← Назад
Решение #665215 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 274 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 149 | — | law | |
| ФКнинг | 382 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON REUSPBLIKASI
FARG‘ONA VILOYAT SUDI
ФЕРГАНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
Farg’ona shahar, S.Temur ko’chasi
г Фергана, ул. С.Темура
Protected by PDF Anti-Copy Free
(Upgrade
to Pro Version
to Remove
theЭлектрон
Watermark)
Тel: (73 )243-16-79
Fax: (73)243-17-43
Веб-сайт:
www.sud.uz
почта манзили:i.fargona@sud.uz
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Биринчи инстанциясида ишни
кўрган судья Г.Холматова
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья Б.Мамадалиев
2023 йил 1 февраль
4-1502-2201/1100-сонли иш
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида,
вилоят судининг раис ўринбосари, судья А.Мадаминовнинг раислигида,
судьялар И.Турсунов ва Б.Мамадалиевлардан иборат таркибда, судья катта
ѐрдамчиси Р.Зокировнинг котиблигида, даъвогар раҳбари Я.Мелиқўзиев
(паспорт асосида), вакили Х.Миртожиев (ордер ва ишончнома асосида),
жавобгар вакили А.Халиқов ва А.Ғуломов (ишончнома асосида)ларнинг
иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят
ҳудудий бошқармаси даъвогар ХХХХХХХ манфаатида, жавобгар YYYYYYYY
билан тузилган 2022 йил ???????? кунги №1111111-сонли ва 2022 йил
&&&&&& кунги №222222-сонли шартномаларни бекор қилиш ҳамда 81 640
000 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан ҳамда жавобгар
YYYYYYYYнинг даъвогар XXXXXXXX билан ўрталарида тузилган 2022 йил
???????? кунги №1111111-сонли ва 2022 йил &&&&&& кунги
№222222-сонли шартномаларни бекор қилиш тўғрисидаги қарши даъво аризаси
бўйича қабул қилинган Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
7 декабрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб жавобгар YYYYYYYY
киритган апелляция шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни Фарғона
вилоят суди биносида, видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда матнда “Палата” деб юритилади) ХХХХХХХ (кейинги
ўринларда матнда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, YYYYYYYY (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар”
деб юритилади) ўртасида тузилган 2022 йил 25 май кунги №222222-сонли ва
2022 йил ???????? кунги №1111111-сонли шартномани бекор қилишни ҳамда
жавобгар ҳисобидан жами 81 640 000 сўм зарар ундиришни сўраган.
Жавобгар судга қарши даъво аризаси тақдим қилиб, жавобгар
YYYYYYYY ва даъвогар ХХХХХХХ билан ўрталарида тузилган 2022 йил
????????
кунги
№1111111-сонли
ва
2022
йил
25 май кунги №222222-сонли шартномаларни бекор қилишни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Тошкент шаҳар Молия
бошқармаси, Тошкент шаҳар Ғазначилик бошқармаси шунингдек, HHHHHHH
ҳамда VVVVVVVVV жалб қилинган.
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 декабрь кунги ҳал
by PDF Anti-Copy
Free даъво аризасини
қилув қарориProtected
билан даъвогар
ХХХХХХХнинг
қаноатлантириш(Upgrade
рад қилинган,
даъвогар
ХХХХХХХ
ҳисобидан республика
to Pro Version
to Remove
the Watermark)
бюджетига 7 632 800 сўм давлат божи, 75 000 сўм видеоконференцалоқа
харажати ундириш, тўланган 24 000 сўм почта харажати зиммасида
қолдирилган.
Жавобгар YYYYYYYYнинг қарши даъво аризаси эса кўрмасдан
қолдирилиб, унинг ҳисобидан республика бюджетига 6 000 000 сўм давлат
божи ундирилган, тўланган 24 000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилиб,
ортиқча тўланган 2000 сўм почта харажати аризасига асосан қайтарилиши
белгиланган.
Суднинг мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар
YYYYYYYY судга апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорининг жавобгарнинг қарши даъво
аризасини кўрмасдан қолдириш ҳамда давлат божи ундириш қисмини бекор
қилишни ва тарафлар ўртасида тузилган шартномаларни бекор қилишни
сўраган.
Суд мажлисида жавобгар вакили апелляция шикоятида келтирилган
важларни қўллаб-қувватлаб, унга қўшимча қилиб, биринчи инстанция суди ҳал
қилув қарорида шартномани бекор қилиш бўйича даъвогарга электрон шаклда
таклиф хати юборганлигини, таклиф электрон дўкон орқали электрон шаклда
юбориш тўғрисида норматив ҳужжатлар мавжуд эмаслигини баѐн қилганлиги,
бироқ даъвогарга электрон дўкон орқали 1-шартномани бекор қилиш тўғрисида
2022 йил 7, 26 май ва 5 июнь кунлари, 2-шартномани бекор қилиш тўғрисида
эса 26 май, 5, 14 июнь кунлари талабнома юборилганлигини, даъвогар ушбу
барча талабномаларни қаноатлантиришни рад қилганлигини, суд эса асоссиз
равишда талабнома юбориш тартибига риоя қилмаган деган асос билан қарши
даъвони кўрмасдан қолдирганлигини билдириб, апелляция шикоятини
қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар апелляция шикоятига эътироз билдириб, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса
қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради.
Палата ҳамда учинчи шахс сифатида жалб қилинган Тошкент шаҳар
Молия бошқармаси ва Тошкент шаҳар Ғазначилик бошқармаси судга ариза
киритиб, суд мажлисини уларнинг вакиллари иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида қонунда белгиланган тартибда
ҳабардор қилинган HHHHHHH ҳамда VVVVVVVVVдан суд мажлисига вакил
келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 274-моддаси учинчи
хатбошисига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд
муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда
иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг
иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати суд мажлисини Палата ва учинчи шахслар вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг кўргазмаларини тинглаб, иш
PDF жавобгарнинг
Anti-Copy Free
ҳужжатларини Protected
муҳокама by
қилиб,
апелляция шикоятини
қаноатлантирмасликни,
судининг
ҳал қилув қарорини
(Upgrade toбиринчи
Pro Versionинстанция
to Remove the
Watermark)
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ХХХХХХХ ва жавобгар
YYYYYYYY ўртасида махсус ахборот порталида (Электрон дўкон) 2022 йил
&&&&&& куни ўтказилган электрон давлат харидлари натижаси бўйича товар
етказиб
бериш
тўғрисида
№222222-сонли ва 2022 йил ???????? куни №1111111-сонли шартномалар
тузилган бўлиб, даъвогар жавобгарга №1111111-сонли шартномага асосан ҳар
бир донаси 24 490 сўмдан 13 000 дона, №222222-сонли шартномага асосан ҳар
бир донаси 25 499 сўмдан 13 000 дона, жами 26 000 дона, 649 857 000 сўмлик
хизмат $$$$$$$лари етказиб бериш, жавобгар эса, қабул қилиб олиш ва
тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил &&&&&& кунги №222222-сонли
шартноманинг 2.2-бандида, ижрочи тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида
ҲККПдан хабарнома олганидан бошлаб 5 иш куни ичида, 2022 йил ????????
кунги №1111111-сонли шартнома бўйича эса 7 иш куни ичида товарларни
етказиб бериши шартлиги белгиланган.
Шунингдек, шартномаларнинг 2.5-бандига асосан, ижрочи томонидан
товарни етказиб берилганлиги ва буюртмачи томонидан текшириб
олинганлиги, ижрочи расмийлаштирган ҳисоб-фактурани тарафлар томонидан
имзоланиши билан тасдиқланиши кўрсатилган бўлсада, ижрочи яъни даъвогар
томонидан товар етказиб берилмаган ва етказиб берилганлигини тасдиқловчи
ҳисоб-фактуралар ѐки буюртмачи томонидан товар қабул қилинмаганлигини
тасдиқловчи далиллар ҳамда тайѐр ҳолдаги $$$$$$$ларни, $$$$$$$ тайѐрлаш
учун қилинган сарф-харажатларнинг ҳисоб-китоби судга тақдим этилмаган.
Даъвогар вакилларининг иш ҳужжатларидаги далил сифатида келтирилган
2022 йил 5 май кунги “Бюджетдан маблағ олувчи муассасаларга хизмат
кўрсатиш, ишлар бажариш бўйича” 7-сонли шартнома ва санаси, рақами
кўрсатилмаган бир томонлама имзоланган ҳисоб-фактура тақдим қилинган
бўлсада, ҳисоб-фактура қабул қилувчи томонидан имзоланмаган, етказиб
берилганлиги ва қабул қилиб олинганлиги тўғрисида ишончномалар ҳам иш
ҳужжатларида мавжуд эмас.
Даъвогар вакиллари томонидан биринчи инстанция судида ўтказилган
дастлабки суд мажлисида 3000 дона $$$$$$$ тайѐр эканлигини, бироқ кейинги
суд муҳокамасида 3000 дона $$$$$$$ларни жавобгар қабул қилмаслигини
билдирганидан сўнг бошқа вилоятларга тарқатиб юборганлигини, ҳозирда
мавжуд эмаслигини баѐн қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда
“ФК” деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июнь кунги 163-сонли қарорининг 19-банди
1-қисмида, зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар шуни
Protected
by PDF Anti-Copy
Free
назарда
тутишлари
лозимки,
зарарга
шартнома
мажбуриятлари
бажарилмаганлиги
ѐки to
лозим
даражада
бажарилмаганлиги
(Upgrade
Pro Version
to Remove
the Watermark) муносабати билан
тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ѐки шикастланиши,
шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф
олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи
бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ѐки қилиши лозим бўлган
харажатлари ҳам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми). Бундай
харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган
ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш
учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар,
мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи
шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак.
Бироқ иш ҳужжатларида ушбу зарар суммасини келиб чиқиш манбаси,
уларнинг ҳисоб-китоби мавжуд эмас ѐки тақдим қилинмади. Гарчи даъвогар
ушбу зарар суммасини бой берилган фойда сифатида баѐн қилган бўлсада,
бироқ ушбу тайѐрланган 3 000 дона $$$$$$$ маҳсулотлари етказиб
берилмаслиги оқибатида фойда бой берилган деган важлари асоссиз.
Даъвогар даъво талабида 81 640 000 сўм зарар ундириш талабини
билдирган бўлиб, кейинчалик қилинган ҳисоб-китобларга кўра аниқланган
зарар суммаси 77 857 000 сўм эканлиги суд мажлисида баѐн қилинган ва ҳисоб
китоби тақдим қилинган.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди даъвонинг жавобгардан
етказилган зарар учун 2022 йил ???????? кунги №1111111-сонли шартнома
бўйича 32 370 000 сўм ва 2022 йил &&&&&& кунги №222222-сонли шартнома
бўйича 45 487 000 сўм, жами 77 857 000 сўм зарар ундириш талабини
қаноатлантиришни рад қилиб тўғри ва асосли хулосага келган.
Бундан ташқари, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил
&&&&&& кунги №222222-сонли шартномани бекор қилишни сўраган.
ИПКнинг 149-моддаси 2-қисмининг 4-бандида, даъво талабларига асос
бўлган ҳолатлар, 5-бандида, даъво талабларининг асосларини тасдиқловчи
далиллар даъво аризасида кўрсатилиши белгиланган.
Бироқ даъвогар томонидан судлов ҳайъатига даъво талабини исботловчи
далиллар яъни, товар етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳисоб-фактуралар
ѐки буюртмачи томонидан маҳсулотлар етказилган бўлса уларни қабул
қилинмаганлигини тасдиқловчи далиллар, тайѐрланган $$$$$$$ларни,
$$$$$$$лар тайѐрлаш учун қилинган сарф-харажатларнинг ҳисоб-китоби
тақдим этилмади. Далиллар низони тўғри ҳал этиш учун аҳамиятга эга бўлган
ҳолатлар бор йўқлигини аниқлайди.
Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан даъво аризасида шартномани бекор
қилиш талаблари асослантирилмаганлиги, даъво талабларига асос бўлган
ҳолатлар кўрсатилмаганлиги ва асослантирувчи далиллар судга тақдим
қилинмаганлиги сабабли биринчи инстанция суди тарафлар ўртасида тузилган
2022 йил &&&&&& кунги №222222-сонли шартномани бекор қилиш ҳақидаги
даъво талабини рад қилиш ҳақида асосли тўҳтамга келган.
Жавобгар YYYYYYYY қарши даъво аризаси тақдим қилиб, тарафлар
ўртасида тузилган 2022 йил 25 май кунги №222222-сонли ва 2022 йил ????????
кунги №1111111-сонли шартномаларни бекор қилишни сўраган.
Protected
PDF
Anti-Copy
Free
Гарчанд, жавобгар
2022by
йил
????????
кунги шартномани
жарималарсиз
бекор қилиш тўғрисида
йил 7toмай
куниtheэлектрон
дўкон орқали таклиф
(Upgrade to2022
Pro Version
Remove
Watermark)
юборилганлигини, ижрочи 2022 йил 9 май куни таклифни рад этганлиги,
етказиб бериш муддати ўтиб кетган бўлса ҳам маҳсулотлар 2022 йил 12 май
куни ҳолатига ҳам етказиб берилмаганлигини, 2022 йил 26 май ва 5 июнь
кунлари шартномани жарима билан бекор қилиш тўғрисидаги таклифига
даъвогар (ижрочи) рад жавоби берганлигини, 2022 йил ???????? кунги
№1111111-сонли шартнома бўйича маҳсулотлар етказиб берилмаган бўлсада,
2022 йил &&&&&& куни бошқа №222222-сонли шартнома тузилганлигини,
даъвогар (ижрочи) ушбу аукционда ҳам ғолиб деб топилиб, ушбу шартнома
бўйича ҳам маҳсулотларни етказиб бермаганлиги учун уч марта шартномани
бекор қилиш тўғрисида юборилган таклифига рад жавоби берилганлигини
билдириб, ФКнинг 382-моддасига асосан, тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил
???????? кунги №1111111-сонли ва 2022 йил &&&&&& кунги №222222-сонли
шартномаларни бекор қилишни сўраган.
Бироқ ишдаги ҳужжатларга кўра, жавобгар талабнома тартибига риоя
қилмаганлиги аниқланди.
ФК 384-моддасининг биринчи қисмида, шартнома қандай шаклда тузилган
бўлса, уни ўзгартириш ѐки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай
шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ѐки иш муомаласи
одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса деб белгиланган.
Мазкур модданинг иккинчи қисмига кўра, бир тараф шартномани
ўзгартириш ѐки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби
олганидан кейингина ѐки таклифда кўрсатилган ѐхуд қонунда ѐинки
шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз
кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ѐки бекор
қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.
Гарчи даъвогар жавобгарга электрон дўкон орқали электрон шаклда
шартномаларни бекор қилиш тўғрисида таклиф ҳамда огоҳлантириш хатлари
юборилганлигини важ қилиб келтирсада, бироқ ушбу ҳужжатлар судлов
ҳайъатига тақдим қилинмади.
Тарафлар ўртасида тузилган ҳар икки шартномада ҳам шартномани
ўзгартириш ва бекор қилиш тартиби тўғрисида келишилмаган.
Зеро, ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган
ҳолатларни исботлаши керак.
ИПКнинг 107-моддаси 5-бандида, даъвогар низони судгача ҳал қилиш
(талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги
низолар учун қонунда ѐки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса, суд
даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди жавобгар YYYYYYYYнинг
қарши даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида асосли ва тўғри хулосага
келган.
ИПКнинг 278-моддасига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришга; ҳал қилув қарорини тўлиқ ѐки қисман бекор қилишга
Protected
by ҳал
PDF
Anti-Copy
ва янги қарор қабул
қилишга;
қилув
қарорини Free
ўзгартиришга; ҳал қилув
қарорини тўлиқ(Upgrade
ѐки қисман
юритишни тугатишга ѐхуд
to Pro бекор
Versionқилишга
to Removeва
theиш
Watermark)
даъвони тўлиқ ѐки қисман кўрмасдан қолдиришга ҳақли.
Апелляция судлов ҳайъати давлат божи ва суд харажатларини муҳокама
қилишда қуйидаги қонун нормаларига асосланади:
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, апелляция судлов ҳайъати жавобгар
YYYYYYYYнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи
инстанция судининг 2022 йил 7 декабрь кунги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни, жавобгар томонидан тўланган 3 000 000 сўм давлат божи ва
24 000 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни, жавобгар
ҳисобидан апелляция инстанцияси учун тўланмаган 6 000 сўм почта
харажатини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди фойдасига 75 000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундиришни лозим топади.
Бинобарин, апелляция судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг
42, 68, 118, 278-281-моддаларига асосланиб,
Қ А Р О Р
Қ И Л А Д И:
Жавобгар YYYYYYYYнинг апелляция шикояти қаноатлантирилмасин.
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 декабрь кунги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Жавобгар YYYYYYYY томонидан тўланган 3 000 000 сўм давлат божи ва
24 000 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин.
Жавобгар YYYYYYYY ҳисобидан Фарғона вилоят суди фойдасига 6 000
сўм почта харажати;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди фойдасига 75 000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Иш бўйича ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарордан норози тараф бир йил муддат ичида Ўзбекистон Республикаси
Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида
шикоят (прокурор протест) келтириши мумкин.
Раислик этувчи
А.Мадаминов
Ҳайъат аъзолари
И.Турсунов
Б.Мамадалиев
Protected by PDF Anti-Copy Free