← Назад
Решение #666634 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 268 | — | law | |
| ИПК | 262 | — | law | |
| ИПК | 305 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2111/2786-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья – Н.Джураев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Ж.Қаххоров
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 31 январь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов
ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида,
“Ёрқин тармоқ” масъулияти чекланган жамияти вакили – Ш.Маматқулов
(2022 йил 12 декабрдаги 17-сонли ишончнома асосида), “Зарафшон водий
махсус қурилиш” хусусий корхонаси вакили – М.Дустов (2022 йил
23 декабрдаги 35/22-сонли ишончнома ва 2023 йил 27 декабрдаги 1226-сонли
ордер асосида) иштирокида, “Зарафшон водий махсус қурилиш” хусусий
корхонасининг “Ёрқин тармоқ” масъулияти чекланган жамиятидан
820 000 000 сўм асосий қарз, 49 200 000 сўм жарима, 32 800 000 сўм банк
фоизи ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан
қабул қилинган Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилишни рад этиш
тўғрисида 2022 йил 16 декабрдаги ажрими устидан “Ёрқин тармоқ”
масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти
асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Зарафшон водий махсус қурилиш” хусусий корхонаси (бундан буён
матнда хусусий корхона деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат килиб, “Ёрқин тармоқ” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан
буён матнда МЧЖ деб юритилади) 820 000 000 сўм асосий қарз,
49 200 000 сўм жарима, 32 800 000 сўм банк фоизини ундиришни сўраган.
Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 19 августдаги
ҳал қилув қарори билан даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилган. МЧЖдан
хусусий корхона фойдасига 820 000 000 сўм асосий қарз, 49 200 000 сўм
жарима, 32 800 000 сўм банк фоизи, 18 040 000 сўм давлат божи
ҳамда 19 600 сўм почта харажати ундирилган.
Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 16 декабрдаги ажрими билан МЧЖнинг апелляция шикоятини
иш юритишга қабул қилиш рад этилган.
Кассация шикоятида МЧЖнинг хусусий корхонадан қарздорлиги
мавжуд эмаслиги, нақд пул кўринишида тўлов амалга оширилганлиги, бироқ
ушбу ҳолат тан олинмаётганлиги, иш МЧЖ иштирокисиз кўрилганлиги,
апелляция шикоятини асоссиз равишда қабул қилиш рад этилганлиги ҳақида
важлар келтирилиб, ажримни бекор қилиш сўралган.
Суд муҳокамасида иштирок этган МЧЖ вакили ўз тушунтиришида
кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд ажримини бекор
қилишни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган хусусий корхона вакили ўз
тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз
билдириб, суд ажримини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд ажримини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 262-моддасининг иккинчи ва учинчи
қисмларига мувофиқ, суднинг соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги,
ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори
устидан апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори қабул қилинганидан
кейин ўн кун ичида берилади. Апелляция шикоятини (протестини)
беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят (протест) берган шахснинг
илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди томонидан, агар
илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан
кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини (протестини) бериш
муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб
топилган бўлса, тикланиши мумкин.
ИПК 268-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, агар апелляция
шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддатининг
тикланиши рад этилган бўлса судья апелляция шикоятини (протестини) иш
юритишга қабул қилишни рад этади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан
иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида”
2021 йил 21 апрелдаги 16-сонли қарори 7-бандининг иккинчи хатбошисига
кўра, ИПК 262-моддаси учинчи қисмида белгиланган икки ойлик муддат
ўтказиб юборилганидан кейин берилган апелляция шикоятини (протестини)
ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимоснома рад этилиши,
муддат бузилиб берилган апелляция шикоятини (протестини) қабул қилиш
эса, рад этилиши лозимлиги (ИПК 268-моддаси биринчи қисми 4-банди),
ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд
бўлмаганда ҳам шикоятни (протестни) қабул қилиш шу асослар бўйича
рад этилиши ҳақида тушунтириш берилган.
Ушбу ҳолда даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш 2021 йил
19 август куни соат 11-00да бўладиган суд мажлиси муҳокамасида
кўриб чиқиш учун тайинлаш тўғрисида 2021 йил 30 июлдаги ажрим “Гибрид
почта” тизими орқали 2021 йил 2 августда жавобгарга топширилган.
Ҳал қилув қарори 2021 йил 19 августда қабул қилинган бўлиб, унга
асосан 2021 йил 20 сентябрда чиқарилган ижро варақаси бўйича жавобгарга
хизмат кўрсатувчи банкка 2021 йил 20 декабрда инкасса топшириқномаси
қўйилган.
Қолаверса, мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими томонидан
2022 йил 21 апрелда қабул қилинган қарорлар билан жавобгарнинг банк
ҳисоб рақамига банд солинган, кўчмас мол-мулки ва автотранспорт
воситасига тақиқ солинган.
Апелляция шикояти эса 2022 йил 12 октябрда, яъни ИПКда
белгиланган икки ойлик муддат ўтказиб юборилган ҳолда берилганлиги
инобатга олиниб, судья апелляция шикоятини қабул қилишни рад этиш
тўғрисида асосли хулосага келган.
ИПК 305-моддаси учинчи қисмининг 1-бандига кўра кассация
инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор,
апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни
(протестни) кўриш натижалари бўйича биринчи инстанция судининг
ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан
қолдиришга ҳақли.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати суд ажримни ўзгаришсиз, кассация
шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, 24 000 сўм почта
харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, ИПКнинг 283, 303, 305-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р
қ и л а д и:
Ушбу иш бўйича қабул қилинган Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг апелляция шикоятини иш юритишга қабул
қилишни рад этиш тўғрисида 2022 йил 16 декабрдаги ажрими ўзгаришсиз,
“Ёрқин тармоқ” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти эса
қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Махмудов
ҳайъат аъзолари
Б.Исрайлов
А.Абдуллаев