Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2201/254 Дата решения 01.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Убайдуллаев Бахберген Сагидуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Яккабоғ пахта тозалаш акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Оқсарой кластер масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1013946 Claim ID 2986439 PDF Hash 09fb2475967cae83... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 83-моддаси онуни 83 law
онуннинг 84-моддаси онуннинг 84 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1806-2201/254-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья С.Турсунов Апелляция инстанциясида маърузачи судья Д.Рахимов Кассация инстанциясида маърузачи судья Б.Убайдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 1 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья С.Рахмановнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар О.Халмирзаев ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, “Яккабоғ пахта тозалаш” акциядорлик жамияти вакиллари Қ.Хуррамов (раҳбар), Ф.Нормуродов (2022 йил 17 февралдаги 72-сонли ишончномага асосан), “Оқсарой кластер” масъулияти чекланган жамияти вакиллари И.Пайзуллаев (2023 йил 23 январдаги 28-сонли ишончномага асосан), А.Юлдашев (2023 йил 10 январдаги 17-сонли ишончномага асосан) иштироикда, мазкур иш бўйича қабул қилинган қилинган қабул қилинган Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 17 майдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 7 июлдаги қарори устидан “Яккабоғ пахта тозалаш” акциядорлик жамияти томонидан берган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси “Яккабоғ пахта тозалаш” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, “Оқсарой кластер” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) билан даъвогар ўртасида 2020 йил 3 сентябрда тузилган 1-сонли ижара шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 17 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантириш рад этилган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 7 июлдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2022 йил 17 майдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилган. Кассация шикоятида тарафлар ўртасидаги ижара шартномасида ҳар бир ой учун 166 134 344 сўмдан тўлаб бориш бўйича амалдаги норматив ҳужжатларга зид равишда келишилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 253-сонли қарорининг 2-бандининг б-кичик бандида пахта тозалаш корхоналари ва тайёрлов масканлариининг ишлаб турган ускуналари ва бошқа асосий воситалари пахта туқимачилик ишлаб чиқариш ва кластерлари ташкилотчиларига ижарага мулк ва ер солиғи ҳамда амортизация ажратмаларини ҳисобга олган ҳолда, давлат мулки учун белгиланган энг кам ставкалари бўйича берилиши белгиланган бўлса-да, Қашқадарё вилоят ҳокимининг “Қашқадарё вилоятида 2020 йилда давлат кучмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг ягона энг кам миқдорини белгилаш тўғрисида” 2020 йил 10 январдаги HQ-24/01-қарори асосида ҳисобланганида бир ойга 560 669 683 сўмни ташкил қилиши, шартномада эса бир ой учун 166 134 344 сўмни ташкил қилганлиги, кузатув ёки умумий йиғилиш қарорисиз акциядорларнинг розилигисиз шартнома тузилганлиги ҳақида важлар келтириб, суд қарорларини бекор қилишни, ижарага бериш шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакиллари кассация шикоятини қаноатлантиришни сўрадилар. Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакиллари кассация шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни сўрадилар. Палата суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакили суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важларини эшитиб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Аниқланишча, даъвогар (“Ижарага берувчи”) билан (“Ижарага олувчи”) ўртасида 2020 йил 3 сентябрда 1-сонли Бино-иншоатларни ижарага бериш шартномаси тузилган. Ижара шартномасининг 1-бўлимида даъвогар (“Ижарага берувчи”) шартноманинг 1-иловасида белгиланган бино-иншоатларни жавобгар (“Ижарага олувчи”) га ижарага бериши, ижарага олувчи эса ижара объектини қабул қилиб олиш ва мазкур шартномада белгиланган тартибда тўловнги ижарага берувчига тўлаши белгиланган. Ижара шартномасининг 2.1-бандида ижарага олувчи ижара объектидан фойдаланганлиги учун ижарага берувчига ҳар бир ой учун 166 134 344 сўмдан тўлаб бериш, 2.2-бандида ижарага олувчи ижара объектидан фойдаланилган давр учун комунал тўловлар учун электр энергияси, газ вабошқа комунал тўловларни ташкилотлар билан алоҳида шартнома тузган ҳолда ўз ҳисобидан тўлаб бериш мажбуриятлари белгиланган. Шартноманинг 1-иловасида ижарага берилаётган бино-иншоатлар учун ойлик ижара тўлови 91 157 572 сўм, 2-иловасига кўра, ижарага берилаётган ускуналар учун ойлик ижара тўлови 74 976 771 сўм, жами бир ойлик ижара тўлови 166 134 343 сўмни ташкил этган. Мазкур ойлик ижара тўлови “Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази”нинг Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси томонидан тасдиқланган. “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 83-моддасига кўра, жамият томонидан мол-мулкни олиш ёки уни бошқа шахсга бериш ёхуд мол-мулкни бошқа шахсга бериш эҳтимоли билан боғлиқ битим (шу жумладан қарз, кредит, гаров, кафиллик) ёки ўзаро боғланган бир нечта битим, агар бошқа шахсга берилаётган мол-мулкнинг ёки олинаётган мол-мулкнинг баланс қиймати бундай битимларни тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг ўн беш фоизидан ортиғини ташкил этса, йирик битим деб ҳисобланади, кундалик хўжалик фаолиятини юритиш жараёнида тузиладиган битимлар ҳамда акцияларни ва бошқа қимматли қоғозларни жойлаштириш билан боғлиқ бўлган битимлар бундан мустасно. Ушбу Қонуннинг 84-моддасига кўра, баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг ўн беш фоизидан эллик фоизигачасини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгашининг аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинади, бунда кузатув кенгашидан чиқиб кетган аъзоларнинг овози инобатга олинмайди. Шартнома тузилаётган пайтида жамиятнинг соф активлари қиймати 18 567 221 000 сўмни ташкил этган. Мазкур баланс қийматининг 15%и 2 785 083 000 сўмни ташкил этган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.1 бандига кўра ижара тўлови ҳар бир ой учун 166 134 344 сўм этиб белгиланган. Ижара объекти 2020 йил 1 сентябрдан 2021 йил 1 сентябрь кунига қадар ижарага берилган. Шу сабабли ижара шартномаси бўйича жами ижара тўлови 166 134 344 сўмдан 12 ойга 1 993 612 128 сўмни ташкил этади. Мазкур ҳолда ижарага бериш шартнома баҳоси 1 993 612 128 сўмни ташкил этиши, ушбу сумма эса жамият соф активлари миқдорининг ўн беш фоизидан ошиб кетмаганлиги сабабли тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 3 сентябрдаги 1-сонли шартнома йирик битим ҳисобланмайди. Қайд этилган ҳолатларни инобатга олиб, моддий ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда, биринчи инстанция суди даъво талабини қаноатлантиришни рад қилиш, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида асосли хулосага келган. Кассация шикоятида келтирилган важлар, жумладан кузатув ёки умумий йиғилиш қарорисиз акциядорларнинг розилигисиз шартнома тузилганлиги ҳақида важлари ҳам асоссиз бўлиб, суд қарорларини бекор қилиш учун асос бўлмайди. Чунки, тарафлар ўртасидаги ижара шартномаси йирик битим ҳисобланмайди ва уни кузатув ёки умумий йиғилиш қарорисиз тузиш мумкин. 4 ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 17 майдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 7 июлдаги қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ тўланган суд харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни, даъвогардан Олий суд фойдасига ишни суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатларини ундиришни, ижро варақасини беришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 17 майдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 7 июлдаги қарори ўзгаришсиз, кассация шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. “Яккабоғ пахта тозалаш” акциядорлик жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий суд фойдасига 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: С.Рахмонов ҳайъат аъзолари: О.Халмирзаев Б.Убайдуллаев