← Назад
Решение #666770 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| онуни | 32 | — | law | |
| амда Ер кодекси | 6 | — | code_article | |
| х ер майдонларидан самарали фойдаланмаганлиги учун Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| Сабаби Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| илона фойдаланилмаганлиги сабабли Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1107-2201/488-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья Б.Тўраев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья А.Ибрагимова
Кассация инстанциясида маърузачи
судья Б.Исрайлов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 31 январь
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Саттарова ва
Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида,
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқармасининг катта
прокурори М.Қурбонова, “NURALI NURLI DIYORI” фермер хўжалиги вакили
Ш.Акбаров (раҳбари) ва Н.Ашуров, Давлат кадастрлар палатаси Тошкент
вилоят бошқармаси Оҳангарон туман филиали вакили И.Дувлетов
(2023 йил 19 январдаги 169-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида,
Оҳангарон туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Давлат кадастрлар палатаси
Тошкент вилоят бошқармаси Оҳангарон туман филиали, Оҳангарон туман
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Оҳангарон
туман СИУ, Оҳангарон туман Ветеринария ва чорвачиликни
ривожлантириш бўлими ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг
Тошкент вилоят Оҳангарон туман бўлимини ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
жалб қилинган ҳолда, Тошкент вилоят прокурори (Оҳангарон туман
ҳокимлиги манфаатида)нинг жавобгар “NURALI NURLI DIYORI” фермер
хўжалигига нисбатан шартномани бекор қилиш, мажбурий чиқариш ва ер
майдонини туман захирасига қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан қабул қилинган Оҳангарон туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 27 майда қабул қилинган ҳал қилув қарори
ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 20 сентябрдаги қарори устидан жавобгар томонидан берилган
кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида Тошкент вилоят
маъмурий суди кўмагида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Оҳангарон туман ҳокимининг (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) 2020 йил 6 апрелдаги 1002-сонли қарори билан Оҳангарон
тумани, Шодмалик маҳалла фуқаролар йиғини, Дўстлик ҳудудидаги туман
захира ер майдонидан “NURALI NURLI DIYORI” фермер хўжалиги (бундан
буён матнда жавобгар, ф/х деб юритилади)га қишлоқ хўжалиги
харитасининг 162, 163, 164, 165, 166 ва 167-контурларидаги жами
20,14 гектар, шундан 13,30 гектар сувли, 4,90 гектар яйлов, 1,44 гектар ариқ
ва зовурлар, 0,22 гектар йўллар ҳамда 0,28 гектар бошқа ерлар ўрнидан
иборат ер майдонига (интенсив) томчилатиб суғориш усулида боғ барпо
этиш учун рухсат берилган.
Мазкур қарорга асосан туман ҳокимлиги ва “NURALI NURLI DIYORI”
ф/х ўртасида 2021 йил 11 апрелда ер участкасини узоқ муддатли ижарага
олиш шартномаси тузилган бўлиб, 20,14 гектар ер майдони фермер
хўжалигига боғдорчилик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини юритиш
учун 49 йилга узоқ муддатли ижарага берилган ва шартнома 2021 йил
4 июлда 282-рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган.
“NURALI NURLI DIYORI” ф/х томонидан ер ижара шартномаси бўйича
мажбуриятлар
бузилганлиги,
хусусан
ердан
бошқа
мақсадда
фойдаланганлиги, боғ барпо этмаганлиги, боғ яратиш учун ажратилган ер
майдонининг бир қисмига беда ва нўхат экилганлиги, ер қаровсиз аҳволда
қолдирилганлиги ва шудгорланмаганлиги важлари билан Тошкент вилоят
прокуратураси даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, туман ҳокимлиги билан фермер хўжалиги ўртасида тузилган
2021 йил 24 июлдаги 282-сонли рўйхатдан ўтказилган ер ижара
шартномасини бекор қилиш, жавобгарни ер майдонидан мажбурий
тартибда чиқариш ва жавобгар ихтиёридаги 20,14 гектар ер майдонини
туман захирасига қайтаришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 26 апрелдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида Оҳангарон туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Давлат
кадастрлар палатаси Тошкент вилоят бошқармаси Оҳангарон туман
филиали, Оҳангарон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгаши, Оҳангарон туман СИУ, Оҳангарон туман Ветеринария ва
чорвачиликни ривожлантириш бўлими ва Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат
қилиш инспекциясининг Тошкент вилоят Оҳангарон туман бўлими жалб
қилинган.
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 27 майдаги ҳал
қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилган.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 20 сентябрдаги қарори билан апелляция шикоятини
қаноатлантириш рад этилган. Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 27 майдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур суд қарорлари устидан жавобгар томонидан кассация
шикояти берилиб, унда ноқонуний суд қарорлари қабул қилинганлиги баён
этилган. Бунга асос қилиб, шикоятда иш холис кўрилмаганлиги, бирёқлама
кўриб
чиқилганлиги,
прокуратура
томонидан
асоссиз
даъво
киритилганлиги, Қува туманидан серҳосил навли 150 млн. сўмлик
кўчатларни олиб келганлиги, лекин 50% сув таъминлашга ваъда берган
даъвогар ўз мажбуриятини бажармаганлиги натижасида катта зиён
кўрганлиги, сув етказиб берилмаганлиги сабабли кўчатлар қуриб
кетганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
31 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган Низом 14-бандининг
г-кичик бандида кетма-кет уч йил мобайнида шартнома мажбуриятини
бажарилмаслиги кўрсатилганлиги, мазкур ҳолатда шартнома тузилганидан
сўнг бир йил ўтмай ижара шартномасини бекор қилиш талаби
киритилганлиги. турли идоралар томонидан тақдим этилган далолатнома,
хулоса ва тақдимномалар ҳақиқатга мос келмаслиги, жавобгарга талабнома
ва таклиф хати берилмаганлиги, апелляция инстанциясида суд мажлиси
олиб бориш тартибини бузган ҳолда қарор қабул қилинганлиги
кўрсатилган.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили ижара шартномаси
тузилгандан сўнг орадан бир йил ўтмасдан шартномани бекор қилиш
тўғрисида судга даъво берилганлиги, Низом 14-бандининг г-кичик банди
бўйича кетма-кет уч йил мобайнида шартнома мажбуриятини
бажармаганлиги ҳолатида шартномани бекор қилиш талаби қўйилиши
белгиланганлиги, туман ҳокимлиги сув таъминоти 50% лимитни
таъминлаб беришни ўз зиммасига олган бўлса-да. ушбу мажбуриятини
бажармаганлиги сабабли жавобгар Қува туманидан олиб келиб ўтказган
кўчатлар қуриб кетганлиги ва жавобгар зарар кўрганлиги, сув таъминотига
ёрдам бериш юзасидан жавобгарнинг даъвогарга йўллаган мурожаатлари
оқибатсиз қолдирилганлиги, мутасадди ташкилот вакиллари жавобгар
ердан мақсадсиз фойдаланганлиги, қаровсиз қолдирганлиги тўғрисидаги
ҳужжатларни
ер
майдони
ҳолатини
амалда
кўрмаган
ҳолда
расмийлаштириб судга тақдим этганлиги, прокуратура томонидан асоссиз
даъво киритилганлиги, жавобгар ердан мақсадсиз фойдаланмаганлиги,
балки ер намлигини ушлаб туриш учун кўчатлар орасига беда экканлиги,
суд томонидан ишни бир ёқлама кўриб асоссиз қарор қабул
қилинганлигини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни
сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган Давлат кадастрлар палатаси
Тошкент вилоят бошқармаси Оҳангарон туман филиали вакили жавобгарга
ер майдони боғ барпо этиш учун ижара шартномаси асосида берилганлиги
ва шартнома 2021 йил 24 июлда кадастрда давлат рўйхатидан
ўтказилганлигини билдирди.
Прокурор шикоятда келтирилган важларга эътироз билдириб,
шикоятни қаноатлантришни рад этишни ва cуд қарорларини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
4
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд
мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга
тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни даъвогар ва учинчи шахсларнинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра
кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Тарафлар ўртасида 2021 йил 11 апрелда тузилган ер участкасини узоқ
муддатли ижарага олиш шартномасининг 1-бандида ижарага берувчи
(даъвогар) 2020 йил 6 апрелдан 49 йил муддатга Дўстлик массивида
жойлашган 20,14 гектар ер участкасини ижарага топшириш, ижарага
олувчи эса қабул қилиш мажбуриятини олган, 2-бандида эса ер участкаси
боғдорчилик қишлоқ хўжалиги иш чиқаришини юритиш учун
берилганлиги қайд этилган.
Шартноманинг 15-бандига мувофиқ, ижарага олувчи, яъни жавобгар
давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган маҳсулот етиштирилишини
ташкил этиш, ердан унинг белгиланган мақсадига мувофиқ оқилона
фойдаланиш, ягона ер солиғини ўз вақтида тўлаш каби мажбуриятларга эга
эканлиги, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбуриятларга
эга эканлиги ва бошқа мажбуриятлари белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисмининг
6-бандида ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда
фойдаланилганида, 9-бандида эса қонунчиликда белгиланган муддатларда
ер солиғи, шунингдек ижарага олиш шартномасида белгиланган
муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганда бутун ер
участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан
доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини
ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгиланган.
Шунингдек, шартноманинг 17-бандида ердан белгиланган мақсадда
фойдаланилмаганда, шу жумладан давлат эҳтиёжлари учун контрактация
шартномасида назарда тутилмаган қишлоқ хўжалик экинлари экилганида,
қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда шартнома бекор бўлиши қайд
этилган.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан ер ижара шартномасида
кўрсатилган талаблар ва қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш
шартлари бузилганлиги иш ҳужжатларида тўпланган далиллар билан ўз
исботини топган.
Жумладан, Қишлоқ хўжалиги бўлими, Оҳангарон тумани Фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши (бундан буён матнда
Кенгаш деб юритилади), Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш
соҳасидаги назорат бўйича Оҳангарон туман инспекцияси вакиллари
иштирокида 2022 йилнинг 24 февраль куни тузилган далолатномага кўра,
фермер хўжалигига тегишли ер майдонлари ўрганилганда, 20,14 гектар
майдонидан амалда 7,0 гектарига кўчатлар экилган бўлиб, ушбу кўчатлар
сувсизликдан қуриб яроқсиз ҳолга келганлиги, ер майдонларида
шудгорлаш ишлари амалга оширилмаганлиги, ер майдонлари қаровсиз
ташлаб қўйилганлиги аниқланган.
Оҳангарон туман қишлоқ хўжалик бўлими томонидан туман ҳокимига
2022 йил 25 февралда киритилган 01/04-92-сонли тақдимномага,
шунингдек 2022 йил 2 мартда туман Қишлоқ хўжалиги бўлими, Кенгаш,
Кадастр агентлиги бўлими ва Ветеринария бўлими бошлиғи иштирокида
туманда фаолият олиб бораётган фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналари
томонидан ер тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик ҳолатларини ўрганиш
юзасидан тузилган далолатномага кўра, фермер хўжалигига боғдорчилик
йўналишида фаолияти юритиши учун ер майдони ажратилган бўлса-да,
жорий йилнинг мар ойига қадар ажратиб берилган мазкур ер
участкаларидан мақсадсиз самарасиз (7 гектар ер майдонига экилган боғ
бугунги кунда қуриб кетган) фойдаланиб келинганлиги ва боғдорчилик
йўналишида фойдаланилмаганлиги ҳамда ер майдонлари қаровсиз,
ташландиқ ҳолатдалиги аниқланган.
Кенгашнинг 2022 йил 28 февралдаги 4-сонли хулосасида бугунги
кунда фермер хўжалиги ер майдонларида амалда 20,14 гектар майдонидан
7,0 гектарига кўчатлар экилган бўлиб, ушбу кўчатлар сувсизликдан қуриб
яроқсиз ҳолга келганлиги, очиқ ер майдонларида шудгорлаш ишлари
амалга оширилмаганлиги, ер майдонлари қаровсиз ташлаб қўйилганлиги,
ер солиғи ва ижара ҳақи мунтазам равишда тўланмасдан келинганлиги,
хўжалик ҳисоб рақамида пул маблағлари айлантирилмаганлиги ҳамда
“Оҳангарон СИУ” билан сувдан фойдаланишга доир шартнома
тузилмаганлиги, сувдан фойдаланганлик учун тўловларни умуман амалга
оширмаганлиги, Кенгашга аъзо бўлмаганлиги, шу сабабли Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22-сонли
қарори, “Фермер хўжалиги тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг
Қонуни 32-моддаси ҳамда Ер кодексининг 6-моддасига асосланиб, Кенгаш
фермер хўжалиги ер майдонларини туман давлат захирасига
қайтарилишини комиссияда кўрилишини сўралган.
Оҳангарон туман ҳокимлигининг туманда ер участкаларидан
фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш бўйича назорат
қилиш гуруҳининг 2022 йил 3 мартдаги 1-сонли йиғилиш баёнида
“NURALI NURLI DIYORI” ф/х томонидан ер тўғрисидаги қонунчиликни
бузилишига йўл қўйган ҳолатлари ҳамда ердан самарасиз ва мақсадсиз
фойдаланганлиги кўрсатиб ўтилган.
Шунингдек, Халқ депутатлари Оҳангарон туман Кенгашининг
2022 йил 3 мартдаги VI-59-36-10-134-К/22-сонли қарори билан туман
ҳокими ўринбосарининг “NURALI NURLI DIYORI” ф/х.га ажратилган ер
майдонларини тўлиқ давлат захирасига олиш ва ижара шартномасини
бекор қилиш тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинган ва ф/х
ер майдонларидан самарали фойдаланмаганлиги учун Ер кодексининг
36-моддасига асосан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ер
майдонларини захирага олиш мақсадга мувофиқ деб топилган.
Оҳангарон туман Ирригация бўлими бошлиғи ва “Оҳангарон СИУ”
раҳбарининг 2022 йил 23 февралдаги 4-сонли маълумотномасида
“NURALI NURLI DIYORI” ф/х Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги
82-сонли қарорига асосан “2019-2021 йилларда “Оҳангарон туман Сув
истеъмолчилар уюшмаси” билан сувдан фойдаланишга доир шартнома
тузмаганлиги, 2019-2021 йилларда унга 997 000 сўм сувдан
фойдаланганлик учун бадал тўловлари ҳисобланганлиги, “Оҳангарон
СИУ”га сувдан фойдаланганлик бадал тўловлари амалга оширилмаганлиги,
фермер хўжалигининг 0,82 км ички тармоқлари мавжуд бўлиб, бугунги
кунда фермер хўжалиги томонидан ички ариқлар чопилмаганлиги, ер
майдонларига сув олишда олинган сув миқдорини ўлчовчи гидропостлар
ўрнатилмаганлиги, сувни бошқариш гидротехник иншоотлари билан
жиҳозланмаганлиги, ф/х 2022 йилда сувдан фойдаланиш ва суғориш
ишлари амалга ошириш учун “Оҳангарон туман ирригация бўлими” билан
сувдан фойдаланишга доир шартнома расмийлаштирилмаганлиги маълум
қилинган.
Оҳангарон туман ДСИнинг маълумотномасига кўра, “NURALI NURLI
DIYORI” ф/х.нинг 2019 йил 1 январ ҳолатига 7 922 000 сўм, 2020 йил
1 январь ҳолатига 14 955 000 сўм, 2021 йил 1 январь ҳолатига 21 003 000
сўм, 2022 йил 23 февраль ҳолатига 26 464 000 сўм, жами 70 344 000 сўм
бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалардан солиқ
қарздорлиги мавжудлиги маълум қилинган.
Кенгашнинг
2022
йил
23
февралдаги
01/02-20-сонли
маълумотномасида “NURALI NURLI DIYORI” ф/х Кенгаш ўртасида 2019-2021
йиллар учун аъзолик шартномалари мавжуд эмаслиги ва аъзолик бадали
тўламаганлиги маълум қилинган.
Шунингдек, Оҳангарон туман статистика бўлими бошлиғининг
маълумотномасида “NURALI NURLI DIYORI” ф/х 2020 йил якуни бўйича
тақдим қилинган статистика ҳисоботида, бириктирилган умумий ер
майдони 18,2 гектар, шундан қишлоқ хўжалиги ерлари 13,3 гектар, шундан
суғориладиган 13,3 гектар бўлиб, экилган дуккакли экинлар 3 гектар,
йиғилган ялпи ҳосили 3 центнер, экилган мойли экин майдони 5,3 гектар,
йиғилган ялпи ҳосил 15,9 центнер, боғ майдони 7,5 гектар эканлиги,
2021 йил 4-чорак якуни бўйича тақдим қилинган статистика ҳисоботида
боғ майдони 13 гектар эканлиги кўрсатилган.
Шунингдек, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш
агентлиги Оҳангарон туман лойиҳа офиси раҳбарининг маълумотномасида
“NURALI NURLI DIYORI” ф/х томонидан 7 гектар ер майдонга кўчатлар
экилганлиги, лекин сув йўқлигидан ҳаммаси қуриб қолганлиги, 1,0 гектар
ер майдонига беда экилгани, ер майдонлари умуман шудгор
қилинмаганлиги, ердан самарасиз фойдаланаётганлиги ва қаровсиз
аҳволда эканлиги баён қилинган.
Бундан ташқари, иш судда кўрилиши жараёнида жавобгарнинг ер
майдонлари Қишлоқ хўжалиги бўлими, Кенгаш, кадастр Агентлиги
палатаси ва жавобгар вакили иштирокида ўрганилиб, бу ҳақда 2022 йил
21 майда тузилган далолатномада 6,0 гектар ер майдонида беда (2021 йил
март ойида экилган), 2,3 гектар майдонда нўхат (2022 йил март ойида
экилган) ҳамда 5,0 гектар сувли ер майдони шудгорланган (шудгор
2022 йил 19 май куни қилинган) амалга оширилганлиги, экилган 4 дона
ёнғоқ кўчатлари кўкариб чиққанлиги, фермер хўжалиги боғдорчилик
йўналиши бўйича фаолият юритмаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатда ер ижара шартномасида кўрсатилган талаблар ва
қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш шартлари бузилганлиги
юқоридаги далиллар билан тасдиқланганлиги сабабли биринчи инстанция
суди даъвогарнинг даъво талабини асосли деб топиб, ижара шартномасини
муддатидан один бекор қилиш, ерни туман захирасига қайтариш ва
жавобгарни ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш талабларини
қаноатлантириш, апелляция инстанция суди ҳал қилув қарорни ўзгаришсиз
қолдириш тўғрисида асосли тўхтамга келган.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятидаги важлари билан
қуйидагиларга асосан келишмайди.
Шартноманинг 13-бандида ижарага берувчининг ижара олинган ер
участкасининг белгиланган муддатларда, шартнома шартларига мувофиқ
ҳолатда берилиши таъминлаш, ижарага олувчининг қонун ҳужжатларида
белгиланган ҳуқуқларига риоя қилиш, ижарага берувчининг бошқа
мажбуриятлари, яъни ердан унумли фойдаланишда ижарачига ёрдам
кўрсатиш чора-тадбирларини ишлаб топиш каби мажбуриятлари назарда
тутилган.
Шунингдек, шартноманинг 4-бандида ижарага бериладиган
суғориладиган ерларнинг тавсифи қайд этилиб, унга кўра сув билан
таъминланганлиги – 50, суғорилиб келинаётган муддати – аввалдан деб
кўрсатилган.
Жавобгар ўз важларида туман ҳокимлиги томонидан 50% лимит
доирасида сув билан таъминлаш мажбуриятини бажармаганлиги, шу
сабабли боғдорчилик фаолиятини йўлга қўя олмаганлиги ва экилган
кўчатлар сувсизлик туфайли қуриб қолганлигини билдирган бўлса-да,
бироқ Оҳангарон туман Ирригация бўлими бошлиғи ва “Оҳангарон СИУ”
раҳбарининг 2022 йил 23 февралдаги 4-сонли маълумотномасига кўра
жавобгар “2019-2021 йилларда “Оҳангарон туман Сув истеъмолчилар
уюшмаси” билан сувдан фойдаланишга доир шартнома тузмаган,
“Оҳангарон СИУ”га сувдан фойдаланганлик бадал тўловлари амалга
оширилмаган, фермер хўжалигининг 0,82 км ички тармоқлари бўлиб
бугунги кунда фермер хўжалиги томонидан ички ариқлар чопилмаган, ер
майдонларига сув олишда олинган сув миқдорини ўлчовчи гидропостлар
ўрнатилмаган, сувни бошқариш гидротехник иншоотлари билан
жиҳозланмаган, ф/х 2022 йилда сувдан фойдаланиш ва суғориш ишлари
амалга ошириш учун “Оҳангарон туман ирригация бўлими” билан сувдан
фойдаланишга доир шартнома расмийлаштирилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
19 мартдаги 82-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон
Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида
Низомнинг 50-бандига кўра, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли учун сув
ресурсларини олиш фақат хизмат кўрсатувчи фойдаланиш ташкилотлари
билан келишган ҳолда, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган сувдан
фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги шартнома мавжуд бўлган
тақдирдагина амалга оширилади.
Низомнинг 51-бандига кўра, сув объектларидан сув олиш фақат
сувдан
фойдаланувчилар
ва
сув
истеъмолчиларининг
ёзма
буюртманомалари бўйича (коммунал сув таъминоти тизимидаги,
шунингдек ер ости сув ҳавзаларидан сув олиш ҳолатларидан ташқари),
уларнинг сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолига тайёрлигига кўра, сувдан
фойдаланиш ва сув истеъмоли режаси асосида, белгиланган сув олиш
лимити доирасида амалга оширилади.
Бундан кўринадики, жавобгарнинг ўзи сув билан таъминлаш билан
боғлиқ ўзига боғлиқ чораларни кўрмаган ва сув етказиб бериш юзасидан
тегишли идоралар билан шартномавий муносабатга киришмаган. Бу
ҳолатда ижарага берувчи томонидан сув билан таъминлаш мажбурияти
бажарилмаган деб ҳисоблашга асос мавжуд эмас.
Шунингдек, судлов ҳайъати жавобгарнинг мазкур ҳолатда шартнома
тузилганидан сўнг бир йил ўтмай ижара шартномасини бекор қилиш
талаби асоссиз қўйилганлиги тўғрисидаги важлари билан ҳам келишиб
бўлмайди. Сабаби Ер кодекси 36-моддасининг 6-бандида бутун ер
участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан
доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини
ижарага олиш ҳуқуқи ер участкасидан белгиланганидан бошқа
мақсадларда фойдаланилганида, 7-бандида ер участкасидан оқилона
фойдаланилмаганда, бу қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун
ҳосилдорлик даражаси уч йил мобайнида нормативдан (кадастр баҳосига
кўра) паст бўлишида ифодаланганда бекор қилиниши назарда тутилган
бўлиб, мазкур ҳолатда ер участкасидан белгиланганидан бошқа
мақсадларда фойдаланиш ҳолати аниқланганлиги сабабли шартномани
муддатидан олдин бекор қилиш талаби қўйилган.
Шунингдек, жавобгар тегишли ташкилотлар томонидан ҳужжатлар
бир томонлама тузилганлиги ва улар ҳақиқий ҳолатга мос келмаслиги
тўғрисидаги важларидан келиб чиқиб, иш судда кўрилиши жараёнида
жавобгарнинг ер майдонлари Қишлоқ хўжалиги бўлими, Кенгаш, кадастр
Агентлиги палатаси ва жавобгар вакили иштирокида ўрганилиб, бу ҳақда
2022 йил 21 майда далолатнома тузилган ва ушбу ўрганиш натижасида ҳам
6,0 гектар ер майдонида беда (2021 йил март ойида экилган), 2,3 гектар
майдонда нўхат (2022 йил март ойида экилган) ҳамда 5,0 гектар сувли ер
майдони шудгорланган (шудгор 2022 йил 19 май куни қилинган) амалга
оширилганлиги, экилган 4 дона ёнғоқ кўчатлари кўкариб чиққанлиги,
фермер
хўжалиги
боғдорчилик
йўналиши
бўйича
фаолият
юритмаётганлиги аниқланган. Шу сабабли жавобгарнинг турли идоралар
томонидан тақдим этилган далолатнома, хулоса ва тақдимномалар
ҳақиқатга мос келмаслиги тўғрисидаги важлари билан ҳам келишиб
бўлмайди.
Шунингдек,
шартноманинг
20-бандида
томонлардан
бири
шартномани бекор қилиш мўлжали тўғрисида иккинчи томонни шартнома
бекор қилиниши сабабларини асослаган ҳолда мўлжалланаётган бекор
қилиш санасидан 15 кун олдин ёзма равишда хабардор қилиши назарда
тутилган.
Ишдаги ҳужжатларга кўра даъвогар 2021 йил 30 декабрдаги
6416/9-сонли хати билан жавобгарни ўзига ажратилган ер майдонларида
мевали боғлар яратилмасдан ер майдонларидан самарасиз ва мақсадсиз
фойдаланиб, ҳеч қандай қишлоқ хўжалиги экинларига шартнома тузмасдан
самарасиз фойдаланилганлиги, экилган кўчатлар ҳам қаровсиз
сувсизликдан қуриб яроқсиз ҳолатга келганлиги, ер майдонлари
белгиланган мақсадда оқилона фойдаланилмаганлиги сабабли Ер
кодексининг 36-моддасида белгиланган тартибда ер ижара шартномасини
бекор қилиниши ва ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтариши
ҳақида огоҳлантирган.
Қолаверса, даъвогар такроран, яъни 2022 йил 10 март куни тарафлар
ўртасида тузилган ер ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш
тўғрисида 15 кунлик муддат қўйган ҳолда жамиятга таклиф хати юборган,
лекин ушбу таклиф хатига ҳам жамият томонидан муносабат
билдирилмаган. Шу сбаабли жавобгарнинг даъвогар томонидан унга
талабнома берилмаганлиги тўғрисидаги важлари ҳам асоссиз.
Бундан ташқари, жавобгарнинг апелляция инстанциясида суд
мажлиси олиб бориш тартибини бузган ҳолда қарор қабул қилинганлиги,
жавобгарнинг важлари тингланмаганлиги, уларга ўз важларини
билдиришга имконият берилмаганлиги тўғрисидаги важлар тегишли
далиллар билдан тасдиқланмаган.
Ишдаги ҳужжатларга кўра апелляция инстанциясининг 2022 йил
6 сентябрга қадар бўлиб ўтган суд мажлислари Ж.Суяровнинг раислигида,
судьялар Л.Кариева ва А.Ибрагимовадан иборат таркибда кўрилиб,
2022 йил 20 сентябрда бўлиб ўтган суд мажлиси А.Шукуруллаевнинг
раислигида, судьялар Л.Кариева ва А.Ибрагимовадан иборат таркибда
кўрилган,
судлов
ҳайъатига
тарафлар
томонидан
эътирозлар
билдирилмагандан сўнг иш мазмунан кўриб чиқилиб, тарафларнинг
тушунтиришлари тингланиб, савол-жавоблардан сўнг қарор қабул
қилинган.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати ИПК 16-19-моддаларида ва ишни
кўриш билан боғлиқ бошқа моддаларида белгиланган талабларни
бузилишига йўл қўйилганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмаслиги
сабабли апелляция инстанцияси томонидан ишни кўришда процессуал
қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилмаган деб ҳисоблайди.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш асослари келтирилган бўлим, мазкур ҳолатда
бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни ва иш юзасидан қабул қилинган суд
ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг
118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига юкланади ва
кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган давлат божи ҳамда
почта харажатлари унинг зиммасида қолади ва ишни видеоконференцалоқ
режимида кўриш билан боғиқ 75 000 сўм харажат жавобгардан ундирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“NURALI NURLI DIYORI” фермер хўжалигининг кассация шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 27 майда қабул
қилинган ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 20 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз
қолдирилсин.
“NURALI NURLI DIYORI” фермер хўжалиги ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди ҳисобига ишни видеоконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм харажат ундирилсин.
Қарор асосида ижро варақаси берилсин.
11
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи
Ш.Махмудов
ҳайъат аъзолари
В.Саттарова