← Назад
Решение #666772 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| биринчи инстанция суди томонидан ИПК | 155 | — | law | |
| ИПКнинг | 38 | — | law | |
| ИПК | 155 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| йича иш юритишни ИПК | 110 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law | |
| ИПК | 343 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-10-2222/310-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни кўрган
судья- В.Ли
Апелляция инстанцияси судида маърузачи
судья-Ш.Мирзахакимов
Кассация инстанцияси судида маърузачи
судья-В.Сатторова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 31 январь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
Б.Исрайлов ва В.Сатторовадан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг
котиблигида, даъвогар вакили – Г.Уней (2022 йил 28 мартдаги 02565-сонли
ишончнома асосида), адвокат Б.Байбаев (2023 йил 16 январдаги 20-01/4-сонли
ишончнома ва 2022 йил 7 июлдаги 73-сонли ордер асосида), жавобгар вакили –
адвокат Ш.Бахронов (2022 йил 21 сентябрдаги 21-сонли ордер ва 2022 йил
20 сентябрдаги 2А-09-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг “Mutlu
Mermer Makinalari Madencilik Insaat Nakliye ve Ticaret Limited Sirketi”
компанияси манфаатида жавобгар “Yu Co” масъулияти чекланган жамиятидан
578 927,13 АҚШ доллари ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар судининг 2022 йил
19 августдаги ҳал қилув қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
Иқтисодий
ишлар
бўйича
судлов
ҳайъатининг
2022
йил
25 октябрдаги қарори устидан “Yu Co” масъулияти чекланган жамияти
томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий судининг биносида
ўтказилган очиқ суд мажлисида ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) Туркия
Республикасининг “Mutlu Mermer Makinalari Madencilik Insaat Nakliye ve Ticaret
Limited Sirketi” компанияси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, “Yu Co” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан
385 951,42 АҚШ доллари асосий қарз, 192 975,71 АҚШ доллари пеня, жами
578 927,13 АҚШ доллари ундиришни сўраган. Бунга асос қилиб, даъво
аризасида тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 11 июлдаги 1 ва 2-сонли
шартномаларга асосан даъвогар жавобгарга гранит плиталари ишлаб чиқариш
технологик дастгоҳ-ускуналарини етказиб бериш, жавобгар эса маҳсулотни
қабул қилиш ва ҳақ тўлаш мажбуриятини олганлиги, шартнома шартларига
кўра, даъвогар жавобгарга 2020 йил 30 декабрдан 2021 йил 20 августга қадар
умумий қиймати 1 331 809,42 АҚШ долларини ташкил этувчи дастгоҳ
ва
ускуналарни
етказиб
берганлиги,
бироқ
жавобгар
шартнома
мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, 385 951,42 АҚШ доллари
миқдорида қарздорликка йўл қўйганлиги, жавобгар қарздорликни тўлаш
юзасидан талабномаларни оқибатсиз қолдирганлиги, низони келишув йўли
билан ҳал этишнинг имкони бўлмаганлигини кўрсатган.
Тошкент шаҳар судининг 2022 йил 19 августдаги ҳал қилув қарори билан
Палатанинг даъво талаблари миқдорини 365 642 АҚШ доллари асосий қарз ва
182 821 АҚШ доллари миқдорида пеняга камайтириш ҳақидаги аризаси иш
юритишга қабул қилиниб, жавобгардан даъвогарга 365 642 АҚШ доллари
миқдорида асосий қарз ундирилган. Даъвонинг пеня талабини қаноатлантириш
рад этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 25 октябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Жавобгар суд қарорларидан норози бўлиб, кассация шикояти билан
мурожаат қилган ва унда даъво аризасининг ҳамда унга илова қилинган
ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари юборилганлиги, топширилганлигини
тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаган бўлса-да, биринчи инстанция суди
томонидан ИПК 155-моддасининг 5-бандига зид равишда иш юритишга қабул
қилинганлиги, даъвогар контракт талабларини бузган ҳолда даъво киритиш
ҳуқуқини ноқонуний равишда учинчи шахсга топширилганлиги, шартноманинг
7.1-бандида тарафлар ўртасида келиб чиқадиган барча низолар музокаралар
йўли билан ҳал этилмаганда, низолар даъвогар жойлашган мамлакат ҳакамлик
суди ёки иқтисодий судида кўрилиши белгиланганлиги, шунга кўра мазкур низо
Туркия Республикасида кўрилиши лозимлиги, иш мазкур суднинг судловига
тегишли эмаслиги, биринчи иснтанция суди томонидан қарор қабул қилишда
асос сифатида фақат тарафлар ўртасида 2021 йил 22 декабрдаги товар моддий
бойликларни топшириш-қабул қилиш далолатномаси қабул қилинганлиги,
шартнома 9.7-бандининг талаблари асосида ускуна синов муддатини ўтган
ҳолда топширилмаганлигини баён қилиб, суд қарорларини бекор қилиб, янги
қарор қабул қилишни сўраган.
Палата суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида ўзининг вакили иштирокини
таъминламади. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати ишни Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)
297-моддасининг тўртинчи қисмига асосан палатанинг вакили иштирокисиз,
ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида
келтирилган важларни қувватлаб, суд қарорларини бекор қилишни сўради.
Даъвогар вакиллари кассация шикояти юзасидан ёзма фикрини тақдим
қилиб, унда келтирилган важларини қувватлаб, даъвогар шартнома бўйича
ўз мажбуриятларини лозим даражада бажариб, ускуналарни ўрнатганлиги ва
ишга туширганлиги ҳамда низо Туркияда кўрилиши учун жавобгар ушбу
мамлакатнинг резиденти ёки ушбу мамлакатда унинг филиали бўлиши
лозимлиги, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўрашди.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб
ва кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра, кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (етказиб берувчи) ва
жавобгар (харидор) ўртасида 2020 йил 11 июлда 1 ва 2-сонли шартномлар
тузилган.
Мазкур шартномаларга асосан даъвогар жавобгарга гранит плиталари
ишлаб чиқариш учун янги технологик линиялар (дастгоҳ-ускуналар) етказиб
бериш, жавобгар эса маҳсулотни қабул қилиш ва унинг ҳаққини тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 7.1-бандида тарафлар ўртасида келиб чиқадиган барча
низолар музокаралар йўли билан ҳал этилмаганда, низолар даъвогар жойлашган
мамлакат ҳакамлик суди ёки иқтисодий судида кўрилиши белгиланган.
ИПКнинг 38-моддасида мазкур кодексида судловга тегишлиликнинг
умумий қоидалари ҳамда даъвогарнинг танлови бўйича судловга тегишлилик
тарафларнинг келишувига кўра ўзгартирилиши мумкинлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда тарафлар келишувига кўра, улар ўртасида шартномадан
келиб чиқадиган барча низолар даъвогар жойлашган мамлакат, яъни Туркия
Республикасида кўрилиши белгиланган.
ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига кўра, агар иш мазкур
суднинг судловига тегишли бўлмаса, судья даъво аризасини ва унга илова
қилинган ҳужжатларни қайтаради.
Биринчи инстанция суди ИПКнинг мазкур талабларига эътибор
бермасдан, даъво аризани иш юритишга қабул қилиб, уни мазмуман кўриб,
хатоликка йўл қўйган.
Апелляция инстанцияси суди эса, ишдаги далилларга, хусусан даъвогар
томонидан тақдим этилган медиация тартиб-таомилини амалга ошириш имкони
йўқлиги
тўғрисидаги
ҳамда
мазкур
даъво
аризаси
Ўзбекистон
Республикасининг суд органларига топширилиши лозимлиги ҳақидаги
адвокатнинг хулосаларига тегишли ҳуқуқий баҳо бермасдан, даъвогар
томонидан Туркия Республикасида иқтисодий суд мавжудлиги исботлаб
берилмаганлиги ва даъвогар томонидан тақдим этилган апостилланган
ҳужжатларда мазкур низо Туркия Республикасида кўриб чиқилмаслиги
белгиланганлигини асос қилиб, нотўғри хулосага келган.
Судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг хулосалари билан
қуйидагиларга асосан келишмайди.
ИПКнинг 72-моддасига асосан қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим.
Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши
аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас.
Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси суди шартноманинг 7.1-бандида
тарафлар ўртасида келиб чиқадиган барча низолар даъвогар жойлашган
мамлакат ҳакамлик суди ёки иқтисодий судда кўрилиши белгиланганлигига
ҳамда адвокатнинг хулосасида шартномадан келиб чиқадиган даъволар
шартномани ижро этиш жойдаги судга тақдим этилиши мумкинлигига аҳамият
бермасдан суднинг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида барвақт
хулосага келган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 2-бандида кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини,
қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун
юбормасдан, янги қарор қабул қилишга ҳақлилиги белгиланган.
ИПК 110-моддасининг 1-бандига биноан иш судга тааллуқли бўлмаса суд
иш юритишни тугатади.
Бундай ҳолатда қуйи инстанция судлари иш учун аҳамиятли ҳолатларни
тўлиқ аниқламасдан, процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаб, ИПКнинг
ишларни шартнома бўйича судловга тегишлилик нормаларига риоя этмасдан,
низони мазмунан кўриб чиқиб, нотўғри қарорлар қабул қилган.
Шу сабабли, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси
судининг қарорини бекор қилишни ва мазкур иш бўйича иш юритишни
ИПКнинг 110-моддасининг 1-бандига асосан тугатишни лозим топади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
18-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига асосан агар иш судга тааллуқли
бўлмаса, ишни юритиш тугатилганда, давлат божи қайтарилиши керак.
Шунингдек, ИПК 343-моддасининг иккинчи қисмида агар ижро
этилмаган суд ҳужжати бекор қилиниб ёки ўзгартирилиб, даъвони тўлиқ ёки
қисман рад этиш тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинса ёхуд иш юритиш
тугатилса ёки даъво кўрмасдан қолдирилса, суд бекор қилинган ёки тегишли
қисми ўзгартирилган суд ҳужжати бўйича ундиришни тўлиқ ёхуд қисман бекор
қилиш ҳақида суд ҳужжатини қабул қилиши белгиланган.
Шу боис, суд қарорлари асосида берилган ижро варақалари бўйича
ундирув бекор қилинади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 110, 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилади:
Тошкент шаҳар судининг 2022 йил 19 августдаги ҳал қилув қарори ва
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 25 октябрдаги қарори бекор қилинсин.
Мазкур иш бўйича иш юритиш тугатилсин.
5
“Yu Co” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти
қаноатлантирилсин.
Тошкент шаҳар судининг 2022 йил 19 августдаги ҳал қилув қарори ва
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 25 октябрдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Ш. Маҳмудов
ҳайъат аъзолари:
Б. Исрайлов