← Назад
Решение #666582 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал Кодекси | 5 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
АЖРИМ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тугрисида)
Навоий шаҳри
хххх-сонли иш
Судья Б.Раджабов раислигида, даъвогар хххх манфаатида, жавобгарлар
ххххидан 700.000,01 АҚШ доллари кредит қарздорлиги, 60.071,18 АҚШ
доллари кредит фоизи, 5.278,55 АҚШ доллари пеня ундирувини гаровга
қўйилган мулкка қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини Ж.Рузиқулов
котиблигида даъвогарнинг вакили С.Бобоқулов (ишончнома асосида),
жавобгарларнинг раҳбари хххх иштирокидаги очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
даъвогар хххх манфаатида судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгарлар
ххххидан 700.000,01 АҚШ доллари кредит қарздорлиги, 60.071,18 АҚШ
доллари кредит фоизи, 5.278,55 АҚШ доллари пеня ундирувини гаровга
қўйилган мулкка қаратишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган тарафлар вакиллари ўзаро медиатив
келишув тузганлигини билдириб, судга ушбу келишувни тақдим қилди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, тарафлар вакилларининг фикрини
эшитиб, даъвони кўрмасдан қолдиришни, амалдаги қонунчиликка асосан
низо медиатив келишув билан тугалланганда давлат божи ундирилмаслигини
инобатга олишни, даъвогар томонидан олдиндан ихтиѐрий тўлаб чиқилган
почта харажатини жавобгар хххх зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 107моддаси 5-3-кисмига қўра тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган
бўлса даъво кўрмасдан қолдирилиши белгиланган.
Шу сабабли суд даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топди.
Юкоридагилардан келиб чикиб хамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал Кодексининг 5-моддаси 1-кисми, 107-моддаси 5-3қисми, 152-моддаси 1-кисми куллаб суд,
АЖРИМ КИЛАДИ :
1. Даъвогарнинг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
2. Жавобгар хххх даъвогар хххх фойдасига 24.000 сўм тўланган почта
харажати ундирилсин.
3. Ушбу ажрим устидан бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти
келтириши мумкин.
Б.Раджабов