Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2302-2203/580 Дата решения 30.01.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Рахмонов Сарварбек Азимжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси АЖ Ответчик / Подсудимый Бийбазарли Сара она фермер хўжалиги
Source ID 1012300 Claim ID 3076495 PDF Hash 32c9c8061055ed28... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 469-моддаси ФКнинг 469 law
ари апелляция инстанцияси суди ИПКнинг 149-моддаси ари апелляция инстанцияси суди ИПК 149 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2302-2203/580-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни судья Б.Бекмуратов кўрган Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья У.Сабиров Кассация инстанцияси судида маърузачи судья С.Рахмонов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 30 январь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Т.Аннаева ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, видеоконференцалоқа режимида суд мажлисини ўтказишга кўмаклашаётган Қорақолпоғистон Республикаси судининг ходими А.Атажанов, “Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти вакили ҳуқуқшунос И.Рузимов (ишончома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг даъвогар “Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “Бийбозорли Сара она” фермер хўжалигидан 67 816 824 сўм қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Беруний туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 июлдаги ҳал қилув қарори ва Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 4 октябрдаги қарори устидан “Бийбозорли Сара она” фермер хўжалиги томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар “Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида жавобгар “Бийбозорли Сара она” фермер хўжалигига нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ундан 67 816 824 сўм қарз ундиришни сўраган. Беруний туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 июлдаги ҳал қилув қарори жавобгардан даъвогар фойдасига 43 019 411 сўм қарз ундириш белгиланган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 4 октябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларидан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд қарорларини 1 бекор қилиб, даъвони тўлиқ рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни ҳамда Беруний туман электр тармоқлари корхонаси томонидан 2021 йил 21 июнда расмийлаштирилган 15/3290-сонли далолатномадаги имзо қалбакилаштирилганлиги холати бўйича жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли прокуратурага хабарнома юбориш ҳақида хусусий ажрим чиқаришни сўраган. Даъвогар вакили шикоятни қаноатлантирмасдан, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Жавобгар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, унинг вакили суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати даъвогарнинг кўрсатмаларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбурият энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 468-моддасига мувофиқ, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 469-моддаси учинчи қисмига асосан, энергия таъминоти шартномасининг муддати тугагач, тарафлардан бири уни бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳақида ариза бермаса, у шартномада назарда тутилган муддатга ва шартларда узайтирилган ҳисобланади. Шартнома янги муддатга узайтирилганида унинг шартлари тарафлар келишувига биноан ўзгартирилиши мумкин. Тарафлар ўртасидаги муносабатлар 2018 йил 20 январь кунги 153290-сонли шартномага асос тартибга солиниб келинган. 2 Шартноманинг 3.3-бандига асосан шартнома бўйича ҳисоб-китоб даври бир ой ҳисобланади. Шартноманинг 3.4-бандига асосан истеъмолчи ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ваколатли вакили иштирокида ҳисоб-китоб даври оҳирида ҳисоблагичлар кўрсатгичини ёзиб олади ва ушбу шартноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги энергия сарфи бўйича ҳисоботини тузади. Истеъмолчи энергия сарфи бўйича ҳисоботини корхонага ҳар ойнинг 25 санасигача почта ёки факсограмма усулида ёхуд электрон почта алоқаси орқали тақдим қилинади. Аммо лекин, жавобгар томонидан ушбу мажбуриятлари бажарилмаган, ҳар ойда ҳисоблагичлар кўрсатгичлари ёзиб олинмаган, энергия сарфи бўйича ҳисоботи тузилиб даъвогарга тақдим қилинмаган. Ишдаги даъвогар томонидан тақдим қилинган электр энергиясидан фойдаланиш ҳисоби ва бир томонлама тузилган таққослаш далолатномаларига қараганда 2022 йил 1 февраль ҳолатига жавобгарнинг тўланмаган қарзи 58 755 364 сўм, ҳисобланган пеняси 9 061 460 сўм жами 67 816 824 сўмни ташкил қилган. Даъво ариза судга берилганидан сўнг жавобгар 2022 йил март ойда қарзидан 28 160 000 сўм тўлаган. Биринчи инстанция суди жавобгарнинг фойдаланган электр энергиясининг баҳоси 43 019 411 сўм деб ҳисоблаб, ушбу суммани ундириш тўғрисида асоссиз хулосага келган. Чунки, жавобгар томонидан 58 755 364 сўмлик қарздорлигининг 28 160 000 сўми 2022 йил март ойида тўлаб берилган. Шу сабабли, даъвогар томонидан тақдим қилинган, бир томонлама тасдиқланган, 2022 йил 1 апрель кунги 0322153290-сонли ўзаро ҳисоб-китоб актига кўра жавобгарнинг тўланмаган қарзи 30 595 364 сўмни, пеняси 12 424 047 сўмни ташкил қилган. Апелляция инстанцияси суди ишни кўриш жараёнида иш бўйича мутахассис сифатида жалб қилинган “Ўзэнергоинспекция” Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими етакчи мутахассиси Р.Мамутов томонидан 2022 йил 4 октябрь кунги жавобгар томонидан 2021 йил давомида 67 410 000 сўмлик актив ва 2 961 723 сўмлик реактив энергияси сарфланганлиги ҳақида берган маълумотномасига таяниб, жавобгарнинг апелляция шикоятида билдирилган 2021 йил 1 июнь кунидан 21 июнь кунига қадар, яъни 20 кун ичида 87200 кВт электр энергиясини сарфлаш мумкин эмаслиги ҳақидаги важлари асоссизлиги ҳақида тўғри хулосага келган. Бундан ташқари апелляция инстанцияси суди ИПКнинг 149-моддасига асосан даъвогар томонидан даъво талабида пеня ундириш тўғрисида талаб қуйилмаганлиги, ҳисобланган пеня бўлса қарз суммаси бўлиб ҳисобланмаслиги, жавобгар ҳисобланган пеняни таққослаш акти билан тан олмаганлиги сабабли, даъвони пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни рад қилган ҳолда, даъвонинг 30 595 364 сўм асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантириш ҳақида тўғри тўхтамга келган. 3 Бундан ташқари жавобгар даъвогар билан 2022 йил ноябрь ва декабрь ойларида тузилган солиштирма далолатномаларида ушбу 30 595 364 сўм қарздорликни тан олиб, мазкур солиштирма далолатномаларни ўз имзоси ва муҳри билан тасдиқлаган. Юқоридагиларга асосланиб, апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини ўзгартириб, даъво талабининг 30 595 364 сўмини қаноатлантиришда моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри қўллаган ҳолда асослантирилган ва қонуний қарор қабул қилган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади ва жавобгар томонидан кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган давлат божи ва почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади ҳамда ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ бўлган 75 000 сўм харажат жавобгардан ундирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Бийбозорли Сара она” фермер хўжалигининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 4 октябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Бийбозорли Сара она” фермер хўжалигидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: С. Рахмонов ҳайъат аъзолари: Т. Аннаева Б. Убайдуллаев 4