Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2202/4045 Дата решения 01.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Янгикурганский межрайонный экономический суд Судья Тўхтабоев Шухратжон Турғунбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Намангандонмаҳсулотлари АЖ Ответчик / Подсудимый YANGIQO'RG'ON TUMAN IRRIGATSIYA BO'LIMI
Source ID 1029459 Claim ID 3099217 PDF Hash 926a60ee3aed90d6... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 465-моддаси ФКнинг 465 law
збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
збекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
YANGIQO`RG`ON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI YANGIKURGAN INTERDISTRICT ECONOMIC COURT ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Янгиқўрғон шаҳарчаси Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Тўхтабоевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар АА манфаатида жавобгар ББдан 1 348 200 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Б.Абдумажидов (2023 йил 23 январдаги 01/01-27-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Д.Хомидов (2023 йил 1 февралдаги 17-сонли ишончнома асосида), низонинг предтметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифати Наманган вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси вакили Ж.Жахонгиров (2023 йил 1 февралдаги 01/31-02-05-32/45-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Палата вакили иштирокисиз, иқтисодий суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъво аризасида баён этилишича, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Намангандонмаҳсулотлари” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, ББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 1 348 200 сўм асосий қарз ундириб беришни сўраган. Палата даъво аризасида ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, Палата иштирокисиз иқтисодий ишни кўришни лозим топади. Суд муҳокамасида даъвогар вакиллари даъво талабларини қўллабқувватлаб, уни қаноатлантириб беришни сўради. Суд муҳокамасида жавобгар вакили даъво талаблари юзасидан ўз эътирозларини билдириб, 2019 йил июнь ойида ишга келганлигини, шартнома ва ҳужжатлардан бехабарлигини, мазкур ҳужжатлар бухгалтерия ҳужжатларида мавжуд эмаслигини, бироқ шартномани ҳақиқатда 2019 йил 4 февралда бошлиқ бўлиб ишлаган А.Ботиров имзоланганлигини, ҳозирда рахбар эмаслигини, ушбу ташкилотнинг бошқа бўлимида ишлаётганлигини, маҳсулотни олиб чиқиб кетган А.Рустамов ҳозирги кунда бўлимда ишлаётганлигини, шартнома Ғазначилик бўлинмаси томонидан рўйхатдан ўтказилиши кераклигини, бироқ ўтмаганлигини, шу боис тўловлар амалга 1 оширилмаган бўлиши мумкинлигини, қарздорликни ўша вақтда ишлаган рахбарнинг ўзига қаратишни маъулм қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган Молия вазирлиги Ғазначилиги Наманган вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси вакили Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексига мувофиқ бюджет ташкилотлари билан шартнома имзоланганганда уни рўйхатдан ўтказиш лозимлигини, тарафлар ўртасида 2019 йил 4 февралда имзоланган шартнома рўйхатдан ўтказилмаганлигини баён қилди. Суд, даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини ҳамда учинчи шахс вакилининг фикларини тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра билдирилган даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан. ФКнинг 465-моддасига мувофиқ, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга –– тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Судга тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2019 йил 4 февралда 13-сонли контрактация шартномаси имзоланган. Шартномага биноан, даъвогар томонидан жавобгарга 2019 йил 26 мартдаги А.Рустамов номига берилган ишончномага асосан 2019 йил 26 мартдаги 31-сонли ҳисоб варақ-фактура билан 1 260 000 сўмлик ошқовоқ уруғи маҳсулотлари етказиб берилган. Шунингдек, мазкур ҳисоб варақ фактурада 7%ли устама 88 200 сўм тўлаш кўрсатилган бўлиб, жами 1 348 200 сўмга ҳисоб варақ фактура тасдиқлаб берилган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 24 ноябрда 01/12-533-сонли талабнома билан 1 348 200 сўм асосий қарз тўлаб бериш сўралган. Бироқ, жавобгар томонидан мазкур талабнома жавобсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг биринчи қисмига биноан, юридик мажбуриятлар иқтисодий тасниф кодлари бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан қабул қилинади ҳамда ғазначилик бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилади. Мазкур модданинг учинчи қисмида, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган 2 шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга кириши белгилаб қўйилган. Даъвогар бюджет ташкилоти ҳисобланганлиги боис, у билан тузилган шартномалар Ғазначилик бўлинмасидан рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлсада, бироқ низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган Наманган вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси вакили тушунтиришларига кўра тарафлар ўртасидаги шартнома рўйхатдан ўтказилмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарори 9-бандининг иккинчи хатбошисида, уни тузиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган зарур шартлар мавжуд бўлмаган (қонун ҳужжатларида кўрсатилган барча муҳим шартлар бўйича келишувнинг мавжуд эмаслиги, оферта йўллаган шахс томонидан акцепт олинмаганлиги, мулкнинг топширилмаганлиги, агар унинг топширилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ шартнома тузиш учун талаб этилса ва ҳоказо) битим тузилмаган деб тан олиниши кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли қарори (бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади) 8-бандининг бешинчи хатбошисида, агар тарафлар шартномани муайян шаклда тузишга келишган бўлсалар, гарчи қонунда бу турдаги шартномалар учун бундай шакл талаб қилинган бўлмасада, шартнома белгиланган шаклга келтирилгандан кейин тузилган ҳисобланиши белгиланган. Бундан ташқари, Пленум қарори ушбу бандининг еттинчи хатбошисига мувофиқ, агар тарафларнинг шартномавий-ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги бегилаб қўйилган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Юқоридаги Пленум қарорлари талабларидан келиб чиқиб, тарафлар ўртасида тузилган 2019 йил 4 февралдаги 13-сонли контрактация шартномаси тузилмаган деб ҳисоблансада, бироқ 2019 йил 26 мартдаги 31сонли ҳисоб варақ-фактура билан 1 260 000 сўмлик ошқовоқ уруғи маҳсулотларини жавобгар бўлимнинг ходими А.Рустамовнинг олганлиги унинг имзоси билан тасдиқланган ҳамда суд муҳокамасида жавобгар вакилининг тушунтиришларида ўз исботини топган. Бироқ, тарафлар 3 ўртасидаги шартнома тузилмаган деб ҳисобланганлиги ҳисоб варақ фактурада кўрсатилган 7%ли устама 88 200 сўмни ундиришга асос бўлмайди. ИПКнинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг асосий қарз ундириш тўғрисидаги талабини қисман асосли деб ҳисоблайди ҳамда жавобгардан 1 260 000 сўм ундиришни лозим деб топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади; мазкур модданинг учинчи қисмига асосан, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Юқоридагиларга асосан жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 280 380 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 24 000 сўм тўланган почта харажатлари, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 19 620 сўм давлат божи (асосий қарзни рад этилган қисмига нисбатан)ни ундириш лозим бўлади. Баён этилганларган келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236 ва 465-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасини, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарори 9-бандини, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли қарорининг 8-бандини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 118, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси бошқармаси даъвогар АА манфаатида қаноатлантирилсин. 4 Наманган киритган вилоят ҳудудий даъвоси қисман 1 260 000 сўм асосий қарз ва 24 000 сўм почта харажатлари; - республика бюджети даромади (Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси)га 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. АА ҳисобидан: - республика бюджети даромадига 19 620 сўм давлат божи ундирилсин. Ушбу ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф белгиланган тартибда ва муддатда Наманган вилоят судига шу суд орқали апелляция шикояти бериши (протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ш.Тўхтабоев “Ҳал қилув қарори аслига тўғри”, судья Ш.Тўхтабоев 5