← Назад
Решение #666641 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 259 | — | code_article | |
| лмаганлиги сабабли уни ЖК | 167 | — | law | |
| ал этишда ИПК | 327 | — | law | |
| чунки бу ИПК | 327 | — | law | |
| ИПК | 333 | — | law | |
| ра ИПК | 327 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
10-1715/14967-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья – О.Исмоилов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Ғ.Машкуров
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
10-1715/14967
2023 йил 31 январь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов
ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида,
“Тошкентгазсавдо” масъулияти чекланган жамияти вакили М.Холмуродов
(2023 йил 31 январдаги 01/31-01-23-сонли ишончнома асосида), “Ҳудудгаз
Пойтахт” газ таъминоти филиали вакили Н.Жуманиёзов (2022 йил
14 сентябрдаги 41-01-24/324-сонли ишончнома асосида) иштирокида,
“Тошкентгазтаъминот” унитар корхонаси “Тошкентшаҳаргаз” филиалининг
“Тошкентгазсавдо” масъулияти чекланган жамиятидан 3 291 073 907 сўм
асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш
юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2021 йил 27 декабрдаги қарори
устидан “Тошкентгазсавдо” масъулияти чекланган жамияти томонидан
берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб
ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Тошкентгазтаъминот” унитар корхонаси (бундан буён матнда УК деб
юритилади) “Тошкентшаҳаргаз” филиали (бундан буён матнда УК филиали
деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“Тошкентгазсавдо” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда
МЧЖ деб юритилади) 3 291 073 907 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси (бундан буён матнда
палата деб юритилади) МЧЖ манфаатида судга қарши даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, УКдан 2 737 523 476,60 сўм асосий қарз ундиришни,
тарафлар ўртасида тегишли саналарда тақдим этилган, бажарилган ишлар
(кўрсатилган хизматларни)ни топшириш-қабул қилиш далолатномаларини
шартномада белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва имзолаш мажбуриятини
юклашни сўраган.
Суднинг 2017 йил 24 ноябрдаги ажрими билан ишга УК қўшимча
жавобгар сифатида жалб қилинган.
Тошкент
туманлараро
иқтисодий
судининг
2017
йил
22 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби тўлиқ
қаноатлантирилган, МЧЖдан УК фойдасига 3 291 073 907 сўм асосий қарз
ундирилган. Палатанинг қарши даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.
УК филиалига нисбатан иш юритиш тугатилган.
Сирдарё вилоят иқтисодий суди апелляция инстанциясининг
2018 йил 17 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
МЧЖ судга ариза билан мурожаат қилиб, унда шартномавий муносабат
орқали вужудга келган низо бўйича тергов ҳаракаталари олиб борилганлиги,
жиноят ишлари бўйича судда ҳам кўриб чиқилганлиги, тергов вақтида
шартномавий муносабатдан келиб чиққан ҳолатлар бўйича экспертиза
тайинланганлиги, шунингдек, олиб борилган тергов ҳаракатлари якуни
бўйича суднинг тегишли ҳукмларига асосан жамиятнинг мансабдор
шахслари реабилитация қилинганлигини асос қилиб, ҳал қилув қарорини
янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни сўраган.
Суднинг 2021 йил 5 октябрдаги ажрими билан УК ҳуқуқий вориси
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ билан алмаштирилган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 4 ноябрдаги
ажрими билан МЧЖнинг аризаси қаноатлантирилиб, 2017 йил 22 декабрдаги
ҳал қилув қарори бекор қилинган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2021 йил 27 декабрдаги қарори билан ажрим
бекор қилиниб, ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта
кўриш ҳақидаги аризани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор
қабул қилинган.
Кассация шикоятида апелляция инстанцияси суди томонидан
иш учун аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, “Тошшаҳаргаз” филиали ишда
даъвогар сифатида иштирок этганлиги, кейинчалик тугатилиб, “Ўзтрансгаз”
АЖ унинг ҳуқуқий вориси этиб белгиланганлиги, суд ҳужжатини янги
очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш бошлангандан сўнг, гарчи
“Ўзтрансгаз” АЖ ҳуқуқий ворис ҳисобланса-да, ишга “Ҳудудгазтаъминот”
АЖ жалб қилинганлиги, ваколати бўлмаса-да, “Ҳудудгаз Пойтахт” АЖ
апелляция шикояти билан мурожаат қилганлиги, “Ҳудудгаз Пойтахт” АЖ
ишга жалб қилинмаганлиги, МЧЖ томонидан берилган илтимосномалар
асоссиз рад этилганлиги, 2017 йил 22 декабрда қабул қилинган ва 2018 йил
17 майда қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорига асос қилиб олинган
қўшимча келишувнинг қалбакилиги ЖИБ судининг ҳукми билан ўз исботини
топганлиги, ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорини бекор қилиб,
суд ажримини ўз кучида қолдириш сўралган.
Суд муҳокамасида палатадан вакил иштирок этмади, бироқ иш
ҳужжатларида унинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд,
10-1715/14967
10-1715/14967
ундан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга
тўсқинлик қилмайди.
Суд муҳокамасида иштирок этган МЧЖ вакили ўз тушунтиришида
кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд қарорини бекор
қилиб, суд ажримини ўз кучида қолдиришни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти
филиали вакили ўз тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган
важларга эътироз билдириб, суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни
сўрадилар.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Аниқланишича, МЧЖнинг аризасида суд ҳужжатини янги очилган
ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос сифатида Тошкент туманлараро
иқтисодий судида қўзғатилган 4-1001-1703./9243-сонли иқтисодий иш
бўйича қабул қилинган 2017 йил 19 сентябрдаги ҳал қилув қарори
билан тарафлар ўртасида тузилган 2015 йил 10 апрелдаги П1/15-сонли
шартнома бекор қилинганлиги, тарафлар ўртасида тузилган 2016 йил
4 сентябрдаги мукофот пулини 2 фоизга тушириш тўғрисидаги
келишув амалга оширилмаганлиги ва мазкур ҳолат юзасидан ҳужжат
расмийлаштирилмаганлиги тасдиқланганлиги кўрсатилган.
Аммо, ҳал қилув қарорда тарафлар ўртасида 2016 йил 4 сентябрда
2015 йил 10 апрелдаги П1/15-сонли шартномага қўшимча келишув
имзоланганлиги, унга асосан шартноманинг 6.1-бандига ўзгартириш
киритилганлиги ва рағбарлантириш миқдори 2 фоиз этиб белгиланганлиги,
қўшимча келишув мавжудлиги жавобгар раҳбари А.Юсупжанов томонидан
2016 йил 22 сентябрда “Ўзтрансгаз” АЖга йўллаган 241-сонли хат билан
тасдиқланганлиги ҳақида хулосага келган.
Шунингдек, МЧЖ томонидан суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар
бўйича қайта кўриш учун асос сифатида 2016 йил 14 сентябрь ҳолатига
МЧЖнинг УК қарзи мавжуд бўлмаганлиги, шу куни тузилган УКрнинг
МЧЖдан 99 млн. сўм қарзи мавжудлиги солиштирма далолатномада
кўрсатилганлиги, ҳал қилув қарори қабул қилинган вақтда мазкур факт
УКга маълум бўлса-да судга маълум қилинмаганлиги, шу билан судни
чалғитганлиги, бу факт эса МЧЖга ўша вақтда маълум булмаганлиги, агар
судга маълум қилинганида МЧЖнинг УКдан қарздорлиги 1 460 млн. сўмга,
УКнинг МЧЖдан қарздорлиги 1 360 млн. сўмга автоматик равишда
камайтирилиши лозимлиги кўрсатилган.
Лекин, ҳал қилув қарорида МЧЖнинг УКдан 3 291 073 907 сўм
қарздорлиги мавжудлиги Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси
МЧЖ манфаатида берилган қарши даъво аризасида кўрсатилган бўлиб, унда
МЧЖ УКга шартноманинг 2.1-бандига асосан газ истъемоли учун йиғилган
тўлов суммалари тўлиқ ўтказмаганлиги натижасида 2017 йил 1 апрель куни
ҳолатига 3 291 073 907 сўм қарздорлиги вужудга келган маълум қилинган.
Бундан ташқари МЧЖ томонидан суд ҳужжатини янги очилган
ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос сифатида Тошкент шаҳар жиноят
ишлари бўйича суди апелляция инстанцияси томонидан тайинланган
экспертиза натижаларига кўра, УКнинг МЧЖга мукофот пуллари учун
3 388 млрд. сўм қарзи мавжудлиги ва ушбу қарздорлик УК томонидан ўз
вақтида тўланмаганлиги аниқланганлиги, шу сабабли МЧЖ раҳбари ушбу
қарздорликни сўндириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 259-моддасига асосан УКнинг пулларидан олиб қолганлиги
тўғрисида Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича суди апелляция
инстанциясининг 2019 йил 12 мартдаги ажримида хулоса келинганлиги
кўрсатилган.
Бироқ, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича суди апелляция
инстанциясининг 2019 йил 12 мартдаги ажримида 10-1715/14967-сонли
иқтисодий иш бўйича Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2017 йил
22 декабрдаги ҳал қилув қарорига кўра УКнинг даъво талаби
қаноатлантирилиб, палатанинг МЧЖ манфаатида киритилган қарши даъво
аризасини қаноатлантириш рад этилганлиги, жиноят иши бўйича
тайинланган қўшимча комиссиявий суд бухгалтерия экспертизасининг
2021 йил 22 февралдаги 11206/17-сонли хулосасининг 7–саволга берган
жавобига кўра, тарафлар ўртасидаги 2016 йил 4 сентябрдаги қўшимча
келишув ҳақиқий эмас деб ҳисобланиб, мукофот пули ундирилган
маблағнинг 4 фоизини ташкил қилиши керак деб ёндашилса
7 549 288 065,44 сўмни ва шу қўшимча келишув ҳақиқий деб ҳисобланиб,
мукофот пули ундирилган маблағларнинг 2 фоизини ташкил этиши керак
деб ёндашилса, 5 925 041 441,65 сўмни ташкил қилиши, судланувчи
А.Юсупджанов МЧЖ директори бўлгани ҳолда аҳолидан фойдаланилган газ
учун тўланган ва УК ҳисоб-рақамига ўтказиб берилиши лозим бўлган
3 504 733 900 сўм пул маблағларини УКнинг ўзи раҳбарлик қилаётган МЧЖ
олдидаги кредиторлик қарздорлигини ундириш мақсадида ушлаб қолган
деб ҳисоблаб, мазкур эпизод бўйича А.Юсупжановнинг қилмишида
3 504 733 900 сўмни ўзлаштириш жиноятининг таркиби бўлмаганлиги
сабабли уни ЖК 167-моддаси учинчи қисмининг “а”-банди билан
реабилитация қилиниши мақсадга мувофиқлиги қайд этилган.
Қолаверса, мазкур ажримда апелляция инстанцияси Тошкент
туманлараро иқтисодий судининг кўра 10-1715/14967-сонли иқтисодий иши
юзасидан 2017 йил 22 декабрда қабул қилинган ҳал қилув қарори бўйича
МЧЖдан УК фойдасига 3 291 073 907 сўм қарздорлик ундирилиши
белгиланганлиги инобатга олиниб, терговда хатловга олинган МЧЖга
тегишли корпоратив пластик карталар, автомашиналарга қўйилган
хатловларни бекор қилмасдан, жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани
судининг 2018 йил 2 майдаги хукми ўзгартирилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 327-моддасига мувофиқ қонуний кучга
10-1715/14967
10-1715/14967
кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун
асослар қуйидагилардан иборат:
1) суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига
маълум
бўлмаган
ва
маълум
бўлиши
мумкин
бўлмаган,
иш учун муҳим ҳолатлар;
2) экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги, гувоҳнинг била
туриб ёлғон кўрсатувлар берганлиги, била туриб нотўғри таржима
қилинганлиги суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган бўлса
ва
мазкур
иш
бўйича
қонунга
хилоф
ёки
асосланмаган
суд ҳужжати қабул қилинишига сабаб бўлган бўлса;
3) ишда иштирок этувчи шахснинг ёки унинг вакилининг
ёхуд судьянинг мазкур ишни кўриш чоғида содир этилган, суднинг қонуний
кучга кирган ҳукми, ажрими билан аниқланган жиноий қилмишлари;
4) иқтисодий суднинг, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, жиноят
ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг мазкур иш бўйича
суд ҳужжатини қабул қилишга асос бўлган суд ҳужжати ёхуд бошқа
органнинг шундай ҳужжати бекор қилинганлиги.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Қонуний
кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта
кўришда иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд
амалиёти тўғрисида” 2003 йил 25 июлдаги 111-сонли қарорининг 3-бандида
янги очилган ҳолатлар бўйича суд ҳужжатларини қайта кўриш масаласини
ҳал этишда ИПКнинг 327-моддасида кўрсатилган бундай қайта кўриш
асосларининг рўйхати қатъий эканлигидан келиб чиқиш лозимлиги,
4-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларида эса янги очилган ҳолатлар
деганда, очилган фактик ҳолатлар аслида мавжуд бўлиб, бироқ суднинг ишни
кўриш вақтида ҳисобга олиши мумкин бўлмаган, аризачига ва судга
номаълум бўлган ёки маълум бўлиши мумкин бўлмаган, суд ҳужжатлари
қабул қилингандан кейингина маълум бўлган ҳолатларни тушуниш
лозимлиги, агар фактик ҳолатлар суд ҳужжати қабул қилингандан сўнг
вужудга келган бўлса, бу ҳолат суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар
бўйича қайта кўриш учун асос бўла олмаслиги, чунки бу ИПКнинг
327-моддаси мазмунига зид ҳисобланиши, 5-бандининг биринчи хатбошида
суд ҳужжатини қайта кўриб чиқиш учун асос бўлаётган ҳолатлар жиддий
бўлиши, яъни суд ҳужжатини қабул қилишда иқтисодий суд хулосасига
таъсир кўрсатадиган даражада бўлиши лозимлиги тўғрисида тушунтириш
берилган.
ИПК 333-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ қонуний кучга
кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш
тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари юзасидан суд аризани
қаноатлантириш ва илгари ўзи қабул қилган суд ҳужжатини бекор қилиш
ҳақида ёки аризани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради.
Қайд этилган ҳолатларга асосан апелляция инстанцияси суди Пленум
қарори талабларига кўра ИПКнинг 327-моддасида кўрсатилган бундай қайта
кўриш асосларининг рўйхати қатъий эканлигидан келиб чиққан ҳолда
аризада қайд этилган ҳолатлар, шу жумладан, жиноят ишлари бўйича суд
ҳукми ва ажрими ва уларда қайд этилган ҳолатлар ҳал қилув қарорини янги
очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўлмайди деб ҳисоблаб,
биринчи инстанция судининг 2021 йил 4 ноябрдаги суд ҳужжатини янги
очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани қаноатлантириш
тўғрисидаги ажримини бекор қилишни, моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормаларини тўғри қўллаган ҳолда суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар
бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни рад этиш
тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим топиб, қонуний хулосага келган.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини)
эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация
инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 24 000 сўм почта
харажатини МЧЖ зиммасида қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 283, 301-305-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р
қ и л а д и:
Ушбу иш бўйича қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2021 йил
27 декабрдаги қарори ўзгаришсиз, “Тошкентгазсавдо” масъулияти чекланган
жамиятининг кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
10-1715/14967
Раислик қилувчи
Ш.Махмудов
ҳайъат аъзолари
Б.Исрайлов
А.Абдуллаев