Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2302/6 Дата решения 31.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Салимов Тохиржон Турсунович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "МИКРОКРЕДИТБАНК" АТБ Ответчик / Подсудимый ISHONKULOV MUXRIDDIN PARMON O‘G‘LI якка тартибдаги тадбиркор
Source ID 1029364 Claim ID 3097659 PDF Hash 9ff746598c0c3710... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 367-моддаси ФКнинг 367 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Корасув МФЙ, Темирчи кўчаси, 3 «а»-уй. Эл.почта: i.urtachirchiq@sud.uz . ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўртачирчиқ тумани 4-1104-2302/6-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Салимов раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар “Хххх” АТБ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси жавобгар ЯТТ “ХХХХ” ҳисобидан 10 500 000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 18 375.000 сўм муддати ўтмаган кредит асосий қарзи, 2 730 000 сўм муддати ўтган кредит фоизи қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили – Р.Вохидов (2023 йил 19 январдаги 01-10/153-сонли ишончнома асосида), иштирокида очиқ суд мажлисида суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “Хххх” АТБ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси жавобгар ЯТТ “ХХХХ” ҳисобидан 10 500 000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 18 375.000 сўм муддати ўтмаган кредит асосий қарзи, 2 730 000 сўм муддати ўтган кредит фоизи қарздорлигини ундиришни сўраган. Даъво аризасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз ишни кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза баѐн этилган. Жавобгар ишни судда кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабадор қилинган бўлсада, бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади. Мазкур ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан кредит қарздорлиги қисман тўланиб, бугунги кунда 7 581 452 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 13 125 000 сўм муддати ўтмаган кредит асосий қарзи, 1 088 600 сўм муддати ўтган кредит фоизи тўланмасдан қолганлигини ва ушбу қарздорликни ундириб беришни сўради. Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмалари ва тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. матнда – ФК) 8 ва 234-моддаларига, асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбурият кредит шартномасидан келиб чиққан. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, “Хххх” АТБ (бундан кейин матнда – Банк) ва ЯТТ “ХХХХ” (бундан кейин матнда – Қарз олувчи) ўртасида 2022 йил 22 июнь куни “Business Online” кредит маҳсулотидан фойдаланиш бўйича банк ва тадбиркорлик субъекти ўртасида оммавий оферта шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра Банк томонидан Қарз олувчига 12 ой муддатга 24 фоиз тўлаш шарти билан айланма маблағларни тўлдириш учун 31 500 000 сўм миқдорида “Business Online” кредит маблағи ажратилган. Кредит шартномасининг 6.1-бандига асосан, жавобгар олинган кредитларни мазкур шартномага илова электрон қайтариш жадвалига асосан белгиланган муддатларда ва тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган. Бироқ жавобгар томонидан шартнома бўйича асосий қарздорлик ва фоиз тўловларини, ўз вақтида тўланмасдан келинган. Ушбу қарздорликни тўлаш ҳақидаги огоҳлантириш хати жавобгар томонидан жавобсиз қолдирилган. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 367-моддасида “Бир ѐки бир неча муайян шахсга юборилган, етарли даражада аниқ бўлган ва таклифни киритган шахснинг ўзини таклиф йўлланган ва уни қабул қиладиган шахс билан шартнома тузган деб ҳисоблаш ниятини ифода этадиган таклиф оферта ҳисобланади. Офертада шартноманинг муҳим шартлари ифода қилинган бўлиши керак. Оферта уни йўллаган шахсни оферта йўлланган шахс билан у офертани олган пайтдан бошлаб боғлайди. ФК 370-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида “Оферта юборилган шахснинг уни қабул қилганлиги ҳақидаги жавоби акцепт ҳисобланади. Акцепт тўлиқ ва писандасиз бўлиши керак. ФКнинг 744-моддаси учинчи қисмига асосан кредит шартномаси муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилади. ФКнинг 735-моддасигага кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Мазкур шартноманинг 3.6-бандига кўра, Қарз олувчи томонидан кредит асосий қарзи ѐки фоиз тўловларининг мунтазам кечиктириб тўлаши, кредит қайтариш жадвали асосида тўловнинг икки ѐки ундан ортиқ маротаба кечиктирилганда Банк кредит ва унга ҳисобланган фоизларни судга мурожаат қилиш орқали, кредит қарздорлигини муддатидан олдин ундириш чораларини кўриши ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб ҳисоблайди, бироқ суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан кредит қарздорлиги қисман тўланганлиги сабабли, даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан 7 581 452 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 13 125 000 сўм муддати ўтмаган кредит асосий қарзи, 1 088 600 сўм муддати ўтган кредит фоизи ундиришни суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд ҳаражатларини эса жавобгардан ундиришни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, ИПКнинг 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ЯТТ “ХХХХ” ҳисобидан “Хххх” АТБ фойдасига 7 581 452 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 13 125 000 сўм муддати ўтмаган кредит асосий қарзи, 1 088 600 сўм муддати ўтган фоиз ва 24 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар ЯТТ “ХХХХ” ҳисобидан Республика бюджетига 632 100 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Т.Салимов