Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2301-2204/1587 Дата решения 31.01.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "JAYXUN BARAKA CHEVARLARI" MCHJ Ответчик / Подсудимый "NUKUS EKO TEKS" MCHJ
Source ID 1012961 Claim ID 3065482 PDF Hash 3592733509da2f35... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПКнинг 305-моддаси ИПКнинг 305 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2301-2204/1587-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья – Б.Баймуратов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – С.Ниязов Кассация инстанциясида маърузачи Судья – Р.Хайдаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 31 январь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудов раислигида, судьялар А.Абдуллаев ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “Jayxun Baraka chevarlari” МЧЖ рахбари И.Маллаев, вакили Д.Бобоназаров (2023 йил 30 январдаги 01/95-23-сонли ишончнома), “Nukus Eko Teks” МЧЖ раҳбари А.Турабоев, вакили Э.Абитов (2022 йил 21 августдаги ишончнома асосида) иштирокида “Jayxun Baraka chevarlari” МЧЖнинг жавобгар “Nukus Eko Teks” МЧЖдан 5 358 358 000 сўм асосий қарз ва 1 607 507 400 сўм пеня ундириш тўғрисидаги иш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 24 ноябрдаги қарори устидан “Jayxun Baraka chevarlari” МЧЖ томонидан берилган кассация шикоятини иш билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Jayxun Baraka chevarlari” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Nukus Eko Teks” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 5 358 358 000 сўм асосий қарз ва 1 607 507 400 сўм пеня ундиришни сўраган. Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 23 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогарга 5 358 358 000 сўм ассий қарз ва 241 126 110 сўм пеня ундирилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 24 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарорининг “5 358 358 000 сўм асосий қарз ва 241 126 110 сўм пеня ундиришқисми” қисми “3 336 925 168 сўм асосий қарз ва 160 750 731 сўм пеня деб ўзгартирилган ва даъвогардан 69 363 790 сўм давлат божи ундирилган. Мазкур суд қарорининг давлат божи ундириш қисмидан норози бўлиб даъвогар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд қарорини давлат божи ундириш қисмини бекор қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари кассация шикоятини қўллаб, унга қўшимча тарзда апелляция инстанцияси суди даъво талабини 5 358 358 000 сўм ундириш қисмини нотўғри талқин қилиб, асосий қарз ва фоиз қарзига ажратганлигини, лизинг қонунчилиги ва тарафлар ўртасида тузилган шартномада асосий қарз ва фоиз қарзи лизинг қарздорлиги ҳисобланишини, шу сабабли даъво аризада лизинг қарздорлигини асосий қарз ва ушбу қарздорликка ҳисобланган пеняни ундириш сўралганлигини, биринчи инстанция суди тўғри ҳал қилув қарори қабул қилганлигини, апелляция инстанция суди эса ҳал қилув қарорини ўзгартириб, нотўғри хулосага келганлигини билдириб, апелляця инстанция судининг қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация шикоятига нисбатан эътироз билдириб, лизинг объекти шу кунга қадар давлат қабул комиссиясидан ўтмаганлигини, объект белгиланган тартибда топширилмаганлигини, шу сабабли апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахс вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, апелляция инстанцияси суди қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 майдаги ПҚ-4341-сонли “Республика ҳудудларида тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни тшкл этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан, Қарақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Тахиаташ МФЙда жойлашган тикув-трикотаж мажмуасини лизингга бериш тўғрисида даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 23 ноябрда 1-сонли лизинг шартномаси имзоланган ҳамда лизинг шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланган изинг тўловлари жадвали тасдиқланган 2020 йил 23 ноябрдаги ҳамда 2020 йил 30 ноябрдаги топширишқабул қилиш далолатномаларигага асосан лизинг объекти ҳисобланган 19 682 635 225 сўмлик мол-мулклар жавобгарга топширилган. Бироқ, жавобгар томонидан 2022 йил 1 июнь ҳолатига лизинг тўловларидан қарздорлиги 5 358 358 000 сўмни ҳамда 1 607 507 400 сўм пеняни ташкил этган. Биринчи инстанция суди даъвони қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогарга 5 358 358 000 сўм асосий қарз ва 241 126 110 сўм пеня ундириш тўғрисида тўғри хулосага келган. Чунки, Ўзбекистон Республикаси “Лизинг тўғрисида”ги Қонуннининг 22 моддасида лизинг тўловлари лизинг берувчига лизинг объекти қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан, шунингдек лизинг берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади. Лизинг тўловлари шартноманинг бутун амал қилиш муддатига тақсимланади ва бўлиб-бўлиб тўланади. Лизинг тўловларининг миқдорлари ва даврийлиги лизинг шартномаси билан белгиланади. Тарафлар ўртасида имзоланган лизинг шартномасининг 4.1-бандига кўра, “лизинг олувчи” лизинг шартномаси даври давомида “лизинг берувчи”га муҳим шартлари рўйхатининг 6В-бандида белгиланган лизинг тўловини лизинг бошланадиган санадан бошлаб ва ҳар бир кейинги ойнинг худди шу кунидан тўлаб боради. Лизинг тўлови қатъий равишда мазкур шартномага 3-иловада келтирилган жадвал асосида тўланади-деб белгиланган. Жавобгар томонидан фойдаланилган лизинг объекти учун 2020 йил 1 июнь ҳолатига жами 102 500 000 сўм тўлаб, лизинг тўлови асосий қарзидан 3 336 925 168,22 сўм ва лизинг тўлови фоизидан 2 123 932 541,93 сўм жами 5 358 358 000 сўм қарздор бўлиб қолган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 27 ноябрдаги “Лизинг муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида”ги 289-сонли Қарори 6-банди тўртинчи хатбошисида агар лизинг берувчининг даъво аризасида етказилган зарарларни ундириш ва гаров нарсасини ундириш учун назарда тутилган тартибда ундирувни лизинг объектига қаратган ҳолда шартномани бекор қилиш талаблари билан бирга барча лизинг тўловларини муддатидан илгари ундириш талаби ҳам қўйилган тақдирда, суд лизинг олувчи томонидан лизинг шартномаси жиддий тарзда бузилганлиги ҳақида хулосага келса, у ҳолда ушбу талаблардан бири — ёхуд лизинг тўловларини муддатидан илгари ундириш талаби ёхуд етказилган зарарларни ундириш ва гаров нарсасини ундириш учун назарда тутилган тартибда ундирувни лизинг объектига қаратган тарзда шартномани бекор қилиш тўғрисидаги талаб қаноатлантирилиши керак. Бу қоида, агар лизинг берувчининг даъво аризасида бир вақтнинг ўзида ҳам лизинг тўловлари бўйича вужудга келган қарз ва неустойкани ундириш, шунингдек, гаров нарсасини ундириш учун назарда тутилган тартибда ундирувни лизинг объектига қаратган тарзда шартномани бекор қилиш талаби қўйилган ҳолда ҳам қўлланилади деб тушунтириш берилган. Мазкур иш бўйича апелляция инстанцияси суди иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмасдан, аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмасдан, ҳал қилув қарорини ўзгартириб, даъво талабини лизинг фоиз ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этиб нотўғри хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига кўра айрим суд ҳужжатларини бекор қилиш ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга ҳақли. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПКнинг 305-моддасига асосан суднинг ажрими устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 24 ноябрдаги қарорини бекор 4 қилишни ҳамда биринчи инстанция судининг 2022 йил 23 сентябрдаги ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 - 303, 343 - моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: chevarlari” МЧЖнинг кассация шикояти қаноатлантирилсин. Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 24 ноябрдаги қарори бекор қилинсин. Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 23 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўз кучида қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик этувчи: Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари: А.Абдуллаев Р.Хайдаров