Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 10-1610/14675 Дата решения 31.01.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Маҳмудов Шуҳрат Муҳаммадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Узмарказимпекс акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый ТИФ Миллий банк
Source ID 1013316 Claim ID 3099317 PDF Hash 6fd915709dbdab47... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 269-моддаси ИПК 269 law
збекистон Республикаси Олий судининг судьяси шикоятни ИПК 269-моддаси збекистон Республикаси Олий судининг судьяси шикоятни ИПК 269 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
Текст решения Оригинал (узб.)
10-1610/14675-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – А.Абдуллаев Апелляция шикоятини қайтарган судья – О.Халмирзаев Кассация инстанциясида маърузачи судья – Ш.Маҳмудов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 10-1610/14675 2023 йил 31 январь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Р.Хайдаровнинг раислигида, судьялар Ш.Мирзахакимов ва Ш.Маҳмудовдан иборат таркибда, А.Бахшуллаевнинг котиблигида, “Ўзмарказимпекс” АЖ вакиллари М.Қозоқов (2023 йил 30 январдаги 10/23-сонли ишончнома), М.Мўминов (2022 йил 9 декабрдаги 22/22-сонли ишончнома), К.Комилов (2023 йил 23 январдаги 08/23-сонли ишончнома), Ф.Хайдаров (ишончномасиз), А.Йўлдашев (ишончномасиз), ТИФ “Миллий банки” вакили И.Абасов (2023 йил 5 январдаги 01-153/12-сонли ишончнома) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг “Ўзмарказимпекс” АЖ манфаатида ТИФ “Миллий банки” ва ТИФ “Миллий банки” Яшнобод (Хамза) филиалидан асоссиз ечиб олинган 1 000 000 АҚШ доллари ва пул маблағини асоссиз ечиб олганлиги учун 100 000 АҚШ доллари миқдорида жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан чиқарилган Олий судининг 2022 йил 11 мартдаги ажрими устидан “Ўзмарказимпекс” АЖ томонидан берилган кассация шикоятини Олий суднинг очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси “Ўзмарказимпекс” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ТИФ “Миллий банки” (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва ТИФ “Миллий банки” Яшнобод (Хамза) филиалидан асоссиз ечиб олинган 1 000 000 АҚШ доллари ва пул маблағини асоссиз ечиб олганлиги учун 100 000 АҚШ доллари миқдорида жарима ундиришни сўраган. Суднинг 2016 йил 28 июндаги ажрими билан “Азия инвест банк” АЖ, “Ўзтадбиркорэкспорт” МЧЖ, “Ўзтадбиркорэкспорт” АЖ низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Биринчи инстанция судининг 2016 йил 12 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қаноатлантирилган. ТИФ “Миллий банки”дан “Ўзмарказимпекс” АЖ фойдасига асоссиз ечиб олинган 1 000 000 АҚШ доллари ва пул маблағини асоссиз ечиб олганлиги учун 100 000 АҚШ доллари миқдорида жарима ундирилган. ТИФ “Миллий банки” Яшнобод (Хамза) филиалига нисбатан иш юритиш тугатилган. Апелляция инстанцияси судининг 2016 йил 17 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Суднинг 2019 йил 23 январдаги ажрими билан ТИФ “Миллий банки” ва “Ўзмарказимпекс” АЖнинг ҳуқуқий вориси “UZ TRADE” АЖ ўртасида 2019 йил 23 январда тузилган келишув битими тасдиқланиб, иш юритиш тугатилган. Суднинг 2019 йил 19 мартдаги ажрими билан “Ўзмарказимпекс” АЖнинг 2019 йил 23 январдаги ажрим устидан берган кассация шикояти қайтарилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2019 йил 26 июлдаги қарори билан суднинг 2019 йил 19 мартдаги ажрими бекор қилинган. Назорат шикоятининг 2019 йил 23 январдаги ажримга нисбатан қисми бўйича иш юритиш тугатилган. Иш янгидан кўриш учун кассация инстанцияси судига юборилган. Кассация инстанцияси судининг 2019 йил 28 августдаги қарори билан ТИФ “Миллий банки”нинг “Ўзмарказимпекс” АЖни ҳуқуқий вориси “UZ TRADE” АЖ билан алмаштириш ҳақидаги аризаси қаноатлантирмасдан қолдирилган. 2019 йил 23 январдаги ажрим бекор қилиниб, ТИФ “Миллий банки”нинг келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш рад этилган. Иш бўйича ижро иши тикланган. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 26 сентябрдаги ажрими билан ТИФ “Миллий банки”нинг кассация инстанцияси судининг 2019 йил 28 августдаги қарори устидан берилган назорат шикоятини кўриб чиқиш учун судлов ҳайъатига ўтказиш рад этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 31 октябрдаги ажрими билан назорат шикоятини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказишни рад этиш тўғрисида 2019 йил 26 сентябрдаги ажрим бекор қилинган. ТИФ “Миллий банки”нинг назорат шикояти иш юритишга қабул қилиниб, уни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2019 йил 13 ноябрдаги қарори билан келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги суднинг 2019 йил 23 январдаги ажрими ва кассация инстанцияси судининг 2019 йил 28 августдаги қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун Олий суднинг биринчи инстанциясига юборилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 10 февралдаги ажрими билан 10-1610/14675-сонли иш бўйича “UZ TRADE” АЖ тугатилаётган “Ўзмарказимпекс” АЖнинг ҳуқуқлари, шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик масаласи ҳал этилгунга қадар иш юритиш тўхтатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2022 йил 11 мартдаги ажрими билан “Ўзмарказимпекс” АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2022 йил 10 февралдаги ажрими устидан берилган апелляция шикояти қайтарилган. 10-1610/14675 10-1610/14675 “Ўзмарказимпекс” АЖ Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 11 мартдаги ажримини бекор қилишни ва апелляция ишкоятини иш юритувга қабул қилишни сўраган. Даъвогарнинг вакиллари кассация шикояти важларини қувватлаб, даъвогарнинг Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан аъзолик шартномаси бекор бўлганлигини, “Ўзтадбиркорэкспорт” ИТСК МЧЖ банкрот деб топилиб, тугатилганлигини ҳамда “Ўзтадбиркорэкспорт” АЖнинг номи “UZ TRADE” АЖга ўзгартирилганлигини инобатга олиб, суднинг ажримини бекор қилишни сўрадилар. Жавобгарнинг вакили даъвогарнинг кассация шикоятига нисбатан эътироз билдириб, уни қаноатлантирмасдан, суднинг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 265-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига кўра, апелляция шикоятига ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга апелляция шикояти ва унга илова қилинган, уларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари юборилганлигини ёки топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, жавобгарнинг апелляция шикоятига унинг кўчирма нусхаси Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, “Ўзтадбиркорэкспорт” АЖ, “Ўзтадбиркорэкспорт” МЧЖга юборилганлигини тасдиқловчи далиллар илова қилинмаган. ИПК 269-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига кўра, агар апелляция шикоятига (протестига) унинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга юборилганлигига доир далиллар илова қилинмаган бўлса, апелляция шикояти (протести) судья томонидан қайтарилади. Апелляция шикоятининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга юборилганлигини ёки топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси шикоятни ИПК 269-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан уни берган шахсга қайтариб асосли ажрим чиқарган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Апелляция инстанцияси суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган ажрим чиқарган, шу сабабли уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. 4 ИПК 305-моддаси учинчи қисмининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Шунга кўра, суд ажримини ўзгаришсиз, олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдириш лозим. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 301, 303 ва 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2022 йил 11 мартдаги ажрими ўзгаришсиз, “Ўзмарказимпекс” АЖнинг кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. 10-1610/14675 Раислик қилувчи Р.Хайдаров ҳайъат аъзолари Ш.Мирзахакимов Ш.Маҳмудов