Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1401-2202/308 Дата решения 30.01.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исрайлов Бахтиёр Адилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "SAMARQAND VILOYATI QURILISH SOHASIDA HUDUDIY NAZORAT INSPEKSIYASI" Ответчик / Подсудимый SAMARKAND IDEAL BRICK масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1010647 Claim ID 3002013 PDF Hash 4a4038494cf1cd15... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 212-моддаси аролик кодекси 212 code_article
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 73-моддаси ИПК 73 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1401-2202/308-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья И.Ҳамрокулов Апелляция инстанциясида маърузачи судья Ш.Мамадияров Кассация инстанциясида маърузачи судья Б.Исрайлов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 30 январь Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, судьялар Р.Хайдаров ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, Самарқанд вилоят Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси вакили Ж.Вахобов (2022 йил 27 декабрдаги 2593-сонли ишончномага асосан), “Samarkand Ideal Brick” масъулияти чекланган жамияти вакили Ю.Абдугафоров (2020 йил 19 ноябрдаги 4-сонли ишончнома ва 2022 йил 18 ноябрдаги 505-сонли ордерга асосан), Самарқанд вилоят Қурилиш бош бошқармаси вакили Д.Набиев (2022 йил 25 октябрдаги 01-343-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида, даъвогар Самарқанд вилоят Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясининг жавобгар “Samarkand Ideal Brick” масъулияти чекланган жамияти томонидан Самарқанд шаҳар, Ибн Холдун кўчаси, 3 ва 5-манзилда қурилаётган “5 қаватли турар-жой биноси қурилиши” объектида тасдиқланган лойиҳадан четлашиб қурилган бир қаватни (олтинчи қаватни) бузиш (демонтаж) ишларини амалга ошириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иш юзасидан қабул қилинган Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 28 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 17 июндаги қарори устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд биносида Самарқанд вилоят суди кўмагида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2017 йил 17 июлдаги 1253-Қ-сонли қарорига мувофиқ шаҳар ҳокимлиги ер комиссиясининг 2017 йил 29 майдаги 70-сонли “Қурилиш учун танланган ер майдони далолатномаси” тасдиқланган ва “Samarkand Ideal Brick” масъулияти 1 юритилади)га Самарқанд шаҳар, Ибн Холдун кўчаси, 3 ва 5-манзилларда жойлашган фуқароларга тегишли эскирган икки қаватли тура-жой биноларини ўзаро келишилган шартнома асосида амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, кўчириш ҳисобидан ўрнидан тасдиқланган замонавий архитектура лойиҳа ҳужжатлари асосида биринчи қавати савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биносидан иборат бўлган беш қаватли турар-жой биносини қуришга рухсат берилган. Беш қаватли турар-жой биносининг архитектура-режалаштириш тўплами 2017 йил 18 август куни вилоят бош архитектори билан келишилган ва шаҳар бош архитектори томонидан тасдиқланган. Лойиҳа бўйича 2020 йил 1 июлда “Texnoprogres Exspertiza” масъулияти чекланган жамиятининг эксперт хулосаси олинган. “Samarkand Ideal Brick” МЧЖ 2021 йил 1 март куни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қурилиш объектида қурилиш-монтаж ишлари бошланганлиги ҳақида Самарқанд вилоят Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси (бундан буён матнда даъвогар, инспекция деб юритилади)га хабарнома юборган. Инспекция ушбу хабарномани қабул қилиб олган кундан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 343-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси тўғрисида”ги низом талабларига мувофиқ жавобгар томонидан амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишлари бўйича назорат функциясини амалга ошириб борган. Даъвогар назорат функциясини амалга ошириш жараёнида 2022 йил 9 март куни жавобгар томонидан Самарқанд шаҳар, Ибн Холдун кўчаси, 3 ва 5-манзилларда қурилаётган турар-жой биноси қурилиши (бундан буён матнда турар-жой биноси қурилиши деб юритилади) объектида тасдиқланган лойиҳадан четлашган ҳолда бинога қўшимча олтинчи қават қўшилганлиги аниқланган ва жавобгарга қурилиш-монтаж ишларини вақтинча тўхтатиш, олтинчи қаватни бузиб, демонтаж ишларини амалга ошириш ва кўрсатилган камчиликлар бартараф этиб, бу ҳақда даъвогарга хабар бериш ҳақида 2/22-сонли ёзма кўрсатма берган. Бироқ ушбу кўрсатма ижросини жавобгар таъминламаган. Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар томонидан турар-жой биноси қурилиши объектида тасдиқланган лойиҳадан четлашиб қурилган бир қават (олтинчи қават)ни бузиш (демонтаж) ишларини амалга оширишни сўраган. Суднинг 2022 йил 5 апрелдаги ажрими билан Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ва Самарқанд вилоят Қурилиш бош бошқармаси иш бўйича 2 Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 28 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб, Самарқанд шаҳар Ибн Холдун кўчаси 3 ва 5-манзилда қурилаётган “5 қаватли турар-жой биноси қурилиши” объектида тасдиқланган лойиҳадан четлашиб қурилган бир қават (олтинчи қават)ни жавобгар “Samarkand Ideal Brick” МЧЖ ҳисобидан бузиш белгиланган. Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 17 июндаги қарори билан Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 28 апрелдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилган. Мазкур суд қарорлари устидан жавобгар томонидан кассация шикояти берилиб, унда ҳал қилув қарори ва қарорни бекор қилиш, даъво талабини рад қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда 5 қаватли турар-жой биноси қурилишида ушбу манзилдаги икки қаватли турар-жой мулкдорлари билан товон тариқасида 6-қаватдан турар-жой бериш тўғрисида шартномалар тузилганлиги, “ТошБошПланЛИТИ” ДУКнинг 2020 йил 26 июндаги 02-1094-сонли Самарқанд шаҳар, Ибн Холдун кўчасида 5044,8 кв.м. ер участкасида 6 қаватли турар-жой биносини қуриш таклиф лойиҳаси бўйича ижобий хулоса берилганлиги сабабли 6 қаватли (6-қавати мансарда кўринишидаги) турар-жойларни янги таҳрирдаги лойиҳа бош режаси Самарқанд вилоят архитектура ва қурилиш бошқармаси бош архитектори, Самарқанд шаҳар архитектура ва қурилиш бўлими бош архитектори ва Самарқанд вилоят Йўл ҳаракати бошқармаси томонидан имзоланганлиги, Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2017 йил 17 июлдаги 1253-Қ-сонли қарори асосида 5 қават қуришга рухсат беришни 6 қаватга ўзгартириш тўғрисида шаҳар ҳокимиятига 2020 йил 6 сентябрда мурожаат қилинганлиги, бугунги кунда турар-жойни 6 қаватга қайта рухсат олиш имконияти мавжудлиги кўрсатилган. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятини қувватлаб, жавобгар қурган бино 5 қаватли бўлиб, 6-қавати мансарда бўлганлиги, бунга қурилиш ва архитектура бўлимида бош режага рухсат берилганлиги, худди ушбу талаб муқаддам суднинг ҳал қилув қарори билан рад қилинганлиги, мансардаларни фуқаролар сотиб олиб бугунги кунда яшаб келаётганлиги, бу ҳақдаги шартнома нусхалари судга тақдим этилганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасида даъвогар вакили жавобгарнинг кассация шикоятига эътироз билдириб, рухсат берувчи ҳужжатларда 5 қаватли турар-жой қуришга рухсат берилганлиги, 6-қаватга рухсат берувчи ҳужжат мавжуд эмаслиги, ушбу 6-қаватни қуришга рухсат олиш учун 3 лозимлиги, бош режада 6 қаватли бино қурилиши бўйича архитектура билан келишилганлиги бинони 6 қаватли қуришга рухсат берилганлигини англатмаслиги, 6-қават мансарда эмас, балки тўлақонли қават эканлиги ва яшашга мослаштирилганлиги, объект фойдаланишга қабул қилинмаганлиги, қолаверса ШНК бўйича мансарда уй қаватлари сонига кириши кўрсатилганлигини билдириб, шикоятни рад қилишни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган учинчи шахс Самарқанд вилоят Қурилиш бош бошқармаси вакили низоли объект бўйич 5 қаватли турар-жой қурилиши учун лойиҳа тасдиқланганлиги, бироқ жавобгар тегишли рухсат берувчи ҳужжатларсиз 6-қаватни қурганлигини билдириб, даъво талаби асосли эканлигини билдирди. Бугунги суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган учинчи шахс Самарқанд шаҳар ҳокимлиги суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати ишни учинчи шахснинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан шикоятни қаноатлантирмасдан, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 февралдаги “Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида” ПҚ4586-сон қароринг 2-бандига кўра, Инспекция ва ҳудудий инспекцияларга давлат қурилиш назоратини амалга ошириш доирасида қонун ҳужжатларида назарда тутилган қурилиш соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларига риоя қилинмаган ҳамда аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича камида иккита кўрсатма бажарилмаган тақдирда қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб қўйиш ва демонтаж ишларини амалга ошириш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқи берилган. 4 9 мартдаги2/22-сонли ёзма кўрсатмаси ижроси таъминланмаганлиги, яъни лойиҳадан четлашган ҳолда қурилган 6-қаватни бузиб, демонтаж қилинмаганлиги сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат этган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддасига кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланиши, ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмаслиги, бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга сотишга, ҳадя этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли эмаслиги, ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозимлиги белгиланган. Биринчи инстанция суди Самарқанд шаҳар ҳокимининг қарори билан жавобгарга 5 қаватли турар-жой биносининг қурилишига рухсат берилган бўлса-да, у лойиҳа смета ҳужжатларидан четга чиққан ҳолда 6-қаватни қурганлиги, аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича иккита кўрсатмани бажармаганлиги натижасида шаҳарсозлик нормалари бузилишига йўл қўйилганлиги сабабли даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш тўғрисида қонуний тўхтамга келган. Апелляция инстанция суди ҳам биринчи инстанция судининг ушбу тўхтами билан келишиб, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан тасдиқланган “Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари” (ШНҚ 2.08.01-2019)нинг 1А-иловасида мансарда – бу чордоғ бўшлиғида жойлаштириладиган яшаладиган қават ҳисобланиши; 2-иловаси “Тураржой биноларининг квартира, умумий ва яшаш майдонлари, хоналар майдони, қурилиш ҳажми, майдони ва квартираларни ҳисоблаш қоидалари” 7-бандининг 4-хатбошисида мансарда қаватдаги хона майдонини ҳисоблашда, қия шипли шу хонанинг баландлиги 1,6 м.дан кам бўлмаган қисмининг майдони ҳисобга олиниши; 3-иловаси “Биноларнинг умумий, фойдали ва ҳисобий майдонлари, қурилиш ҳажми, қуриш майдони ва қаватликларини ҳисоб-китоб қилиш тартиблари”нинг 5-бандида бино хоналарининг майдони пардоз қилинган деворлар ва перегородкалар юзаси оралиқларида, пол сатҳи бўйича, плинтусларни ҳисобга олмай аниқланиши зарур, мансард қаватидаги хоналар майдони қия шипгача 1,6 м. бўлган жойлар оралиғи бўйича ҳисобланиши, ушбу илованинг 8-бандида бино қаватлар сони 5 аниқлашда барча ер устки қаватлари қўшилиши, яъни техник мансард, тепа қопламаси ернинг режавий сатҳидан камида 2 м. юқори бўлган цокол қаватлари ҳам қўшилиши назарда тутилганлиги, “Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари”нинг талабига кўра, бинонинг мансарда қаватдаги хона майдонини ҳисоблашда, қия шипли шу хонанинг баландлиги 1,6 м.дан кам бўлмаган қисмининг майдони ҳисобга олиниши назарда тутилганлигини инобатга олиб, низоли турар-жой бино мансардининг баландлиги полдан шифтгача ҳисобланганда 3,1 м. ни ташкил этиши аниқланганлиги сабабли мазкур ҳолатда жавобгар томонидан мансарда деб ҳисобланган ҳамда бинонинг бешинчи қавати устида қурилган ушбу қурилиш қавати мансарда эмас, балки бинонинг олтинчи қавати ҳисобланиши тўғрисида асосли хулоса қилган. ИПК 68-моддасининг учинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Мазкур ҳолатда жавобгар кассация шикоятида ва судда берган тушунтиришларида “ТошБошПланЛИТИ” ДУКнинг 2020 йил 26 июндаги 02-1094-сонли Самарқанд шаҳар, Ибн Холдун кўчасида 5044,8 кв.м. ер участкасида 6 қаватли турар-жой биносини қурш таклиф лойиҳаси бўйича ижобий хулоса берилганлиги сабабли 6 қаватли (6-қавати мансарда кўринишидаги) турар-жойларни янги таҳрирдаги лойиҳа бош режаси Самарқанд вилоят архитектура ва қурилиш бошқармаси бош архитектори, Самарқанд шаҳар архитектура ва қурилиш бўлими бош архитектори ва Самарқанд вилоят Йўл ҳаракати бошқармаси томонидан имзоланганлиги тўғрисидаги важларни билдирган бўлса-да, бироқ жавобгардаги мавжуд ҳужжатларда 5 қаватли турар-жой қуришга рухсат берилган бўлиб, жавобгарда 6-қаватга рухсат бериш билан боғлиқ ҳужжатлар, жумладан 6-қаватга рухсат олиш учун архитектура топшириғи ишлаб чиқилганлиги, лойиҳа экспертизадан ўтказилганлиги, туман ҳокимининг қарорига ўзгартириш киритилганлиги билан боғлиқ ҳужжатлар мавжуд эмас. Бундан хулоса қилиш мумкинки, жавобгар томонидан қурилиш ишларини олиб бориш жараёнида лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ ишлар бажарилмаганлиги, қурилиш меъёр ва талаблари бузил. Бундан ташқари, судлов ҳайъати жавобгарнинг турар-жой қурилиши фуқароларнинг улуши ҳисобига бажариб келинганлиги, ушбу даъво талабини қаноатлантирилиши ушбу улушдорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига даҳл қилиши тўғрисидаги важлари билан ҳам келишмайди. Сабаби улушдор фуқаролар турар-жой қурилиши учун ўз ҳиссаларини қўшган бўлса, турар-жой фойдаланишга қабул қилинмаган 6 рўйхатидан ўтказилмаган. Қолаверса, фуқароларда ўзининг қўшган ҳиссасини кейинчалик жавобгардан ундириш олиш имконияти мавжуд. Шунингдек, 4-1401-2004/299-сонли иш бўйича Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2020 йил 26 июндаги ҳал қилув қарори билан даъвогар Самарқанд шаҳар ҳокимлигининг жавобгар “Samarkand Ideal Brick” МЧЖга нисбатан Самарқанд шаҳар, Ибн Холдун кўчаси, 3 ва 5-манзилда жойлашган турар-жой биносининг 5-қаватидан юқори қисмини (мансарда)ни жавобгар томонидан бузиш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур ҳал қилув қарорида суд бинонинг мансарда қисми турар жой ҳисобланмаслиги, шунингдек айнан бинони қуришга рухсат бериш тўғрисидаги қарорда мансарда қисми кўрсатилиши бўйича норматив ҳужжат мавжуд эмаслиги, қурилиш ишлари қонун ва қарор талабларидан келиб чиқиб лойиҳа смета ҳужжатлари асосида олиб борилганлиги тўғрисида хулоса қилинган. ИПК 73-моддасининг иккинчи қисмига кўра, иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. Мазкур ҳолатда 4-1401-2004/299-сонли ишни кўришда 6-қават мансарда қурилиши тугалланмаган ҳолатда бўлиб, ушбу қаватнинг мансарда сифатида қурилиши лойиҳа смета ҳужжатлари асосида олиб борилаётганлиги қайд этилган бўлса, ҳозирда кўрилаётган иш бўйича 6-қаватнинг қурилиши тамомланган бўлиб, ушбу қаватга мансарда эмас, балки тўлақонли яшшаш қавати сифатида баҳо берилган. Бунда аввалги иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорини ҳозирда кўрилаётган ишда асос қилиб олиб, даъвони рад қилиш учун асос мавжуд эмас. Шу сабабли судлов ҳайъати жавобгарнинг 4-1401-2004/299-сонли иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорини асос қилиб, мазкур кўрилаётган иш бўйича даъво талабини қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисидаги важлари билан ҳам келишмайди. Юқоридагилардан кўринадики, судлар томонидан иш юзасидан қарор қабул қилишда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар назарда тутилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув 7 қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасига мувофиқ жавобгар томонидан ихтиёрий тўланган суд харажатларини унинг зиммасида қолдириб, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажатни жавобгар ҳисобидан ундириш лозим. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Жавобгар “Samarkand Ideal Brick” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирмасдан, Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 28 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 17 июндаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Жавобгар “Samarkand Ideal Brick” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳисобига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм харажат ундирилсин. Қаро расосида ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Махмудов ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров Б.Исрайлов 8