Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2228/14060 Дата решения 31.01.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исрайлов Бахтиёр Адилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси Бўш турган обеъктлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Ответчик / Подсудимый ЎЗБ ЁНҒИНГА ҚАРШИ КУРАШ ЖАМИЯТИ унитар корхонаси
Source ID 1009743 Claim ID 3049642 PDF Hash d264fb078db599b3... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 27-моддаси онуннинг 27 law
аролик кодексининг 178-моддаси аролик кодекси 178 code_article
аролик кодекси 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2228/14060-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Д.Эшимбетова Апелляция инстанциясида маърузачи судья А.Нарзуллаев Кассация инстанциясида маърузачи судья Б.Исрайлов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 31 январь Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси вакили Ю.Азизходжаева ва Б.Адхамов (ишончномага асосан), Ўзбекистон Ёнғинга қарши курашиш жамиятининг Тошкент вилоят ҳудудий бўлинмаси вакили Р.Ташматов (раҳбари) ва вакили А.Заидов (ишончномага асосан)нинг иштирокида, даъвогар Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг жавобгар Ўзбекистон Ёнғинга қарши курашиш жамиятининг Тошкент вилоят ҳудудий бўлинмасига нисбатан бино ва иншоотлардан самарали фойдаланиш мақсадида ўз тасарруфига ўтказиб бериш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 октябрдаги қарори устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Аниқланишича, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли кўчаси, 204-уй Ўзбекистон Ёнғинга қарши курашиш жамиятининг Тошкент вилоят ҳудудий бўлинмасига 19-9-00000466-сонли ер ижара шартномаси, Куйбышев туман Халқ депутатлари кенгаши ижроия қўмитасининг 1986 йил 15 августдаги 289/16-сонли қарори, Тошкент вилояти адлия бошқармаси томонидан 2015 йил 16 ноябрда берилган 479-сон билан Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида гувоҳнома, Мирзо Улуғбек туман ҳокимининг 2017 йил 4 майдаги 215-сонли қарори асосида берилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузурида Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази тўғрисида”ги 793-сонли қарори билан тасдиқланган Низом 4-бобининг 16-бандида давлат ташкилотларига оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилган давлат мулки объектлари (бўш турган қисми)ни, шунингдек, фойдаланилмаётган ёки мақсадсиз фойдаланилаётган давлат мулки объектларини олиб қўйиш тўғрисида қабул қилинган қарори балансда сақловчига тилхат орқали эълон қилиш ва юқори турувчи ташкилот ёки судга 10 кун ичида шикоят қилиш ҳуқуқини тушунтириш, қарор қонуний кучга киргандан кейин уни ижро этиш учун Мажбурий ижро бюросига юбориш белгиланган. Шу сабабли Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази (бундан буён матнда даъвогар, бошқарма деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июлдаги “Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4771-сон қарорининг 2-бандига асосланиб, Ўзбекистон Ёнғинга қарши кураш жамиятининг Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси (бундан буён матнда жавобгар, жамият деб юритилади)га оператив бошқарув ҳуқуқи билан тегишли самарасиз фойдаланилаётган давлат активларини олиб қўйиш тўғрисида 2021 йил 10 августда 34-сонли қарор қабул қилиб, ушбу қарорда Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йули кўчаси, 204-уй манзилидаги Жамиятга оператив бошқарув ҳуқуқи билан тегишли самарасиз фойдаланилаётган бино ва иншоотлари тегишли ҳудуди билан биргаликда сақлаш ва ундан келгусида самарали фойдаланиш (хусусийлаштириш, ижарага бериш ва бошқа) мақсадида Бошқарма ихтиёрига олиб қўйилиши, жамият (ПҚ-4771-сон Президент қарорининг 5-бандида ушбу қарорнинг бажарилиши мажбурийлиги белгилаб қўйилганини эътиборга олиб) бино бошқарма тасарруфига 10 кунлик муддатда топшириш юклатилиб, қарор балансда сақловчи томонидан ижро қилинмаган тақдирда кугча кирган кунидан 5 кунлик муддат ичида “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ мажбурий ижро этиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман бўлимига юборилиши белгиланган. Шундан сўнг Бошқарма томонидан 2021 йил 10 августда 04/4875-сонли хат билан Жамиятга бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этмаганлиги учун Бошқарманинг 2021 йил 10 августдаги 34-сонли қарори билан жамият оператив бошқарувидаги объект бошқарманинг балансига олинганлиги ҳақида Қарор қабул қилинганлиги, қарор ижроси тегишли тартибда бажарилмаганда, Мажбурий ижро бюросига юборилиши ҳақида огоҳлантирилган. Бироқ, жамият томонидан даъвогарнинг талаблари бажарилмаган. Шундан сўнг 2021 йил 7 декабрда юқорида қарор ижросини таъминлаш учун Мажбурий ижро бюросига юборилган, суднинг ҳал қилув қарори асосида Қонуннинг 27-моддасига асосан ижро варақасини тошприш таклиф этилган. Шу сабабли даъвогар жавобгарга нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли кўчаси, 204-уй манзилида жойлашган 384м2дан иборат бўлган бино ва иншоотлар (бундан буён мтнда бино-иншоотлар деб юритилади)ни бошқарма томонидан самарали фойдаланиш мақсадида ўз тасарруфига ўтказиб беришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 августдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгарга мазкур ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг 15 кун ичида Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли кўчаси, 204-уй манзилида жойлашган 384м2дан иборат бўлган бино ва иншоотларни даъвогарнинг тасарруфига ўтказиб бериш белгиланган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 октябрдаги қарори билан жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад қилинган, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 августдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд қарори устидан жавобгар томонидан кассация шикояти берилиб, унда қарорни бекор қилиб, иш бўйича тегишли қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда суд мажлислари бир неча марта қолдирилиб, даъвогар иштирокисиз кўриб чиқилганлиги, бу ҳолатда даъво кўрмасдан қолдирилиши лозимлиги, суд муҳокамаси бир неча марта қолдирилгандан сўнг даъвогар вакили иштирок этганлиги, ҳал қилув қарорига асос қилиб олинган М.Улуғбек туман ҳокимининг 2017 йил 4 майдаги 215-сонли қарорининг 2.1-бандида мазкур қарор билан тасдиқланган комиссиянинг 2017 йил 5 апрелдаги 17-сонли баённомасининг 1-бандида тадбиркорлик субъектлари фойдаланишида бўлган кўчмас мулк объектларига нисбатан “мулк ҳуқуқи”, давлат идоралари, корхона ва ташкилотлар фойдаланишида бўлган кўчмас мулк объектларига нисбатан “оператив бошқарув ҳуқуқи” эътироф этилсин деб ёзилганлиги, қарорда жамият мулки деб эътироф этиш ўрнига баённома 1.27-бандида “оператив бошқарув ҳуқуқи” берилганлиги, бу ҳоким қарори нотўғри эканлиги, Фуқаролик кодексига асосан кўчмас мулк оператив бошқарув ҳуқуқи асосида фақат давлатга тегишли ташкилотларга берилиши мумкинлиги, жамият нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланиб, Тошкент шаҳрининг собиқ Куйбишев туман халқ депутатлари Кенгаши ижроия қўмитасининг 1986 йил 15 августдаги 289/16-сонли қарори билан ўт ўчириш кўнгилли жамиятига тумандаги 19-сон болалар поликлиникаси филиалининг Луначарский шоссе манзилида жойлашган фойдали майдони 263,381 кв.м. бўлган биноси Ёнғинга қарши кураш жамияти Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси балансига ўтказиб берилганлиги, бу қарорда “оператив бошқарув ҳуқуқи” сўзлари мавжуд эмаслиги, суд ҳал қилув қарорига асос қилиб олган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-168-сонли қарорида фақатгина “давлат корхоналари улушлари ва кўчмас мулк объектлари”га нисбатан қўлланилиши кўрсатилганлиги, М.Улуғбек туман ҳокимининг 2017 йил 4 майдаги 215-сонли қарорининг 2.1-банди Фуқаролик кодексининг 178-моддасига зид эканлиги Тошкент туманлараро маъмурий судининг ҳал қилув қарори билан тасдиқланганлиги, нодавлат нотижорат ташкилотининг мулки даҳлсиз, муддатсиз бўлиб, қонун билан муҳофаза қилиниши лозимлиги, суд ҳал қилув қарорига асос қилиб олган Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 декабрдаги 793-сонли қароридда ҳам “давлат ташкилотларига оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилган давлат мулки объектлари” қайд этилганлигини кўрсатган. Жавобгар вакили ёзма фикрнома тақдим этиб, собиқ Куйбишев район халқ депутатлари кенгаши ижроия қўмитасининг 1986 йил 15 августдаги қарори билан олиб қўйилган вилоят ўт ўчириш кўнгилли жамиятига тегишли бино ўрнига тумандаги 19-сон болалар поликлиникасининг биноси жамият балансига ўтказиб берилганлиги, ушбу қарорда бино ижара, вақтинча фойдаланиш ёки оператив бошқарув деб ёзилмаганлиги, М.Улуғбек туман ҳокимининг 2017 йил 4 майдаги 215-сонли қарорида оператив бошқарув ҳуқуқи деб белгиланган бўлиб, ушбу ҳуқуқни эътироф этишдан олдин бундан олдинги қарорлар бекор қлиниши лозимлиги, жамият ушбу бинога 1991 йилда сметага асосан 87 300 сўм сарфлаб, капитал таъмирлаганлиги, ҳашар йўли билан автогараж ва иншоотлар қурганлиги, жамият маблағига қурилган биноиншоотлар жамият мулки эканлиги, бинодан идора сифатида фойдаланиб келаётганлиги, жавобгар ушбу бинодан 15 йилдан ортиқ муддат давомида солиқларни тўлаб, фойдаланиб келаётганлиги, даъвогар эса бинодан жавобгар мақсадсиз ва фойдаланилмай турган бино сифатида уни бўшатишни талаб қилаётганлиги, жамият бўлинмаси бугунги кунда ушбу манзилда фаолият кўрсатиб келаётганлиги, даъвогар фойдаланилмаётган объект деб нотўғри маълумот берганлиги ва буни тасдиқловчи ҳужжат мавжуд эмаслигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Даъвогар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, инвентаризация натижаси бўйича қабул қилинган туман ҳокимининг қарорида бино жавобгарга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида тегишли эканлиги кўрсатилганлиги, ушбу бино Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-168-сонли қарори 2-бандининг 2-хатбошисига кўра оммавий савдолар орқали сотиладиган объектлар рўйхатига киритилганлиги, бинонинг фойдаланилмай келинганлиги ҳолати бўйича тегишли далолатнома мавжудлиги, бинони олиб қўйиш ҳақида даъвогар чиқарган қарор жавобгарга тақдим этилганлиги, бироқ жавобгар уни бажармаганлиги, шундан сўнг Мажбурий ижро бюросига мурожаат қилганлиги, МИБ эса суднинг қарори бўлиши лозимлигини айтиб қарорни ижро қилмагач, судга ушбу даъво талаби билан мурожаат қилганлигини билдириб, шикоятни рад қилишни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган учинчи шахслар Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман хокимияти ва Давлат Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси вакили судда иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунга кўра судлов ҳайъати ишни ушбу учинчи шахслар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 234-моддасининг 2-хатбошисига кўра, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июлдаги “Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва ахбороткоммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4771-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузурида Бўш турган обеъктлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ташкил этилган. Мазкур Қарорнинг 2-бандида бошқарманинг мулкчилик шаклидан қатъи назар барча тоифадаги бўш турган нотурар бино ва иншоотларни, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини (кейинги ўринларда — бўш турган объектлар) аниқлаш ва ҳисобини юритиш; бўш турган давлат мулки объектларини сақлаш ва улардан самарали фойдаланиш, шу жумладан давлат мулки объектларини ижарага беришни ташкил этиш; ижарага берилган давлат мулки объектларидан мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг сақланишини, шунингдек, ижара тўлови ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини назорат қилиш; давлат муассасалари (корхоналари)га бириктирилган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланилиши ва уларнинг сақланишини белгиланган тартибда текшириш; давлат муассасалари (корхоналари)га оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилган давлат мулки объектларининг ортиқча қисмини, шунингдек, фойдаланилмаётган ёки мақсадсиз фойдаланилаётган давлат мулки объектларини олиб қўйиш каби асосий вазифалари белгиланган. Бошқарма томонидан жамият фойдаланишида бўлган биноиншоотлардан фойдаланиш ҳолати ўрганилиб, ўрганиш натижасида бино- иншоотнинг 510 кв.м қисми бўш турганлиги аниқланиб, бу ҳақда далолатнома тузилган ва бошқарма жамиятга оператив бошқарув ҳуқуқи билан тегишли самарасиз фойдаланилаётган давлат активларини олиб қўйиш тўғрисида 2021 йил 10 августда 34-сонли қарор қабул қилиб, ушбу қарорда жамиятга оператив бошқарув ҳуқуқи билан тегишли самарасиз фойдаланилаётган бино ва иншоотлари тегишли ҳудуди билан биргаликда сақлаш ва ундан келгусида самарали фойдаланиш (хусусийлаштириш, ижарага бериш ва бошқа) мақсадида бошқарма ихтиёрига олиб қўйилиши белгиланган. Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-168-сонли Қарорининг 1-бандида Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда давлат иштирокидаги корхоналар билан биргаликда 60 га яқин вазирлик, идора ва 2 мингдан ортиқ давлат иштирокидаги корхоналарнинг 12 мингдан ортиқ улушлари ва кўчмас мулк объектлари ялпи хатловдан ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинганлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг, вазирлик, идора ҳамда хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг давлат активларини бошқариш йўналишидаги асосий вазифаларидан бири этиб, бўш турган, самарасиз фойдаланилаётган ва асосий фаолият соҳасига тааллуқли бўлмаган активларни аниқлаш бўйича хатлов ишларини муттасил амалга ошириш ва улардан самарали фойдаланиш чораларини кўриш белгиланган. Шунингдек, ушбу Қарорнинг 2-бандида оммавий савдолар орқали сотиладиган объектлар рўйхати 2-илова билан тасдиқланиб, ушбу илованинг 1459-рақами билан Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли кўчаси, 204-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлар кўрсатилган. Юқоридагиларга асосан биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабини асосли деб қаноатлантиришни лозим топган. Апелляция инстанция суди ҳам биринчи инстанция судининг ушбу тўхтами билан келишиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида асосли тўхтамга келган. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан бино-иншоотга нисбатан жамиятнинг мулк ҳуқуқи мавжудлиги, жавобгардан бино-иншоотни олиб қўйилиши ноқонуний эканлигини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаган. Судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятидаги важлари билан қуйидагиларга асосан келишмайди. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 5 июлдаги ажрими билан суд муҳокамаси 2020 йил 14 июль соат 11-10га, 2022 йил 14 июлдаги ажрими билан 2022 йил 22 июль соат 11-00га, 2022 йил 22 июлдаги ажрими билан 2022 йил 28 июль соат 11-00га, 2022 йил 28 июлдаги ажрими билан 2022 йил 2 августь соат 15-00га, 2022 йил 2 августдаги ажрими билан 2022 йил 12 августь соат 11-00га қолдирилган. ИПК 170-моддасининг 6-бандига кўра, агар даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Мазкур ҳолатда суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида даъвогар тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи хабарномалар иш ҳужжатларида мавжуд эмас, шу сабабли даъвони кўрмасдан қолдириш учун асослар мавжуд бўлмаган. Шунингдек, жавобгарнинг ҳал қилув қарорига асос қилиб олинган М.Улуғбек туман ҳокимининг 2017 йил 4 майдаги 215-сонли қарорида “оператив бошқарув ҳуқуқи” белгиланганлиги ва бу ҳоким қарори нотўғри эканлиги, Фуқаролик кодексига асосан кўчмас мулк оператив бошқарув ҳуқуқи асосида фақат давлатга тегишли ташкилотларга берилиши, суд ҳал қилув қарорига асос қилиб олган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-168-сонли қарорида фақатгина “давлат корхоналари улушлари ва кўчмас мулк объектлари”га нисбатан қўлланилиши кўрсатилганлиги, М.Улуғбек туман ҳокимининг 2017 йил 4 майдаги 215-сонли қарорининг 2.1-банди Фуқаролик кодексининг 178-моддасига зид эканлиги тўғрисидаги важлар билан келишиб бўлмайди. Сабаби бино-иншоотни жавобгарга оператив бошқарув ҳуқуқи билан тегишли эканлиги тўғрисидаги туман ҳокимининг 2017 йил 4 майдаги 215-сонли қарори бугунги кунда бекор қилинмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилмаган. Шунингдек, жавобгарнинг бинодан ўз фаолиятида самарали фойдаланиб келаётганлиги тўғрисидаги важларини ҳам инобатга олиб бўлмайди. Сабаби жавобгар бино-иншоотдан тегишли самарасиз фойдаланиб келганлиги тўғрисида бошқарманинг 2021 йил 10 августдаги 34-сонли қарори мавжуд бўлиб, ушбу қарор ҳам бугунги кунда бекор қилинмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилмаган, қолаверса бошқарманинг бино-иншоотни ўрганиш ва олиб қўйиш билан боғлиқ хатти-ҳаракатлари қонунга зид эканлиги суднинг қонуний кучга кирган қарори ёки бошқа тегишли далиллар билан тасдиқланмаган. Шу билан бирга низоли объект Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-168-сонли Қарорига мувофиқ бўш турган ва самарасиз фойдаланилаётган объект сифатида оммавий савдолар орқали сотиладиган кўчмас мулк объектлари рўйхатига киритилган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас, судлар томонидан даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида асосли тўхтамга келинган. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув 8 қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни, ИПКнинг 118-моддасига асосан кассация шикояти билан мурожаат қилишда давлат божи тўланмаганлиги сабабли жавобгар ҳисобидан 1 500 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ и л д и: Жавобгар Ўзбекистон Ёнғинга қарши курашиш жамияти Тошкент вилоят ҳудудий бўлинмасининг кассация шикояти қаноатлантирмасдан, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 августдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 октябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Жавобгар Ўзбекистон Ёнғинга қарши курашиш жамиятининг Тошкент вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳисобидан кассация инстанцияси учун республика бюджетига 1 500 000 сўм давлат божи ундирилсин. Қарор асосида ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Махмудов ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров Б.Исрайлов