← Назад
Решение #666773 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Мазкур Кодекс | 262 | — | code_article | |
| ИПК | 121 | — | law | |
| ИПК | 262 | — | law | |
| йича иш юритиш ИПК | 273 | — | law | |
| йича иш юритишни ИПК | 273 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2115/15743-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – О.Исмоилов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – А.Усманов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Ш.Маҳмудов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 31 январь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Б.Исрайловнинг раислигида, судьялар А.Абдуллаев ва
Ш.Маҳмудовдан
иборат
таркибда,
А.Бахшуллаевнинг
котиблигида,
жавобгарнинг вакили Қ.Бекмуродов (2022 йил 1 августдаги 01-08/01-сонли
ишончнома) иштирокида, даъвогар “Zero start leasing” масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар “Sanjar bunyodkor qurilish” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан 180 528 853 сўм лизинг тўлови бўйича қарздорлик (маржа)
ва 233 500 831 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган
иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 13 октябрдаги ажрими устидан “Sanjar bunyodkor
qurilish” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация
шикоятини Олий суднинг очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Zero start leasing” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Sanjar
bunyodkor qurilish” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади)дан 180 528 853 сўм лизинг тўлови бўйича қарздорлик
(маржа) ва 233 500 831 сўм пеня ундиришни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 7 июндаги ҳал қилув
қарори билан даъвонинг пеня ундириш талаби қисман қаноатлантирилиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 58 375 208 сўм пеня ундириш белгиланган.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 13 октябрдаги ажрими билан жавобгарнинг апелляция шикояти
тақдим этишнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги
илтимосномасини қаноатлантириш рад этилиб, апелляция шикояти бўйича иш
юритиш тугатилган.
Жавобгар мазкур ажрим устидан кассация шикояти бериб, унда суд
ажримини бекор қилиб, апелляция шикояти бериш муддатини тиклаб, ишни
кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишни сўраган.
Жавобгарнинг вакили кассация шикоятини қувватлаб, биринчи инстанция
суди жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилмасдан ишни кўриб чиққанлиги, бироқ апелляция инстанцияси
суди бунга аҳамият бермасдан апелляция шикояти беришнинг ўтказиб
юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги жавобгарнинг илтимосномасини
қаноатлантиришни рад этиб, апелляция шикояти бўйича эса иш юритишни
тугатиб, асоссиз ажрим чиқарганлиги, суднинг ажрими юборилган электрон
почта манзили жавобгарга тегишли эмаслиги ҳолатига баҳо бермасдан, ишни
жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқиб, процессуал хатоликка йўл
қўйганлигини таъкидлаб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида танаффус эълон қилингунга қадар иштирок этган
даъвогарнинг вакили жавобгарнинг важлари асоссиз эканлиги, жавобгар ҳал
қилув қарори қабул қилинганлигини мазкур иш бўйича берилган ижро
ҳужжатига асосан давлат ижрочилари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари
амалга оширилганлиги натижасида билганлигини маълум қилиб, кассация
шикоятини қаноатлантирилмасдан, суд ажримини ўзгаришсиз қолдиришни
сўраган.
Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ажримини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 262-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига
кўра, агар қонунчиликда бошқача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция
шикояти (протести) биринчи инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган
(протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида берилиши мумкин.
Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган
муддати, шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция
инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция
шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари
суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин.
Мазкур Кодекс 262-моддасининг олтинчи қисмига кўра, ишда иштирок
этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал
қилув қарори қабул қилган шахслар, шунингдек суд мажлисининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаган ишда иштирок этувчи
шахслар учун ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган апелляция
шикоятини бериш муддати уларга ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги
маълум бўлган кундан эътиборан ҳисобланади.
Аниқланишича, мазкур иш бўйича шикоят қилинишига асос бўлган
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори 2021 йил 7 июнда
қабул қилинган.
Ушбу ҳал қилув қарори устидан жавобгар томонидан шикоят беришнинг
қонунда белгиланган муддатларидан ҳам бир йилдан ортиқ вақт ўтказиб
юборилиб, 2022 йил 5 сентябрда апелляция шикояти берилган.
Жавобгар муддатнинг ўтказиб юборилишига суд мажлисининг вақти ва
жойи ҳақида жавобгар томон хабардор қилинмаганлигини ва ҳал қилув қарори
қабул қилинганлиги ҳақида давлат ижрочилари орқали кеч хабар топганлигини
сабаб қилиб кўрсатган.
Иш ҳужжатларидан кўришинича, биринчи инстанция судининг даъво
аризасини иш юритишга қабул қилиш ва ишни кўришни тайинлаш тўғрисидаги
2021 йил 17 майдаги ажрими суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилиш мақсадида тарафларга, шу жумладан
жавобгарнинг Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Қўнғирот кўчасидаги
манзилига 2021 йил 21 майда ва шу билан бирга юридик шахсларнинг давлат
реестридан олинган расмий кўчирмада кўрсатилган “raxim@inbox.uz” электрон
почта манзилига 2021 йил 25 майда юборилган.
Бироқ, почта жўнатмаси “қабул қилиб олувчи кўрсатилган манзилда
яшамайди” деган асос билан почта хизмати томонидан адресатга
топширилмасдан қайтарилган.
Бундан ташқари, Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими давлат
ижрочисининг 2021 йил 3 августдаги қарори билан жавобгардан ундирилиши
лозим бўлган қарздорликлар бўйича ижро ишлари, яъни 4-1001-2022/18971сонли иш бўйича 414 508 965 сўм қарз ундириш тўғрисидаги, 4-1001-2122/1341сонли иш бўйича 186 691 548 сўм қарз ва 331 267 сўм давлат божи ундириш
тўғрисидаги ҳамда 4-1001-2115/15743-сонли иш бўйича 63 064 825 сўм қарз,
жами 664 596 605 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ишлари йиғма ижро иши
юритишга бирлаштирилган.
Йиғма ижро иши юритишга бирлаштирилган жами 664 596 605 сўмлик
ижро ишлари бўйича давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро
ҳаракатлари давомида қарздорнинг мол-мулклари хатланиб, савдога чиқариш
ишлари амалга оширилган. Бунда, “Sanjar bunyodkor qurilish” масъулияти
чекланган жамиятининг раҳбари И.Юлдашев қатнашган.
Хусусан, 664 596 605 сўмлик қарз ундириш ҳақидаги ижр ҳужжатлари
бўйича жавобгарга тегишли бўлган давлат рақами 75 123 UAA бўлган “Камаз
5410” русумли транспорт воситаси баҳоланганлиги ва қарздорлик 10 кунлик
муддатда бартараф этилмаган тақдирда савдога чиқарилиши ҳақидаги
Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлимининг 2021 йил 29 сентябрдаги
огоҳлантириш хати нусхаси жамият раҳбари И.Юлдашев томонидан шахсан
қабул қилиб олинган.
Шунингдек, 2021 йил 10 ноябрдаги далолатномага биноан, 664 596 605
сўмлик қарздорлик юзасидан рўйхатга олинган қарздорга тегишли бўлган
давлат рақами 75 3148 АА бўлган тиркама кўздан кечирилган бўлиб, мазкур
ижро ҳаракатларида ҳам бевосита И.Юлдашев қатнашиб, далолатномани
имзоси билан тасдиқлаган.
Бундан ташқари, Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлимининг
2021 йил 15 ноябрда мол-мулкларни аукционга чиқариш тўғрисидаги
огоҳлантириш хати ва 2021 йил 25 ноябрдаги мол-мулкларни электрон онлайаукцонга чиқариш тўғрисидаги қарори нусхаси ҳам И.Юлдашевга имзо
қўйдирган ҳолда топширилган.
Жавобгар вакилининг ижро ишлари йиғма ижро иши юритишга
бирлаштирилганлиги ҳақида давлат ижрочилари қарздорни хабардор
қилмаганлиги, шу сабабли 4-1001-2115/15743-сонли ижро ҳужжатига асосан
мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилганлигини билмаганлиги ҳақидаги
важлари асоссиздир.
Чунки, жамият раҳбари ижро ҳаракатларида бевосита қатнашган ва
664 596 605 сўмлик қарзни, шу жумладан 4-1001-2115/15743-сонли иш бўйича
берилган ижро ҳужжатига асосан қарздорликни ундириш ҳақида билган.
Юқоридагилардан кўринадики, жавобгарга ҳал қилув қарори қабул
қилинганлиги 2021 йилнинг сентябрь ойидан маълум бўлган.
ИПК 121-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
шахслар ушбу Кодекс ва бошқа қонунларда белгиланган процессуал муддатлар
ёки суд томонидан тайинланган муддат ўтиши билан процессуал ҳаракатларни
амалга ошириш ҳуқуқини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан
иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида”
2021 йил 20 апрелдаги 16-сонли Қарорининг 7-бандида, ИПК 262-моддаси
учинчи қисмига кўра, апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати
ўтказиб юборилган тақдирда, у шикоят (протест) берган шахснинг
илтимосномасига кўра, апелляция инстанцияси суди томонидан тикланиши
мумкинлиги, илтимосномада муддат ўтказиб юборилишининг сабаблари
кўрсатилиши лозимлиги, бунда судга шикоят (протест) билан ўз вақтида
мурожаат қилишга объектив равишда тўсқинлик қилган ҳолатлар узрли
сабаблар деб ҳисобланиши мумкинлиги, ИПК 262-моддаси учинчи қисмида
белгиланган икки ойлик муддат ўтказиб юборилганидан кейин берилган
апелляция шикоятини (протестини) ўтказиб юборилган муддатини тиклаш
ҳақидаги илтимоснома рад этилиши, муддат бузилиб берилган апелляция
шикоятини (протестини) қабул қилиш эса, рад этилиши лозимлиги, ўтказиб
юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаганда ҳам
шикоятни (протестни) қабул қилиш шу асослар бўйича рад этилиши лозимлиги,
агар апелляция шикояти (протести) қонунда белгиланган муддат ўтганидан
кейин берилган ва у апелляция инстанцияси суди томонидан хатога йўл
қўйилиб қабул қилинган бўлса, апелляция шикояти бўйича иш юритиш
ИПК 273-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра, тугатилиши ҳақида
тушунтириш берилган.
Қайд этилганларга кўра, апелляция инстанцияси суди, илтимосномани
қаноатлантиришни рад этиб, шикоят бўйича иш юритишни ИПК 273-моддаси
биринчи қисмининг 1-бандига асосан тугатиб, қонуний тўхтамга келган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Апелляция инстанцияси суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини
тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган ажрим
чиқарган, шу сабабли уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд
эмас.
5
инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор,
апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни
(протестни) кўриш натижалари бўйича биринчи инстанция судининг
ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шунга кўра, суд ажримини ўзгаришсиз, олдиндан тўланган 24 000 сўм
почта харажатини жавобгарнинг зиммасида қолдириш, 75 000 сўм
видеоконференцалоқа харажатларини жавобгардан ундириш лозим.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 301, 303 ва 305-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 13 октябрдаги ажрими ўзгаришсиз, “Sanjar bunyodkor qurilish”
масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирилмасдан
қолдирилсин.
“Sanjar bunyodkor qurilish” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 75 000 сўм
видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б.Исрайлов
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
Ш.Маҳмудов