19 июлда 119-сонли ва 2020 йил 22 декабрда 470-сонли ва 2021 йил 10 январда 1/24-сонли шартномалар тузилганлиги, ушбу шартномалар асосида жавобгар ва учинчи шахс ўртасида 3 076,7 млн. сўмлик (қурилиш ва хўжалик) маҳсулотларига электрон ҳисобфактуралар расмийлаштирилган ва 401,3 млн. сўм ҚҚСни бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга олинганлиги, “Trust Whole” МЧЖ томонидан ҳисобга олинган 401,3 млн. сўм ҚҚС суммасига аниқлик киритиш мақсадида тақдим этилган ҳужжатлар таҳлил қилинганда, юқорида қайд этилган шартнома ва электрон ҳисоб-фактуралар асосида реализация қилинган 3 076,7 млн. сўмлик (қурилиш ва хўжалик) товарлар бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилмаганлиги (кирим қилинмаганлиги), шунингдек реализациядан тушган пул маблағларидан солиқлар тўланмасдан, нақдлаштириб юборилганлиги, “Trust Whole” МЧЖда 2021 йилда ўтказилган солиқ текширувига асосан 32 857 900 000 сўм миқдорида солиқ ва йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик суд кунига қадар бюджетга тўланмаганлиги, мазкур жамиятда Тошкент шаҳар ДСБ томонидан 2021 йилда ўтказилган солиқ текширувига асосан 32 857,9 млн. сўм солиқ ва йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, солиқ органининг аризаси асосида Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 17 декабрдаги 4-1001-2105/47477-сонли ҳал қилув қарори билан ушбу жамият банкрот деб топилганлиги; - “Yakkayog`och Trans” МЧЖ ва жавобгар ўртасида 2020 йил 4 июнда 04/06-2020-сонли шартнома имзоланганлиги, ушбу шартномалар асосида жавобгар ва учинчи шахс ўртасида 2020 йил 30 июнда қурилиш ишлари хизмати учун жами 17 млн. сўмга электрон ҳисоб-фактуралар расмийлаштирилган ва 2,2 млн. сўм ҚҚС ҳисобга олинганлиги, жамият томонидан ҳисобга олинган 2,2 млн. сўм ҚҚС суммасига аниқлик киритиш мақсадида тақдим этилган ҳужжатлар таҳлил қилинганда, “Yakkayog`och 5 Trans” МЧЖнинг юқорида қайд этилган шартнома ва электрон ҳисобфактуралар асосида реализация қилинган 2,2 млн. сўмлик қурилиш хизматлари бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилмаганлиги (кирим қилинмаганлиги), шунингдек реализациядан тушган пул маблағларидан солиқлар тўланмасдан, нақдлаштириб юборилганлиги, “Yakkayog`och Trans” МЧЖда 2021 йилда ўтказилган солиқ текширувига асосан 6 026 100 000 сўм миқдорида солиқ ва йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик суд кунига қадар бюджетга тўланмаганлиги, Қашқадарё вилояти ДСБнинг аризаси асосида Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 17 декабрдаги 4-1001-2105/47477-сонли ҳал қилув қарори билан ушбу жамият банкрот деб топилганлиги; - “Shosh qurulish – invest” МЧЖ (сотувчи) ва “Discover-invest” МЧЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2020 йил 30 июнда 24-сонли ва 4 июлда 38-сонли шартномалар тузилганлиги, ушбу шартномалар асосида жамият 2020-йил август ва сентябрь ойларида 122 дона ва 77 м (қурилиш ва хўжалик) маҳсулотлари жами қиймати 5 063 013 сўмга электрон ҳисоб-фактураларни расмийлаштирган ҳамда товарларни (қурилиш ва хўжалик маҳсулотлари) кирим қилган деб кўрсатганлиги, “Discover-invest” МЧЖ томонидан ҳисобга олинган 660 393 сўм ҚҚС суммасига аниқлик киритиш мақсадида тақдим этилган ҳужжатлар таҳлил қилинганида, “Shosh qurulish – invest” МЧЖ нинг юқорида қайд этилган шартнома ва электрон ҳисоб-фактуралар асосида реализация қилинган 5 063 013 сўмлик товарлар (қурилиш ва хўжалик маҳсулотлари) бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилмаганлиги (кирим қилинмаган), шунингдек, реализациядан тушган пул маблағларидан солиқлар тўламасдан, нақдлаштириб юборилганлиги, “Shosh qurulish – invest” МЧЖ да Тошкент шаҳар ДСБ томонидан 2021 йилда ўтказилган солиқ текширувга асосан 14 587 200 000 сўм солиқ ва йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик бугунги кунга ҳам бюджетга тўланмаганлиги; - “Fayz elektro komplekt” МЧЖ (сотувчи) ва “Discover-invest” МЧЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2020 йил 8 августда 15/08-сонли ва 26 августда 55/08-сонли шартномалар тузилганлиги, “Discover-invest” МЧЖ шартномалар асосида 2020 йил август ва сентябрь ойларида 1286 дона ва 200 м (қурилиш ва хўжалик) маҳсулотлари жами қиймати 145 835 916 сўмга электрон ҳисоб-фактураларни расмийлаштирган ҳамда товарларни (қурилиш ва хўжалик маҳсулотлари) кирим қилган деб кўрсатиб, сотиб олинган деб кўрсатилган ушбу товарлар (қурилиш ва хўжалик маҳсулотлари) қийматидан келиб чиқиб “Discover-invest” МЧЖ томонидан 19 022 076 сўм ҚҚС бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга олганлиги, “Discoverinvest” МЧЖ томонидан ҳисобга олинган 19 022 076 сўм ҚҚС суммасига аниқлик киритиш мақсадида тақдим этилган ҳужжатлар таҳлил қилинганида, “Fayz elektro komplekt” МЧЖ нинг юқорида қайд этилган шартнома ва электрон ҳисоб-фактуралар асосида реализация қилинган 145 835 916 сўмлик товарлар (қурилиш ва хўжалик маҳсулотлари) бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилмаганлиги (кирим қилинмаган), 6 шунингдек, реализациядан тушган пул маблағларидан солиқлар тўламасдан, нақдлаштириб юборилганлиги; - “Fayz elektro komplekt” МЧЖ да Тошкент шаҳар ДСБ томонидан 2021-йилда ўтказилган солиқ текширувга асосан 12 538 400 000 сўм солиқ ва йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, Тошкент шаҳар ДСБнинг аризаси асосида Тошкент туманлараро иқтисодий суди 2022-йил 19-апрелда 4-1001-2204/9367-сонли хал қилув қарори билан ушбу жамият банкрот деб топилганлиги; - “Global transport invest” MЧЖ (сотувчи) ва “Discover-invest” МЧЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2020 йил 24 августда 134-сонли ва 10 ноябрда 143-сонли шартномалар тузилганлиги, “Discover-invest” МЧЖ шартномалар асосида 2020 йил сентябрь ва ноябрь ойларида транспорт хизматлари учун жами қиймати 265 877 000 сўмга электрон ҳисоб-фактураларни расмийлаштирган ҳамда ушбу транспорт хизматларини бажарган деб кўрсатганлиги, ўз ўрнида, бажарилган деб кўрсатилган транспорт хизматлари қийматидан келиб чиқиб “Discover-invest” МЧЖ томонидан 34 679 609 сўм ҚҚС бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга олинганлиги, “Global transport invest” МЧЖда Сурхондарё вилояти ДСБ томонидан 2021 йилда ўтказилган солиқ текширувига ҳамда жамият томонидан тақдим этилган ҳисоботларга асосан 3 004 400 000 сўм солиқ ва йиғимлар бўйича қарздорлик мавжудлиги; Шунингдек, “Global-biznes-system” МЧЖ (сотувчи) ва “Discover-invest” МЧЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2020 йил 20 октябрда 38-сонли, 24 октябрда 16-сонли, 28 октябрда 44-сонли ва 4 ноябрда 16-сонли шартномалар тузилганлиги, “Discover-invest” МЧЖ шартномалар асосида 2020 йил август ва сентябрь ойларида 14 тонна уголок ҳамда арматура, 40 м труба, 400 кв. метр темир сетка ва 123 дона қурилиш ҳамда хўжалик маҳсулотларни, жами қиймати 165 032 280 сўмга электрон ҳисобфактураларни расмийлаштирган ҳамда товарларни (қурилиш ва хўжалик маҳсулотларни) кирим қилган деб кўрсатганлиги, ўз ўрнида, сотиб олинган деб кўрсатилган ушбу товарлар (қурилиш ва хўжалик маҳсулотлари) қийматидан келиб чиқиб “Discover-invest” МЧЖ томонидан 21 525 950 сўм ҚҚС бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга олинганлиги, жамият томонидан ҳисобга олинган 21 525 950 сўм ҚҚС суммасига аниқлик киритиш мақсадида тақдим этилган ҳужжатлар таҳлил қилинганида, “Global-biznessystem” МЧЖ нинг юқорида қайд этилган шартнома ва электрон ҳисобфактуралар асосида реализация қилинган 165 032 280 сўмлик товарлар (қурилиш ва хўжалик маҳсулотлари) бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилмаганлиги (кирим қилинмаган), шунингдек, реализациядан тушган пул маблағларидан солиқлар тўламасдан, нақдлаштириб юборилганлиги; - “Global-biznes-system” МЧЖда Жиззах вилояти ДСБ томонидан 2021-йилда ўтказилган солиқ текширувга асосан 308 000 000 сўм солиқ ва йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланган, ушбу қарздорлик бугунги кунга ҳам бюджетга тўланмаганлиги, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 23 августдаги 4-1301-2111/2823-сонли хал қилув қарори билан ушбу жамият банкрот деб топилганлиги; 7 - “Best avalon” ХК (сотувчи) ва “Discover-invest” МЧЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2020 йил 17 ноябрда 149-сонли, 2 декабрда 199-сонли ва 17 декабрда 156-сонли шартномалар тузилганлиги, “Discover-invest” МЧЖ шартномалар асосида 2020 йил ноябрь ва декабрь ойларида 20 дона (компьютер қисмларни) маҳсулотларни жами қиймати 48 918 955 сўмга электрон ҳисоб-фактураларни расмийлаштирган ҳамда товарларни (компьютер қисмларни) кирим қилган деб кўрсатганлиги, ўз ўрнида, сотиб олинган деб кўрсатилган ушбу товарлар (компютер қисмлар) қийматидан келиб чиқиб “Discover-invest” МЧЖ томонидан 6 380 733 сўм ҚҚС бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга олинганлиги, “Discover-invest” МЧЖ томонидан ҳисобга олинган 6 380 733 сўм ҚҚС суммасига аниқлик киритиш мақсадида тақдим этилган ҳужжатлар таҳлил қилинганида, “Best avalon” ХКнинг юқорида қайд этилган шартнома ва электрон ҳисоб-фактуралар асосида реализация қилинган 48 918 955 сўмлик товарлар (компьютер қисмларни) бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилмаганлиги (кирим қилинмаган), шунингдек, реализациядан тушган пул маблағларидан солиқлар тўламасдан, нақдлаштириб юборилганлиги, жамиятда 2021 йилда ўтказилган солиқ текширувига асосан 474 400 000 сўм миқдорида солиқ ва йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик бугунги кунга ҳам бюджетга тўланмаганлиги; - “Qurilish elektro jihoz” МЧЖ (сотувчи) ва “Discover-invest” МЧЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2020 йил 12 декабрда 230-сонли, 21 декабрда 302-сонли, 2021 йил 4 январда 1-сонли ва 21-сонли шартномалар тузилганлиги, “Discover-invest” МЧЖ шартномалар асосида 2020 йил декабрь ва 2021 йил январь ойларида 154 дона қурилиш ва хўжалик маҳсулотларини жами қиймати 454 300 715 сўмга электрон ҳисоб-фактураларни расмийлаштирган ҳамда товарларни (қурилиш ва хўжалик маҳсулотларини) кирим қилган деб кўрсатганлиги, ўз ўрнида, сотиб олинган деб кўрсатилган ушбу товарлар (қурилиш ва хўжалик маҳсулотлари) қийматидан келиб чиқиб “Discover-invest” МЧЖ томонидан 59 256 615 сўм ҚҚС бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга олинганлиги, “Discover-invest” МЧЖ томонидан ҳисобга олинган 59 256 615 сўм ҚҚС суммасига аниқлик киритиш мақсадида тақдим этилган ҳужжатлар таҳлил қилинганида, “Qurilish elektro jihoz” МЧЖ нинг юқорида қайд этилган шартнома ва электрон ҳисоб-фактуралар асосида реализация қилинган 454 300 715 сўмлик товарлар (қурилиш ва хўжалик маҳсулотлари) бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилмаганлиги (кирим қилинмаган), шунингдек реализациядан тушган пул маблағларидан солиқлар тўламасдан, нақдлаштириб юборилганлиги, жамиятда 2021 йилда ўтказилган солиқ текширувига асосан 37 491 700 000 сўм миқдорида солиқ ва йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик бугунги кунга ҳам бюджетга тўланмаганлиги, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 мартдаги 4-1001-2213/7080сонли хал қилув қарори билан ушбу жамият банкрот деб топилганлиги; - “Foreign-trade” МЧЖ (сотувчи) ва “Discover-invest” МЧЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2021-йил 20-январда 14-сонли шартнома тузилганлиги, “Discoverinvest” МЧЖ шартномалар асосида 2021 йил февраль ойида 674 дона 8 қурилиш ва хўжалик маҳсулотларни, жами қиймати 79 860 755 сўмга электрон ҳисоб-фактураларни расмийлаштирган ҳамда товарларни (қурилиш ва хўжалик маҳсулотларни) кирим қилган деб кўрсатганлиги, ўз ўрнида, сотиб олинган деб кўрсатилган ушбу товарлар (қурилиш ва хўжалик маҳсулотлари) қийматидан келиб чиқиб “Discover-invest” МЧЖ томонидан 10 416 620 сўм ҚҚС бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга олинганлиги, “Discover-invest” МЧЖ томонидан ҳисобга олинган 10 416 620 сўм ҚҚС суммасига аниқлик киритиш мақсадида тақдим этилган ҳужжатлар таҳлил қилинганида, “Foreign-trade” МЧЖ нинг юқорида қайд этилган шартнома ва электрон ҳисоб-фактуралар асосида реализация қилинган 79 860 755 сўмлик товарлар (қурилиш ва хўжалик маҳсулотлари) бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилмаганлиги (кирим қилинмаган), шунингдек, реализациядан тушган пул маблағларидан солиқлар тўламасдан, нақдлаштириб юборилганлиги, жамиятда 2021 йилда ўтказилган солиқ текширувига асосан 11 050 400 000 сўм миқдорида солиқ ва йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик бугунги кунга ҳам бюджетга тўланмаганлиги, Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 январдаги 4-1502-2101/2337-сонли хал қилув қарори билан ушбу жамият банкрот деб топилганлиги; - “Import exsport business group” МЧЖ (сотувчи) ва “Discover-invest” МЧЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2021 йил 11 февралрда 109-сонли, 24 майда 247-сонли, 3 июнда 272-сонли, 10 августда 366-сонли ва 17 августда 386-сонли шартномалар тузилганлиги, “Import exsport business group” МЧЖ шартномалар асосида 2021 йил февраль, июнь, август ва сентябрь ойиларида 4097 та қурилиш ва хўжалик маҳсулотларини, жами қиймати 238 472 500 сўмга электрон ҳисоб-фактураларни расмийлаштирган ҳамда товарларни (қурилиш ва хўжалик маҳсулотларни) кирим қилган деб кўрсатганлиги, ўз ўрнида, сотиб олинган деб кўрсатилган ушбу товарлар (қурилиш ва хўжалик маҳсулотлари) қийматидан келиб чиқиб “Discoverinvest” МЧЖ томонидан 31 105 108 сўм ҚҚС бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга олинганлиги, “Discover-invest” МЧЖ томонидан ҳисобга олинган 31 105 108 сўм ҚҚС суммасига аниқлик киритиш мақсадида тақдим этилган ҳужжатлар таҳлил қилинганида, “Import exsport business group” МЧЖ нинг юқорида қайд этилган шартнома ва электрон ҳисоб-фактуралар асосида реализация қилинган 238 472 500 сўмлик товарлар (қурилиш ва хўжалик маҳсулотлар) бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилмаганлиги (кирим қилинмаган), шунингдек, реализациядан тушган пул маблағларидан солиқлар тўламасдан, нақдлаштириб юборилганлиги, “Import exsport business group” МЧЖда Фарғона вилояти ДСБ томонидан 2021-йилда ўтказилган солиқ текширувга асосан 8 707 300 000 сўм солиқ ва йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик бугунги кунга ҳам бюджетга тўланмаганлиги; - “Gold trust” МЧЖ (сотувчи) ва “Discover-invest” МЧЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2021 йил 5 мартда 33-сонли шартнома тузилганлиги, “Discoverinvest” МЧЖ шартнома асосида 2021 йил апрель ойида 355 та қурилиш ва хўжалик маҳсулотларини, жами қиймати 174 702 696 сўмга электрон ҳисоб9 фактураларни расмийлаштирган ҳамда товарларни (қурилиш ва хўжалик маҳсулотларни) кирим қилган деб кўрсатганлиги, ўз ўрнида, сотиб олинган деб кўрсатилган ушбу товарлар (қурилиш ва хўжалик маҳсулотлари) қийматидан келиб чиқиб “Discover-invest” МЧЖ томонидан 22 787 308 сўм ҚҚС бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга олинганлиги, “Discoverinvest” МЧЖ томонидан ҳисобга олинган 22 787 308 сўм ҚҚС суммасига аниқлик киритиш мақсадида тақдим этилган ҳужжатлар таҳлил қилинганида, “Gold trust” МЧЖ нинг юқорида қайд этилган шартнома ва электрон ҳисоб-фактуралар асосида реализация қилинган 174 702 696 сўм қийматдаги товарлар (қурилиш ва хўжалик маҳсулотлар) бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилмаганлиги (кирим қилинмаган), шунингдек реализациядан тушган пул маблағларидан солиқлар тўламасдан, нақдлаштириб юборилганлиги, “Gold trust” МЧЖ да Тошкент шаҳар ДСБ томонидан 2021 йилда ўтказилган солиқ текширувга асосан 3 521 300 000 сўм миқдорида солиқ ва йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик бугунги кунга ҳам бюджетга тўланмаганлиги; - “Sof plast metal” МЧЖ (сотувчи) ва “Discover-invest” МЧЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2021 йил 20 апрелда 216/Т-сонли, 7 майда 251/Т-сонли, 2 июнда 30/Т-сонли, 21 июнда 24/с6-сонли, 26/с6-сонли ва 27/с6-сонли шартномалар тузилганлиги, “Sof plast metal” МЧЖ шартномалар асосида 2021 йил июль ойида 4151 та қурилиш ва хўжалик маҳсулотларини, жами қиймати 118 904 637 сўмга электрон ҳисоб-фактураларни расмийлаштирган ҳамда товарларни (қурилиш ва хўжалик маҳсулотларни) кирим қилган деб кўрсатганлиги, ўз ўрнида, сотиб олинган деб кўрсатилган ушбу товарлар (қурилиш ва хўжалик маҳсулотлари) қийматидан келиб чиқиб “Discoverinvest” МЧЖ томонидан 15 509 301 сўм ҚҚС бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга олинганлиги, “Sof plast metal”МЧЖ томонидан ҳисобга олинган 15 509 301 сўм ҚҚС суммасига аниқлик киритиш мақсадида тақдим этилган ҳужжатлар таҳлил қилинганида, “Sof plast metal” МЧЖ нинг юқорида қайд этилган шартнома ва электрон ҳисоб-фактуралар асосида реализация қилинган 118 904 637 сўмлик товарлар (қурилиш ва хўжалик маҳсулотлар) бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилмаганлиги (кирим қилинмаган), шунингдек, реализациядан тушган пул маблағларидан солиқлар тўламасдан, нақдлаштириб юборилганлиги, “Sof plast metal” МЧЖ да Тошкент шаҳар ДСБ томонидан 2021 йилда ўтказилган солиқ текширувга асосан 7 843 900 000 сўм миқдорида солиқ ва йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик бугунги кунга ҳам бюджетга тўланмаганлиги; - “Max origin” МЧЖ (сотувчи) ва “Discover-invest” МЧЖ (сотиб олувчи) ўртасида 2021 йил 24 июлда 18-сонли шартнома тузилганлиги, “Discoverinvest”МЧЖ шартнома асосида 2021 йил февраль, июнь, август ва сентябрь ойиларида 637 та қурилиш ва хўжалик маҳсулотларини жами қиймати 46 808 450 сўмга электрон ҳисоб-фактураларни расмийлаштирган ҳамда товарларни (қурилиш ва хўжалик маҳсулотларни) кирим қилган деб кўрсатганлиги, ўз ўрнида, сотиб олинган деб кўрсатилган ушбу товарлар 10 (қурилиш ва хўжалик маҳсулотлари) қийматидан келиб чиқиб “Discoverinvest” МЧЖ томонидан 6 105 450 сўм ҚҚС бюджетдан қайтариб олиш учун асоссиз ҳисобга олинганлиги, “Discover-invest” МЧЖ томонидан ҳисобга олинган 6 105 450 сўм ҚҚС суммасига аниқлик киритиш мақсадида тақдим этилган ҳужжатлар таҳлил қилинганида, “Max origin” МЧЖ нинг юқорида қайд этилган шартнома ва электрон ҳисоб-фактуралар асосида реализация қилинган 46 808 450 сўмлик товарлар (қурилиш ва хўжалик маҳсулотлар) бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилмаганлиги (кирим қилинмаган), шунингдек реализациядан тушган пул маблағларидан солиқлар тўламасдан, нақдлаштириб юборилганлиги, “Max origin” МЧЖ да Фарғона вилояти ДСБ томонидан 2021 йилда ўтказилган солиқ текширувга асосан 26 536 600 000 сўм миқдорида солиқ ва йиғимлар бўйича қўшимча солиқ ҳисобланганлиги, ушбу қарздорлик бугунги кунга ҳам бюджетга тўланмаганлиги аниқланган. Юқоридаги контрагентлар билан боғлиқ келтирилган ҳолатлар Давлат солиқ қўмитасининг ахборотлар тизимидаги маълумотлар билан солиштирилиб таҳлил қилинганда жамиятларда бошқарув кадрлардан бошқа ходимлар фаолият кўрсатмаслиги, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ўртасида ўзаро маълумотлар алмашинуви орқали текширилганда жамиятлар номида автотранспорт воситалари мавжуд эмаслиги ва автотранспорт воситаларидан фойдаланиш учун ижара шартномалари расмийлаштирилмаганлиги, жамиятларнинг балансида ҳеч қандай асосий воситалар, ишлаб чиқариш активлари, омборхона ва транспорт воситалари мавжуд бўлмаганлиги аниқланган. Текширув натижалари кўра 2022 йил 24 июнда далолатнома ва хулоса расмийлаштирилиб, 2022 йил 27 июнда солиқ тўловчига 645 млн. сўм ҚҚС фарқ суммасига солиқ ҳисоботларига тузатиш киритиш ҳақида 33/20-20593сонли талабнома юборилган. Жавобгар томонидан амалдаги қонунчиликда белгиланган муддатда солиқ ҳисоботларига тузатиш киритилмаган ёхуд ушбу фарқ суммасини инкор қилувчи ҳужжатлар тақдим этилмаган ва текширув натижаларига кўра аниқланган солиқ суммасига эътироз билдирилган. Шунга кўра, инспекциянинг 2022 йил 14 июлдаги 33/20-22163-сон камерал солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қарор қабул қилиниб, жавобгарга нисбатан Солиқ кодекси 14-моддасининг саккизинчи қисмига мувофиқ 2020 йил март-декабрь ва 2021 йил январь-сентябрь даври учун ҚҚС бўйича 645 млн. сўм ҳисобдан чиқарилиш бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда судга даъво аризаси киритиш белгиланган. Солиқ кодекси 14-моддасининг саккизинчи қисмига кўра, ушбу моддада кўрсатилган ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилади. 11 Мазкур ҳолатда, инспекция жавобгар ва контрагентлар ўртасида тузилган шартномалари бўйича етказиб берилган маҳсулотларнинг кирим ҳужжатлари йўқлиги сабабли ушбу битимлар қалбаки ва кўзбуямачилик учун тузилган ҳамда ушбу битимларнинг оқибати солиқ органига битим асосида бюджетга келиб тушмаган солиқларни жавобгардан ундириш ҳуқуқини беради деб ҳисоблаб, судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида”ги 161-сон қарорининг 1-бандида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган. Солиқ кодексининг 15-моддасига кўра, солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шарт. Солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган харажатлар (кўрилган зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим даражада эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан олинмайди. Солиқ кодекси 266-моддасининг 14-қисмига кўра, агар ҳисобга олиш ҳуқуқи товарларни (хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган битим натижасида вужудга келганлигига оид далиллар мавжуд бўлса, солиқ органлари ҳисобга олишни бекор қилишни ёки унга тузатишни амалга оширишга ҳақли. Солиқ органи томонидан контрагентларнинг бухгалтерия ҳужжатларида юқорида қайд этилган товарлар акс эттирилмаганлиги (кирим қилинмаганлиги), яъни контрагентларда юклар ҳақиқатда мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, улар ташилганлигини тасдиқловчи йўл варақалари ва товар-транспорт юк хатлари, юкларни сақлаш бўйича омборхоналари мавжуд эмаслиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2020 йил 2 майда 3232-сон билан рўйхатга олинган “Солиқ тўловчиларини қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (2022 йил 29 апрелда ўз кучини йўқотган)нинг 18-банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларида солиқ текширувлари ўтказиш жараёнида банк операцияларининг хўжалик юритувчи субъект фаолияти хусусиятига ва турига, шунингдек харид қилинадиган ва реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) номенклатурасига мувофиқ эмаслиги аниқланган тақдирда, солиқ текшируви жараёнида, солиқ тўловчи 12 томонидан битим тузишдан кўзланган асосий мақсад қўшилган қиймат солиғини тўламаслик ёки уни ҳисобга олиш эканлиги ҳамда битим (операция) бўйича мажбурият шартнома тарафи бўлмаган шахс ёки битимни (операцияни) бажариш мажбурияти шартнома ёки қонун бўйича юклатилмаган шахс томонидан бажарилганлиги аниқланган тақдирда солиқ органлари томонидан солиқ тўловчини рўйхатдан чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилиниши белгиланган. Низомнинг 19-бандида солиқ тўловчи 18-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида келтирилган ҳолатлар бўйича солиқ тўловчини рўйхатдан чиқарилиши ҳақидаги солиқ органининг қароридан норози бўлган тақдирда, ушбу қарор устидан белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган бўлса-да, жавобгарнинг юқорида қайд этилган контрагентлари томонидан судга мурожаат қилинмаган ва солиқ мажбуриятлари тўлиқ бажарилмаган ҳамда “шубҳали” деб топилишига асос бўлган ҳолатлар бартараф этилмаган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори 1-иловаси билан тасдиқланган “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Низомнинг 25-бандида ҳисобга олиш ҳуқуқини берувчи товарлар (хизматлар)ни харид қилиш ва сотиш бўйича операциялар кетма-кетлигида иштирок этган етказиб берувчиларда (контрагентларда) ушбу товарларнинг қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда солиқ суммасини қоплаш рад этилиши назарда тутилган. Мазкур иш бўйича етказиб берувчилар ҳисобланган контрагентлар томонидан товарларни қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган. Юқоридагиларга кўра, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг жавобгар ва контрагентлар ўртасида тузилган шартнома ҳақиқий эмас деб топилмаганлиги, шунингдек, битим номигагина (қалбаки), яъни ушбу битим қалбаки ёки кўзбуямачилик учун тузилганлигини ва уларни ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлувчи ҳолатлар даъвогар томонидан исботлаб берилмаганлиги тўғрисидаги важи билан келишмасдан, биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлари тўлиқ аниқланмасдан, моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида барвақт хулосага келинганлиги ҳақида асосли тўхтамга келган. Шунга кўра, апелляция инстанцияси суди жавобгарнинг контрагентлари фаолиятида сотилган ва харид қилинган товарлар номутаносиблигига ҳамда солиқдан қочиш ҳолатларига йўл қўйган “шубҳали” корхоналар рўйхатига киритилганлиги ва қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномаси бекор қилинганлиги, жавобгар томонидан контрагентларга тўлаб берилган ҚҚС суммаси контрагентлар томонидан давлат бюджетига тўлаб берилмаганлигини инобатга олиб даъвогарнинг даъво талабини асослилиги ҳақида тўғри хулосага келган. Судлов ҳайъати, жавобгарнинг даъво аризаси киритилишига асос бўлган 13 инспекциянинг 2022 йил 14 июлдаги 33/20-22163-сонли камерал солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилган қарори 2022 йил 7 октябрдаги Тошкент туманлараро маъмурий судининг 5-1001-2206/2396-сонли қарори билан ҳақиқий эмас деб топилганлигини инобатга олмаганлиги ҳақидаги важи билан келишмайди. Чунки, маъмурий судининг қарорида солиқ органи тўғридан-тўғри судга мурожаат қилишга ваколати бўлганлиги ҳақидаги важлар билан солиқ органининг юқоридаги қарори ҳақиқий эмас деб топилган. Шунингдек, жавобгарнинг Солиқ кодексининг 13-моддасига асосан бартараф этиб бўлмайдиган қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар жавобгар фойдасига талқин этилиши лозимлиги ҳқаидаги важини инобатга олиб бўлмайди, сабаби тарафлар ўртасида юзага келган низоли вазиятда бартараф этиб бўлмайдиган қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар мавжуд эмас. Апелляция судининг асослантирувчи қисмида Солиқ кодексининг 15 ва 266-моддаларига ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 2 майда рўйхатдан ўтган 3232-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 18 ва 19 бандларига асоланиб, қўлланилиши мумкин бўлмаган қонунчилик ҳужжатини қўллаганлиги ҳақидаги жавобгарнинг важларига ҳам судлов ҳайъати қўшилмайди. Мазкур ҳолатда пелляция судлов ҳайъати томонидан юқорида қўлланилган қонун ва қонуности нормалари айнан тарафлар ўртасидаги муносабатни ҳал қилишга қаратилган. Жавобгарнинг контрагентлар билан шартномавий муносабатларга киришган вақтда ҳамда шартномавий мажбуриятлар томонлар томонидан тўлиқ бажарилган вақтда контрагентлар шубҳали корхоналар рўйхатига киритилмаганлиги ва ҚҚС гувоҳномаси бекор қилинмаганлиги ҳақидаги важлари ҳам ўринсиздир. Гарчи, шартномавий муносабатга киришлган вақтда контрагентлар шубҳали корхоналар рўйхатига киритилмаган бўлсада, жавобгар ушбу корхоналар билан лозим даражада эхтиёткорлик қилишга мажбур. Жавобгар томонидан контрагентлар билан шартномавий муносабатлар якунланиб, электрон ҳисоб фактуралар тасдиқланганидан сўнг солиқ идорасига ҚҚС бўйича қопланиши лозим суммани қайтариш ҳақида ариза юборганлиги, солиқ органи томонидан ушбу ариза бўйича ҚҚС суммасини қайтариш ҳақида қарор қабул қилинганлиги, ариза рад этилмаганлиги инобатга олинмасдан асоссиз қарор қабул қилганлиги ҳақидаги важи асоссиздир. Солиқ органи жавобгар ва контрагентларнинг фаолиятини ўрганиб чиқмагунига қадар ҚҚС суммаси тўланганлиги ҳолатларига аниқлик киритолмаган, шу сабабдан ҚҚС суммаси бўйича аризани кўриб чиқиш натижаси, солиқ тўловчи ва контрагентлар томонидан солиқ тўловлари тўланганлигига аниқлик киритиб, ундан сўнг ҚҚС суммасини қайтариш талабини қўйган. Юқорида келтирилган ҳолатларга асосан жавобгар томонидан лозим даражада эхтиёткорлик қилиниши ва ҚҚС суммаси контрагентлар томонидан тўланганлиги ҳолатларига аниқлик киритилиши лозим бўлган. 14 Юқоридагиларга асосланиб, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида қарор қабул қилишда моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри қўллаган ҳолда асослантирилган ва қонуний қарор қабул қилган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади ва жавобгар томонидан кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган давлат божи ва почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Discover Invest” МЧЖнинг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 декабрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: С. Рахмонов ҳайъат аъзолари: Т. Аннаева Б. Убайдуллаев 15