Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2301/79 Дата решения 01.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Равшанов Хуршид Нематович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Ответчик / Подсудимый “To’ytepa-Tulpori” масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1029827 Claim ID 3099828 PDF Hash 494db0555efdc185... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
аролик кодекси 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
мазкур Кодекснинг 237-моддаси мазкур Кодекс 237 code_article
тисодий процессуал кодекси 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
аролик кодекси 744-моддаси аролик кодекси 744 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy Адрес: 111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А” Tel: (+99870) 762-30-94 е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 1 февраль 4-1104-2301/79-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Х.Н.Равшанов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакиллари Ш.Икромов (судга тақдим этган ишончномаси ва шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида), А.Ахмаджонов (судга тақдим этган шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида) ва жавобгар вакили Д.Камалов (раҳбар, судга тақдим этган шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида) иштирокида, даъвогар – ХХХ“ХХХ” АТБ манфаатида жавобгар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ХХХ” АТБ фойдасига 30 532 313 сўм кредит қарздорлигини ва суд харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни очиқ суд мажлисида, суднинг биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар – ХХХ“ХХХ” АТБ манфаатида Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ХХХ” АТБ фойдасига 30 532 313 сўм кредит қарздорлигини ва суд харажатини ундиришни сўраган. Даъвогар ушбу иқтисодий ишни ХХХвакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд ушбу ишни даъвогар ХХХвакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, суд муҳокамаси кунига қадар тарафлар ўртасида 2018 йил 09 августда тузилган №606-сонли кредит шартномаси бўйича жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан кредит тўловларни кредит шартномалари шартларига мувофиқ амалга оширмаганлигини айтиб, кредит қарздорлиги ва унга ҳисобланган фоизлар кредит шартномаси жадвалига асосан тўланмаганлигини таъкидлаб, даъво аризаси талабларини қаноатлантириб беришни сўради. аризасидаги кредит қарздорлиги бор бўлганлигини, бироқ кредит қарздорлигини қопланганлигини таъкидлаб, жавобгар жамиятнинг молиявий фаолияти яхши эмаслигини айтиб, қонуний ва адолатли қарор қабул қилишни сўради. Суд томонларнинг вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти зиммасига юклатишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Шунингдек, мазкур Кодекснинг 237-моддасига асосан мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд муҳокамалари давомида тарафнинг вакилининг тушунтиришлари, судга тақдим қилган иш ҳужжатлари ва мавжуд иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар “ХХХ” АТБ (кейинги ўринларда “Банк” деб юритилади) ва жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ўртасида (кейинги ўринларда Қарздор деб юритилади) 2018 йил 09 августда №606-сонли кредит шартномаси (кейинги ўринларда “Шартнома деб юритилади”) тузилган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар-“Банк” жавобгарга-қарз олувчи “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан айланма маблағларни тўлдириш учун қурилиш моллари сотиб олиш мақсадида 60 ойга (шу жумладан 12 ойлик имтиёзли даври билан), йиллик 14 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 230 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиши, жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти “Банк”дан олган кредитни мақсадли сарфлаб, кредит қайтариш жадвалига кўра, кредитни тўлаб бориш мажбуриятини олган. Шартноманинг шартларига кўра, даъвогар Банк ўз мажбуриятларини бажарган. Томонлар ўртасида кредит шартномаси бўйича, яъни жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти кредит шартномасининг 4.2.3банди шартларига кўра, кредитдан фойдаланиш жараёни давомида кредитлашнинг асосий тамойиллари: муддатлилик, қайтаришлилик, 2 мақсадлилик, тўловлилик, кредитни қайтарилишининг ишончлилиги ва таъминланганлигига риоя қилиш каби шартларга тарафлар ўзаро келишган. Аммо, жавобгар кредит шартномасидаги тўлов шартларини бузганлиги сабабли, даъвогар – ХХХ“ХХХ” АТБ манфаатида фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ХХХ” АТБ фойдасига кредит қарздорлигини ундиришни, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишни сўраган. Мазкур даъво ариза бўйича фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судида 2-1104-2104/1863-сонли фуқаролик иши қўзғатилган. 2-1104-2104/1863-сонли фуқаролик иши бўйича фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг 2021 йил 7 май кунги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилган. Бунда: - жавобгар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ХХХ” АТБ фойдасига 188926746 сўм кредит қарздорлиги ва 17 150 сўм почта харажати ундириш; - ундирув гаровга қўювчи Камалов Дилшод Машрафовичга тегишли Ўртачирчиқ тумани, “Уйғур” МФЙ, Тўғизоқ кўчасида жойлашган умумий майдони 0,11 гектар, умумий иншоотлар майдони 230,67 кв.м., фойдаланиш майдони 196,77 кв.м., бўлган ҳаммом, нонвойхона ва савдо дўконига қаратилган. Ушбу мол-мулк электрононлайн аукцион савдосида сотилмаганлиги боис, мол-мулк Банкнинг балансига ўтказилган. Шунингдек, томонлар ўртасида кредит шартномасининг 8.1бандига кўра, асосий қарзни қайтариш муддати кечиктирилганда (муддати ўтган кредит) қарздор Банкка бутун кечиктирилган давр учун шартномада белгиланган фоиз ставкасининг 1,5 баравар оширилган миқдорда фоиз тўлашлигига томонлар ўзаро келишишган. Даъвогарнинг даъво аризасида кўрсатилган маълумотларга, яъни жавобгар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг 2022 йил 12 декабрь ҳолатига “ХХХ” АТБ олдидаги муддати ўтган кредит асосий қарзи 9 251 787 сўмни, муддати ўтган фоиз қарздорлиги 30 532 313 сўмни ташкил этган. Шу билан бирга, Банк томонидан судга тақдим этган маълумотга кўра, яъни жавобгар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг 2023 йил 26 январь ҳолатига “ХХХ” АТБ олдидаги муддати ўтган кредит асосий қарзи 9 251 787 сўмни, муддати ўтган фоиз қарздорлиги 30 837 495,23 сўмни ташкил этган. Даъвогар Банк томонидан, 2022 йил 02 ноябрдаги №071/3347сонли ва 2023 йил 10 январдаги №01-06/39-сонли расмий 3 огоҳлантириш хатлари орқали, жавобгарни кредит қарздорлигини ўз вақтида тўлаш юзасидан огохлантирилишига қарамасдан, жавобгар томонидан кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини тегишли тартибда бажармасдан келган. Шу боис, жавобгар кредит шартномасининг “Кредитни қайтариш графигига” асосан кредит ҳисобланган фоиз тўловларини келишилган тўлов графигида кўрсатилган муддатларда мунтазам тўламай келганлиги суд муҳокамасида аниқланди. Ушбу ҳолатда, суд даъвогарнинг жавобгар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ХХХ” АТБ фойдасига 30 532 313 сўм кредит қарздорлигини ундириш ҳуқуқини асосли деб ҳисоблайди. Ушбу ҳолатда, суд, суд муҳокамасидаги ҳисоб-китоблар, даъвогар Банк томонидан судга тақдим этилган маълумотномаси, томонларнинг вакилларини кўрсатувлари асосида, даъвогарнинг жавобгар “ХХХ” МЧЖ ҳисобидан “ХХХ” АТБ фойдасига кредит шартномаси бўйича 30 532 313 сўм кредит қарздорлигини ундириш талабини асосли эканлиги аниқланди ва ўз исботини топди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбулардан келиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан кредит қарздорлигини ундириш талаби ўз исботини топганлиги боис, суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу иқтисодий ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар “ХХХ” МЧЖ масъулияти чекланган жамияти зиммасига юклатишни лозим топади. 4 Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333, 744-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд Жавобгар – “ХХХ” МЧЖ ҳисобидан: - даъвогар – “ХХХ” АТБ фойдасига кредит шартномаси бўйича 30 532 313 сўм кредит қарздорлиги ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин; - Республика бюджетига 610 646,26 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалар берилсин. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Н.Равшанов 5