← Назад
Решение #665331 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy
ko’chasi,47
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street,
47
е-mail:
Tel: (+99873) 244 65 30, 244 65 40
i.fargona.t@sud.uz
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида)
2023 йил 1 февраль
4-1501-2302/266-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова
раислигида НОМИ манфаатида судга киритган жавобгар "НОМИ" масъулияти
чекланган жамиятидан 1139994 сўм асосий қарз ва 24 000 сўм почта харажатини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суди
биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти
ҳудудий бошқармаси даъвогар Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Кичик
саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона Дирекцияси манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат этиб жавобгар "НОМИ" масъулияти чекланган
жамиятидан 1139994 сўм асосий қарз ва 24 000 сўм почта харажатини
ундиришни сўраган.
Даъвогар судга жавобгар билан тузилган медиация келишувини
тақдим этди.
Суд иш ҳужжатларни ўрганиб чиқиб даъвони кўрмасдан қолдиришни
лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 131-моддасига асосан тарафлар низони
келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув
битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича
тузилиши мумкин.
Медиация келишуви даъвогар ва жавобгар ўртасида нопрофессионал
медиатор иштирокида тузилган. Медиатив келишуви тарафлар раҳбарлари ва
нопрофессионал медиатор томонидан имзоланган.
ИПК 107-моддасининг 5-3-бандига асосан тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса даъво кўрмасдан қолдирилади.
Суд тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишув қонун ҳужжатларга
зид эмаслигини, унинг шартлари учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларига дахлдор эмаслигини инобатга олиб даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг 17моддаси олтинчи қисмига асосан “Низо медиатив келишув билан медиация
тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим,
бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида
медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно”, деб белгиланган. Даъво аризаси
Савдо-саноат палатаси томонидан киритилгани учун давлат божи тўланмагани
инобатга олинади.
ИПК 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига тўланган 24 000 сўм почта харажатини ундириш лозим бўлади.
Юқоридагиларга асосан, суд ИПК 131, 133, 195-моддаларини қўллаб,
АЖРИМ
ҚИЛДИ :
Даъвогар Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Кичик саноат
зоналарини бошқариш бўйича ягона Дирекцияси ва жавобгар
"НОМИ"
масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2023 йил 31 январь куни медиация
келишуви тузилгани учун даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
зоналарини бошқариш бўйича ягона Дирекцияси фойдасига жавобгар "НОМИ"
масъулияти чекланган жамиятидан 24 000 сўм почта ҳаражати ундирилсин.
Ажримдан норози тараф ажрим чиқарилган кундан эътиборан бир ой
муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий судлов
ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (прокурор протест) келтириши
мумкин.
Раислик этувчи
Акрамова
Д.С.