Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2201/4336 Дата решения 01.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья Жумаев Диёр Бозорович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат “Алоқабанк” Ответчик / Подсудимый Исломбек Нодирбек Искандар масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1011450 Claim ID 3033281 PDF Hash f4513dbd62e191c6... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
онунининг 238-моддаси онуни 238 law
онунининг 239-моддаси онуни 239 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TERMIZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 190100, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi, 67 190100, Termiz, Istiqlol street, 67 Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25 e-mail: i.termiz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 1 февраль 4-1901-2201/4336-сонли иш Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Д.Жумаев, Т.Музраповнинг котиблигида, аризачи вакили – Н.Тошқулов (2023 йил 4 январдаги 07-04/03-сонли ишончномага асосан), муваққат бошқарувчи – Ш.Сафаровлар иштирокида, аризачи – Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат “ALOQABANK”нинг, қарздор – “ISLOMBEK NODIRBEK ISKANDAR” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган аризаси бўйича ишни, Термиз туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Аризачи – Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат “ALOQABANK” (кейинги ўринларда – кредитор) судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор – “ISLOMBEK NODIRBEK ISKANDAR” масъулияти чекланган жамиятини (кейинги ўринларда – қарздор) банкрот деб топишни сўраган. Қарздор суд мажлисида ўз вакилининг иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризадаги талабини қўллаб-қувватлаб, суддан уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчи кредиторлар умумий йиғилишининг 2023 йил 30 январдаги қарори билан қарздорни банкрот деб эътироф этиш ва тугатишга доир иш юритиш таомилини қўллаш, тугатиш бошқарувчисига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2 (икки) баравари миқдорида белгиланганлигини билдириб, қонуний ҳал қилув қарорни қабул қилишни сўради. Суд, аризачининг тушунтиришини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, аризачининг талабини қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди. Аниқланишича, аризачи ва жавобгар ўртасида 2019 йил 30 декабрда №120-сонли кредит шартномаси тузилган. Мазкур шартномага кўра, банк томонидан жавобгарга 36 (ўттиз олти) ой муддатга йиллик 24 фоиз устама тўлаш шарти билан “Савдо дўкони сотиб олиш учун” 329213000 сўм миқдоридаги кредит маблағи ажратилган. Кредит шартномасига асосан кредитни қайтариш графиги тузилган бўлиб, кредит шартноманинг узилмас қисми сифатида бўлган иловасини ҳар иккала томон имзолаган. Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 8 январдаги ҳал қилув қарорига асосан жавобгардан аризачига 259380100 сўм кредит қарзи ва 69769000 сўм кредит фоизини ундириш белгиланган. Бироқ жавобгар қарзини тўлиқ тўлаб бера олмаган ва банк олдида 61327000 сўм қарзи қолган. Шунингдек Термиз шаҳар давлат солиқ инспекциясидан 3555717,21 сўм қарзи мавжуд. Суд мажлисида ва муваққат бошқарувчисининг ҳисоботидан аниқланишича, қарздор кредиторлари умумий йиғилишининг 2023 йил 30 январдаги қарори билан қарздорни банкрот деб эътироф этиш ва тугатишга доир иш юритиш таомилини қўллаш, тугатиш бошқарувчисига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2 (икки) баравари миқдорида белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 5-моддасига кўра, вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги тўловга қобилиятсизлик аломатлари деб ҳисобланади Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунчиликда белгиланган муддатларда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлиги ва (ёки) ўз устав фондини (устав капиталини) шакллантирмаганлиги муносабати билан тугатиш тўғрисида ўзига нисбатан қарор қабул қилинган юридик шахснинг мол-мулки қиймати кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш учун етарли бўлмаса, бундай юридик шахс ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда тугатилади. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 239-моддаси биринчи қисмига мувофиқ суд тугатилаётган юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади, тугатиш бошқарувчисини тайинлайди. Шунга кўра суд, аризачининг талабини қаноатлантиришни, қарздорни банкрот деб топишни ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб Ш.Сафаровни тайинлашни ва кредиторлар йиғилишининг қарорига асосан тугатиш бошқарувчиси Ш.Сафаровнинг иш ҳақини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2 (икки) баравари миқдорида этиб белгилашни ва аризачи зиммасига уни тўлаб беришни юклашни, кузатув тартиб таомили тугатишни лозим топди. Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама қилиб, қарздордан аризачига 900000 сўм давлат божи, 24000 сўм почта харажати ундиришни лозим топди. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб қилди: Ариза қаноатлантирилсин. Қарздор “ISLOMBEK NODIRBEK ISKANDAR” масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилсин ва уни тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Тугатиш бошқарувчиси этиб Ш.Сафаров тайинлансин ва унга Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 53-54,147-моддаларида назарда тутилган “ISLOMBEK NODIRBEK ISKANDAR” масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топиш, тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш ҳамда мазкур қонунда белгиланган тартибда тугатишга доир иш юритишни ўтказиш натижалари ҳақидаги ҳисоботни ҳар ойда бир маротаба судга тақдим этиш мажбуриятлари юклатилсин. Қарздор “ISLOMBEK NODIRBEK ISKANDAR” масъулияти чекланган жамиятидан аризачи Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат “ALOQABANK” фойдасига 900000 сўм давлат божи ва 24000 сўм почта харажати ундирилсин. Ш.Сафаровнинг иш ҳақи меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2 (икки) баравари этиб белгилансин ва аризачи – Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат “ALOQABANK” зиммасига уни тўлаб бериш юклансин. Ш.Сафаров зиммасига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сонли қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш” Қоидалари 3-бандига мувофиқ, 2 ой муддатда тайинланган вақтдан бошлаб мазкур Қоидаларда назарда тутилган сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича хулоса тақдим этиш мажбурияти юклатилсин. “ISLOMBEK NODIRBEK ISKANDAR” масъулияти чекланган жамиятига уч иш кунида бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларни муҳр ва штампларни моддий ва бошқа қимматликларни тугатиш бошқарувчисига топшириш мажбурияти юклатилсин. Кузатув тартиб таомили тугатилсин. Ҳал қилув қарори дарҳол ижрога қаратилсин ва ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун муддат ичида ушбу суд орқали апелляция тартибда шикоят (протест) бериши мумкин. Д.Жумаев