← Назад
Решение #666983 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BUXORO
VILOYAT SUDI
БУХАРСКИЙ
ОБЛАСТНОЙ СУД
200111, Buxoro,
Yangi hayot ko‘chasi, 122
200111, город Бухара,
улица Янги ҳаёт, 122
Tel.: (0-365) 221-85-93, Fax: (0-365) 221-85-93, е-mail: i.buxoro@sud.uz
ҚАРОР
(апелляция инстанцияси суди)
иш
Бухоро шаҳри
4-2001-2204/3035-сонли
Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья
Ф.Ражабов раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар М.Кодирова ва М.Болтаевдан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ж.Нурматовнинг котиблигида, Бухоро
вилоят Давлат солиқ бошқармаси вакили И.Ниёзов (2023 йил 12 январдаги
22-06877-сонли ишончномага асосан), “Bukhara Oil Products” масъулияти
чекланган жамияти вакиллари Ш.Бафоев (раҳбар), Д.Ашуров, И.Тиллаев
(2023 йил 19 январдаги рақамсиз ишончномага асосида) иштирокида, аризачи
Бухоро вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “Bukhara Oil Products”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 437 005 600 сўм молиявий жарима
қўллаш тўғрисидаги аризаси юзасидан Бухоро туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 15 декабрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан “Bukhara Oil
Products” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция
шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатлар Бухоро вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъати биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
аризачи Бухоро вилоят Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда
аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Bukhara
Oil Products” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)га нисбатан 437 005 600 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 15 декабрдаги ҳал қилув қарори
билан аризадаги талаб қаноатлантирилиб, жавобгарга нисбатан 437 005 600 сўм
молиявий жарима қўлланилган. Шунингдек, жавобгардан даъвогар фойдасига
24 000 сўм почта харажати ундирилган.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар томонидан апелляция
шикояти берилган. Апелляция шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва
аризадаги талабни рад этиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили жаъвогар томонидан
молиявий жарима қўллашга асос бўлган ҳолатлар бартараф этилганлигини
маълум қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгарнинг вакиллари молиявий
жарима қўллаш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф этилганлигини маълум
қилиб, мазкур ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим этиб, апелляция
шикоятини қаноатлантиришни сўрашди.
тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга
асосан апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, аризачи томонидан Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 июндаги “Ташқи савдо
операциялари бўйича тўлов интизомини мустаҳкамлашга оид ташкилий чора тадбирлар тўғрисида”ги 464-сонли қарори ижроси юзасидан хўжалик юритувчи
субъектларнинг ташқи савдо операциялари бўйича дебитор ва кредитор
қарздорлигини камайтириш мақсадида мониторинг олиб борилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади) билан
Ўзбекистон Республикасининг валютани назорат қилувчи органлари ва
банкларида ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш ва
назорат қилиш тартиби белгиланган.
Низомнинг 22-бандига кўра, хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи
савдо контрактлари ва инвойслари мониторинги валютани назорат қилувчи
органлар ва тижорат банклари томонидан ТСОЯЭАТ (ташқи савдо
операцияларининг ягона электрон ахборот тизими) орқали амалга оширилади.
Аризачи томонидан ТСОЯЭАТнинг 2022 йил 15 сентябрдаги
22-70118-сонли талабномасига асосан жавобгарнинг ташқи савдо операциялари
бўйича “Collins Corporation LP” компанияси (Англия) билан тузилган импорт
шартномалари бўйича жами 400 000 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган
дебитор қарздорлиги мавжудлиги аниқланган.
Шартномага асосан олдиндан қисман тўлов амалга оширилган санадан
бошлаб товар 180 кунда етказиб берилиши белгиланган бўлса-да, ушбу
товарлар импортёр томонидан етказиб берилмаган.
Натижада 2022 йил 16 март куни ҳолатида жами 400 000 АҚШ доллари
миқдоридаги муддати ўтган дебитор қарздорлик вужудга келган ва ушбу
суммадаги қарздорлик 360 кундан 545 кунгача кечиктирилган.
Низомнинг 23-бандига мувофиқ товарларни республикага олиб кириш ва
«эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштириш,
шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатиш ёхуд улар учун
тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича
тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 календарь кундан ортиқ
бўлмаслиги керак.
Низомнинг 28-бандига асосан чет элдан хорижий валютадаги тушум
тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчиларга, шунингдек,
«эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида товарларни
республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ва
хизматлар кўрсатишни таъминламаган импорт қилувчиларга давлат солиқ
хизмати органи томонидан жарима қўллаш тўғрисида талабнома юборилади.
Аризачи томонидан жавобгарнинг шахсий кабинети орқали 2022 йил
7 ноябрда 22-87660-сонли талабнома юборилиб, қарздорлик бартараф
этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш ёки молиявий жарима
ихтиёрий тўлаб бериш сўралган. Жавобгар томонидан дебитор қарздорлик
бартараф этилмаганлиги ва молиявий жарима ихтиёрий тўлаб берилмаганлиги
сабабли аризачи аризадаги талаб билан судга мурожаат қилган.
Низомнинг 27-бандига кўра, ташқи савдо контрактлари бўйича активлар
репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб
тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар
республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши
ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур
Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин
кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун - 90 кун) мобайнида
таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда - репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда
қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда - репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика
бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.
Жавобгарнинг импорт шартномалари бўйича 400 000 АҚШ доллари
миқдоридаги муддати ўтган дебитор қарздорлиги 360 кундан 545 кунгача
кечиктирилганлиги ишдаги мавжуд далиллар, шунингдек ташқи савдо
операцияларининг ягона электрон ахборот тизимининг биринчи инстанцияда
иш кўрилган кун ҳолатидаги ва бугунги кун ҳолатидаги маълумоти ва бошқа
ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади.
Судлов ҳайъати, жавобгарнинг суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида
хабардор қилинмаганлиги, қўшимча келишувга асосан қарздорлик бошқа
юридик шахсга ўтказилганлиги, хизмат кўрсатувчи банк томонидан дебитор
қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома мавжудлиги
тўғрисидаги важларига қўйидагиларга кўра қўшилмайди:
Иш ҳужжатларида (и.в.12) жавобгарнинг юридик манзили Бухоро шаҳри,
И.Каримов кўчаси, 48/10-уй манзили бўйича суднинг ажрими “гибрид почта”
хизмати орқали 2022 йил 23 ноябрь куни юборилган бўлиб, почта алоқаси
хизматининг 2022 йил 25 ноябрда маълумотига кўра қабул қилиб олувчи
Хотамовга етказилганлиги маълум қилинган.
Низомнинг 15-бандига кўра, тўлов импорт қилувчининг ўз валюта
маблағлари ҳисобига амалга оширилган бир хўжалик юритувчи субъектнинг
икки ва ундан ортиқ импорт контрактлари доирасида ўзаро ҳисоб-китобларни
амалга оширишга йўл қўйилади.
Биринчи инстанция суди арз қилинган талаб асосли бўлганлиги ва иш
ҳужжатлари билан тасдиқланганлиги сабабли аризани қаноатлантириш ва
жавобгарга нисбатан 437 005 600,0 сўм сўм миқдорда молиявий жарима қўллаш
тўғрисида асосли тўхтамга келган.
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарори қабул қилишда
моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларига риоя қилинганлигини, ҳал қилув
қарорини ўзгартириш ёҳуд бекор қилиш учун асосларнинг мавжуд эмаслигини
инобатга олиб, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Низомнинг 28-банди йигирма иккинчи хатбошисига кўра, аризада
кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши
ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага
чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар
бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда: жарима
қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда — аризани қаноатлантириш
қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига мутаносиб равишда рад
этилади; суд ҳужжати қонуний кучга кирмаган вақтда — ижрога қаратилмайди.
Апелляция шикояти судда кўрилаётган вақтда, жавобгар томонидаан
молиёвий жарима қўллашга асос бўлувчи ҳолатлар бартараф этилганлиги
тўғрисида судга маълумот тақдим этилди.
Шу сабабли биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан
қўлланилган молиявий жаримани қўллаш қисми ижрога қаратилмайди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 9-моддаси
биринчи қисмининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар иқтисодий судларда
ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божини
тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, судлов ҳайъати жавобгардан
давлат божи ундирмасликни, жавобгар томонидан апелляция инстанцияси учун
олдиндан 24 000 сўм почта харажатлари тўланганлигини инобатга олиб, унинг
зиммасида қолдиришни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 278, 280-моддаларига асосланиб, апелляция судлов ҳайъати
қарор қилади:
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 декабрдаги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз, “Bukhara Oil Products” масъулияти чекланган
жамиятининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Жавобгар томонидан 437 005 600,0 сўм миқдордаги муддати ўтган
дебитор қарздорлик бартараф этилганлиги сабабли Бухоро туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 15 декабрдаги ҳал қилув қарори ижрога
қаратилмасин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан кассация шикояти (протести) билан бевосита Ўзбекистон
Республикаси Олий судига мурожаат қилиниши мумкин.
Раислик қилувчи
Ф.Ражабов
М.Кодирова
М.Болтаев