← Назад
Решение #667011 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 651 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2006-2201/120-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья М.Болтаев
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья И.Юлдашев
Кассация инстанциясида
маърузачи судья Б.Исрайлов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 30 январь
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Р.Хайдаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев
ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида,
“Al-Hakim plyus” масъулияти чекланган жамияти вакили Ш.Салимов
(2022 йил 1 январдаги ишончнома ва 2022 йил 3 февралдаги 134-сонли
ордерга асосан), “Imidj-tekstil” масъулияти чекланган жамияти вакили
Т.Рузиев (директор)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Al-Hakim plyus”
масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “Imidj-tekstil”
масъулияти чекланган жамиятидан 596.708.141 сўм зарар ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Бухоро вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 6 октябрдаги
қарори устидан даъвогар томонидан берилган кассация шикояти асосида
ишни Олий суд жойлашган бинода жиноят ишлари бўйича Когон туман
суди кўмагида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Al-Hakim plyus” масъулияти чекланган жамияти (Буюртмачи, бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Imidj-tekstil” масъулияти
чекланган жамияти (Бажарувчи, бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ўртасида 2019 йил 14 сентябрда 14/09-001ДЗ-сонли
шартнома тузилиб, унга кўра бажарувчи томонидан буюртмачига тегишли
мато маҳсулотларини даваль қайта ишлаш бўйича бўяш ва гул босиб
бериш хизмати кўрсатиш, буюртмачи эса кўрсатилган хизматлар ҳақини
келишилган баҳода ва тартибда тўлаш мажбуриятини олган.
Шартномага асосан 2019 йил 7 октябрдаги 07/10-001-сонли
ҳисобварақ-фактурага асосан 208.256.800 сўмлик, 2019 йил 30 октябрдаги
30/10-001-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 165.689.200 сўмлик,
2019 йил 6 ноябрдаги 06/11-001-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан
256.677.218 сўмлик, 2019 йил 12 ноябрдаги 12/11-001-сонли ҳисобварақ-
фактурага асосан 36.766.000 сўмлик, 2019 йил 30 ноябрдаги
30/11-002-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 180.138.737 сўмлик,
2019 йил 10 декабрдаги 10/12-002-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан
203.229.208 сўмлик, 2019 йил 20 декабрдаги 20/12-001-сонли ҳисобварақфактурага асосан 209.382.674 сўмлик ва 2020 йил 31 январдаги
31/01-001-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 84.984.977 сўмлик
хизматлар кўрсатилган ва даваль хом-ашёни қайта ишлаш бўйича тайёр
маҳсулотни топшириш ҳақидаги далолатномалари имзоланган.
Ўз навбатида даъвогар ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа
вазирлиги Марказий моддий-техника таъминот базаси (Сотиб олувчи,
бундан буён матнда учинчи шахс деб юритилади) ўртасида тузилган
2019 йил 16 сентябрда 67-сонли олди-сотди шартномасига асосан жами
10.000 бут ҳар бир бути 212.500 сўмдан жами 2.125.000.000 сўм
қийматдаги “ёзги дала костюми” кийим-кечак маҳсулотларини тикиб
етказиб бериш мажбуриятини олган.
Иш ҳужжатларида даъвогар томонидан мазкур шартномага асосан
2019 йил 6 ноябрдаги 38-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 425.000.000
сўмлик ва 2019 йил 18 декабрдаги 39-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан
680.000.004 сўмлик кийим-кечак маҳсулотларини тикиб етказиб
берилганлиги ҳақидаги ҳисобварақ-фактуралар мавжуд.
Мазкур шартномага асосан шартномада келишилган 10.000 бут “ёзги
дала костюми” кийим-кечак маҳсулотларини тикиб етказиб берилган
бўлиб, учинчи шахс ва даъвогар вакиллари иштирокида 2020 йил
10 февралда товарнинг сифатсизлиги бўйича тузилган далолатномада
даъвогар етказиб берган ва Чирчиқ ҳарбий ўқув муассасаси (ВТКИУ)га
2019 йил ноябрь-декабрь ойларида тарқатилган жами 1667 бутдаги
“мультикам” рангли ёзги дала костюмларининг 1150 бут қисми
фойдаланиш учун белгиланган кафолат муддати ўтмасдан туриб, мато
ранглари тез ўчганлиги ва ранги ўзгарганлиги, мазкур маҳсулот
матосининг сифатсиз бўялганлиги ҳолати аниқланганлиги кўрсатилиб,
даъвогар томонидан дастлаб 500 бут 1-тоифадаги “Мультикам рангидаги
ёзги дала костюми” алмаштириб берилган ва бу ҳақда даъвогар ва
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Чирчиқ ҳарбий ўқув
муассасаси (ВТКИУ) вакиллари иштирокида 2020 йил 25 февралда
далолатнома тузилган. Кейинчалик даъвогар томонидан 2020 йил
10 июндаги далолатномага асосан 400 бут ва 2020 йил 20 июлдаги
далолатномага асосан 250 бут, жами 1150 бут 1-тоифадаги “Мультикам
рангидаги ёзги дала костюми” маҳсулоти даъвогар томонидан ихтиёрий
равишда алмаштириб берилган.
Жавобгар томонидан шартнома шартларини бузган ҳолда даваль
асосда берилган матоларни сифатсиз бўяш ишлари бажарилганлигини
асос қилиб, 1150 бут ёзги дала кийимини алмаштириб бериш ёки мазкур
сифатсиз маҳсулотларининг шартнома нархидаги қиймати 244.375.000
сўм зарарни тўлаш сўралган.
Бундан ташқари, даъвогар тарафлар ўртасидаги оғзаки келишувга
мувофиқ сотувчи Швейцариянинг СHT Swizerland AG компаниясидан
2019 йил 21 ноябрдаги СHT/AHP-1-сонли импорт контрактига мувофиқ
умумий қиймати 35.561,60 АҚШ доллари бўлган бўёқ маҳсулотларини
импорт қилиб, жавобгарга топширган, бироқ жавобгар мазкур
топширилган бўёқ маҳсулотлари қийматини тўламаган ёки маҳсулотни
қайтармаган, жавобгарга мазкур бўёқ маҳсулотлари қийматини миллий
валютада 392.708.141 сўмлик 2020 йил 10 апрелдаги 4-сонли ҳисобварақфактура жавобгар томонидан тасдиқланмаган.
Шу сабабли Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят
ҳудудий бошқармаси даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгардан юқорида икки ҳолат бўйича жами
596.708.141 сўм зарар ундиришни сўраган.
Когон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 июлдаги ҳал
қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 204.000.000 сўм зарар ундирилган.
Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 6 октябрдаги қарори билан жавобгарнинг апелляция шикояти
қаноатлантирилган. Когон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
14 июлдаги ҳал қилув қарори қисман бекор қилинган. Ҳал қилув
қарорининг “Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Imidjtekstil” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Al-Hakim plyus”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 204.000.000 сўм зарар,
олдиндан тўланган 21.600 сўм почта харажати, жами 204.021.600 сўм
ундирилсин” деган қисмлари бекор қилинган. Даъвонинг мазкур қисми
бўйича янги қарор қабул қилинган. Даъво талабининг 204.000.000 сўм
зарар ундириш қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Мазкур суд қарори устидан даъвогар томонидан кассация шикояти
берилиб, унда қарорни бекор қилиш, ҳал қилув қарорини ўз кучида
қолдириш сўралган. Бунга асос қилиб шикоятда, жавобгар даъвогарнинг
матоларини бўяб бериш хизматини кўрсатганлиги, ўз навбатида даъвогар
ушбу матолардан дала кийим тикиб Ўзбекистон Республикаси Мудофаа
вазирлигига шартнома асосида топширганлиги ва мудофаа ҳарбий
базасидан тикилган матоларнинг сифатсизлиги бўйича эътироз келиб
тушганлиги, даъвогар рахбари ва жавобгар таъсисчиси бориб кўришганда
матоларни бўяш сифатсиз бажарилганлиги аниқланганлиги, судлар эса
буни рад этганлиги кўрсатилган.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили кассация
шикоятида келтирган важларни қувватлаб, суд жавобгарга юборилган
2020 йил 26 февралдаги ва 2020 йил 25 апрелдаги хатларнинг почта
квитанцияларини инобатга олмаганлиги, суд шартноманинг 5.4-бандига
асосланган бўлиб, ушбу банднинг иш ҳолатига алоқаси йўқлиги, учинчи
шахс даъвогардан қабул қилган ёзги кийимлар ранги ўчиб кетаётганлиги
ва турли доғлар пайдо бўлаётганлигини маълум қилганлиги, даъвогар
жавобгар вакилининг иштирокида кийимларни кўриб далолатнома
тузганлиги, яроқсиз кийимларни даъвогар олиб кетиш даъвогарнинг
ҳуқуқи эканлиги, прокуратура томонидан ўтказилган ўрганиш жараёнида
1150 тўплам кийим-бош ранги жавобгар томонидан сифатсиз бўялганлиги
учун яроқсиз ҳолатга келганлиги тўғрисида ўзининг қатъий
муносабатини билдирганлиги, аммо суд буни инкор этганлиги,
жавобгарнинг илтимосига кўра даъвогар томонидан 35 561 АҚШ доллари
қийматдаги бўёқ маҳсулоти хориждан олиб келиниб жавобгарга
топширилганлиги, бироқ жавобгар фактурани имзолашни рад
қилганлиги, даъвогарнинг бўёқ маҳсулотини қайтариш тўғрисидаги
мурожаати оқибатсиз қолдирилганлиги, суд эса буни инобатга
олмаганлигини билдирди.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили кассация
шикоятига эътироз билдириб, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2019
йилда иккита шартнома тузилганлиги ва ушбу шартномалар бўйича
жавобгар томонидан бўяш ҳизмати кўрсатилганлиги, бўялган
кийимларнинг бир партияси сифатсиз чиққанлиги, лекин қайси шартнома
бўйича бўялган маҳсулотнинг сифатсизлигини аниқлаш бироз мураккаб
эканлигини, лекин даъвогарга фақатгина жавобгар бўяш хизматини
кўрсатганлигини, жавобгар кўрсатган хизматнинг сифатсизлигини
даъвогар тасдиқлаб бериши лозим бўлса-да, буни исботлаб
бермаганлигини билдириб, шикоятни рад қилишни сўради.
Суд муҳокамасида учинчи шахс вакили иштирок этмади. Аввалги суд
муҳокамасида иштирок этиб, ушбу лавозимда уч ойдан бери ҳарбий
хизматни ўтаб келаётганлиги, тарафларнинг ўртасидаги низоли
вазиятдан хабари бўлмаганлиги, суд ажрими келгандан сўнг ҳужжатларни
текшириб
кўриб,
топширилган
кийимларда
сифатсизлиги
аниқланганлиги ва бу ҳақда далолатномалдар тузилиб, алмаштириб
берилганлиги тўғрисида ҳужжат мавжудлигини кўрганлиги, бу
сифатсизлик қандай омил туфайли келиб чиққанлигидан хабари йўқлиги,
бу масала ҳақида бевосита ушбу ҳолатни гувоҳи бўлган ҳарбий
хизматчиларни чақиртириб тушунтириш олиш мақсадга мувофиқлигини
билдирган.
Шунингдек, аввалги суд муҳокамасида иштирок этган Ҳарбий
ваколатхона собиқ ходими подполковник А.Абдуллаев тушунтириш бериб,
2019 йил тендер натижаси бўйича мултикам ҳарбий камуфуляж қийимини
етказиб беришни даъвогар ютиб олганлиги, 10 000 та кийимга шартнома
тузилганлиги ва кийимлар етказиб берилганлиги, бу кийимлар курсант ва
аскарларга тарқатилган бўлиб, кийимларни кийиш учун муддат 6 ой
эканлиги, бироқ етказиб берилган ушбу кийимлар 3 ойда ранги ўчиб
кетганлиги, шундан сўнг даъвогар ва жавобгар вакили “Миршараф” ва
унинг технолог ходими келиб кийимларни ранги ўчганлигини
кўришганлиги, кийимларни печкада қуритишда иссиқлик яхши
бўлмаганлиги сабабли ушбу ҳолат келиб чиққан бўлиши мумкинлиги
ҳақида гаплашишганлиги, шундан сўнг даъвогар 1150 та кийимни
алмаштириб берганлиги, бу ҳақда алмаштириш далолатномалари
тузилганлигини билдирган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига
кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган,
кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни учинчи шахс иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Судлов
ҳайъати
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни
иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан
суд қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топади.
Даъво аризасида қайд этилишича, мазкур шартномага асосан
шартномада келишилган 10.000 бут “ёзги дала костюми” кийим-кечак
маҳсулотларини тўлиқ тикиб етказиб берилган бўлиб, учинчи шахс
томонидан даъвогарга 2019 йил 23 декабрдаги 322-сонли хабарномада ва
учинчи шахс ва даъвогар вакиллари иштирокида 2020 йил 10 февралда
товарнинг сифатсизлиги бўйича тузилган далолатномада даъвогар
етказиб берган ва Чирчиқ ҳарбий ўқув муассасаси (ВТКИУ)га 2019 йил
ноябрь-декабрь ойларида тарқатилган жами 1667 бутдаги “мультикам”
рангли ёзги дала костюмларининг 1150 бут қисми фойдаланиш учун
белгиланган кафолат муддати ўтмасдан туриб, мато ранглари тез
ўчганлиги ва ранги ўзгарганлиги, мазкур маҳсулот матосининг сифатсиз
бўялганлиги ҳолати аниқланиб, сифатсиз ва фойдаланишга яроқсиз деб
топилган маҳсулотлар даъвогар томонидан алмаштириб берилиши
лозимлиги қайд этилган бўлиб, даъвогар томонидан етказиб берилган
маҳсулот матосининг сифатсиз бўялганлиги ҳолати тан олиниб,
даъвогарнинг учинчи шахс билан тузган шартнома шартларидан келиб
чиқиб, дастлаб 500 бут 1-тоифадаги “Мультикам рангидаги ёзги дала
костюми” алмаштириб берилганлиги, бу ҳақда даъвогар ва Ўзбекистон
Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Чирчиқ ҳарбий ўқув муассасаси
(ВТКИУ) вакиллари иштирокида 2020 йил 25 февралда далолатнома
тузилганлиги, кейинчалик учинчи шахс 2020 йил 13 мартдаги 39-сонли
хабарнома билан даъвогарга мурожаат қилиб, фойдаланишга яроқсиз
бўлган қолган 650 бут дала кийимларини алмаштириб беришни
сўраганлиги сабабли даъвогар томонидан 2020 йил 10 июндаги
далолатномага асосан 400 бут ва 2020 йил 20 июлдаги далолатномага
асосан 250 бут, жами 1150 бут 1-тоифадаги “Мультикам рангидаги ёзги
дала костюми” маҳсулоти даъвогар томонидан ихтиёрий равишда
алмаштириб берилганлигини асос қилиб, жавобгар томонидан шартнома
шартларини бузган ҳолда даваль асосда берилган матоларни сифатсиз
бўяш ишлари бажарилганлиги оқибатида 1150 бут ёзги дала кийимини
алмаштириб
берилигини
сабабли
сифатсиз
маҳсулотларининг
шартномадаги қиймати 244.375.000 сўм миқдорида зарар ҳисобланган.
Бундан ташқари, тарафлар ўртасидаги оғзаки келишувга мувофиқ
даъвогар томонидан сотувчи Швейцариянинг СHT Swizerland AG
компаниясидан 2019 йил 21 ноябрдаги СHT/AHP-1-сонли импорт
контрактига мувофиқ умумий қиймати 35.561,60 АҚШ доллари бўлган
бўёқ маҳсулотларини импорт қилиб, жавобгарга топширганлиги, бироқ
кейинчалик жавобгар мазкур топширилган бўёқ маҳсулотлари қийматини
тўламаганлиги ёки қайтармаганлигини асос қилиб, жавобгарга мазкур
бўёқ маҳсулотларини қийматини миллий валютада 392.708.141 сўмлик
2020 йил 10 апрелдаги 4-сонли ҳисобварақ-фактурани электрон шаклда
юборилган, бироқ жавобгар мазкур ҳужжатни тасдиқлашни рад
қилганлиги сабабли 392.708.141 сўм маҳсулот қийматини ундиришни
сўраган.
Биринчи инстанция суди даъвогар ва учинчи шахс ўртасида 2019 йил
16 сентябрда тузилган 67-сонли олди-сотди шартномасининг 7.2-бандида
кафолат муддати давомида фойдаланиш шартларига кўра маҳсулот
кейинги фойдаланиш учун яроқсиз бўлиб қолса ёки сифат талабларига
жавоб бермаса сотувчи (даъвогар) ўз ҳисобидан маҳслотни тўлиқ
алмаштириш мажбуриятини олганлиги, даъвогар ва учинчи шахс ўртасида
тузилган 2020 йил 24 январдаги далолатномага асосан 500 бут, 2020 йил
10 июндаги далолатномага асосан 400 бут ва 2020 йил 20 июлдаги
далолатномага асосан 250 бут, жами 1.150 бут 1-тоифадаги “Мультикам
рангидаги ёзги дала костюми” даъвогар томонидан алмаштириб
берилганлиги, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.3 ва
5.4-бандларини инобатга олиб, шунингдек Бухоро вилоят прокуратураси
томонидан аризачи Ф.Ашраповнинг аризасини ўрганиш натижасида
Мудофаа вазирлиги томонидан 1.150 комплект кийим-бош ранги “Имидж
текстил” МЧЖ томонидан сифатсиз бўялганлиги учун қайтарилгандан
сўнг “Ал Ҳаким плюс” МЧЖ томонидан 204 млн сўмга ушбу кийимлар
қайта тайёрлаб берилганлиги аниқланганлигини инобатга олиб,
даъвонинг 204.000.000 сўм зарар ундириш талабини асосли деб
ундиришни, шунингдек даъвогарнинг 392.708.141 сўм зарар ундириш
талабини муҳокама қилиб, 2022 йил 10 феврлдаги жиноят ишини
қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қарорда жавобгар раҳбари Т.Рўзиев
чет давлатнинг 392.708.141 сўмлик буёқ маҳсулотларини ҳеч қандай
шартномасиз қабул қилиб олганлиги, банкдаги ҳисоб рақамига инкасса
топшириқномаси қўйилганлиги сабабли даъвогар бўяш ишларига зарур
бўлган хом ашёни импорт қила олмаслигини айтиб, даъвогар раҳбари
билан ўзаро оғзаки келишув асосида олиб берганлиги, қўшимча равишда
буюртма берилмаганлиги сабабли ҳозирги кунда корхона ҳудудида
турганлиги, маҳсулотлар сақланиб келинаётганлиги ва ишлатмаганлиги
баён қилинганлигини инобатга олиб, бу ҳолатда
жавобгарнинг
ғайриқонуний ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги туфайли даъвогарга зарар
етказилиши ҳолати суд муҳокамаси ва келтирилган далиллар билан
аниқланмаган,
даъвогар
томонидан
392.708.141
сўмлик
бўёқ
маҳсулотларининг хорижий корхонадан сотиб олиниб жавобгарга
тоширилиши ҳолатини зарар сифатида талқин қилиб бўлмайди, чунки
мазкур бўёқларга ҳақиқий (реал) зарарнинг етказилганлиги ёки
етказилмаганлиги,
уларнинг
сақланиш
шароитлари
тегишли
стандартларга жавоб бериши ёки бера олмаслиги бўйича бирон-бир
асослантирувчи ҳужжат мавжуд эмас деб топиб, иш мазмунан кўрилаётган
кунга қадар 392.708.141 сўмлик буёқ маҳсулотларини олиб кетиш бўйича
ёзма равишда мурожаат қилинмаганлигини инобатга олиб, даъвонинг
ушбу қисмини асоссиз деб қаноатлантиришни рад қилишни лозим топган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори ҳақида” 2007 йил 15 июндаги
161-сонли қарори 1-бандининг 2-хатбошида суд томонидан қабул
қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос
келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши
кераклиги, қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279 ва
302-моддаларига
мувофиқ
қарорнинг
бекор
қилиниши
ёки
ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги тўғрисида тушунтириш
берилган.Биринчи инстанция суди
Апелляция инстанция суди биринчи инстанция судининг
даъвогарнинг жавобгар томонидан шартнома шартларини бузган ҳолда
даваль асосда берилган матоларни сифатсиз бўяш ишлари
бажарилганлиги оқибатида 1150 бут ёзги дала кийимини алмаштириб
берилигини сабабли 244.375.000 сўм сифатсиз маҳсулот қийматини
ундириш талабани қаноатлантириш тўғрисидаги тўхтами билан
қуйидагиларга асосан келишмай қонуний тўхтамга келган.
- Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 651-моддасининг
биринчи қисмига кўра, агар қонун ёки пудрат шартномасида бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи ушбу моддада белгиланган
муддатларда иш натижасининг лозим даражада сифатли эмаслигини
аниқлаган тақдирда, ишнинг натижаси лозим даражада сифатли эмаслиги
билан боғлиқ талабларни қўйишга ҳақли.
Бироқ, шартномада маҳсулотнинг сифатсизлиги бўйича талаб
қўйишнинг бошқача тартиби белгиланган. Хусусан, шартноманинг
5.3-бандида даъвогар (буюртмачи) маҳсулотнинг сифатсизлиги бўйича
аниқланган кундан жавобгар (ижрочи)ни 30 кунлик муддат ичида ёзма
хабар бериши лозимлиги белгиланган.
Шартноманинг 5.3-банди талабига мувофиқ даъвогар томонидан
жавобгарга маҳсулотнинг сифатсизлиги бўйича аниқланган кундан
жавобгар (ижрочи)ни 30 кунлик муддат ичида ёзма хабар берганлигини
тасдиқловчи далил мавжуд эмас.
Даъвогарнинг жавобгарга йўлланган 2020 йил 26 февралдаги ва
2020 йил 25 апрелдаги хатлари мавжуд бўлса-да, хатларни
юборилганлигини тасдиқловчи почта квитанциялари тақдим этилмаган.
- Матонинг сифатсиз бўяш ва гул босиб бериш низоли ҳолати бўйича
маҳсулотни сифатсизлиги ҳақида тарафлар вакиллари ва мутахассис
иштирокида рекламация далолатномаси тузилмаган, етказиб берилган
маҳсулот ранги сифатсизлиги ва яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги
сабаблари ва айнан жавобгар томонидан даваль асосда қайта ишлов
берилиб, бўялган матолар туркуми (партия)дан тикилганлиги ҳолатлари
исботланмаган.
- Даъвогар ва учинчи шахс вакиллари томонидан товарни
сифатсизлиги ҳақида тузилган 2020 йил 10 февралдаги рекламация
далолатномаси ҳамда Бухоро вилоят прокуратураси томонидан даъвогар
раҳбари Ф.Ашраповнинг аризаси юзасидан 2021 йил 16 сентябрдаги жавоб
хати даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулот ранги сифатсизлиги
ва яроқсиз ҳолатга келиб қолганлигида айнан жавобгарнинг шартнома
мажбуриятларини бузганликдаги айби мавжудлигини тасдиқловчи
мақбул ва етарли далил ҳисобланмайди. Жавобгар вакили М.Косимов қайд
этилган далолатнома бўйича маҳсулотнинг сифатсизлигини ўрганиш
жараёнида расман иштирок этмаган ва шу боис далолатномага имзо
қўймаган.
Даъвогар
ва
учинчи
шахс
вакилларининг
берган
тушунтиришларига кўра сифатсиз ва фойдаланишга яроқсиз деб топилган
1150 бут дала костюми даъвогар томонидан олиб кетилмаган ва Чирчиқ
ҳарбий ўқув муассасаси омборида қолдирилган.
Мазкур ҳолатда тарафлар иштирокида белгиланган тартибда
маҳсулотнинг сифатсизлиги ва фойдаланишга яроқсизлиги тўғрисида
далолатнома расмийлаштирилмаган. Ваҳоланки, жавобгар томонидан
даваль асосда матони бўяш ва гул босиб бериш ишлари шартноманинг
5.4-бандига шартномадан четга чиққанлиги ва сифатсиз бажарилганлиги
ҳолатлари исботлаб берилмаган.
- Жавобгарнинг ишлаб чиқарган маҳсулотлар сифати учун 2017 йил
22 ноябрдаги мувофиқлик сертификати берилган. Шунингдек, даъвогар
томонидан учинчи шахс Марказий моддий-техника таъминот базасига
шартномага асосан етказиб берилган дала костюми ҳар бир туркумидан
олинган намуналар “Ўзбек Турк Тест Маркази” ҚК лабораториясида
синовдан ўтказилиб, хусусан мазкур маҳсулотларнинг бўялиши сифати ва
мустаҳкамлилиги тегишли стандартларга мувофиқ келиши аниқланган, бу
ҳолат ишдаги 2019 йил 20 декабрдагии синов баённомалари билан
тасдиқланган.
Мудофаа вазирлиги тизимидаги бошқа ҳарбий қисмлардан даъвогар
томонидан етказиб берилган кийим-кечак маҳсулотларининг ранги
сифатсизлиги юзасидан бирон-бир расмий эътироз тушмаган ва бундай
далиллар судга тақдим этилмаган.
- “Ўзбек Турк Тест Маркази” қўшма корхонасининг 2021 йил
26 августдаги хатида даъвогар томонидан ушбу корхона лабараториясига
синов учун тақдим этган маҳсулотлар орасида тарафлар ўртасида
шартнома тузилмасдан илгари тақдим этган “мультикам” рангли бўялган
матолар ҳам мавжудлиги кўрсатилган бўлиб, бу ҳолат ҳам даъвогар
учинчи шахснинг буюртмасига кўра жавобгар томонидан айнан
шартномага асосан бўялган ва гул босилган матолар туркумидан кийимкечак маҳсулотлари тикилиб етказиб берилганлиги ҳолатини
тасдиқламайди.
Мазкур асосларга кўра апелляция инстанцияси суди даъвонинг
204.000.000 сўм зарар ундириш қисми даъвогар томонидан исботлаб
берилмаган ва ишдаги далиллар билан тасдиқланмаган деб топиб, ҳал
қилув қарорининг ушбу талабни қаноатлантириш қисмини бекор қилиб,
мазкур талабни қаноатлантиришни рад қилишни лозим топган.
Бундан ташқари, даъвогар томонидан жавобгарга топширилган
35.561,60 АҚШ доллари (392.708.141 сўм) қийматда ҳисобланган бўёқ
маҳсулотлари тарафлар раҳбарларининг оғзаки келишувига мувофиқ
2020 йилда тузиладиган шартномага асосан бериладиган буюртмалар
бўйича даъвогарга тегишли матоларни бўяш ва гул босиб берилишига
сарфланиши ва бўёқ маҳсулотлари ҳақи эса бажарилган ишлар
қийматидан чегирилган ҳолда ўзаро ҳисоб-китоб қилиниши лозим бўлган.
Бироқ, мазкур оғзаки келишувга мувофиқ 2020 йилда тарафлар ўртасида
даъвогарга тегишли матоларни бўяш ва гул босиб берилиши тўғрисидаги
шартнома тузилмаган ва жавобгарга мазкур ишлар бажарилиши бўйича
янги буюртма берилмаган. Мазкур ҳолатлар Бухоро шаҳар ИИО ФМБ
ҳузуридаги ТБ терговчисининг 2022 йил 10 февралдаги жиноят ишини
қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қарори, даъвогар раҳбарининг
аризаси ва жавобгар раҳбарининг тушунтириш хати билан тўлиқ
тасдиқланган.
Апелляция инстанция суди биринчи инстанция суди даъвонинг
жавобгар ҳисобидан 392.708.141 сўм зарар ундириш қисмини
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида асосли тўхтамга келган деб
топган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 68-моддасининг биринчи қисмига кўра,
ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация шикоятидаги важлари билан
келишмайди.
Жумладан, даъвогар томонидан судлов ҳайъатига шартноманинг
5.3-бандига асосан жавобгарни хабардор қилиш чораси кўрганлиги,
хусусан даъвогарнинг жавобгарга йўлланган 2020 йил 26 февралдаги ва
2020 йил 25 апрелдаги хатлари ва ушбу хатларни юборилганлигини
тасдиқловчи почта квитанциялари тақдим этилган бўлса-да, бироқ
матонинг сифатсиз бўяш ва гул босиб бериш низоли ҳолати бўйича
маҳсулотни сифатсизлиги ҳақида рекламация далолатномаси тарафлар
вакиллари ва мутахассис иштирокида тузилмаган.
Шунингдек, даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулот ранги
сифатсизлиги ва яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги сабаблари ва айнан
жавобгар томонидан даваль асосда қайта ишлов берилиб, бўялган матолар
туркумидан тикилганлиги исботлаб берилмаган.
Бундан ташқари, аниқланган сифатсизлик жавобгар томонидан
даваль асосда матони бўяш ва гул босиб бериш ишларини бажариш билан
боғлиқ эканлиги ва жавобгар томонидан ишлар сифатсиз бажарилганлиги
исботлаб берилмаган.
Қолаверса, юқорида қайд этилганидек жавобгарнинг ишлаб
чиқарган маҳсулотлар сифати учун 2017 йил 22 ноябрдаги мувофиқлик
сертификати берилган, даъвогар томонидан учинчи шахс Марказий
моддий-техника таъминот базасига шартномага асосан етказиб берилган
дала костюми ҳар бир туркумидан олинган намуналар “Ўзбек Турк Тест
Маркази” ҚК лабораториясида синовдан ўтказилиб, маҳсулотларнинг
бўялиши сифати ва мустаҳкамлилиги тегишли стандартларга мувофиқ
келиши аниқланган ва бу ҳақда 2019 йил 20 декабрда синов баённомалари
расмийлаштирилган.
“Ўзбек Турк Тест Маркази” қўшма корхонасининг 2021 йил
26 августдаги хатида даъвогар томонидан ушбу корхона лабараториясига
синов учун тақдим этган маҳсулотлар орасида тарафлар ўртасида
шартнома тузилмасдан илгари тақдим этган “мультикам” рангли бўялган
матолар ҳам мавжудлиги кўрсатилган.
Шу сабабли апелляция инстанция суди даъвогар учинчи шахснинг
буюртмасига кўра жавобгар томонидан айнан шартномага асосан бўялган
ва гул босилган матолар туркумидан кийим-кечак маҳсулотлари тикилиб
етказиб берилганлиги ҳолатини тасдиқламаслиги тўғрисида асосли
тўхтамга келган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган,
иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув
қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ
эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги
ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ва
процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаган, суд қарорини бекор қилиш ёки
ўзгартириш учун асос мавжуд эмас.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
11
қаноатлантирмасдан, суд қарорини ўзгаришсиз қолдириш, кассация
шикоятини судга тақдим этишда даъвогар томонидан ихтиёрий тўланган
суд харажатларини унинг зиммасида қолдириш, кассация шикояти
апелляция инстанциясининг қарори устидан берилганлиги сабабли
ортиқча тўланган 3 927 082 сўм давлат божини республика бюджетидан
маълумотнома асосида қайтариш, ишни видеоконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ харажат жавобгардан ундирилиши лозим.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қарор
қ и л д и:
Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 6 октябрдаги қарори ўзгаришсиз, “Al-Hakim plyus” масъулияти
чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирмасдан
қолдирилсин.
“Al-Hakim plyus” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
суди
ҳисобига
ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм харажат
ундирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Қарор асосида ижро варақаси берилсин.
“Al-Hakim plyus” масъулияти чекланган жамиятига ортиқча тўлаган
3 927 082 сўм давлат божи республика бюджетидан қайтарилсин.
Бу ҳақда маълумотнома берилсин.
Қарорнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга
юборилсин.
Раислик қилувчи
Р.Хайдаров
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
Б.Исрайлов