← Назад
Решение #664892 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| онуни | 32 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 327 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv
qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy
Адрес: 111507, Уртачирчикский район,
пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А”
Tel: (+99870) 762-30-94
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 1 февраль
4-1104-2301/104-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Н.Равшанов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакиллари
Ж.Рахматов (ХХХ ва Тошкент шаҳар қишлоқ хўжалиги бошқармаси вакили,
судга тақдим этган ишончномаси ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжати
билан) ва А.Чуланов (судга тақдим этган шахсини тасдиқловчи ҳужжати
билан) ҳамда жавобгар вакили Ш.Эшбаев (судга тақдим этган ишончномаси
ва шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан) иштирокида, даъвогар – ХХХ “ХХХ”
фермер хўжалиги манфаатида жавобгар – “ХХХ” УК ҳисобидан “ХХХ” фермер
хўжалиги фойдасига 93 848 981,95 сўм асосий қарз, 14 077 347,29 сўм жарима,
46 924 490,9 сўм пеня ва суд харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича иқтисодий ишни иштирокида Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий
судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар – ХХХ “ХХХ” фермер хўжалиги манфаатида Ўртачирчиқ
туманлараро иқтисодий суди даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар –
“ХХХ” УК ҳисобидан “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига 93 848 981,95 сўм
асосий қарз, 14 077 347,29 сўм жарима, 46 924 490,9 сўм пеня ва суд
харажатини ундиришни сўраган.
Даъвогар вакиллари суд мажлисида иштирок этиб, даъво аризасидаги
талабларини қўллаб, суд муҳокамаси кунига қадар 93 848 981,95 сўм асосий
қарздорликни бартараф этмаганлиги боис, даъво талабидаги асосий
қарздорликни ва пеняни ундиришни сўраб, қонуний ва адолатли қарор қабул
қилишни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида қатнашиб, даъвогарнинг даъво
аризасидаги асосий қарздорлиги борлигини тан олиб, тўлаш учун вақт
беришни таъкидлаб, даъво аризадаги жавобгардан ундирилиши сўралган
пеняни амалдаги қонунчилик дорасида камайтиришни сўраб, қонуний ва
адолатли қарор қабул қилишни сўради.
Суд тарафларнинг вакилларини тушунтиришлари ҳамда кўрсатувларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги
асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни
ҳамда даъво талабини қолган қисмини рад қилишни лозим топади. Ушбу
1
иқтисодий ишни кўриб чиқиш бўйича суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига асосан,
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 236-моддасида
мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Суд мажлисида даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва ишдаги мавжуд
ҳужжатлардан кўринишича тарафлар ўртасида, яъни “ХХХ” УК ва “ХХХ”
фермер хўжалиги ўртасида 2022 йил 25 октябрда №7-сонли “Ғаллачилик
кластери билан фермер хўжалиги ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича
фьючерс” шартнома тузилган (кейинги ўринларда Шартнома деб юритилади).
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, даъвогар “ХХХ” фермер хўжалиги -“Хўжалик”
2022 йил ҳосилидан ўзига тегишли ер майдонидан давлат стандарти бўйича
Шартноманинг
1.2
бандида
кўрсатилган
маҳсулотни
топшириш
мажбуриятини, жавобгар-“Кластер”, “ХХХ” фермер хўжалигини-“Хўжалик”ни
ушбу шартномада белгиланган тартибда бошоқли дон уруғлиги билан
таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини
тўлаш мажбуриятини олган.
Иш ҳужжатларига тақдим этилган даъвогар-“ХХХ” фермер хўжалиги ва
жавобгар-“ХХХ” УК ўртасида 2022 йил 12 декабрь ҳолатига тузилиб
тасдиқланган ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасига ва судга
тақдим этган №1-сонли электрон ҳисоб-фактурага, даъвогар ҳамда жавобгар
вакилларининг кўрсатувларига асосан, даъвогар фермер хўжалиги-“Хўжалик”
томонидан жавобгар-“Кластер”га топширган маҳсулоти учун, жавобгар-“ХХХ”
УК нинг сарф-харажатлари чегирилганда, жавобгарнинг даъвогар фермер
хўжалиги олдида 93 848 981,95 сўм асосий қарздорликка йўл қўйганлиги суд
муҳокамасида аниқланди.
Шу билан бирга, мазкур ҳолат Шартноманинг 3-бўлимидаги ҳисоб-китоб
тартибига жавобгар тўлиқ равишда амал қилмаслиги натижасида келиб
чиққанлиги аниқланди.
Даъвогар томонидан жавобгарни оғзаки ва ёзма равишда юзага келган
қарздорликни бартараф этиш бўйича огоҳлантириллигига қармасдан
қарздорлик бартараф этилмаган. Тарафнинг вакилини суд муҳокамасида
таъкидлашича жавобгар томонидан юзага келган қарздорликни суд
муҳокамаси кунги қадар тўламаган. Ушбу ҳолат, даъвогар томонидан судга
тақдим этилган ҳамда иш ҳужжатларидаги маълумотлар, тарафлар ўртасида
тузилиб тасдиқланган ўзаро солиштирма далолатномасида ўз аксини топган
ҳамда суд муҳокамасидаги ҳисоб-китобларга асосан жавобгарнинг даъвогар
олдидаги асосий қарзи 93 848 981,95 сўм миқдорида эканлиги суд
муҳокамасида ўз исботини топди.
Ушбулардан келиб чиқиб, даъвогарнинг “ХХХ” фермер хўжалиги
манфаатида жавобгар – “ХХХ” УК ҳисобидан
“ХХХ” фермер хўжалиги
фойдасига 93 848 981,95 сўм асосий қарзни ундириш талаби мавжуд ва
2
тақдим этилган ҳужжатлар, тараф вакилининг кўрсатувларига ўз исботини
топганлиги
боис,
суд
даъвогарнинг
мазкур
даъво
талабини
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Даъвогар даъво аризасида шартнома талабларига ва Ўзбекистон
Республикасининг
«Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуни 32-моддасига кўра,
жавобгар ҳисобидан 14 077 347,29 сўм жарима, 46 924 490,9 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий Хўжалик суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги №163-сонли қарорининг (кейинги
ўринларда Қарор деб юритилади) 13-бандига кўра, Қонунда ёхуд тарафлар
келишувида пул мажбуриятларини бажаришни кечиктирганлик учун
қарздорнинг неустойка (пеня) тўлаш мажбурияти кўзда тутилиши мумкин.
Бундай ҳолатларда суд шундан келиб чиқиши керакки, агар қонунда ёки
шартномада тўғридан-тўғри бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
кредитор пул мажбуриятини бажармаганлиги учун зарар етказилганлиги
ҳолатини ва зарарнинг миқдорини исботламаса ҳам, ушбу чоралардан бирини
қўллаш ҳақидаги талабни қўйишга ҳақли.
Даъвогар вакиллари суд муҳокамасида, шартнома талабларига ва
Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуни 32-моддасига ва Қарор
талабларига кўра, жавобгар ҳисобидан 46 924 490,9 сўм пеня қисмини
амалдаги қонун ҳужжатларига асосан ундириб беришини сўради.
Ушбу ҳолатда, суд даъвогарнинг шартнома шартларига кўра,
топширилган маҳсулот учун, жавобгар томонидан қабул қилиб олинган
маҳсулот ҳақини ўз вақтида тўламаганлиги сабабли, даъвогарнинг даъво
аризасидаги жавобгар ҳисобидан пеня ундириш талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Бироқ, Қарорининг 2-бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида
белгиланадиган
неустойка
тарафлар
томонидан
қабул қилинган
мажбуриятларнинг
бажарилишини
таъминлаш
усулларидан
бири
ҳисобланиши, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда
неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги тўғрисида
тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида агар
тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги
кўриниб
турса,
суд неустойкани
камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи,
шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги, суд
алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга
эканлиги назарда тутилган. Бунда неустойканинг энг кам миқдори
Фуқаролик кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан
кам бўлмаслиги лозимлигини эътиборга олиб, суд жавобгардан ундирилиши
3
талаб қилинган пеняни 14 100 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим
деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига
кўра,
суд
харажатлари
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш бўйича суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим деб топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236, 326, 327,
333-моддаларини, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларини ва Ўзбекистон Республикаси
Олий Хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки
лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
№163-сонли қарори талабларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар – “ХХХ” УК ҳисобидан:
- даъвогар “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига 93 848 981,95 сўм асосий
қарз ва 14 100 000 сўм пеня ундирилсин;
- Республика бюджети 3 097 016,4 сўм давлат божи ундирилсин;
- ХХХ фойдасига 30 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвогарнинг қолган даъво талабини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач, қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди
апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш
(протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Н.Равшанов
4