← Назад
Решение #664855 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 468 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1804-2101/1258-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья А.Турақулов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья А.Арзиев
Кассация инстанциясида маърузачи
судья Б.Убайдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 1 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати судья С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
О.Халмирзаев ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг
котиблигида, “SARDOR BAXTIBEK” фермер хўжалиги вакили Э.Мирзаев
(раҳбар) иштирокида, мазкур иш бўйича қабул қилинган қилинган Косон
туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 27 октябрдаги ҳал қилув қарори ва
Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 29 мартдаги қарори устидан “SARDOR BAXTIBEK” фермер хўжалиги
томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси
Олий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси
(бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Қашқадарё ҳудудий электр
тармоқлари” акциядорлик жамияти манфаатида (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, “SARDOR
BAXTIBEK” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан 136 166 935 сўм электр энергиядан бўлган қарздорликни
ундиришни сўраган.
Косон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 27 октябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига
136 166 935 сўм электр энергиядан бўлган қарздорлик ундирилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 29 мартдаги қарори билан ҳал
қилув қарори ўзгартилган. Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмидаги жавобгардан
даъвогар фойдасига 136 166 935 сўм қарз ундириш қисми 83 083 154 сўмга,
2 723 338,7 сўм давлат божи ундириш қисми 1 661 663,8 сўмга, даъвонинг
қаноатлантириш рад этилган қисми бўйича 1 061 675,62 сўм давлат божи
ундириш деб ўзгартилган. Даъво талабини қолган қисмини қаноатлантириш рад
этилган. Ҳал қилув қарорини қолган қисмини ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан
мурожаат қилган. Шикоятида судлар иш ҳолатларини тўлиқ ўрганмаганлиги,
электр энергия қарздорлиги қайси давр учун ҳисобланганлигига аниқлик
киритилмаганлиги, даъвогар билан 2019 йил 23 июлда тузилган шартномаси
мавжудлиги, тўланган суммалар инобатга олинмаганлиги ҳақида важлар
келтирилиб, суд қарорларини бекор қилиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакили кассация шикоятини
қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни
сўради.
Палата ва даъвогар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор
қилинган бўлса-да, унинг вакили суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Палата ва даъвогар вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг важларини эшитиб, шикоятда
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён ФК деб
юритилади) 8, 234-моддаларига мувофиқ, мажбуриятлар – шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги низо энергия таъминоти шартномасидан
юзага келган.
ФКнинг 468-моддасига асосан энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия
истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини
олади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил 12 январдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш
тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги
22-сон қарори билан тасдиқланган “Электр енергиясидан фойдаланиш
қоидалари”нинг 60-бандида барча электр энергияси истеъмолчилари (маиший
истеъмолчилардан ташқари) ҳудудий электр тармоқлари корхоналари билан
биргаликда ҳисоб-китоб даври тамом бўлгандан кейин ҳар ой беш кун
мобайнида фойдаланилган электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китобларнинг
таққослаш далолатномасини тузишлари шартлиги кўрсатилган.
Аниқланишча, тарафлар ўртасида “Юридик шахслар учун электр энергияси
етказиб бериш юзасидан шартномаси” тузилиб, шартномага асосан жавобгар
томонидан фойдаланилган электр энергия учун 136 166 935 сўм қарздорлик
мавжуд бўлган.
Даъвогар
томонидан
бир
томонлама
тасдиқланган
таққослаш
далолатномасида 2021 йил 1 апрель ҳолатига жавобгарнинг электр энергиядан
қарздорлиги 136 166 935 сўмни ташкил этган.
Бироқ, иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан бир
томонлама тасдиқланган таққослаш далолатномасида, жавобгарнинг асосий
қарзи 93 441 540 сўмни, пеня 42 740 613 сўмни ташкил этган. Даъво аризасида
пеня ундириш талаби мавжуд эмас.
Мажбурий ижро бюроси Муборак туман бўлимининг 2020 йил
25 августдаги “жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақида”ги қарорида
“Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё ҳудудий бўлими мутахассисининг 2020 йил
17 августдаги хулосасига кўра 120 159 354 сўм электр энергия ҳисобланганлиги
ва жавобгар томонидан тўланган 37 076 200 сўм инобатга олиниб, 83 083 154 сўм
қарз қолганлигиги қайд этилган.
Шунингдек, жавобгар раҳбарининг МИБ Муборак туман бўлими бошлиғи
номига ёзган тушунтириш хатида 2019 йил 19 июлда МИБ Муборак туман
бўлими ходимлари унга тегишли ер майдонига келиб умумий фойдаланишдаги
электр энергия тармоғига уланиш ҳолатини текширишганда, ҳеч қандай
ҳужжатларсиз, Муборак ТЭТК билан шартнома тузмасдан ҳисоблагич ўрнатиб
фойдаланиб келаётганлигини аниқланганлиги, ҳолат юзасидан унга туташ
бўлган ҳудуддаги “Норбой бобо Мингяшаров” фермер хўжалиги раҳбари
Б.Мингяшаровга нисбатан тегишли далолатномаларни расмийлаштирганлиги,
аслида сув насос у раҳбарлик қилаётган фермер хўжалигига тегишли эканлиги,
шунинг учун барча жавобгарликни ўз зиммасига олишини, умумий
фойдаланишдаги электр энергия тармоғига ҳисоблагич ўрнатилганлиги,
2019 йил 20 июлда наряд қилиниб, назорат муҳри ўрнатилганлиги, электр
энергия
тармоғидан
ўзбошимчалик
билан
тўғридан-тўғри
уланиб
фойдаланилмаганлигини, электр энергия тармоғига ўрнатилган ҳисоблагичда
кўрсатилган (кВт)ларни барчасини тезда тўлаб бартараф қилишини маълум
қилган.
Қайд этилганларга кўра, жавобгарнинг 83 083 154 сўм қарзи ишдаги
ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган.
Биринчи инстанция суди ушбу ҳолатларни инобатга олмасдан жавобгардан
даъвогар фойдасига 136 166 935 сўм электр энергиядан бўлган қарздорлик
ундириш тўғрисида асоссиз хулосага келган.
Шу сабабли апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорининг
жавобгардан даъвогар фойдасига 136 166 935 сўм қарз ундириш қисмини
83 083 154 сўмга, қаноатлантирилган даъво талабига мутонасиб равишда ҳал
қилув қарорининг давлат божи ундириш қисмларини ўзгартириш тўғрисида
асосли хулосага келган.
Кассация шикоятида келтирилган важлар, жумладан электр энергия
қарздорлиги қайси давр учун ҳисобланганлигига аниқлик киритилмаганлиги,
даъвогар билан 2019 йил 23 июлда тузилган шартномаси мавжудлиги, тўланган
суммалар инобатга олинмаганлиги ҳақида важлари ҳам асоссиз бўлиб, апелляция
инстанцияси судининг қарорини бекор қилиш учун асос бўлмайди.
Чунки, ишдаги мутахассис хулосасида 2020 йил 1 август ҳолатига
120 159 354 сўм электр энергиядан қарздорлиги мавжудлиги, Мажбурий ижро
4
бюроси Муборак туман бўлимининг 2020 йил 25 августдаги “жиноят ишини
қўзғатишни рад қилиш ҳақида”ги қарорида жавобгар томонидан тўланган
37 076 200 сўм инобатга олиниб, 83 083 154 сўм қарз қолганлигиги қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича
ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг
2022 йил 19 мартдаги қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса
қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси суди учун
республика бюджетига жавобгардан 830 831 сўм давлат божи ундиришни, ижро
варақасини беришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 29 мартдаги қарори ўзгаришсиз, кассация шикояти эса
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“SARDOR BAXTIBEK” фермер хўжалигидан республика бюджетига
830 831 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
С.Рахмонов
ҳайъат аъзолари:
О.Халмирзаев
Б.Убайдуллаев