Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2204/13215 Дата решения 30.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Жамолиддинов Хусниддин Комолиддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Фарғона вилоят давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый "FAVORIT FERGANA" МЧЖ қўшма корхонаси
Source ID 1014431 Claim ID 3093091 PDF Hash 691d88b25300ab87... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Солик кодекснинг 168-моддаси збекистон Республикаси Солик кодекс 168 code_article
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
тисодий процессуал кодекснинг 118-моддаси тисодий процессуал кодекс 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 30 январь 4-1501-2204/13215-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, судья ѐрдамчиси Н.Эралиеванинг котиблигида, аризачи вакили Б.Расулов (ишончномага асосан) иштирокида, жавобгар вакили иштирок этмаган ҳолда, даъвогар Фарғона вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар ««Б» » масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасига нисбатан молиявий жарима қўллаш ҳакидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Фарғона вилоят ДСБ ариза билан мурожаат этиб, жавобгар ««Б» » масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасига нисбатан 56 170 900 сўм молиявий жарима қўллашни ва почта ҳаражатини ундиришни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгардан вакил келмади. Жавобгар суд мажлиси ўтказилиши жойи ва вақти тўғрисида қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган. Суд тақдим этилган ҳужжатларни, далилларни текшириб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Фарғона вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан ташқи савдо шартномалари бўйича кредиторлик ва муддати ўтган дебиторлик қарздорликка йўл қўйган хўжалик юритувчи субъектлар ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг 2022 йил 12 сентябрь кунги 13-27/134хдфу-сонли хати бўйича солиқ органларини валюта назорати функциясини амалга оширишда ―Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими‖ (ТСОЯЭФТ)да мавжуд маълумотларга кўра ««Б» » масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасини 2022 йил 1 сентябрь куни ҳолатига хорижий хамкор ―OsOO Treyd Profi‖ корхонаси билан тузилган 200152921304138536210200001-рақам билан рўйхатга олинган импорт контракти бўйича 33 950,0 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебиторлик қарздорлик мавжудлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Солик кодекснинг 168-моддасининг иккинчи қисмида ―Солиқ органларининг аризасига кўра якка тартибдаги тадбиркор бўлмаган жисмоний шахсларга нисбатан молиявий санкциялар ундириш тўғрисидаги ишлар суд томонидан кўриб чиқилади. Судларнинг молиявий санкцияларни ундириш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарорларини ижро этиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади‖, деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдлиқланган ―Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида‖ги Низомнинг 22-бандида хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо контрактлари ва инвойслари мониторинги валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари томонидан ТСОЯЭАТ орқали амалга оширилиши кўрсатилган. Низомнинг 24-бандига асосан ―Экспорт контракти бўйича тушум тушиши ѐки товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга нисбатан – ―экспорт‖ божхона режими бўйича божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан ва хизматларга (ишларга) нисбатан — бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак. Олиб чиқиш контракти бўйича тушум тушиши ѐки товарларни қайта олиб кириш муддати товарлар реэкспорт божхона режимига расмийлаштирилган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак. Низомнинг 27-бандига кўра ―Ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ѐки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ѐки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар: активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ѐки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ѐки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ѐки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар. Қуйидаги ҳолларда хўжалик юритувчи субъектларга ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун жарима қўлланилмайди: жарима қўллаш тўғрисидаги иш бўйича суд томонидан ҳал қилув қарори чиқарилгунига қадар «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ репатриация қилинган активлар суммасига нисбатан; асбоб-ускуналарни ва (ѐки) бутловчи қисмларни етказиб бериш муддатлари уларнинг техник тавсифларига ҳамда ўзига хос хусусиятига қараб бир юз саксон кундан ортиқ этиб белгиланган импортга оид контрактлар бўйича етказиб бериш муддати даврида; транспортда ташиш ѐки сақлаш чоғида тарафларга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра яроқсиз ҳолатга келган товарлар давлат органлари томонидан йўқ қилинганлигини ѐхуд мусодара қилинганлигини тасдиқловчи ваколатли орган томонидан берилган ҳужжат тақдим этилган тақдирда; айни бир қарздорлик предмети ва товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) амалдаги экспорт ва импорт ҳажми бўйича такрорий жарималар; Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида тузилган импортга оид контрактларда ѐки маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш доирасида бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланган импортга оид контрактларда белгиланган муддатлар бузилмаган бўлса; экспорт операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликнинг умумий суммаси муддати ўтган дебитор қарздорлик юзага келган санадан олдинги 36 ой давомида таъминланган валюта тушумининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган ҳолатларда. Юридик шахс — Ўзбекистон Республикаси резидентининг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг 20 фоизидан ортиқ бўлган жарима санкцияларини ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида тўловларни ҳар ойда бўлиб-бўлиб тўлаш имконини берган ҳолда амалга оширилади.‖. Фарғона вилоят ДСБ томонидан юқоридаги Низом талабларидан келиб чиқиб, жавобгарга нисбатан хорижий хамкор билан вужудга келган дебитор қарздорликка нисбатан 56 170 900 сўм жарима қўллаш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрель куни бизнес юритиш шарт-шароитларни янада яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантиришга оид ислоҳотларни изчил давом эттириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш механизмларини кенгайтириш, уларни зарур молиявий ва инфратузилмавий ресурслар билан таъминлаш мақсадида ―Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида‖ ПҚ-5087-сонли қарори қабул қилинган. Ушбу қарорнинг 10-бандига асосан 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилиши ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланиши белгилаб қўйилган. Солиқ органи ««Б» » масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси томонидан муддати ўтган дебиторлик қарздорликка йўл қўйгани учун унга нисбатан экспорт контракти бўйича дебиторлик қарзнинг 5 ва 10 фоизи миқдорида жами 56 170 900 сўм жарима ҳисобланган. Солик органи 2022 йил 26 сентябрь куни 22-67143-сонли ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебиторлик қарздорликни бартараф этиш ѐки Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг валюта курси бўйича ҳисоблаб ва жаримани ҳисоб-китоби келтирилгани ҳолда жаримани ихтиѐрий равишда тўлаб бериш ҳақидаги талабномани солиқ тўловчини электрон почтасига юборган. Жавобгар томонидан дебиторлик қарз бартараф этилмагани учун судга ариза киритилган. Солик органининг аризаси қонуний ва асосли ҳисоблангани учун суд аризани қаноатлантиришни лозим топади. Низомнинг 28-бандидаги қоидаларга мувофиқ, аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши ѐки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда ―эркин муомалага чиқариш (импорт)‖ божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда: жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаѐтган пайтда — аризани қаноатлантириш қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига мутаносиб равишда рад этилади; суд ҳужжати қонуний кучга кирмаган вақтда — ижрога қаратилмайди. Молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг 90 календарь кун ичида аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда активлар репатриация қилиниши таъминланган тақдирда — иш юритиш тугатилади ва мажбурий ундириш бўйича кўрилган барча чоралар бекор қилинади. Бунда ундирилган маблағлар хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси асосида банк ҳисобварағига қайтариб берилади. Агар, ундирилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси депозит ҳисобварағида сақланаѐтган бўлса, Мажбурий ижро бюроси томонидан қайтариб берилади. Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг давлат солиқ хизмати органи хўжалик юритувчи субъектнинг шахсий варақасида қўлланилган жарима суммасини ҳисобга олади. Ҳисобга олинган жарима суммаси солиқ қарзи сифатида эътироф этилиб, белгиланган тартибда мажбурий ундирув чоралари кўрилади. Судга тақдим қилинган маълумотнома ва аризачи вакилининг берган кўрсатмаларига асосан жавобгарнинг 200152921304138536210200001-рақам билан рўйхатга олинган импорт контракти бўйича 33 950,0 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги қопланмаган. Шу сабабли, Солик органининг аризасини қаноатлантириб, жавобгарга 200152921304138536210200001-рақам билан рўйхатга олинган импорт контракти бўйича 33 950,0 АҚШ долларининг 5 фоизи 1 697,5 АҚШ долларининг сўмдаги эквиваленти 18 723 600 сўм, 10 фоизи 3 395,0 АҚШ долларининг сўмдаги эквиваленти 37 447 300 сўм жами 56 170 900 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни лозим топади. 4 Ўзбекистон Республикаси ―Давлат божи тўғрисида‖ги Қонуннинг 9-моддасининг 19-бандига асосан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича тарафлар давлат божидан озод этилганлигини инобатга олиб, суд давлат божини ундирмасликни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 118-моддасига асосан жавобгардан почта харажатини ундириш лозим бўлади. Бинобарин, Суд Иқтисодий процессуал кодексининг 215, 216, 217, 220, 221, 222, 259-моддаларига асосан, ҚИЛДИ: Ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар ««Б» » масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасига: - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли Қарори иловаси ―Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида‖ги Низомнинг 27-бандига асосан тушмаган валюта маблағлари белгиланган муддатлардан келиб чиқиб, 2022 йил 1 сентябрь ҳолатига 180 кунгача 200152921304138536210200001-рақам билан рўйхатга олинган импорт контракти бўйича 33 950,0 АҚШ долларининг 5 фоизи 1 697,5 АҚШ долларининг сўмдаги эквиваленти 18 723 600 сўм, 10 фоизи 3 395,0 АҚШ долларининг сўмдаги эквиваленти 37 447 300 сўм жами 56 170 900 сўм миқдорида моливий жарима тайинлансин ва қўллансин. Жавобгар ««Б» » масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасига қўлланилган 56 170 900 сўм миқдоридаги молиявий жарима суммасини бюджетга ундириш аризачи Фарғона вилоят Давлат солиқ бошқармаси зиммасига юклатилсин. Жавобгар ««Б» » масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси ҳисобидан 24 000 сўм почта харажати Фарғона вилоят Давлат солиқ бошқармасининг депозит хисобрақамига ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўн кун муддат ичида апелляция шикояти берилиши мумкин Раислик этувчи: Х.Жамолиддинов