← Назад
Решение #666785 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 381 | — | law | |
| ФКнинг | 116 | — | law | |
| ФКнинг | 164 | — | law | |
| ФКнинг | 128 | — | law | |
| ФКнинг | 114 | — | law | |
| онуни | 54 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 3051 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Қ А Р О Р
2022 йил 30 январь
4-1501-2201/531-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Б.Убайдуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Сайфуллаев,
О.Халмирзаев, Т.Аннаева ва Ш.Мирзаҳакимовдан иборат таркибда,
М.Мирзалиевнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
бошқарма
катта
прокурори
М.Курбонова,
“ЭЛЕКТРОН
ОНЛАЙН-АУКЦИОНЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАРКАЗИ” давлат унитар
корхонаси вакили Р.Салиев (2022 йил 11 февралдаги 01/28-05-260-сонли
ишончномага асосан), “MALIKAXON AZAMATJON ISTIQBOLI” МЧЖ
вакиллари Д.Хўжамбердиев ва З.Кушаков (2022 йил 23 декабрдаги ишончномага
асосан), “INVEST FINANCE BANK” акциядорлик тижорат банки вакиллари
Ш.Шаропов, Б.Дадажонов (2022 йил 29 апрелдаги 1199/1-сонли ишончномага
асосан)ларнинг иштирокида, мазкур ишни кассация тартибида такроран кўриш
ҳақида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосарининг киритган
протестни Олий суд иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган бинода
бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“SHUHRAT STAR” МЧЖ суд бошқарувчиси (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“MALIKAXON AZAMATJON ISTIQBOLI” МЧЖ, жавобгарлар Мажбурий ижро
бюроси Фарғона вилоят бошқармаси, Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар
бўлими,
“GREAT
AMIRXAN
OIL”
МЧЖ,
“ЭЛЕКТРОН
ОНЛАЙН-АУКЦИОНЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАРКАЗИ” давлат унитар
корхонасига (бундан буён матнда ДУК деб юритилади) нисбатан электрон
онлайн-аукцион натижалари тўғрисида 2021 йил 6 декабрь куни тузилган
ОА1119-063671-сонли баённомани ҳақиқий эмас деб топиб, ҳақиқий эмаслик
оқибатини қўллашни сўраган.
Даъвогар даъвога 2022 йилнинг 28 февраль куни қўшимча киритиш
ҳақида ариза бериб, 2021 йил 6 декабрь куни 0796318-сонли лот бўйича кўчмас
мулкни сотиш борасида ДУК томонидан ўтказилган аукцион савдосини ҳақиқий
эмас деб топиб, ушбу аукцион савдоси натижаси бўйича Электрон-онлайн
аукцион
натижалари
тўғрисидаги
2021
йил
6
декабрдаги
ОА1119-063671-сонли баённомани ҳам ҳақиқий эмас деб ҳисоблаб, ҳақиқий
эмаслик оқибатини қўллашни сўраган.
Даъвогар судга даъвога ўзгартириш киритиш тўғрисидаги ариза билан
мурожаат қилиб, мустақил талаб билан арз қилувчи учинчи шахс “MALIKAXON
AZAMATJON ISTIQBOLI” МЧЖ, мустақил талаб билан арз қилмайдиган
учинчи шахслар “ҚУББО” МЧЖ, “INVEST FINANCE BANK” акциядорлик
тижорат банки, “AMIR HOLDING STROY” хусусий корхонаси ва “ТУРОН
БАНК” акциядорлик тижорат банки, жавобгарлар Мажбурий ижро бюроси
Фарғона вилоят бошқармаси, Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими,
“GREAT AMIRXAN OIL” МЧЖ, ДУКга нисбатан 2021 йил 6 декабрь куни
0796318-сонли лот бўйича кўчмас мулкни сотиш борасида ДУК томонидан
ўтказилган аукцион савдосини ҳақиқий эмас деб ҳисоблаб, ҳақиқий эмаслик
оқибатини қўллашни сўраган.
Шунингдек, низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилувчи учинчи шахс “MALIKAXON AZAMATJON ISTIQBOLI” МЧЖ судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2021 йил 6 декабрда 0796318-сонли ЛОТ
бўйича кўчмас мулкни сотиш борасида ДУК томонидан ўтказилган аукцион
савдосини ҳақиқий эмас деб топиб, ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллашни
сўраган.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 март кунги ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг даъвога ўзгартириш киритиш тўғрисидаги
аризаси иш юритишга қабул қилиниб, даъвогарнинг ва низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахс “MALIKAXON
AZAMATJON ISTIQBOLI” МЧЖнинг 2021 йил 6 декабрда 0796318-сонли ЛОТ
бўйича кўчмас мулкни сотиш борасида ДУК томонидан ўтказилган аукцион
савдосини ҳақиқий эмас деб топиб, ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаш
ҳақидаги даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 10 июндаги қарори билан ҳал
қилув
қарори
бекор
қилинган.
Янги
қарор
қабул
қилинган.
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, даъвонинг 2021 йил
6 декабрда 0796318-сонли ЛОТ бўйича кўчмас мулкни сотиш борасида ДУК
томонидан ўтказилган аукцион савдосининг
даъвогарга тегишли бўлган
Фарғона шаҳар,
22-Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғини, Ёруғлик
(Комилов) кўчаси, 275-уйда жойлашган 0007-литердаги ишлаб чиқариш бино ва
иншоотлари умумий майдонининг 224,64 кв.м. қисми, фойдали майдоннинг
200 кв.м. қисми ҳақиқий эмас деб топилган ва ҳақиқий эмаслигининг оқибатлари
қўлланилган. Фарғона шаҳар, 22-Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғини,
Ёруғлик (Комилов) кўчаси, 275-уйда жойлашган 0007-литердаги ишлаб чиқариш
бино ва иншоотлари умумий майдонининг 224,64 кв.м. қисми, фойдали
майдонинг 200 кв.м. қисми даъвогарга қайтарилган. “INVEST FINANCE BANK”
акциядорлик тижорат банки ҳисобидан “GREAT AMIRXAN OIL” МЧЖ
фойдасига 281 250 000 сўм аукцион савдоси учун тўланган маблағ қайтарилган.
Учинчи шахс “MALIKAXON AZAMATJON ISTIQBOLI” МЧЖнинг даъво
талабини қаноатлантириш рад этилган.
Кассация инстанцияси судининг 2022 йил 7 сентябрдаги қарори билан
апелляция инстанцияси судининг қарори бекор қилинган. Ҳал қилув қарорининг
давлат божи ундириш қисмлари ўзгартирилган.
Суд қарорлари устидан ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурор ўринбосари томонидан протест
киритилган.
Протестда судлар томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари
бузилганлиги, ҳал қилув қарорининг давлат божи ундириш қисмлари нотўғри
ўзгартирилганлиги, кассация инстанцияси суди низоли мулк гаровга
қўйилганлигига эътибор қаратмаганлиги, суд қарорига асосан 0007-литердаги
бино-иншоотларни ипотекага қўйиш қисми ҳақиқий эмас деб топилганлиги
ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорларини бекор қилиш, даъво аризасини
қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок қилган прокурор протестини қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок қилган “MALIKAXON AZAMATJON
ISTIQBOLI” МЧЖ вакиллари протестни қаноатлантиришни сўрадилар.
Суд мажлисида иштирок қилган “INVEST FINANCE BANK” акциядорлик
тижорат банки вакиллари протестни қаноатлантиришни рад қилишни сўрадилар.
Суд мажлисида иштирок қилган ДУК вакили протестни қаноатлантиришни
рад қилишни сўради.
Судлов ҳайъати прокурор ва тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб ва протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра протестни қисман қаноатлантиришни
лозим топади.
Аниланишича, Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими давлат
ижрочисининг 2021 йил 25 сентябрдаги мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги
қарорига асосан Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил
10 августдаги 4-1501-2102/2414-сонли ижро варақасига асосан қарздор “AMIR
HOLDING STORY” хусусий корхонасидан ундирувчи “INVEST FINANCE
BANK” акциядорлик тижорат банки фойдасига 1 237 667 948,2 сўм кредит
қарздорлиги бўйича ундирувни гаров мулки қўшимча жавобгар “MALIKAXON
AZAMATJON ISTIQBOLI” МЧЖга тегишлилиги кўрсатилган Фарғона шаҳар,
22-сонли Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғини, Ёруғлик кўчаси 275-уйда
жойлашган ишлаб чиқариш ва иншоотлари, барча инфратузилмалари ва ердан
фойдаланиш ҳуқуқи билан яъни умумий ер майдони 6 600 кв.м., умумий
майдони 2 435,55 кв.м., фойдали майдони 975,28 кв.мдан иборат бино
иншоотлари давлат ижрочиси томонидан хатланган.
Мазкур мулклар 2021 йил 4 мартдаги баҳолаш далолатномасига асосан
кўчмас мулкнинг бошланғич сотув баҳоси 1 437 500 000 сўм этиб белгиланган.
Шунингдек, Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими давлат
ижрочисининг 2021 йил 25 сентябрдаги мол-мулкни электрон онлайн-аукционда
сотиш учун чиқариш тўғрисидаги қарори қабул қилинган.
Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими давлат ижрочиси
томонидан 2021 йил 27 сентябрдаги 150121047767/21-сонли хатланган
мол-мулкни электрон-онлайн аукцион савдоларига юбориш ҳақидаги
хабарноманинг бир нусхаси “MALIKAXON AZAMATJON ISTIQBOLI” МЧЖ
раҳбари Ю.Рахматиллаевга топширилган.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 мартдаги ҳал қилув
қарори билан 2021 йил 5 март куни реестр 202101621000759-рақам билан қайд
этилган ипотека шартномасининг 2-бандида кўрсатилган гаровга қўювчига
тегишли бўлган Фарғона шаҳар, “22-Мустақиллик” МФЙ, Ёруғлик (Комилов)
кўчаси, 275-уй манзилида жойлашган ишлаб чиқариш бино ва иншоотларининг
умумий майдони 2435,55 кв.м.дан 224,64 кв.м.дан иборат қисми, фойдали
майдони
975,28
кв.м.дан
200
кв.м.дан
иборат
0007-литердаги
бино-иншоотларнинг ипотекага қўйиш қисми ҳақиқий эмас деб топилган.
(4-1501-2102/2414-сонли иш).
Бундан ташқари, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил
13 ноябрдаги 4-1501-1903/6030-сонли иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув
қарори билан даъвогар “ТУРОН БАНК” акциядорлик тижорат банки фойдасига
“SHUHRAT STAR” МЧЖдан 123 000 000 сўм асосий қарздорлик,
78 235 сўм фоиз, 17 840 сўм почта харажати ундирилган. Ундирув гаров
предмети ҳисобланган “SHUHRAT STAR” МЧЖга тегишли умумий (қурилиш
эгаллаган) майдони 224,64 кв.м., фойдали майдони 200 квадрат метр, 0007-литер
остидаги ишлаб чиқариш биносидан иборат бўлган Фарғона шаҳар, Ёруғлик
кўчасида жойлашган маъмурий бино ва иншоотларга ердан фойдаланиш ҳуқуқи
билан қаратилган.
“MALIKAXON AZAMATJON ISTIQBOLI” МЧЖ ва “INVEST FINANCE
BANK” акциядорлик тижорат банки ўртасида тузилган 2021 йил 5 март куни
реестр 202101621000759-рақам билан қайд этилган ипотека шартномасининг
2-бандидаги ипотека объекти “MALIKAXON AZAMATJON ISTIQBOLI” МЧЖга
тегишли эканлиги кўрсатиб ўтилган Фарғона шаҳар, 22-Мустақиллик маҳалла
фуқаролар йиғини, Ёруғлик (Комилов) кўчаси, 275-уйда жойлашган ишлаб
чиқариш бино ва иншоотларининг умумий майдони 2 435,55 кв.м.дан
224,64 кв.м. қисми, фойдали майдони 975,28 кв.м.дан 200 кв.м. қисми аслида
“SHUHRAT STAR” масъулияти чекланган жамиятига тегишли 0007-литердаги
бино-иншоотлардан иборат бўлган.
Бино-иншоотларнинг ушбу қисмлари “SHUHRAT STAR” МЧЖга тегишли
эканлиги ваколатли органнинг “Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат
рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида”ги ҒА0072188-сонли, “Бино иншоотлар ва
кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги
тўғрисида”ги ҒА0143947-сонли гувоҳонома, 2018 йил 17 апрелдаги “ҚУББО”
МЧЖ ва “SHUHRAT STAR” МЧЖ ўртасидаги олди-сотди шартномаси ва
кадастр ҳужжатлари билан тасдиқланади.
Шунингдек, Кадастрлар палатаси Фарғона шаҳар филиали ходими
У.Тошматовнинг
тушунтириш
хатида
жойига
чиқмасдан
хатлов
далолатномасини тўлдириб берганлиги, шу сабабли хатоликка йўл қўйилганлиги
қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 381-моддасига кўра, қонунда белгиланган қоидалар бузиб
ўтказилган кимошди савдоси манфаатдор шахс талаби билан суд томонидан
ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Кимошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиш кимошди савдосида ғолиб
чиққан шахс билан тузилган шартноманинг ҳақиқий эмаслигига сабабчи бўлади.
ФКнинг 116-моддасига кўра қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ
келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ
асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.
ФКнинг 164-моддасига асосан мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли
мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан
фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким
томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш
ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир.
ФКнинг 128-моддасига асосан битимнинг бир қисми ҳақиқий саналмаслиги
битимга ҳақиқий саналмаган қисм қўшилмаса ҳам у тузилган бўлар эди, деб
тахмин қилиш мумкин бўлса, унинг бошқа қисмларининг ҳақиқий
саналмаслигига сабаб бўлмайди.
ФКнинг 114-моддасига асосан ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий
эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик
оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим
бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу
жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки
кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида
эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда
тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт.
Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 54-моддасига асосан кредит
бўйича қарздорликни сўндириш ҳисобига ундирув қаратилаётган гаровга
қўйилган мол-мулк қўшимча баҳоланмайди ҳамда тижорат банк ва қарз олувчи
ўртасида тузилган гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх
бўйича реализация қилинади.
“SHUHRAT STAR” МЧЖ ва “ТУРОН БАНК” акциядорлик тижорат банки
ўртасида 2018 йил 26 апрелдаги гаровга қўйилаётган мулкларнинг баҳосини
келишув далолатномасига кўра “SHUHRAT STAR” МЧЖга тегишли бўлган
Фарғона шаҳар, 22-Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғини,
Ёруғлик
(Комилов) кўчаси, 275-уйда жойлашган 0007-литердаги ишлаб чиқариш бино ва
иншоотларининг умумий майдонининг 224,64 кв.м., фойдали майдоннинг
200 кв.м.дан иборат бино иншоотлари 281 250 000 сўмга келишиб баҳоланган.
Ушбу ҳолатларни инобатга олиб, апелляция инстанцияси суди ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилиш, “SHUHRAT-STAR” МЧЖ суд
бошқарувчисининг даъво талаби қисман қаноатлантириш, даъвонинг 2021 йил
6 декабрдаги 0796318-сонли ЛОТ бўйича кўчмас мулкни сотиш борасида ДУК
томонидан ўтказилган аукцион савдосининг “SHUHRAT STAR” МЧЖга
тегишли бўлган Фарғона шаҳар, 22-Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғини,
Ёруғлик (Комилов) кўчаси, 275-уйда жойлашган 0007-литердаги ишлаб чиқариш
бино ва иншоотларининг умумий майдонининг 224,64 кв.м. қисми, фойдали
майдоннинг 200 кв.м. қисмини ҳақиқий эмас деб топиш ва ҳақиқий эмаслиги
оқибатларини қўллаб Фарғона шаҳар, 22-Мустақиллик маҳалла фуқаролар
йиғини, Ёруғлик (Комилов) кўчаси, 275-уйда жойлашган 0007-литердаги ишлаб
чиқариш бино ва иншоотларининг умумий майдонининг 224,64 кв.м. қисми,
фойдали майдонинг 200 кв.м. қисмини “SHUHRAT STAR” МЧЖга қайтариш,
учинчи шахс “INVEST FINANCE BANK”акциядорлик тижорат банки ҳисобидан
“GREAT AMIRXAN OIL” МЧЖ фойдасига 281 250 000 сўм аукцион савдоси
учун тўланган маблағни қайтариш тўғрисида асосли хулосага келган. Бу билан
даъвогарнинг ўз мулкига бўлган ҳуқуқи тикланган.
ДУК томонидан ўтказилган аукцион савдоси натижаларида “MALIKAXON
AZAMATJON ISTIQBOLI” МЧЖнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилмаган.
Ушбу иш учун муҳим бўлган ҳолатларни инобатга олмасдан, кассация
инстанцияси суди апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, ҳал
қилув қарорини ўзгартириш тўғрисида асоссиз хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига
мувофиқ, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Ушбу Кодекс 3051-моддасининг бешинчи қисмига асосан ишни кассация
тартибида такроран кўриш умумий асосларга кўра амалга оширилади.
Шунинг учун, судлов ҳайъати прокурорнинг протестини қисман
қаноатлантиришни, кассация инстанцияси судининг 2022 йил 7 сентябрдаги
қарорини бекор қилишни, “GREAT AMIRXAN OIL” МЧЖ ва “INVEST
FINANCE BANK” акциядорлик тижорат банкининг кассация шикоятларини
қаноатлантиришни рад қилишни, апелляция инстанцияси судининг 2022 йил
10 июндаги қарорини ўз кучида қолдиришни, Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг депозит ҳисоб рақамига “GREAT AMIRXAN OIL” МЧЖдан
37 500 сўм, “INVEST FINANCE BANK” акциядорлик тижорат банкидан
75 000 сўм ишни суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан
боғлиқ суд харажатларини ундиришни, ижро варақалари беришни, кассация
инстанцияси судининг 2022 йил 7 сентябрдаги қарори бўйича ундирувни бекор
қилишни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 343, 301-303, 3051-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
7
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурор ўринбосарининг протести қисман
қаноатлантирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 7 сентябрдаги қарори бекор қилинсин.
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 10 июндаги қарори ўз кучида қолдирилсин.
“GREAT AMIRXAN OIL” МЧЖ ва “INVEST FINANCE BANK”
акциядорлик тижорат банкининг кассация шикоятларини қаноатлантириш рад
қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига:
- “GREAT AMIRXAN OIL” МЧЖдан 37 500 сўм;
- “INVEST FINANCE BANK” акциядорлик тижорат банкидан 75 000 сўм
ишни суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ суд
харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 7 сентябрдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
ҳайъат аъзолари:
Б. Убайдуллаев
Б.Сайфуллаев
О.Халмирзаев
Т.Аннаева
Ш.Мирзаҳакимов