Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2201/444 Дата решения 30.01.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Рахмонов Сарварбек Азимжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Олтин Адир 55 фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый “Оқсарой кластер” масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1012293 Claim ID 3096298 PDF Hash 9ec2c94538a599ae... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 46-моддаси онуни 46 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
нинг 237-моддаси нинг 237 law
ФКнинг 354-моддаси ФКнинг 354 law
онуни 18-моддаси онуни 18 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПКнинг 343-моддаси ИПКнинг 343 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1806-2201/444-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья С.Турсунов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ж.Хусаинов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья С.Рахмонов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 30 январь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари О.Халмирзаев ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, видеоконференцалоқа режимида суд мажлисини ўтказишга кўмаклашаётган Қашқадарё вилоят судининг ходими А.Добиров, Яккабоғ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили Ф.Нормуродов, Ғ.Мухаммадиев (ишончномага асосан), “OLTIN ADIR 55” фермер хўжалиги вакили Қ.Эрназаров (раҳбар), “OQ SAROY KLASTER” МЧЖ вакили И.Пайзуллаев (ишончномага асосан), Яккабоғ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (“OLTIN ADIR 55” фермер хўжалиги манфаатида)нинг жавобгар “OQ SAROY KLASTER” МЧЖдан 197 050 695 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 июлдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 23 августдаги қарори устидан Яккабоғ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “OLTIN ADIR 55” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “OQ SAROY KLASTER” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 1 мартда пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича 263Б-сонли контрактация шартномаси тузилган. Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра, даъвогар 2021 йилнинг бизнес-режасига асосан 14 гектар ер майдонидан 41,3 тонна пахта хом ашёсини жавобгарга етказиб бериш мажбуриятини, жавобгар эса ушбу маҳсулотни келишилган муддатларда қабул қилиб олиш ва муайян нарх бўйича ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартнома шартлари 2.2-бандининг “а” ва “б” кичик бандларига кўра, даъвогар мазкур шартноманинг 2.4-банди “а” кичик бандида белгиланган 1 миқдордаги уруғликни жавобгардан қабул қилиб олиш, қабул қилиб олинган селекцион навли уруғлик чигитни белгиланган ер майдонига тўлиқ экиш мажбуриятини олган. Ушбу шартноманинг 4.1-бандига кўра, даъвогар томонидан жавобгарга етказиб бериладиган пахта хом ашёсининг харид нархи 1 (бир) тоннаси учун 4 522 500 сўмни ташкил қилиши, шартноманинг умумий суммаси эса 186 779 250 сўмни ташкил этиши белгиланган. Шартнома шартларига мувофиқ, даъвогар томонидан тарафлар ўртасида ўзаро тасдиқланган ҳисоб-фактура орқали жавобгарга 24 972 кг пахта хом ашёси топширилган. Топширилган пахта хом ашёси учун 2021 йил учун шаклланган нарх бўйича тўлов амалга оширилган. Кенгаш даъво аризасида контрактация шартномасининг 4.1-бандида ўтган яъни, 2020 йилда топширилган пахта хом ашёси учун шаклланган нархнинг 2-сорт учун белгиланган сумма қўлланилганлиги, шунингдек шартноманинг ушбу бандида 2021 йил учун шаклланган нарх бўйича контрактация шартномасининг 4.1-бандида қайд этилган нархга ўзгартириш киритиш назарда тутилмаганлиги каби важларни келтириб, тарафлар ўртасида тузилган контрактация шартномасининг 4.1-бандини ҳақиқий эмас деб топиш учун асос қилиб кўрсатган. Шартномага мувофиқ даъвогар томонидан топширилган уруғлик пахта хом ашёсига қўлланилган нархга нисбатан ҳисобланган ғўзанинг селекцион навлари учун рағбатлантирувчи 1,15 фоиз коэффициент суммаси жавобгар томонидан тўланмаган. Шунга кўра, Яккабоғ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) даъвогар манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган контрактация шартномасининг 4.1-бандини ҳақиқий эмас деб топишни ва 2021 йилда топиширилган уруғлик пахта хом ашёси учун қўлланилган нархга нисбатан ҳисобланган 1,15 фоиз яъни, 197 050 695 сўм рағбатлантирувчи коэффициент суммасини ундиришни сўраган. Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилган. Жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 713 484,3 сўм рағбатлантирувчи коэффициент суммаси ундирилиб, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 23 августдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Кассация шикоятида тарафлар ўртасидаги шартноманинг 4.5-бандида етказиб берилган маҳсулот қийматининг 100 фоизи ҳисобидан терим учун юборилган пуллар ва бошқа харажатларни чегирилгандан қолган қисми 2021 йил 12 декабрга қадар тўлаб берилиши белгиланганлиги, бироқ тўлов ушбу муддатда амалга оширилмаганлиги, судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 320-сонли қарорининг (бундан буён матнда 320-сонли қарор деб юритилади) 2-бандини, “Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш, 2021 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида 2 ва маҳсулот етиштиришни проноз ҳажмлари” тўғрисида 2021 йил 4 мартдаги 121-сон қарори (бундан буён матнда 121-сонли қарор деб юритилади) 8-илованинг “2021 йилда кутилаётган минимал нархларга нисбатан рағбатлантирувчи коэффициент жорий этиладиган ғўзанинг селекцион навлари” устунидаги “1,15” рақами “1,01” рақами билан алмаштирилсин” деган ўзгартишни инобатга олганлигини, биринчи инстация суди “Нормативҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 46-моддасига нотўғри асосланганлиги, 320-сонли қарорда у қачондан кучга кириши кўрсатилмаганлиги, 2021 йилда топширилган пахта хом-ашёси учун белгиланган коэффициентни 2022 йилда ўзгартирилган миқдорини қўллаб бўлмаслиги баён қилиниб, суд ҳужжатларини бекор қилиб, жавобгардан 197 050 695 сўм коэффициент суммасини ундириб бериш сўралган. Кенгаш вакили, шикоятда келтирилган важларни қувватлаб, шикоятни қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларини бекор қилишни, даъво аризасида хатоликка йўл қўйилганлиги боис даъвони 25 702 265 сўм қисмини қаноатлантиришни сўради. Даъвогар вакили шикоятни қўллаб-қувватлашини билдирди. Жавобгар вакили ВМнинг 320-сонли қарори билан коэффициент суммаси ўзгарганлиги, судлар қонун нормасини тўғри қўллаганлиги, фермер хўжалигига 1,01 коэффициент бўйича устама тўлиқ тўлаб берилганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантирмасдан, биринчи ва апелляция инстанцияси судларининг қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар контрактация шартномасидан келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида”ги 161-сон қарори 3-бандида қарор қачонки, унда иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар баён этилган ва тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларини тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлса, асослантирилган ҳисобланади. Қарор иш ҳолатлари ҳақидаги тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги ва у далилларга унинг дахлдорлиги ва йўл қўйилишлилиги, ишончлилиги ва етарлилик ҳақидаги ИПКнинг 69-75-моддалари талабларини инобатга олган ҳолда асослантирилган бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 237-моддасига кўра, мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди. ФКнинг 354-моддасига кўра, фуқаролар ва юридик шахслар шартнома 3 Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 1 ноябрдаги №04/024-4454-сонли хати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига юборилган ва ушбу хатда Ўзбекистонда етиштирилган тўртинчи тип, иккинчи нав, биринчи синф 1 (бир) тонна пахта хом-ашёсининг минимал нархи қўшилган қиймат солиғи билан бирга 6 512 минг сўмни ташкил этиши белгиланиб, 2021 йил ҳосилидан пахта хом-ашёси етказиб бериш бўйича пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари ўртасида тузилган шартномаларни белгиланган минимал нархларга мувофиқлаштирилиши ҳамда фермер хўжаликлари томонидан топширилган юқори ёки паст навли пахта хомашёси учун ҳисоб-китобларда базавий нарх сифатида қўлланилиши тавсия қилинган ва пахта хом-ашёсининг харид нархлари белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган ва туман қишлоқ хўжалиги бўлимидан рўйхатдан ўтказилган пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича контрактация шартномаси томонларнинг ўзаро хоҳиш-иродаси билан тузилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4633-сонли қарорининг 3-бандида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан биргаликда жаҳон бозори нархлари таҳлилидан келиб чиқиб, ҳар йили 1 декабрга қадар келгуси йил ҳосили учун кутилаётган минимал нархлар эълон қилинишини ҳамда бозорлардаги нархлар ўзгаришидан келиб чиқиб, ҳар чоракда ушбу нархга тузатишлар киритилишини таъминлаши белгиланган. 2021 йилда даъвогар томонидан топширилган пахта учун 2021 йилда эълон қилинган минимал нархлардан келиб чиқиб хақ тўланган. Демак шартнома бўйича етказиб бериладиган маҳсулот нархи тарафларнинг ҳоҳишидан ташқари паҳта ҳом-ашёсининг шаклланган нархидан келиб чиққан ҳолда белгиланиб, 2021 йилда фермер хўжаликлари томонидан топширилган пахта ҳом-ашёси учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 1 ноябрдаги №04/024-4454-сонли хатининг иловасида келтирилган пахта хом-ашёсининг харид нархларига асосан тўлаб берилган. Ўз навбатида жавобгар томонидан даъвогарга пахта ҳом-ашёси учун тўлов эътирозсиз амалга оширилган бўлиб, шартнома бўйича етказиб берилган пахта ҳом-ашёсининг тўлаб берилган нархи бўйича тарафлар ўртасида низо мавжуд эмас. Судлар томонидан ФКнинг 237, 354-моддаларига асосланган ҳолда даъвогарнинг даъво талаблари асосидан бири сифатида келтирилган яъни, 2021 йил учун шаклланган нарх бўйича контрактация шартномасининг 4.1-бандида қайд этилган нархга ўзгартириш киритиш назарда тутилмаганлигига оид важлари билан келишмасдан, шартноманинг 4.1-бандини ҳақиқий эмас деб топиш учун асослар мавжуд эмаслиги сабабли, даъвонинг ушбу талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўғри 4 30 сентябрдаги 1-сонли счёт-фактура орқали 13 079 кг 1-нав, 1-синф, 5-типдаги “Наманган-77” навли, 2021 йил 30 октябрдаги 2-сонли счётфактура орқали 6 893 кг 2-нав, 1-синф, 5-типдаги “Наманган-77” навли уруғлик пахта хом-ашёси топширилган. 121-сонли қарорнинг 1-банди тўққизинчи хатбошисида 2021 йилда кутилаётган минимал нархларга нисбатан рағбатлантирувчи коэффициент жорий этиладиган навлари 8-иловага мувофиқ тасдиқланиши белгиланган бўлиб, қарорнинг 8-иловасида “Бухоро-8,” “Бухоро-6”, “С-6524”, “Наманган 77”, “Бухоро-102” навларига 1,15 фоиз рағбатлантирувчи коэффициент тўлаш назарда тутилган. “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабига кўра Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари умуммажбурий кучга эга норматив ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланиб, республика ҳудудида бажарилиши лозим. Даъвогар ушбу нормага асосланган ҳолда топширилган пахта хомашёси учун рағбатлантирувчи коэффициент суммасини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2022 йил 9 июндаги 320-сонли қарори 2-бандида “Вазирлар Маҳкамасининг “Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2021 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида” 2021 йил 4 мартдаги 121-сон қарорига 8-илованинг “Кутилаётган минимал харид нархларига қўлланиладиган рағбатлантирувчи коэффициент” устунидаги “1,15” рақами “1,01” рақами билан алмаштирилсин” - деб кўрсатилган. Биринчи инстанция суди “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 18-моддаси тўртинчи қисми, 45-моддаси иккинчи қисмининг ҳамда 46-моддаларига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 320-сонли қарори иккинчи бандида “Вазирлар Маҳкамасининг “Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2021 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида” 2021 йил 4 мартдаги 121-сон қарорига 8-илованинг “Кутилаётган минимал харид нархларига қўлланиладиган рағбатлантирувчи коэффициент” устунидаги “1,15” рақами “1,01” рақами билан алмаштирилиши назарда тутилганлиги сабабли 2021 йилда фермер хўжалиги томонидан топширилган “Наманган-77” нави учун “1,01” рағбатлантирувчи коэффициентни қўллаш лозимлиги ҳақида нотўғри тўхтамга келган. Ушбу ҳолатда юқоридаги қонун қонун нормасини тарафлар ўртасидаги муносабатларга нисбатан қўллаб бўлмайди. Чунки, ушбу ўзгартириш киритилган вақтда тарафлар ўртасида муносабат вужудга келган бўлган. Судларнинг Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 320-сонли Қарорига илова, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар 2-бандида Вазирлар Маҳкамасининг 121-сонли қарорига 8-илованинг “Кутилаётган минимал 5 харид нархларига қўлланиладиган рағбатлантирувчи коэффициент” устунидаги 1,15 рақами 1,01 рақами билан алмаштирилганлиги инобатга олиниши ҳақидаги тўхтами асоссиздир. Чунки ушбу 1,15 фоиз рағбатлантирувчи коэффициент 2021 йил йил ҳосили учун белгиланган бўлиб, 2022 йил 9 июнда алмаштирилган 1,01 коэффициентни 2021 йилда етиштирилган хосилга нисбатан қўллаб бўлмайди. Юқоридагиларга асосланган ҳолда жавобгар томонидан даъвогарга топширилган 18079 кг 1-сорт, 1-синф пахтанинг ҳар бир килограмига ҚҚС билан 7 030 сўмдан, жами 127 095 370 сўм ҳисобланган суммага 1,15 коэффициент қўллаган ҳолда 19 064 306 сўм (127 095 370*15%) ҳамда 6 893 кг 2-сорт, 1-синф пахтанинг ҳар бир килограмига ҚҚС билан 7 030 сўмдан, жами 44 253 060 сўм ҳисобланган суммага 1,15 коэффициент қўллаган ҳолда 6 637 959 сўм (44 253 060*15%), умумий ҳисобда 25 702 265 сўм ундириш лозим бўлади. Шу сабабдан суд ҳужжатларининг жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ундирилган 1 713 484,3 сўм рағбатлантирувчи коэффициент суммасини 25 702 265 сўмга ўзгартириш лозим бўлади. Юқоридагиларга асосланиб, биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантиришда моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри қўллаган ҳолда асослантирилган ва қонуний қарор қабул қилган. Шунинг учун, апелляция инстанцияси суди асосли равишда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 2-бандига асосан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ҳақли. Баён қилинганларга асосан судлов хайъати кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, иш юзасидан биринчи ва апелляция инстанцияси судлари қарорларининг асослантирувчи ва хулоса қисмларидаги жавобгардан даъвогар фойдасига ундирилган 1 713 484,3 сўм рағбатлантирувчи коэффициент суммасини 25 702 265 сўмга ўзгартириш лозим бўлади. Жавобгар биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорига асосан берилган ижро варақасига асосан 1 713 484,3 сўм рағбатлантирувчи коэффициент суммасини 2022 йил 7 октябрдаги 13555455-сонли тўлов топшириқномаси билан тўлаб берганлиги сабабли, 25 702 265 сўмдан ушбу суммани чегирган ҳолда 23 988 780,7 сўм ундириш лозим бўлади. ИПК 118-моддасига асосан ишни биринчи инстанциясида кўриш билан боғлиқ 514 045,3 сўм давлат божини жавобгардан республика бюджетига, ишни апелляция ва кассация инстанцияси судларида кўриш билан боғлиқ 6 тўланиши лозим бўлган 514 045,3 сўм давлат божини жавобгардан республика бюджетига ундириш, даъвогар томонидан апелляция ва кассация инстанцияси судига тўланган 48 000 сўм (24000+24000) почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундириш, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм харажатни жавобгардан ундириш лозим бўлади. Шунингдек, ИПКнинг 343-моддасига асосан биринчи инстанцияси суди ҳал қилув қарорининг ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ жавобгардан бюджетга фойдасига 34 269,69 сўм давлат божи ундириш қисми бўйича ундирув бекор қилинади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 299, 301-303 ва 343-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Яккабоғ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 июлдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 23 августдаги қарори ўзгартирилсин. “OQ SAROY KLASTER” МЧЖдан : - “OLTIN ADIR 55” фермер хўжалиги фойдасига 23 988 780,7 сўм рағбатлантирувчи коэффициент суммаси ва 69 600 сўм суд харажати; - республика бюджетига 1 028 090,6 сўм давлат божи; - Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Суд ҳужжатларининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 июлдаги ҳал қилув қарорининг ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ “OQ SAROY KLASTER” МЧЖдан бюджетга фойдасига 34 269,69 сўм давлат божи ундириш қисми бўйича ундирув бекор қилинсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: С. Рахмонов ҳайъат аъзолари: О. Халмирзаев Б. Убайдуллаев 7