Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2001/1784 Дата решения 31.01.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Абдуллаев Абдумумин Абдуахатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Меъмор-96 масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Жиззах марказий деҳқон бозор АЖ
Source ID 1010110 Claim ID 3097003 PDF Hash 84bfbf327d778034... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси 84-моддаси збекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси 84 code_article
ал этишда ИПКнинг 327-моддаси ал этишда ИПК 327 law
чунки бу ИПКнинг 327-моддаси чунки бу ИПК 327 law
ИПК 333-моддаси ИПК 333 law
ра ИПКнинг 327-моддаси ра ИПК 327 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2001/1784-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья – А.Қудратов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – И.Умаров Кассация инстанциясида маърузачи судья- А.Абдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 31 январь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “МЕЪМОР-96” масъулияти чекланган жамияти вакили – Ш.Музаффаров (2020 йил 19 июндаги 41-сонли ишончнома асосида), “Жиззах марказий деҳқон бозори” акциядорлик жамияти вакили О.Юлдашев (2021 йил 11 январдаги 16 ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасининг “МЕЪМОР-96” масъулияти чекланган жамияти манфаатида “Жиззах марказий деҳқон бозори” акциядорлик жамиятидан 1 989 442 464 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 22 декабрдаги ажрими ва Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 2 февралдаги қарори устидан “МЕЪМОР-96” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “МЕЪМОР-96” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Жиззах марказий деҳқон бозори” акциядорлик жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 1 989 442 464 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2020 йил 14 июлдаги ажрими билан даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш рад этилган. Апелляция инстанцияси судининг 2020 йил 9 октябрдаги қарори билан суд ажрими бекор қилиниб, даъво аризани биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун Жиззах туманлараро иқтисодий судига юборилган. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2020 йил 13 ноябрдаги ажрими билан жавобгарнинг назорат шикоятини Олий суднинг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида кўриб чиқиш учун ўтказиш рад этилган. Биринчи инстанция судининг 2021 йил 6 январдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Апелляция инстанцияси судининг 2021 йил 2 ва 11 февралдаги ажримлари билан даъвогарнинг апелляция шикоятлари ва унга илова қилинган ҳужжатлари қайтарилган. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 11 майдаги қарори билан Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг апелляция шикоятини қайтариш тўғрисидаги 2021 йил 11 февралдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилган. Даъвогар судга ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил 6 январдаги 4-1301-2001/1784-сонли ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилиб, ишни қайта кўриб чиқишни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2021 йил 22 декабрдаги ажрими билан даъвогарнинг ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад этилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 2 февралдаги қарори билан 2021 йил 22 декабрдаги ажрим ўзгаришсиз қолдирилган. Кассация шикоятида суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга етарлича ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, терговга қадар текширув жараёнида мансабдор шахсларнинг ҳаракатларида ғайриқонуний ҳолатлар борлиги аниқланганлиги, бироқ, ушбу ҳолатга эътибор қаратилмаганлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган. Суд муҳокамасида палатадан вакил иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида унинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд, ундан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга тўсқинлик қилмайди. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Аниқланишича, даъвогар ва “Кўк бозор қурилиш сервис” қурилиш дирекцияси ўртасида 2014 йил 16 апрелда 1-сонли шартнома ва 2015 йил 5 январда 1-сонли келишув битими тузилган. Ушбу шартнома шартларига кўра, даъвогар яъни “Пудратчи”, “Буюртмачи” - “Кўк бозор қурилиш сервис” қурилиш дирекциясининг бозор ҳудудида таъмирлаш қурилиш ишларини бажариш, “Буюртмачи” эса бажарилган ишларни қабул қилиб олиш ва тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.1-бандига кўра, шартноманинг умумий суммаси 9 500 000 000 сўм қилиб белгиланган. Даъвогар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилган бўлса-да, бироқ “Буюртмачи” - “Кўк бозор қурилиш сервис” қурилиш дирекцияси томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан, бажарилган ишлар учун тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган. Шу боис Палата даъвогар манфаатида шартнома бўйича қарздорликни жавобгардан субсидиар тартибда ундириш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Биринчи инстанция суди томонидан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Даъвогарнинг аризасида суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос сифатида Жиззах шаҳар прокуратурасининг 2021 йил 11 ноябрдаги қарори билан жавобгар ва унинг таъсисчиси Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳамда бозор қошида очилган “Кўк бозор қурилиш сервис” қурилиш дирекцияси мансабдор шахсларининг ҳатти-ҳаракатларида ғайриқонуний ҳолатлари мавжудлиги, жавобгарликка тортиш муддати ўтганлиги сабабли Жиззах шаҳар ҳокими вазифасида ишлаган А.Рахмонқулов, жавобгар раиси вазифасида ишлаган В.Қодиров ҳамда “Кўк бозор қурилиш сервис” қурилиш дирекцияси директори вазифасида ишлаган Б.Холиқовларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси 84-моддаси биринчи қисмининг 1-банди билан жиноят иши қўзғатиш рад этилганлиги, даъвогар, жавобгар ва “Кўк бозор қурилиш сервис” қурилиш дирекцияси ўртасида 2016 йил 19 майда ўзаро уч томонлама таққослаш далолатномаси тузилганлигини кўрсатган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 327-моддасига мувофиқ қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асослар қуйидагилардан иборат: 1) суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар; 2) экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги, гувоҳнинг била туриб ёлғон кўрсатувлар берганлиги, била туриб нотўғри таржима қилинганлиги суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган бўлса ва мазкур иш бўйича қонунга хилоф ёки асосланмаган суд ҳужжати қабул қилинишига сабаб бўлган бўлса; 3) ишда иштирок этувчи шахснинг ёки унинг вакилининг ёхуд судьянинг мазкур ишни кўриш чоғида содир этилган, суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ажрими билан аниқланган жиноий қилмишлари; 4) иқтисодий суднинг, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, жиноят ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг мазкур иш бўйича суд ҳужжатини қабул қилишга асос бўлган суд ҳужжати ёхуд бошқа органнинг шундай ҳужжати бекор қилинганлиги. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида” 2003 йил 25 июлдаги 111-сонли қарорининг 3-бандида янги очилган ҳолатлар бўйича суд ҳужжатларини қайта кўриш масаласини ҳал этишда ИПКнинг 327-моддасида кўрсатилган бундай қайта кўриш асосларининг рўйхати қатъий эканлигидан келиб чиқиш лозимлиги, 4-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларида эса янги очилган ҳолатлар деганда, очилган фактик ҳолатлар аслида мавжуд бўлиб, бироқ суднинг ишни кўриш вақтида ҳисобга олиши мумкин бўлмаган, аризачига ва судга номаълум бўлган ёки маълум бўлиши мумкин бўлмаган, суд ҳужжатлари қабул қилингандан кейингина маълум бўлган ҳолатларни тушуниш лозимлиги, агар фактик ҳолатлар суд ҳужжати қабул қилингандан сўнг вужудга келган бўлса, бу ҳолат суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўла олмаслиги, чунки бу ИПКнинг 327-моддаси мазмунига зид ҳисобланиши, 5-бандининг биринчи хатбошида суд ҳужжатини қайта кўриб чиқиш учун асос бўлаётган ҳолатлар жиддий бўлиши, яъни суд ҳужжатини қабул қилишда иқтисодий суд хулосасига таъсир кўрсатадиган даражада бўлиши лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. ИПК 333-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари юзасидан суд аризани қаноатлантириш ва илгари ўзи қабул қилган суд ҳужжатини бекор қилиш ҳақида ёки аризани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради. Қайд этилган ҳолатларга асосан апелляция инстанцияси суди Пленум қарори талабларига кўра ИПКнинг 327-моддасида кўрсатилган бундай қайта кўриш асосларининг рўйхати қатъий эканлигидан келиб чиққан ҳолда аризада қайд этилган ҳолатлар, шу жумладан, Жиззах шаҳар прокуратурасининг қарори ва унда қайд этилган ҳолатлар ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўлмайди деб ҳисоблаб, биринчи инстанция суди суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда суд ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топиб, қонуний хулосага келган. 5 ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, шунингдек суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301-305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ и л а д и: Ушбу иш бўйича қабул қилинган Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 22 декабрдаги ажрими ва Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 2 февралдаги қарори ўзгаришсиз, “МЕЪМОР-96” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин. “МЕЪМОР-96” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Махмудов ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов А.Абдуллаев