Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2302/85 Дата решения 01.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый Кафолатланган кредит масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1013501 Claim ID 3103736 PDF Hash 6e6f8d6f6104adaa... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
ИПКнинг 108-моддаси ИПКнинг 108 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40 АЖРИМ (даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2023 йил 1 февраль 4-1107-2302/75-сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди судья Х.Каримов раислигида, судья ёрдамчиси А.Ўктамовнинг котиблигида, аризачи Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар - “KAFOLATLANGAN-KREDIT” масъулияти чекланган жамиятининг ваколатли банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили Б.Зоиров (ишончномага асосида), (жавобгар вакили иштирокисиз) иштирокида Оҳангарон шаҳар Давлат солиқ инспекциясининг биносида, очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни A Н И Қ Л А Д И: Аризачи Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “KAFOLATLANGAN-KREDIT” масъулияти чекланган жамиятининг ваколатли банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили худди шундай талаб билан судга даъво аризаси киритилганлигини, ушбу даъво ариза такроран судга киритилганлигини, дастлаб киритилган даъво аризаси судда кўрилаётганлигини таъкидлаб, суддан мазкур даъво аризани кўрмасдан қолдиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда “ИПК” деб юритилади) 170-моддасининг 3-қисмида, ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар суднинг мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Шунга кўра суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб ҳисоблайди. Суд даъвогар вакилининг фикрини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан 4-11072302/74-сонли иқтисодий иш юритилаётганлиги маълум бўлди. ИПКнинг 107-моддасининг 1-бандига биноан фуқаролик ишлари бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса иқтисодий суд даъвони кўрмасдан қолдиради. Қонуннинг ушбу талабидан келиб чиқиб, суд аризачи Ангрен шаҳар Давлат солиқ инспекциясининг аризасини кўрмасдан қолдиради. ИПКнинг 108-моддасига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради. Суд ажримида ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги, давлат божини бюджетдан қайтариш ҳақидаги масалалар ҳал қилиниши мумкин. Бироқ, “Давлат божи ставкалари тўғрисида” қонуннинг 9-моддасига кўра, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилган. Шунга кўра суд аризачи ва жавобгарга давлат божи юкламасликни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 1-банди, 118, 195-моддасига асосланиб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Даъво ариза кўрмасдан қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Х.Каримов