Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2211/18235 Дата решения 30.01.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Аннаева Таслима Амировна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ЖАМШИД фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "O'zagrosug'urta" AJ суғурта компанияси
Source ID 1013217 Claim ID 3082840 PDF Hash 9476b0aede84ac14... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 936-моддаси ФКнинг 936 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2211/18235-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Т.Салимов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья И.Юсупов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Т.Аннаева ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 30 январь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Убайдуллаев ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, даъвогар вакили С.Абдазимов (2022 йил 14 апрелдаги 21-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили Э.Салимбоев (2023 йил 4 январдаги 08-12/6-сонли ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар Тошкент вилояти Пискент тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг “Jamshid” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти ҳисобидан 240 249 618 сўм суғурта товонини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қабул қилинган Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 августдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 11 октябрдаги қарори устидан Тошкент вилояти Пискент тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши “Jamshid” фермер хўжалиги манфаатида берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан биргаликда очиқ суд мажлисида Олий суд биносида кўриб чиқиб куйидагиларни аниқлади: “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти номидан ишончнома асосида Тошкент вилоят филиали (суғурталовчи), “Jamshid” фермер хўжалиги (суғурта қилдирувчи) ва “Агробанк” АТБ номидан ишончнома асосида Пискент туман филиали (наф олувчи) ўртасида 2020 йил 26 майда пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинлари етиштирувчи тадбиркорлик субъектларининг бўлғуси кузги бошоқли дон ҳамда пахта экинларидан кам ҳосил олиши натижасида кўрадиган молиявий зарарини суғурта қилиш ҳақида 1-001365-сонли суғурта шартномаси тузилган. 1 Шартноманинг 2.1-бандига кўра, суғурталовчи 2019 йил 4 октябрда 11/1-02-2-сонли “Пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинлари етиштирувчи тадбиркорлик субъектларининг бўлғуси кузги бошоқли дон ҳамда пахта экинларидан кам ҳосил олиши натижасида кўрадиган молиявий зарарини суғурталаш қоидалари” асосида, даъвогарнинг аризасида кўрсатилган суғурта таваккалчиликлари туфайли пахта ҳосилидан кам ҳосил олиши натижасида кўрадиган молиявий зарарини қоплаш бўйича суғурта ҳимоясини тақдим этиши белгиланган. Шартноманинг 3.1-бандига асосан суғурта қиймати 789 480 000 сўмни, суғурта пули 631 584 000 сўм, суғурта мукофоти 25 263 360 сўмни ташкил этиши белгиланган. Шартномага асосан суғурталовчи томонидан суғурта қилдирувчига суғурта таваккалчиликлари бўйича 2020 йил 29 июнда 004690-сонли суғурта полиси берилган ва унда суғурта қилдирувчи томонидан 1 618 360 сўм суғурта мукофоти тўланганлиги, суғурта жавобгарлиги 6,41 фоиз ёки 40 459 000 сўм миқдорида эканлиги белгиланган. Суғурта таваккалчиликлари сифатида: бўрон, дўл, кучли ёмғир (жала); ёнғин, яшин уриши; қурғоқчилик ва гармсел; қора совуқ, кучли қор ёғиши; тупроқнинг ўта намлиги; сув сатҳининг паст бўлиши (камсувлик); сув сатҳининг баланд бўлиши (сув тошқини); зараркунандалар ва экин касалликлари кўрсатилган. 2020 йил август ойида даъвогар сув истеъмол қиладиган каналида сув сатҳи паст бўлганлиги, кимёвий ўғитлар ва далага ишлов берилганлигига қарамасдан, 75 га пахта экилган майдонига ўргимчаккана билан зарарланганлиги натижасида пахта топшириш режаси кам ҳосил олинганлигини, бу эса суғурта ҳодисаси ҳисобланишини сабабли даъвогар томонидан 2020 йил 31 декабрда “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти Тошкент вилоят филиалига суғурта товонини тўлашни сўраб мурожаат қилганлиги натижасиз қолганлиги боис, “Jamshid” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Тошкент вилояти Пискент тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 240 249 618 сўм суғурта товони ундиришни сўраган. Суднинг ажримлари билан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида “ЧирчиқОҳангарон ирригация тизимлари ҳавза” бошқармаси, Пискент туман сув истеъмолчилари уюшмаси, “Агробанк” АТБ, Пискент туман Ирригация бўлими, Пискент туман Қишлоқ хўжалиги бўлими, Пискент агрокимё МЧЖ, Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қошидаги Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, 2 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини Ривожлантириш агентлиги ишга жалб қилинган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 9 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилган ҳамда “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти ҳисобидан “Jamshid” фермер хўжалиги фойдасига 98 143 200 сўм суғурта товони ундирилган. Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 11 октябрдаги қарори билан Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 августдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, Тошкент вилояти Пискент тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши “Jamshid” фермер ҳўжалиги манфаатида берилган апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган. Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 августдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати 2022 йил 11 октябрдаги қарори устидан даъвогар томонидан кассация шикояти келтирилган, унда шикоятини қаноатлантириб даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятини қўллабқувватлаб, 122 679 002 сўм суғурта товонини ундиришни сўради. Жавобгар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, даъво талабини рад этишни сўради. Тошкент вилояти Пискент тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза” бошқармаси, Пискент туман сув истеъмолчилари уюшмаси, “Агробанк” АТБ, Пискент туман Ирригация бўлими, Пискент туман Қишлоқ хўжалиги бўлими, Пискент агрокимё МЧЖ, Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қошидаги Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини Ривожлантириш агентлиги суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, вакиллари суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни Тошкент вилояти Пискент тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза” бошқармаси, Пискент 3 туман сув истеъмолчилари уюшмаси, “Агробанк” АТБ, Пискент туман Ирригация бўлими, Пискент туман Қишлоқ хўжалиги бўлими, Пискент агрокимё МЧЖ, Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қошидаги Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмийтадқиқот институти, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини Ривожлантириш агентлиги вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важ ва эътирозларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, Пискент туман статистика бўлимининг хатига кўра фермер хўжалиги томонидан 2020 йил пахта ҳосили режаси бўйича 243,7 тонна ҳосил етиштириши назарда тутилган, бироқ фермер хўжалиги томонидан 151,9 тонна (62,3%) пахта етиштирган. “Пискент Агрокимё” масъулияти чекланган жамияти, туман қишлоқ хўжалиги бўлими, кенгаш ва фермер хўжалиги вакиллари иштирокида имзоланган далолатномага кўра фермер хўжалигининг 51 га ғўза майдони сув танқислиги сабабли зарарланганлиги ушбу майдонларга фермер хўжалиги томонидан кимёвий воситалар билан ишлов берилганлиги қайд этилган. Пискент туман ҳокими ўринбосари, Пискент туман қишлоқ хўжалик бўлими, “Агробанк” АТБ, Пискент туман Ирригация бўлими, “Агрокимё” масъулияти чекланган жамияти, кенгаш ва даъвогар вакиллари иштирокида 2020 йил 24 августда тузилган далолатномага кўра 2020 йил ҳосили учун экилган 75 га пахта майдонида уруғлик чигити экинлари экилган бўлиб, пахта ривожи орқада эканлиги аниқланиб, фермер хўжалигига 408 750 м.куб сув берилиши лозим бўлса-да 2020 йилда 367 500 м.куб. сув етказиб берилган бўлиб, сув сатҳининг тушиб кетиши сабабли пахта майдонларига сув тўлиқ етказиб берилмаганлиги қайд этилган. Пискент туман қишлоқ хўжалик бўлими, “Пискент агрокимё” масъулияти чекланган жамияти, кенгаш ва даъвогар вакиллари иштирокида 2020 йил 24 августда тузилган далолатномага асосан 2020 йил ҳосили учун экилган 75 га пахта майдонида барча агротехник тадбирлар бажарилганлиги, бироқ 51 га майдонига ўргимчаккана ва кўсакқўрти зараркунанда ҳашоратлар тушиши натижасида пахта майдонларида ғўза туплари, кўсак, шона, гуллари, баргларини катта зарарланишига сабаб бўлаётганлиги, зараркунандаларга қарши кимёвий воситалар билан биомаҳсулот чиқариш тавсия этилган. 4 иштирокида 2020 йил 3 сентябрда тузилган далолатномага асосан 2020 йил ҳосили учун экилган 75 га пахта майдонидан 243,75 тонна ёки ўртача 32,4 центнердан хосил олиш режалаштирилган бўлиб, ушбу ғўза майдонлари апробация қилинганида 75 гектар майдонидан ўртача 21,1 центнер хосил ёки 158,2 тонна пахта хом-ашёси етиштирилиши қайд этилган. Шунингдек, жавобгар вакили А.Мажидов ва фермер хўжалиги томонидан 2020 йил 24 августда имзоланган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг экинлар ҳосилини суғурталаш бўйича оралиқ мониторинг далолатномасида зараркунанда, яъни ўргимчаккана ва сувни вақтида бўлмаганлиги натижасида ўсимликлар зарарланганлиги кўрсатилган. Пискент туман қишлоқ хўжалик бўлимининг 2020 йил 12 декабрдаги маълумотномасига асосан даъвогарга қарашли 75 га майдонига экилган пахта ҳосили тўлиқ териб олинган. “Пискент Агрокимё” масъулияти чекланган жамиятининг маълумотномасига кўра, 2020 йил август ойида фермер хўжалигининг 47 гектар ер майдонига ўргимчаккана зарар етказганлиги маълум қилинган. “Пискент Агрокимё” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган маълумотга кўра, 2020 йил ҳосили учун 75 га майдонга жами 28,152 тонна минерал ўғит режаси белгиланган бўлиб, ҳақиқатда фермер хўжалиги томонидан 18,768 тонна ўғит олинганлиги маълум қилинган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 7.1-бандида суғурта товонини олиш учун жавобгар тақдим қилинадиган ҳужжатлар рўйхатида суғурта ҳодисаси тавсифи ва етказилган зарар сабабларига кўра ҳодисани тасдиқловчи ҳужжат сифатида агар зарар бўрон, дўл, кучли ёмғир (жала) қурғоқчилик ва гармсел, тупроқнинг ўта намлиги, кучли қор ёғиши, қорасовуқ, сув сатҳининг паст бўлиши, сув сатҳининг баланд бўлиши (сув тошқини), яшин уриши натижасида рўй берса – гидрометеорология хизмат маркази (ҳудудий бўлинмаси)нинг маълумотномаси; агар зараркунандалар ёки экинларга касалликлар тушиши натижасида рўй берса экин майдонларига ҳақиқатдан ҳам зараркунандалар томонидан зарар етказилганлигини ва уларга қарши курашганлигини тасдиқлаш бўйича ваколатли ташкилот маълумотномаси ҳамда ушбу ташкилот билан тузилган шартнома нусхаси илова қилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 927-моддасининг учинчи хатбошисига кўра, суғурта шартномаси битта ҳужжатни тузиш ёхуд суғурталовчи томонидан суғурта қилдирувчига унинг ёзма ёки оғзаки аризасига биноан суғурталовчи имзолаган, суғурта шартномасининг шартларини ўз ичига олган суғурта полиси (шаҳодатномаси, серитификати, квитанцияси)ни топшириш йўли 5 билан тузилиши мумкин. Бу ҳолда суғурта қилдирувчининг суғурталовчи таклиф этган шартларда шартнома тузишга рози эканлиги суғурталовчидан кўрсатилган ҳужжатларни қабул қилиб олиш ва суғурта мукофоти тўлаш ёхуд – суғурта мукофоти бўлиб-бўлиб тўланганда – биринчи бадални тўлаш орқали тасдиқланади. ФКнинг 936-моддасига кўра, агар мол-мулкни ёки тадбиркорлик хавфини суғурталаш шартномасида суғурта пули суғурта қийматидан кам қилиб белгиланган бўлса, суғурталовчи суғурта ҳодисаси юз берганида суғурта қилдирувчига (наф олувчига) у кўрган зарарни суғурта пулининг суғурта қийматига бўлган нисбатига мутаносиб равишда қоплаши шарт. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сонли қарорининг 2.2-бандига кўра суғурта шартномаси суғурталовчи томонидан имзоланган, суғурта шартномасининг шартларини ўз ичига олган суғурта полиси (шаҳодатномаси, сертификати, квитанцияси)ни топшириш йўли билан тузилганида, суғурта қилдирувчининг суғурталовчи таклиф этган шартларда шартнома тузишга рози эканлиги суғурталовчидан кўрсатилган ҳужжатларни қабул қилиб олиш ва суғурта мукофоти тўлаш ёхуд суғурта мукофоти бўлиб-бўлиб тўланганда биринчи бадални тўлаш орқали тасдиқланиши ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилдаги 17 июндаги “Пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларининг бўлғуси ҳосилини суғурталаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 505-сон қарори билан тасдиқланган “Пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларининг бўлғуси ҳосилини суғурталаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-бандига кўра суғурта қилдирувчи томонидан экинни экиш, парваришлаш ва ҳосилни йиғиштириб олиш даврида агротехника талабларига риоя қилмаганлиги аниқланганда, суғурта товони қуйидаги миқдорларда камайтирилади: ўғит белгиланган меъёрдан кам берилган бўлса 5 (беш) фоиз; бегона ўтлар босиб кетган бўлса 5 (беш) фоиз; ўз вақтида суғорилмаган (сув берилмаган) бўлса 5 (беш) фоиз. Суғурта товони чамаланган (апробациядан ўтказилган) ҳосил олинмаган бўлса 5 (беш) фоиз миқдорларда камайтирилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилдаги 17 июндаги “Пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларининг бўлғуси ҳосилини суғурталаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 505-сон қарори билан тасдиқланган “Пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларининг бўлғуси ҳосилини суғурталаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-банди, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 7.5-банди талаблари асосида суғурта товони ҳисоб-китоб қилинганда, 98 143 200 сўм ҳисобланди, яъни 75 гектардан кўрган зарари 136 310 000 сўмни ташкил 6 қилган, минерал ўғитлар ва апробация талабларига риоя қилмаганлиги учун жами зарар суммасидан 10 камайтирилганда 122 679 000 сўм суғурта товони келиб чиқади, суғурта шартномаси бўйича суғурта қийматининг 80% суғурталанганлиги сабабли суғурта товони 98 143 200 сўмни ташкил қилган. Биринчи инстанция суди томонидан иш бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини Ривожлантириш агентлигидан мутахасис ишга жалб қилинган ва иш бўйича унинг ёзма тушунтириши ҳамда ҳисоб-китобини олинган ҳолда даъво аризасини қисман қаноатлантириш тўғрисида тўғри хулосага келган. Шунингдек, апелляция инстанция суди асосли ўзгаришсиз қолдирган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур модданинг иққинчи қисмига кўра, процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса, биринчи инстанция суднинг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда, судлар моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган қарорлар қабул қилган, шу сабабли уларни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318сон Қарорининг 3-бандига асосан Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари тақдим этиш ҳуқуқига эга. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмайди. Шунга кўра, кассация инстанциясида ишни кўриш билан боғлиқ давлат божи даъвогардан ундирилмайди. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган суд 7 ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун даъвогар томонидан тўлаб чиқилган почта харажатлари унинг зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: 9 августдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 11 октябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Тошкент вилояти Пискент тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг “Jamshid” фермер ҳўжалиги манфаатида берилган кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи С. Рахмонов ҳайъат аъзолари Б. Убайдуллаев Т.Аннаева 8