Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2302/58 Дата решения 30.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бекободцемент акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Консенсус масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1087558 Claim ID 3100350 PDF Hash 8b977edb97f05cbc... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 128-моддаси ИПК 128 law
олда суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК 128-моддаси олда суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК 128 law
Ушбу Кодекснинг 236-моддаси Ушбу Кодекс 236 code_article
ушбу Кодекснинг 242-моддаси ушбу Кодекс 242 code_article
дирда ушбу Кодекснинг 256-моддаси дирда ушбу Кодекс 256 code_article
ланган сумма учун ушбу Кодекснинг 327-моддаси ланган сумма учун ушбу Кодекс 327 code_article
онуннинг 24-моддаси онуннинг 24 law
онуннинг 25-моддаси онуннинг 25 law
м почта харажатини ИПК 118-моддаси м почта харажатини ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оҳангарон шаҳри 2023 йил 30 январь 4-1107-2302/58-сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья ёрдамчиси А.Уктамовнинг котиблигида даъвогар “Бекободцемент” АЖнинг жавобгар “Konsensus” МЧЖ ҳисобидан 34.829.508,06 сўм асосий қарз ва 17.414.754 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили И.Абдурахманов (ишончнома асосида) иштирокида ўзининг биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Бекободцемент” АЖ (даъвогар ёки харидор) иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Konsensus” МЧЖ (жавобгар ёки сотувчи) ҳисобидан 34.829.508,06 сўм асосий қарз ва 17.414.754 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, уларни қаноатлантириб беришни сўради ва судга 30.01.2023 йилдаги ВВ/110-сонли маълумотни тақдим этиб, жавобгарнинг 34.829.508,06 сўм кредиторлик қарзи бугунги кунда ҳам сўндирилмаганини маълум қилди. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақидаги ажрим жавобгарнинг судга маълум бўлган почта манзилига юборилган. Бироқ, кўрсатилган манзилда ташкилот топилмагани сабабли суднинг ажрими тегишли маълумот билан қайтарилган. ИПК 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар: ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса. Бундай ҳолда суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК 128-моддаси 2-қисми 3хатбоши тартибида унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, тўпланган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагилар асосида даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, сотувчи ва харидор ўртасида 15.03.2022 йилда 2-сонли шартнома тузилган. Шартнома шартига кўра, сотувчи харидорга “добавки железосодержащие Ts” товарини сотишни, харидор эса олинган товар учун ҳақ тўлашни зиммасига олган. Даъво аризада харидор сотувчининг банкдаги ҳисоб рақамига 2.000.000.000 сўм маблағни ўтказиб бергани, бироқ сотувчи 1.965.170.491,94 сўмлик товарларни сотгани, бугунги кунда сотувчининг харидор олдида сўндирилмаган қарзи 34.829.508,06 сўмни ташкил этиши, шунга қарамасдан сотувчи ушбу маблағга мос ҳолда товарни бермагани ёки ушбу маблағларни харидорга қайтармагани, сотувчига берилган талабномалар оқибатсиз қолдирилгани ва шундан сўнг судда иқтисодий иш қўзғатилгани баён этилган. Шунингдек, даъво аризага 06.04.2022 йилдаги 1559-сонли тўлов ҳужжати билан 1.000.000.000 сўм, 07.04.2022 йилдаги 1560-сонли тўлов ҳужжати билан 600.000.000 сўм ва шу кунги 1561-сонли тўлов ҳужжати билан 400.000.000 сўм жавобгарнинг “Ҳамкорбанк” АТБдаги ҳисоб рақамига ўтказилганига оид ҳужжатлар илова қилинган. Сотувчи ва харидор ўртасида 30.09.2022 йил ҳолатига тузилган ўзаро дебиторкредиторлик қарздорликни тасдиқловчи далолатномада 2.000.000.000 сўм олинган бўлсада, сотувчи томонидан харидорга 1.965.170.491,94 сўмлик товар етказиб берилгани тасдиқланган. Харидорнинг 13.12.2022 йилда берган ВВ/1920-сонли талабномасини сотувчи оқибатсиз қолдирган ва шундан сўнг сотувчига нисбатан судда иқтисодий иш қўзғатилган. ФК 234-моддасида мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади, деб кўрсатилган. Ушбу Кодекснинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 237-моддасида мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди, қонунчиликда ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустаснолиги белгиланган. ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Томонларнинг бир-бирига нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятлари улар ўртасида тузилган шартнома асосида вужудга келган. Хусусан, даъвогарнинг товар учун 2.000.000.000 сўмни тўлаб бергани, бироқ жавобгар олинган пул маблағларига нисбатан товарларни тўлиқ етказиб бермагани ишдаги ҳужжатлар билан ўзининг тасдиғини топади. ФК 420-моддасида олди-сотди шартномасида сотувчи товарни топширишидан олдин сотиб олувчи унинг ҳақини тўлиқ ёки қисман тўлаш (олдиндан ҳақ тўлаш) мажбурияти назарда тутилган ҳолларда, сотиб олувчи товар ҳақини шартномада назарда тутилган муддатда, агар шартномада бундай муддат назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодекснинг 242-моддасига мувофиқ белгиланган муддатда тўлаши лозим. Сотиб олувчи олди-сотди шартномасида назарда тутилган товар ҳақини олдиндан тўлаш мажбуриятини бажармаган тақдирда ушбу Кодекснинг 256-моддасида назарда тутилган қоидалар қўлланади. Олдиндан тўланган суммани олган сотувчи товарни топшириш бўйича мажбуриятни бажармаган тақдирда сотиб олувчи ҳақи тўланган товарни топширишни ёки сотувчи топширмаган товар учун олдиндан тўланган суммани қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли. Агар сотувчи олдиндан ҳақи тўланган товарни топшириш мажбуриятини бажармаса ва олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, олдиндан тўланган сумма учун ушбу Кодекснинг 327-моддасига мувофиқ, товарни топшириши лозим бўлган кундан бошлаб товар сотиб олувчига топширилган ёки унга олдиндан тўлаган суммаси қайтариб берилган кунгача фоизлар тўланиши лозим. Шартномада сотувчининг олдиндан тўланган сумма учун фоизларни бу сумма сотиб олувчидан олинган кундан бошлаб тўлаш мажбурияти назарда тутилиши мумкинлиги белгиланган. Харидор томонидан 2.000.000.000 сўм сотувчига тўлаб берилгани, бироқ сотувчи томонидан 1.965.170.491,94 сўмлик товарлар етказиб берилгани сабабли суд ФК 234, 420-моддаси талабларидан келиб чиқиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига сўндирилмаган 34.829.508,06 сўм қарзни ундириб беришни лозим топади. Даъво аризада жавобгар ҳисобидан 17.414.754 сўм пеня ундириш талаби билдирилган. Шартноманинг 5.1-бандида тарафларнинг жавобгарлиги “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонун ассида ҳал қилиниши тўғрисида келишув белгиланган. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонуннинг 24-моддасига кўра, тарафлардан бири шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, бу тараф: бошқа тарафга етказилган зарарни тўлайди; Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида, ушбу Қонунда, ўзга қонунчилик ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган тартибда бошқача тарзда жавобгар бўлади. Агар қонунчиликда ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, хўжалик шартномаларини бажармаганлик ва лозим даражада бажармаганлик учун ушбу Қонуннинг 25 - 32-моддаларида назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилади. Ушбу қонуннинг 25-моддасида товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар кўрсатилмаган ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига (буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим. Пеняни тўлаш шартнома мажбуриятларини бузган тарафни товарларни етказиб бериш муддатларини кечиктириб юбориш, тўлиқ етказиб бермаслик, ишларни бажармаслик ёки хизматларни кўрсатмаслик оқибатида етказилган зарарни қоплашдан озод этмайди, деб белгиланган. Бундай ҳолда товарни топшириш муддати кечиккан 170 кун учун (10.06.2022 йилдан 27.12.2022 йилгача) жавобгарга нисбатан 17.414.754 сўм пеня ҳисобланиши қонунийдир. Бироқ, суд жавобгарга нисбатан ҳисобланган пеня миқдори билан қисман келишмайди. Биринчидан, Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги 163-сон “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги Фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” қарорининг 16-бандида мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун пеня, жарима ёки фоизларнинг ҳисобланиши мажбуриятни бажариш муддати тугаган куннинг эртасидан, бундай муддат белгиланмаган ҳолларда эса, кредитор томонидан мажбуриятларни бажариш талаб қилинган кундан етти кунлик муддат ўтиши билан бошланади, деб тушунтириш берилган. Гарчи, даъвогар даъво талабларида ҳамда суддаги кўрсатмасида жавобгар томонидан асосий қарз узоқ вақт (муддат) давомида тўламасдан келинаётганлигини билдирган бўлсада, суд даъвогарнинг бу важлари билан келишмайди. Чунки, даъвогар асосий қарзни муддат ўтишини кутмасдан суд тартибида ундириб олиш имконига эга бўлган. Бинобарин, суд даъвогарнинг ўзининг бузилган ҳуқуқини суд тартибида тиклашга эътибор қаратмаганини муддатни атайин ўтказиш, деб ҳисоблайди. Иккинчидан, ФК 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Шу сабабли суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришни лозим топади ва ундириш сўралаётган пеня миқдорини 2.612.213 сўм этиб белгилайди (34.829.508 х 15 %= 5.224.426 / 12 ой= 435.369 х 6 ой). Суд давлат божини муҳокама этиб, даъвогар томонидан олдиндан тўланган 1.044.886 сўм давлат божини ва 30.000 сўм почта харажатини ИПК 118-моддаси асосида жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади ва ИПК 118, 170, 176-177-моддалари асосида қ а р о р қ и л д и: Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Konsensus” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Бекободцемент” АЖ фойдасига 34.829.508,06 сўм асосий қарз, 2.612.213 сўм пеня, 1.044.886 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво аризанинг қолган қисми рад қилинсин. Ҳал қилув қарори нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда ва муддатда шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Х.Каримов