Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1905-2204/3280 Дата решения 01.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Денауский межрайонный экономический суд Судья Тожиев Зокиржон Холбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Шўрчидонмахсулотлари" АЖ Ответчик / Подсудимый "Мухаббат Аловуддин Аттор" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1029873 Claim ID 3087412 PDF Hash 69ecacee56e2237f... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онунининг 17-моддаси онуни 17 law
Текст решения Оригинал (узб.)
DENOV TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DENAU INTERDISTRICT ECONOMIC COURT Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi 63 uy Denau myriad, Ezgu Maqsad street, 63 h Tel: (+99876) 413-71-15, Fax: (+99876) 413-71-16 е-mail: i.denоv@sud.uz АЖРИМ (Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида) 2023 йил 01 февраль 4-1905-2204/3280-сонли иш Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Х.Тожиев, раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Латифовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогардан вакил ХХХ иштирокида, ХХХнинг манфаатида жавобгар ХХХ даъвогар фойдасига 9 967 600 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишини Денов туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар ХХХнинг манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХХдан даъвогар фойдасига 9 967 600 000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида белгиланган тартибда хабардор қилинган ХХХ ҳамда жавобгар ХХХдан вакиллар иштирок этмади. ХХХ даъво аризасида ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга тарафлар ўртасида 2023 йил 01 февралда тузилган медиатив келишувни тақдим этиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд, даъво ариза важларини, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, тақдим этилган медиатив келишувни ўрганиб, қўйидаги асосларга кўра даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Аниқланишича, “ХХХ ва ХХХ ўртасида 2023 йил 01 февралда медиатив келишув тузилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси биринчи қисмининг 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Қайд этилганларга асосан, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли, суд даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида” ги Қонунининг 17-моддасининг олтинчи қисмига кўра, низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно. Юқоридаги ҳолатларга ва қонун нормаларининг талабларига асосланиб суд, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, тарафлардан давлат божи ундирмасликни, олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасига қолдиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107,195-моддасини қўллаб, суд ХХХнинг даъвогар ХХХнинг манфаатида жавобгар ХХХдан даъвогар фойдасига 9 967 600 000 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. даъвогар ХХХ томонидан олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажати ўз зиммасига қолдирилсин. Мазкур ажрим бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради, ажрим устидан қонунчиликда белгиланган тартибда апелляция тартибида Денов туманлараро иқтисодий суди орқали Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (прокурор протест келтирилиши) мумкин. Судья З.Х.Тожиев