Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2203/3843 Дата решения 31.01.2023 Инстанция Кассация Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Маҳмудов Шуҳрат Муҳаммадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ "Агробанк" Ответчик / Подсудимый "KAFIL-SUG`URTA" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1012726 Claim ID 3083196 PDF Hash 49febbe712ebee95... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 46-моддаси ИПК 46 law
ИПК 298-моддаси ИПК 298 law
ИПК 296-моддаси ИПК 296 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2203/3843-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Ҳ.Турсунов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Д.Рахимов Кассация инстанциясида маърузачи судья – Ш.Маҳмудов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ (кассация инстанцияси судида иш юритишни тугатиш тўғрисида) 2023 йил 31 январь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар А.Абдуллаев ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогар акциядорлик тижорат “Agrobank” манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар “Kafil sug‘urta” масъулияти чекланган жамиятидан 6 010 000 сўм суғурта товони ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатлар асосида ишни Олий суднинг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) акциядорлик тижорат “Agrobank” (бундан буён матнда банк ёки даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Kafil sug‘urta” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жамиятининг жавобгар деб юритилади)дан 6 010 000 сўм суғурта товонини ундиришни сўраган. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6 октябрдаги ҳал қилув қарори билан Палатанинг даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 6 008 000 сўм суғурта товони ундириш белгиланган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Жавобгарнинг Қашқадарё вилоят агентлигига нисбатан иш юритиш тугатилган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 1 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тратибда хабардор қилинган бўлса-да, ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисида ўз вакиллари иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни тарафлар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Аниқланишича, жавобгар ягона муассисининг 2022 йил 15 февралдаги қарори билан “Kafil-Sug‘urta” масъулияти чекланган жамияти “Kafil-Sug‘urta” акциядорлик жамиятига қайта ташкил этилган. ИПК 46-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, тарафлардан бири низоли ёки суд ҳужжати билан аниқланган ҳуқуқий муносабатдан чиқиб кетган ҳолларда (юридик шахснинг қайта ташкил этилиши, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш, қарзнинг бошқа шахсга ўтказилиши, фуқаронинг ўлими ва мажбуриятлардаги шахслар ўзгаришининг бошқа ҳолларида) суд бу тарафни унинг ҳуқуқий вориси билан алмаштиради. Ҳуқуқий ворислик иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида амалга оширилиши мумкин. Шунинг учун, “Kafil-Sug‘urta” масъулияти чекланган жамияти унинг ҳуқуқий вориси “Kafil-Sug‘urta” акциядорлик жамияти билан алмаштирилиши лозим. Жавобгар Олий судга 2023 йил 13 январда имзоланган 5/05-97-сонли аризани тақдим этиб, кассация шикоятидан воз кечишини маълум қилган. Судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятидан воз кечиш ҳақидаги аризасини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. ИПК 298-моддасининг биринчи қисмида кассация шикояти берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар ундан воз кечишга ҳақли эканлиги белгиланган. Шунингдек, ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, кассация шикояти иш юритишга қабул қилинганидан кейин шикоят берган шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса, кассация инстанцияси суди кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатади. Шунинг учун судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатишни ва кассация шикояти билан мурожаат қилишда жавобгар томонидан тўланган суд харажатларини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Баён қилинганларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 195, 196, 296 ва 298-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати 3 а ж р и м қ и л д и: “Kafil-Sug‘urta” масъулияти чекланган жамияти унинг ҳуқуқий вориси “Kafil-Sug‘urta” акциядорлик жамияти билан алмаштирилсин. “Kafil-Sug‘urta” акциядорлик жамиятининг кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатилсин. Мазкур ажрим чиқарилган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари: А.Абдуллаев