Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2228/18246 Дата решения 30.01.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Убайдуллаев Бахберген Сагидуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Мамадалиев Забиҳиллох Лутфитдин ўғли Ответчик / Подсудимый "Узёғмойсаноат" уюшмаси
Source ID 1013322 Claim ID 3093421 PDF Hash 4a4080c49c8a9d73... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 30-моддаси онуни 30 law
нинг 153-моддаси нинг 153 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2228/18246-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья А.Каримов Апелляция инстанциясида маърузачи судья А.Хоназаров Кассация инстанциясида маърузачи судья Б.Убайдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 30 январь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Т.Аннаева ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, “Наманган тола текстил” МЧЖ таъсисчиси З. Мамадалиевнинг вакили З.Халимов (2022 йил 20 майдаги ишончномага асосан), “Наманган тола текстил” МЧЖ таъсисчиси Ж.Ахмаджанов, “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси вакили Д.Каримов (2023 йил 6 январдаги КС/11-11-сонли ишончномага асосан) иштирокида, мазкур иш юзасидан қабул қилинган Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 августдаги ҳал қилув қарори ва Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 13 сентябрдаги қарори устидан “Наманган тола текстил” МЧЖ таъсисчиси З. Мамадалиев томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимидаги бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “Наманган тола текстил” МЧЖ таъсисчиси Мамадалиев Забиҳиллоҳ Лутфиддин ўғли даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгарлар “Наманган тола текстил” МЧЖ ва “Ўзёғмойсаноат” уюшмасига нисбатан 2019 йил 31 январда 263-сон реестр рақами билан рўйхатдан ўтказилган “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси таъсис шартномасининг “Наманган тола текстил” МЧЖга оид қисмини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга “Когон ёғ-экстракцияси” АЖ, “Евроснар” МЧЖ, “Нурли Дон” МЧЖ, “Бўстон Олами” МЧЖ ҚК, “Косон ёғ-экстракцияси” АЖ, “Қарши ёғ-экстракцияси” АЖ, “VANGOZI AGRO-EKSPORT” МЧЖ, “Континент Н ёғ-мой” МЧЖ, “Учқўрғон ёғ” МЧЖ, “Каттақўрғон ёғ-мой” АЖ, “Агрохизмат шингдон” МЧЖ ҚК, “Сурхонозиқовқатсаноат” АЖ, “Гулистон Экстракт ёғ”АЖ, “Янгийўл ёғ-мой” ХИИ АЖ, “Фарғона ёғ-мой” АЖ, “Қўқон ёғ-мой” АЖ, “Ургенч ёғ-мой” АЖ, “Тошкент ёғ-мой комбинати” АЖлар жавобгар сифатида жалб этилган. Шунингдек, суднинг ажрими билан ишга “Наманган Тола Текстил” МЧЖ таъсисчилари Мамадалиев Камол Содиқжанович, Мамадалиев Собир Содиқжанович, “Namangan Agro Import Export” масъулияти чекланган жамияти низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида ишга жалб этилган. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 13 сентябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Суд ҳужжатларидан норози бўлиб, даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, шикоятда “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси иштирокчиларининг умумий йиғилишидан 2022 йил 19 майда хабардор бўлганлиги, даъво муддатини қўллаш тўғрисида ариза билан мурожаат қилишга “Наманган тола текстил” МЧЖ ҳақли эканлиги ҳақида важлар келтириб, суд қарорларини бекор қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок қилган “Наманган тола текстил” МЧЖ таъсисчиси Ж.Ахмаджанов кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок қилган “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси вакили кассация шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важларини эшитиб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Аниқланишча, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 январдаги “Ёғ-мой тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ва соҳани бошқаришда бозор механизмларини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-4118-сон Қарори билан “Ўзпахтаёғ” АЖ негизида Ўзбекистон Республикаси ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасини (бундан буён матнда “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси) ташкил этиш белгиланган. “Наманган тола текстил” МЧЖ ва “Когон ёғ-экстракцияси” АЖ, “Евроснар” МЧЖ, “Нурли Дон” МЧЖ, “Бўстон Олами” МЧЖ ҚК, “Косон ёғ-экстракцияси” АЖ, “Қарши ёғ-экстракцияси” АЖ, “VANGOZI AGRO-EKSPORT” МЧЖ, “Континент Н ёғ-мой” МЧЖ, “Учқўрғон ёғ” МЧЖ, “Каттақўрғон ёғ-мой” АЖ, “Агрохизмат шингдон” МЧЖ ҚК, “Сурхонозиқовқатсаноат” АЖ, “Гулистон Экстракт ёғ”АЖ, “Янгийўл ёғ-мой” ХИИ АЖ, “Фарғона ёғ-мой” АЖ, “Қўқон ёғ-мой” АЖ, “Ургенч ёғ-мой” АЖ, “Тошкент ёғ-мой комбинати” АЖлар иштирокидаги “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси аъзолари умумий йиғилишининг 2019 йил 18 январдаги баённомаси билан тасдиқланган “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси таъсис шартномаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 31 январда 263-сон реестр рақами билан давлат рўйхатига олинган. “Наманган тола текстил” МЧЖ номидан ушбу таъсис шартномасини жамият директори М.Дадамирзаев томонидан имзоланган. Ўзбекистон Республикаси “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонунининг 30-моддаси 2-қисми 1-хатбошисида жамият фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш, шунингдек тижорат ташкилотларининг бошқа бирлашмаларида иштирок этиш тўғрисида қарор қабул қилиш масаласи жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг мутлақ ваколатлари жумласига кириши белгиланган. Шунга кўра, даъвогар жамият директори М.Дадамирзаев томонидан “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси аъзолигига киришда жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг розилиги олинмаганлиги важи билан “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси таъсис шартномасининг “Наманган тола текстил” МЧЖга оид қисмини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Биринчи инстанция судида ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси вакили судга даъво аризаси бўйича эътирознома тақдим этиб, даъво бўйича даъво муддатини қўллашни сўраган. Биринчи инстанция суди даъво муддатини қўллаб, даъвони қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида асосли хулосага келган. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 153-моддасига кўра, бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар, судда кўриб чиқиш учун қабул қилинади. Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади. Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2015 йил 19 июндаги 282-сонли Қарорининг 8.1-бандида даъво аризаси юзасидан берилган фикр-мулоҳазада билдирилган талаб бўйича даъво муддати ўтганлиги билан бир қаторда бошқа асослар ҳам кўрсатилиб, билдирилган талабни қаноатлантиришни рад этиш, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ёки иш юритишни тугатиш масаласи қўйилган бўлса ҳам, уни даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза сифатда қабул қилиш лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёғ-мой тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ва соҳани бошқаришда бозор механизмларини жорий этиш тўғрисида” 2019 йил 16 январдаги ПҚ-4118-сон Қарори билан “Ўзпахтаёғ” АЖ негизида Ўзбекистон Республикаси ёғ-мой саноати корхоналари уюшмаси бўлган “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси ташкил этилган. “Наманган тола текстил” МЧЖ “Ўзпахтаёғ” АЖнинг таъсисчиларидан бири бўлган. Ушбу ҳолатлар жавобгар жамиятнинг “Ўзёғмойсаноат” уюшмасидаги жамият таъсисчилари хабардорлигини тасдиқлайди. Бундан ташқари, Наманган туманлараро иқтисодий судининг 4-1601-2101/3837-сонли иқтисодий иши бўйича 2021 йил 25 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан “Наманган тола текстил” МЧЖ ва “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси ўртасида 2019 йил 19 февраль куни тузилган 28-сонли шартномага кўра ҳар ойда уюшмага ўзи томонидан ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулот сотиш ҳажмининг 0,3 фоизидан 0,6 фоизига қадар бўлган миқдорда аъзолик ажратмаларини тўлаб бориши, 2019 йил 19 февраль куни тузилган 2019 йил 19 февраль кунги 28-сонли шартномага 1-сонли қўшимча келишувга кўра, жавобгар корхона ҳар ойда уюшмага ўзи томонидан ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулот сотиш ҳажмининг 0,4 фоизи миқдорида аъзолик ажратмаларини тўлаб бориши келишилганлиги, жавобгар жамият томонидан 2019-2020 йиллар ва 2021 йилнинг ўтган 9 ойи давомида 1 114 272 213,62 сўм миқдорида аъзолик бадаллари ҳисоб-китоб қилиниб ва ўтган давр мобайнида жами 256 628 927,31 сўм аъзолик бадаллари тўланганлиги аниқланган. Шу сабабли даъво муддатини тиклаш учун асослар мавжуд эмас. Қайд этилган ҳолатларни инобатга олиб, биринчи инстанция суди даъво талабини қаноатлантиришни рад қилиш, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдириш ҳақида асосли хулосага келган. Кассация шикоятида келтирилган важлар асоссиз бўлиб, суд қарорларини бекор қилиш учун асос бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг 2022 йил 18 августдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 13 сентябрдаги қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ тўланган суд харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни, даъвогардан Олий суд фойдасига ишни суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатларини ундиришни, ижро варақасини беришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 августдаги ҳал қилув қарори ва Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 13 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз, кассация шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. “Наманган тола текстил” МЧЖ таъсисчиси З. Мамадалиевдан Ўзбекистон Республикаси Олий суд фойдасига 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: С.Рахмонов ҳайъат аъзолари: Т.Аннаева Б.Убайдуллаев