Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2205/15170 Дата решения 31.01.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение MUSTAHKAM SHINAM BINO масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый INFRATUZILMANI RIVOJLANTIRISH BOYICHA INJINIRING KOMPANIYASI унитар корхонаси
Source ID 1012984 Claim ID 3033651 PDF Hash e573cd2280725f4c... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 32-моддаси нинг 32 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
уни ФКнинг 326-моддаси уни ФК 326 law
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
ФКнинг 116-моддаси ФКнинг 116 law
Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддаси Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114 code_article
ФКнинг 123-моддаси ФКнинг 123 law
йича ИПК 68-моддаси йича ИПК 68 law
ФКнинг 354-моддаси ФКнинг 354 law
рисидаги хабарини олган ва унга розилик берган буюртмачи ФК 671-моддаси рисидаги хабарини олган ва унга розилик берган буюртмачи ФК 671 law
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2205/15170-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья – О.Мирзаев Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Ф.Ёдгоров Кассация инстанциясида маърузачи судья – Р.Хайдаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 31 январь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудов раислигида, судьялар А.Абдуллаев ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “Инфратузилмани ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси” давлат муассаcaси вакили И.Султонов (ишончномасиз), “Mustahkam Shinam Bino” масъулияти чекланган жамияти вакиллари А.Холмухамедов (раҳбар), Р.Ахмедов (ордер) иштирокида, “Инфратузилмани ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси” давлат муассаcaси томонидан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 июлдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 сентябрдаги қарори устидан “Инфратузилмани ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси” давлат муассаcaси томонидан берилган кассация шикоятини иш билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Mustahkam Shinam Bino” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Инфратузилмани ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси” давлат муассаcaси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2019 йил 20 июнда объектларни фойдаланишга топширишга доир МТБ-1/2019-сонли пудрат шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар (пудратчи) Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси 17-уй (Мактабгача таълим вазирлиги)ни реконструкция қилиш лойиҳада кўзда тутилган объектни фойдаланишга топшириш бўйича қурилиш ишларини бажариш, жавобгар (буюртмачи) эса пудратчига қурилиш ишларини бажариш учун зарур шароитларни яратиб, ишларни қабул қилиш ва маблағ билан таъминловчи орган (вилоят молия бошқармаси) томонидан молиялаштирилган тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Кейинчалик, ушбу шартномага тарафлар ўртасида 2019 йил 25 декабрда 1-сонли қўшимча келишув имзоланган. Даъво аризасида даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилиб, тарафлар томонидан имзоланган 2019 йил 31 декабрдаги бажарилган ишлар қиймати тўғрисидаги маълумот ҳисоб-фактурасига асосан жавобгарга жами 26.046.849.754 сўмлик ишлар бажарилиб, топширилган, жавобгар томонидан эса бажарилган ишлар учун қисман 24.744.507.266 сўм тўлов амалга оширилиб, қолган 5 фоиз тўлов, яъни 1.302.342.488 сўм 1 йиллик кафолат муддати ўтгандан сўнг тўлаб берилиши лозим бўлган, кейинчалик жавобгарнинг буюртмасига асосан ўтказилган назорат ўлчовида жами 26.377.789.021 сўмлик ишлар бажарилганлиги аниқланган бўлиб, натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 1.302.342.488 сўм кафолат суммаси бирга, назорат ўлчовида аниқланган ишлар ва қўшимча қилинган харажатлар суммаси 370.089.125,7 сўмни ҳисобга олган ҳолда жами 1.672.431.613 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг вужудга келган қарздорлик ва унга ҳисобланган пеняни тўлаш тўғрисида жавобгарга юборган 2021 йил 1 ноябрдаги 17-сонли ва 2022 йил 25 апрелдаги 18-сонли талабномалари оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли, даъвогар Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 1.672.431.613,67 сўм асосий қарз ва 825.274.206,84 сўм пеня ундириш, тарафлар ўртасида тузилган МТВ-1/2019-сонли пудрат шартномасининг 15.2 бандини ҳақиқий эмас деб топиб, ушбу бандни қонунга мувофиқлаштириб, ўзгартиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 8 июндаги ажрими билан ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Тошкент шаҳар Ғазначилик бошқармаси (бундан буён матнда учинчи шахс деб юритилади) жалб қилинган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 19 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 1.672.431.613,67 сўм асосий қарз, 400.000.000 сўм пеня, 24.977.058,21 сўм давлат божи ва 21.600 сўм почта харажати ундирилган. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 22 сентябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилган. Мазкур суд қарорларидан норози бўлиб жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда судлар томонидан иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлиги сабабли, даъво талабларини қисман қаноатлантириш тўғрисида барвақт хулосага келинганлиги, жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилиб, даъвогар томонидан бажарилган ишлар ҳақининг 95 фоизи учун 24.744.507.266 сўм тўлов амалга оширилганлиги, қолган 1.302.342.488 сўм миқдоридаги кафолат суммаси тўланмаганлиги, чунки шартноманинг 7.5 ва 12.5-бандларида тўловлар бажарилган ишларининг ҳажмига қараб ойма-ой тўлаб берилиши ва кафолат муддати тугагандан сўнг, яъни 2020 йилда бажарилган ишлар қийматининг 5 фоизи амалга оширилиши, кафолат муддати томонлар қурилиши тугалланган объектни қабул қилиб олиш тўғрисидаги далолатнома имзоланган кундан бошлаб 12 календарь ой деб белгиланганлиги, бироқ қурилиши тугалланган объектни қабул қилиб олиш тўғрисидаги далолатнома имзоланмаганлиги ва шартноманинг 11.1-банди талабига кўра Давлат қабул комиссиясининг иншоотни фойдаланишга қабул қилганлиги тўғрисидаги баёни мавжуд эмаслиги, иш ҳужжатлари тўлиқ ўрганилмай ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 7.5 ва 12.5 бандлари умуман нотўғри талқин қилинганлиги, 1.302.342.488 сўм миқдоридаги кафолат тўловини ундириш тўғрисида барвақт хулосага келганлиги, бундан ташқари объектда 330.939.268 сўм қийматидаги ортиқча бажарилган ишлар бўйича қарздорлик келиб чиқишининг ҳуқуқий манбаи даъвогар томонидан асослаб берилмаганлиги, даъвогарнинг шартноманинг 15.2-бандини ҳақиқий эмас деб топиш талаби рад этилган бўлсада, бироқ даъвогардан ушбу талаб бўйича қўшимча яна 1.350.000 сўм ундириш ўрнига, тўланган 1.350.000 сўмни унинг зиммасида қолдириш тўғрисида асоссиз хулосага келинганлиги баён қилиниб, суд қарорлари бекор қилиш, даъво талабларини қаноатлантиришни тўлиқ рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўралган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогар ташкилот 2023 йилдан бошлаб тугатилаётганлигини, ҳозирги кунда ташкилот ходимлари мехнат шартномалари бекор қилинганлигини, шу сабабли жавобгар вакили сифатида ишончнома олиб келолмаганлигини, шундай бўлсада кассация шикоятини қўллаб-қувватлаб, шикоятни тўлиқ қанотлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари кассация шикоятига нисбатан эътироз билдириб, ундаги важлар асоссиз эканлигини, жавобгар бажарилган ишлар бўйича 5 фоиз, қолган 1.302.342.488 сўм миқдоридаги кафолат суммасини шартномасининг 7.2 ва 7.5-бандларига кўра кафолат муддати тугагандан сўнг, яъни 2020 йил 31 декабрь куни тўлаб бериши лозим бўлганлиги, ушбу ҳолатни биринчи инстанция судида жавобгар вакили ҳам тасдиқлаганлигини, жавобгар томонидан объект бўйича якунланган қурилиш-монтаж ишларининг сифатига ҳеч қандай эътироз билдирилмаганлигини, жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаслик мақсадида қасддан объектни қабул қилишдан бош тортиб келинаётганлиги, ваҳоланки шартноманинг 11.2-бандига кўра, қурилиш тугалланган объектни ишчи қабул ҳайъати ва давлат қабул комиссияси томонидан қабул қилиниши учун зарур барча шарт-шароитларни таъминлашга қаратилган чораларни кўриш жавобгарнинг мажбурияти эканлиги, қолаверса жавобгар мазкур бинодан ҳеч қандай эътирозсиз 2 йилдан ортиқ муддатдан бери фойдаланиб келаётганлиги, объектда ортиқча бажарилган ишлар қиймати ва 400.000.000 сўм пеня ундириш талабларини қаноатлантириш ва суд харажатларини ҳисоблаш ҳақида тўғри хулосага келинганлигини билдириб, шикоятни рад этишни ва суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд муҳокамаси вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган учинчи шахсдан бугунги суд мажлисида вакил иштирок этмади. Мазкур ҳолатда, судлов ҳайъати таркиби Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасига асосан ишни учинчи шахс иштирокисиз кўришни лозим топди. Судлов ҳайъати таркиби тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2019 йил 20 июнда МТБ-1/2019-сонли объектларни фойдаланишга топширишга доир пудрат шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси 17-уй (Мактабгача таълим вазирлиги)ни реконструкция қилиш лойиҳада кўзда тутилган объектни фойдаланишга топшириш бўйича қурилиш ишларини бажариш, жавобгар эса пудратчига қурилиш ишларини бажариш учун зарур шароитларни яратиб, ишларни қабул қилиш ва маблағ билан таъминловчи орган (вилоят молия бошқармаси) томонидан молиялаштирилган тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.1-бандига кўра, қурилиш-монтаж ишлари қиймати қўшилган қиймат солиғи бирга 26.097.600.000 сўмни ташкил этиши, 6.3-бандига кўра, қурилишнинг фойдаланишга топшириш муддати шартнома имзоланган кундан бошлаб 120 кунда тўлиқ якунлаш ва 6.5-бандига кўра шартноманинг амал қилиш муддати 2019 йил 31 декабрь этиб белгиланган. Кейинчалик, ушбу шартномага тарафлар ўртасида имзоланган 2019 йил 25 декабрдаги 1-сонли қўшимча келишувга кўра шартноманинг 3.1, 6.3 ва 6.5-бандлари ўзгартирилиб, қурилиш-монтаж ишлари қиймати қўшилган қиймат солиғи бирга 26.046.849.754 сўмни ташкил этиши, қурилишнинг фойдаланишга топшириш муддати 2020 йил 1 майда тўлиқ якунлаш ва шартноманинг амал қилиш муддати 2020 йил 31 декабрь этиб белгиланган. Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилиб, тарафлар ўртасида имзоланган 2019 йил 31 декабрдаги бажарилган ишлар қиймати тўғрисидаги маълумот ҳисоб-фактурасига асосан жавобгарга жами 26.046.849.754 сўмлик ишлар бажарилиб, топширилган. Шартноманинг 7.2 ва 7.5-бандларига асосан, буюртмачи 2019 йилда шартнома бўйича жами 24.792.720.000 сўмни молиялаштириб бериши, қолган 5 фоиз тўловни кафолат муддати тугагандан сўнг 2020 йилда тўлаб бериши белгиланган. Шунга кўра, жавобгар томонидан даъвогарга 2019 йилда қурилишимонтаж ишлари қийматининг 95 фоиз миқдори, яъни 24.744.507.266 сўм тўлаб берилиб, қолган 5 фоиз (1.302.342.488 сўм ) тўлаб берилмаган. Жавобгарнинг буюртмасига асосан АТБ “Қишлоқ Қурилиш банк” қурилиш бошқармаси мутахассислари томонидан 2022 йил 25 апрелда бажарилган ишлар бўйича ўтказилган назорат ўлчовида жами 26.923.685.089 сўмлик ишлар ҳажми текширилганда 545.896.068 сўмлик ишлар қўшиб кўрсатилганлиги, 26.377.789.021 сўмлик ишлар эса амалда бажарилганлиги аниқланиб, тарафлар иштирокида №28/22-1-4-сонли далолатнома расмийлаштирилган. Даъвогарнинг кафолат суммаси, ортиқча бажарилган ишлар ва қилинган харажатлар суммасини, яъни 1.672.431.613 (1.302.342.488+370.089.125,67) сўмни ҳамда унга ҳисобланган пеняни тўлаш тўғрисида жавобгарга юборган 2022 йил 25 апрелдаги 18-сонли талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли, даъвогар жавобгардан жами 1.672.431.613 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Биринчи инстанция суди даъвогар томонидан ишлар бажарилганлиги ва қўшимча харажатлар қилинганлиги ҳолати ишдаги мавжуд тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг 1.672.431.613 сўм асосий қарз ундириш талабини қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келган. Шунингдек, даъвогар жавобгардан Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шарномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни (матнда Қонун деб юритилади)нинг 32-моддасига асосан кечиктирилган 364 кун (2020 йил 31 декабрдан 2021 йил 31 декабрга қадар) учун 1.672.431.613 сўмнинг 50 фоизи миқдорида, яъни 825.274.206 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 260-моддасига мувофиқ, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Неустойка тўлаш ҳақидаги талаб бўйича кредитор ўзига етказилган зарарни исботлашга мажбур эмас. Биринчи инстанция суди тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларини тўлиқ ўрганмасдан, даъвогарнинг 825.274.206 сўм пеня ундириш талабини тўлиқ асосли деб топиб, уни ФКнинг 326-моддасига асосан 400.000.000 сўмга камайтирган ҳолда ушбу суммани ундириш тўғрисида нотўғри хулосага келган. Чунки, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 15.2-бандига кўра, буюртмачи пудратчига ҳар бир банк иш куни учун тўловларни тўлаш бўйича бажарилмаган қисмининг 0,04 фоизи миқдорида, бироқ кечиктирилган тўлов суммасининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Қолаверса, шартнома суммаси 26.046.849.754 сўм қилиб белгиланганлигидан келиб чиққан ҳолда шартнома бўйича 26.046.849.754 сўмлик мажбуриятлар доирасида кечиктирилган тўловлар бўйича пеня ҳисобланиши назарда тутилган бўлиб, жавобгар томонидан шартнома асосида 24.744.507.266 сўм тўланганлиги инобатга олинадиган бўлса, жавобгар томонидан шартнома бўйича 1.302.342.488 сўм (26.046.849.754-24.744.507.266) доирасида ўз мажбуриятлар бажарилмаган. Шу сабабли апелляция судлов ҳайъати даъвогарнинг пеня ундириш талабини 130.234.248 (1.302.342.488 х 10%) сўм қисмини асосли деб ҳисоблаб, ушбу пеня суммасини қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келган. Шунингдек, даъвогар МТВ-1/2019-сонли пудрат шартномасининг бир қанча бандлари буюртмачининг манфаатида бир томонлама тузилганлиги важи асосида шартноманинг 15.2 бандини ФКнинг 116, 123 ва 128-моддаларига асосан ҳақиқий эмас деб топиб, ушбу бандни қонуннинг 32-моддаси талабларига мувофиқлаштиришни сўраган. ФКнинг 116-моддасига кўра, қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. ФКнинг 123-моддасига кўра алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир тараф вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда келишиши таъсирида тузилган битим, шунингдек фуқаро оғир ҳолатлар юз бериши туфайли ўзи учун ўта ноқулай шартлар билан тузишга мажбур бўлган, иккинчи тараф эса бундан фойдаланиб қолган битим (асоратли битим) жабрланувчининг даъвоси бўйича ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Бироқ, даъвогар томонидан шартноманинг 15.2-банди ФКнинг 116, 123 ва 128-моддаларига асосан ҳақиқий эмаслиги тегишли далиллар билан исботлаб берилмаган. ФКнинг 354-моддасига кўра, фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар. Биринчи инстанция суди шартнома тарафлар ўртасида эркин тузилганлиги, шунингдек даъвогар томонидан шартноманинг 15.2-банди ФКнинг 116, 123 ва 128-моддаларига асосан ҳақиқий эмаслиги тегишли далиллар билан исботлаб берилмаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг ушбу талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қонуний тўхтамга келган. Апелляция судлов ҳайъати даъвогар томонидан 2019 йил 31 декабрда ишлар бажарилиб, жавобгарга топширилган бўлсада, бироқ, жавобгар томонидан шартноманинг 5.2 ва 11.2-бандлари талаблари бажарилмасдан, қурилиш тугалланганлигига 2 йилдан ортиқ вақт ўтган бўлсада, қурилиши тугалланган объектни қабул қилиб олиш, яъни қабул қилиш тўғрисидаги далолатнома ва Давлат қабул комиссиясининг иншоотни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги баёнини имзолаш чоралари кўрилиши таъминмаганлиги, шунингдек, тарафлар вакилларининг кўрсатмасига кўра, Мактабгача таълим вазирлиги икки йилдан бери қурилиши тугалланган объектдан фойдаланиб келинаётганлигини инобатга олиб, иш ҳолатларига тўғри баҳо берган. Бундан ташқари, иш ҳужжатида қурилиш ишлари якунланган бино ва иншоотнинг Давлат қабул ҳайъатига тақдим этиш тўғрисидаги ишчи ҳайъат аъзолари томонидан имзоланган далолатнома мавжуд. Шу боис, жавобгарнинг апелляция шикоятидаги 7.5 ва 12.5-бандларида тўловлар бажарилган ишларининг ҳажмига қараб ойма-ой тўлаб берилиши ва кафолат муддати тугагандан сўнг, яъни 2020 йилда бажарилган ишлар қийматининг 5 фоизи амалга оширилиши, кафолат муддати томонлар қурилиши тугалланган объектни қабул қилиб олиш тўғрисидаги далолатнома имзоланган кундан бошлаб 12 календарь ой деб белгиланганлиги, бироқ қурилиши тугалланган объектни қабул қилиб олиш тўғрисидаги далолатнома имзоланмаганлиги ва шартноманинг 11.1-банди талабига кўра Давлат қабул комиссиясининг иншоотни фойдаланишга қабул қилганлиги тўғрисидаги баёни мавжуд эмаслиги тўғрисидаги важлари асоссиздир. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 23 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 306-сонли Қарорининг 6.1-бандига кўра, агар техник ҳужжатларга ўзгартишлар киритиш туфайли бажарилиши керак бўладиган қўшимча ишлар қиймати сметада кўрсатилган қурилиш умумий қийматининг ўн фоизидан ошиб кетмаса ва қурилиш пудрати шартномасида назарда тутилган ишларнинг хусусиятини ўзгартирмаса, пудратчининг қўшимча ишлар бажарилиши лозимлиги тўғрисидаги хабарини олган ва унга розилик берган буюртмачи ФК 671-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ мустақил равишда лойиҳасмета ҳужжатларига ўзгартишлар киритишга ҳақли. Бундай ҳолатда пудратчининг хабарномаси ва буюртмачининг лойиҳасмета ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш бўйича ҳаракатлари тарафларнинг қўшимча ишлар бажарилиши зарурлиги бўйича келишувини англатади ҳамда бу масала бўйича қўшимча келишув тузилиши мажбурий эмас. Шунингдек, даъвогар томонидан қўшимча ишлар бажарилганлиги жавобгарнинг буюртмасига асосан АТБ “Қишлоқ Қурилиш банк” қурилиш бошқармаси мутахассислари томонидан бажарилган ишлар бўйича ўтказилган 2022 йил 25 апрелдаги назорат ўлчови билан аниқланган. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг кассация шикоятида билдирган важлари асоссиз бўлиб, апелляция инстанцияси суди лизинг шартномаси бўйича суд томонидан тасдиқланган келишув битими даъвогар томонидан низолашилмаганлиги, даъвогар даъво талабида лизинг объектини даъвогарнинг эгалигига давлат рўйхатидан ўтказиш мажбуриятини юклашни сўраган бўлиб, Қонун талаблари бўйича лизинг объектига бўлган эгалик ҳуқуқи лизинг олувчига шартнома амалда бўлган муддатга қадар берилиши белгиланганлиги ҳамда биринчи инстанция суди томонидан иш жавобгарни тегишли тарзда суд муҳокамаси ҳақида хабардор этилмасдан кўриб чиқилганлиги сабабли ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилган ҳолда, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли хулосага келган. ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан кассация шикояти тақдим этишда тўланган суд харажатлари жавобгар зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Инфратузилмани ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси” давлат муассаcaсининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик этувчи: Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари: А.Абдуллаев Р.Хайдаров