Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2102/551 Дата решения 01.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Убайдуллаев Бахберген Сагидуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзмиллийбанк акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Теккис тола шухрати масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1013993 Claim ID 3083822 PDF Hash ae9cf65fd7a346a3... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 744-моддаси аролик кодекси 744 code_article
мазкур Кодекснинг 236-моддаси мазкур Кодекс 236 code_article
ушбу кодексининг 736-моддаси ушбу кодекси 736 code_article
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
ушбу Кодекснинг 264-моддаси ушбу Кодекс 264 code_article
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2102/551-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья Ж.Мамитов Апелляция инстанциясида маърузачи судья Т.Атабоев Кассация инстанциясида маърузачи судья Б.Убайдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 1 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари О.Халмирзаев ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, “Ўзмиллий банк” акциядорлик жамияти вакиллари Х.Юнусов ва Т.Каримов (2023 йил 5 январдаги 01-152/12-сонли ишончномага асосан) иштирокида, мазкур иш юзасидан қабул қилинган Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 мартдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 26 майдаги қарори устидан “BEST TEXTILE INTERNATIONAL” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимидаги бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Ўзмиллий банк” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар ёки банк деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “TEKKIS TOLA SHUHRATI” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва “BEST TEXTILE INTERNATIONAL” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади) 735 801,51 АҚШ доллари миқдоридаги кредит қарздорликни ундириш, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкларга қаратишни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 25 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза қаноатлантирилган, жавобгар ҳамда қўшимча ҳисобидан 294 064,8 АҚШ доллари кредит танидан муддати ўтган қарздорлик, 338 174,61 АҚШ доллари кредит танидан муддати келмаган қарздорлик, 103 562,1 АҚШ доллари кредит учун ҳисобланган фоиз, жами 735 801.51 АҚШ доллари миқдорида кредит қарздорлик ундирилган, ундирув жавобгарга тегишли бўлган Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани, Қўрғонтепа шаҳри, “Ат-Термизий” кўчасида умумий 5.27 гектар ер майдонидаги қурилиш режасига кўра “0001-0010” ифодалар билан билан 82 хонадан, қурилиш майдони 22 398,81 кв.метрдан иборат фойдаланиш майдони 14 639,13 кв.метрдан иборат кўчмас мулк бино-иншоотларига қаратилган. Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 26 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Суд қарорлари устидан “BEST TEXTILE INTERNATIONAL” масъулияти чекланган жамияти кассация шикояти билан мурожаат қилиб, шикоятда судлар томонидан жавобгарнинг кредит қарзини тўлаш учун муддат ва имкон берилган ҳолда кредит қарзини тўлаш мумкинлиги ҳақидаги кўрсатмалари инобатга олинмаганлиги, “BEST TEXTILE INTERNATIONAL” масъулияти чекланган жамиятидан кредит қарздорлик ва давлат божи солидар тартибда нотўғри ундирилганлиги, давлат ижрочиси томонидан мол-мулк қайта баҳоланмасдан савдога чиқарилганлиги сабабли зарар кўраётганлиги, судлар томонидан иш бир томонлама кўрилганлиги ҳақида важлар келтириб, суд қарорларини бекор қилиб, янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакиллари кассация шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни сўрадилар. Жавобгарлар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакили суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати даъвогар вакилларининг важларини эшитиб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Аниқланишча, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2017 йил 26 июлда 353-07/17-сонли кредит шартномаси тузилган. кредит шартномасига кўра, даъвогар 1 029 226,90 АҚШ доллари миқдорида, 60 ой муддатга, йиллик 9 фоиз устама тўлаш шарти билан жавобгарга кредит маблағини ажратиш белгиланган. Кредитнинг таъминоти сифатида 2017 йил 23 сентябрда ипотека шартномаси тузилиб, унга кўра қўшимча жавобгарга тегишли бўлган Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани, Қўрғонтепа шаҳри, Ат-Термизий кўчасида умумий 5.27 гектар ер майдонидаги қурилиш режасига кўра “0001-0010” ифодалар билан билан 82 хонадан, қурилиш майдони 22 398,81 кв.метрдан иборат фойдаланиш майдони 14 639,13 квадрат метрдан иборат (ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр томонидан 12.10.2016 йилда кадастр китобида №220/1, тартиб рақамли №50, кадастр иши №13/50 билан рўйхатга олинган) кўчмас мулк бино-иншоотларини гаровга қўйилган. Томонлар ўртасида 26.07.2017 йилда имзоланган Баҳолаш далолатномасига мувофиқ кўчмас мулкнинг кредит даври (60 ой) мобайнида эскиришини инобатга олган ҳолда 1 050 000 АҚШ доллари этиб белгиланган. Бундан ташқари 2017 йил 26 июлдаги гаров шартномасига асосан қўшимча равишда кредит таъминоти сифатида кредит маблағи ҳисобига 1 029 226,90 АҚШ доллари қийматидаги Хитой Халқ Республикасида фаолият олиб юритаётган “XINJANG GLOBAL LOGISTICS INTERNATIONAL CO.LTD”дан сотиб олинаётган мева қуритиш ва сабзавотларни қайта ишлаш ускуналари гаровга қўйилган. Тарафлар ўртасида 2017 йил 26 июлдаги баҳолаш далолатномасига мувофиқ сотиб олинаётган мева қуритиш ва сабзавотларни қайта ишлаш ускуналари 1 923 750 000 АҚШ доллари этиб белгиланган. Кредит шартномасида белгиланган муддатларда кредитдан бўлган асосий қарз ва кредит фоиз ўз муддатларида тўланмаганлиги сабабли жавобгарга юборилган талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Шунга кўра, Палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан жами 735 801,51 АҚШ доллари кредит қарздорлик, шундан, 294 064,8 АҚШ доллари кредит танидан муддати ўтган қарздорлик, 338 174,61 АҚШ доллари кредит танидан муддати келмаган қарздорлик, 103 562,1 АҚШ доллари кредит учун ҳисобланган фоизни ундиришни сўраган. Биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келган. Чунки, даъво аризасида кўрсатилган жавобгарнинг кредит қарздорлиги мавжудлиги ишдаги ҳужжатлар, жумладан қўшимча суд молия-кредит экспертизасининг 2022 йил 21 январдаги хулосаси билан ўз тасдиғини топган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олишлиги, мазкур Кодекснинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, шунингдек, ушбу кодексининг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беришлиги, ушбу Кодекснинг 264-моддаси, иккинчи қисмида гаровга кўра қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) бу мажбурият бўйича ўз талаби гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматидан ушбу мол-мулк эгаси бўлган шахс (гаровга қўювчи)нинг бошқа кредиторларига қараганда имтиёзли суратда қаноатлантирилишига, қонунда белгилаб қўйилган чегиришлардан кейин, ҳақли бўлади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли Қарорининг 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши лозимлиги, гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳоси суд қарори билан белгиланмаслиги, шунга кўра, агар даъво аризасида гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳосини белгилаш ҳақида талаб мавжуд бўлса, суд ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида ушбу мол-мулк гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх бўйича реализация қилиниши тўғрисида тушунтириш бериши лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Қайд этилган ҳолатларни инобатга олиб, биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдириш тўғрисида асосли хулосага келган. Кассация шикоятида келтирилган важлар асоссиз бўлиб, суд қарорларини бекор қилиш учун асос бўлмайди. ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 мартдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 26 майдаги қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ тўланган 24 000 сўм почта харажатларини қўшимча жавобгар зиммасида қолдиришни, қўшимча жавобгардан республика бюджетига 77 469 524 сўм давлат божи, Олий суд фойдасига ишни суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатларини ундиришни, ижро варақаларини беришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 мартдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 26 майдаги қарори ўзгаришсиз, кассация шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. “BEST TEXTILE INTERNATIONAL” масъулияти чекланган жамиятидан: - республика бюджетига 77 469 524 сўм давлат божи; - Ўзбекистон Республикаси Олий суд фойдасига 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: С.Рахмонов ҳайъат аъзолари: О.Халмирзаев Б.Убайдуллаев