Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2218/25053 Дата решения 30.01.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исрайлов Бахтиёр Адилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "AGRO TEKS ALLIANCE" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Класс тех продукт масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1013019 Claim ID 3084913 PDF Hash 7e201932f7d5454b... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
суд томонидан ИПКнинг 177-моддаси суд томонидан ИПК 177 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
кодекси 47-моддаси кодекси 47 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2218/25053-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья О.Мирзаев Апелляция инстанциясида маърузачи судья А.Ибрагимов Кассация инстанциясида маърузачи судья Б.Исрайлов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 30 январь Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “Аgro teks alliance” масъулияти чекланган жамияти вакили В.Сахибов (2023 йил 5 январдаги ишончномага асосан), “Сlass tex production” масъулияти чекланган жамияти вакили Б.Сагдуллаев (2022 йил 21 ноябрдаги ишончнома асосида) ва С.Хакимходжаев (2023 йил 5 январдаги 018/01-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида, даъвогар “Аgro teks alliance” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Сlass tex production” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан маҳсулотни натура шаклида ёки 227 598 800 сўм ундириш, ўзганинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун ҳисобланган 54 813 372 сўм фоиз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 ноябрдаги қарори устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Аgro teks alliance” масъулияти чекланган жамияти (Сотувчи, бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) 2020 йил 15 сентябрдаги 34-сонли олди-сотди шартномаси бўйича “Сlass tex production” масъулияти чекланган жамияти (Сотиб олувчи, бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га (пряжа 100% трикотажная пневмопряднильная (ОЕ) Ne 30/1 (Nm50/1)), 10 000 кг, 1 кг нархи 19 147,82 сўм, умумий қиймати 191 478 260,87 сўм, 15 фоиз ҚҚС 28 721 739,13 сўм, жами 220 200 000 сўмлик маҳсулотни етказиб бериши, жавобгар эса етказиб берилган маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогарнинг даъво аризасида қайд этилишича, даъвогар жавобгарга ҳисобварақ-фактураларга асосан 327 485 739 сўмлик маҳсулот етказиб берган ҳамда жавобгар ушбу маҳсулотлар учун тўловларни амалга оширган. Шунингдек ушбу шартномага асосан даъвогар жавобгарга 2020 йил 29 сентябрдаги 66-сонли юкхати ҳисобварақ-фактурага асосан (пряжа 100% трикотажная пневмопряднильная (ОЕ) Ne 30/1 (Nm50/1)), Лот 32) маҳсулотини 4947,8 кг миқдорида етказиб берган. Мазкур юкхати ҳисобварақ-фактура бўйича маҳсулот жавобгар вакили Ш.Файзиев орқали 01 982 ТЕА автотранспорт воситасида қабул қилиб олинган, бироқ тўлов амалга оширилмаган. Шунга кўра даъвогар етказиб берилган ушбу маҳсулотлар 2020 йилда берилганлиги ва бугунги кунда хом-ашё биржасида 1 кг пахта толанинг нархи 46 000 сўм эканлиги тўғрисида маълумотни тақдим этиб, даъво аризасида жавобгардан натура шаклида ёки 227 598 800 сўм қийматида ундириш, шунингдек ўзганинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун ҳисобланган 54 813 372 сўм фоиз ундиришни сўраган. Низо бўйича қабул қилув қарори қабул қилингунга қадар даъвогар даъво талабининг ўзганинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун ҳисобланган фоиз қисмига аниқлик киритиб, жавобгар ҳисобидан 51 589 050 сўм фоиз ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 227 598 800 сўм асосий қарз, 54 813 372 сўм фоиз, 2 824 122 сўм давлат божи, 24 000 сўм почта харажати ундирилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 ноябрдаги қарори билан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 июлдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилинган. “Сlass tex production” МЧЖ ҳисобидан “Аgro teks alliance” МЧЖ фойдасига 94 739 583,80 сўм маҳсулот ҳақи, 7 580 000 сўм банк фоизи, 2 046 391,67 сўм давлат божи, 24 000 сўм почта харажати ундирилган. Ишни апелляция инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 396 804,16 сўм давлат божи “Аgro teks alliance” МЧЖ ҳисобидан “Сlass tex production” МЧЖ фойдасига ундирилган. Ўзаро ҳисоб-китоб қилиш ва ундирилган пул маблағларини сингдириш натижасида “Сlass tex production” МЧЖ ҳисобидан “Аgro teks alliance” МЧЖ фойдасига якуний ҳисобда 103 993 171,31 сўм пул маблағи ундирилган. Мазкур суд қарори устидан жавобгар томонидан кассация шикояти берилиб, унда қарорнинг янги қарор қабул қилинган қарор қисмини бекор қилиш, даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ рад этиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда апелляция инстанция суди даъвогардан далилларни тақдим этишни талаб қилмаганлиги, жавобгарнинг важларига апелляция суди жавоба бермаганлиги, 2020 йил 29 сентябрдаги 66-сонли юкхати 2020 йил 15 сентябрдаги 34-сонли шартномага эмас, балки 2020 йил 29 сентябрдаги 40-сонли шартномага асосан расмийлаштирилиши лозим бўлган, даъвогар томонидан техник хатога йўл қўйилганлиги, суд электрон ҳисобварақ фактурани талаб қилмаганлиги, жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этилганлиги ўрганилмаганлиги, даъвогар икки йил давомида шартномани бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисида таклифни юбормаганлиги, битимнинг оддий ёзма шаклига риоя этмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келиши, бундан шартнома юридик оқибатлар келтириб чиқармаслиги, бундай ҳолатда даъвогарнинг етказиб берилган товарлар қийматини ундириш ҳақидаги талабини қаноатлантириш рад этиш учун асос бўлиши тўғрисидаги жавобгарнинг важи инобатга олинмаганлиги кўрсатилган. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида келтирган важларни тўлиқ қўллаб-қувватлаб, даъвогар судгача низони ҳал қилиш тартибига риоя этмаганлиги, 2020 йил 29 сентябрдаги 66-сонли юкхати 2020 йил 15 сентябрдаги 34-сонли шартномага эмас, балки 2020 йил 29 сентябрдаги 40-сонли шартномага асосан расмийлаштирилиши лозим бўлганлиги, даъвогар томонидан техник хатога йўл қўйилганлиги, 2020 йил 29 сентябрдаги 66-сонли юкхати маҳсулотни йўлда олиб кетиш вақтида ишлатиш учун расмийлаштирилганлиги, ушбу ҳужжат ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш бўйича талабга жавоб бермаслиги, ҳисобварақ-фактура электрон расмийлаштирилмаганлиги сабабли уни инобатга олиб бўлмаслиги, суд иккита шартномани ўрганиб чиқмаганлигини билдириб, иш бўйича юкхатида кўрсатилган Ш.Файзиевни судга чақиртириб, юзлаштириш ўтказиш тўғрисида оғзаки илтимоснома киритди. Даъвогар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, даъвогар 2020 йил 15 сентябрдаги 34-сонли шартнома бўйича 2020 йил 29 сентябрда 66-сонли ҳисобварақ-фактура билан етказиб берилган маҳсулот қийматини ундиришни сўраганлиги, бу ишга 40-сонли шартноманинг алоқаси йўқлиги, юкхатидаги имзо бўйича экспертиза хулосаси олиниб, унда имзо Ш.Файзиевга тегишли эканлиги аниқланганлиги, судда Ш.Файзиев эса имзосини тан олмаганлиги, шартнома суммасидан ортиқча миқдорда маҳсулот берилганлиги учун ҳисобварақ-фактура электрон тақдим этилмаганлиги, қонун ҳужжатлари бўйича ҳисобварақ-фактура қоғоз кўринишида расмийлаштиришга тақиқ эмаслиги эмаслигини билдириб, шикоятни рад қилишни, шу билан бирга Ш.Файзиевни гувоҳ сифатида чақиртиришга зарурат мавжуд эмаслиги сабабли илтимосномани рад қилишни сўради. Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан жавобгарнинг оғзаки илтимосномасини рад қилиб, суд қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. Биринчи инстанция суди даъвогарнинг жавобгардан 227 598 800 сўм қарздорликни ва 51 589 050 сўм ўзганинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун ҳисобланган фоиз ундириш талабларини асосли деб ундиришни, маҳсулотни натура шаклида қайтариш талабини эса асоссиз деб рад қилишни лозим топган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги, суд томонидан ИПКнинг 177-моддасида назарда тутилган барча масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки, асослантирилмаган қарорларнинг қабул қилиниши мумкин эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Биринчи инстанция суди томонидан қарор қабул қилишда ушбу талабларга риоя қилинмаган ҳолда иш суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинмаган жавобгарнинг йўқлигида кўриб чиқилиб, процессуал ҳуқуқ нормасининг бузилишига йўл қўйилган. Жумладан, суд мажлисини 2022 йил 15 июлдан 2022 йил 25 июлга қолдирилганлиги тўғрисидаги ажрим жавобгарга етказилмаган. Шу сабабли апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва ишни мазмунан кўриб чиқиш тўғрисида асосли тўхтамга келган. Ишни мазмунан кўриб чиқиб, апелляция инстанцияси суди шартномадаги қийматдан келиб чиқиб, даъвогар жавобгарга етказиб берган маҳсулот ҳақи (4947,8 Х 19 147,82 = 94 739 583,80 сўмни ташкил этганлигини инобатга олиб, ушбу суммани ундиришни, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 4 947,8 маҳсулотни натура шаклида ундириш ёки унинг қийматини хом-ашё биржасидаги 46 000 сўмдан, жами 227 598 800 сўм ундириш талабини асоссиз деб рад қилиш, шунингдек асосли деб топган асосий қарз суммасидан келиб чиқиб фоиз ундириш лозим деб топиб, 94 739 583,80 Х 16% = 15 158 333,40 : 360 = 42 106,48 Х 360 = 15 158 333,41 сўм банк фоизини асосли деб топиб, фоизни ҳисоблашда 360 кунни инобатга олишда даъвогар етказиб берилган маҳсулот ҳақини шартноманинг 2.4-бандига белгиланган муддат тугаганидан сўнг талаб қилмаганлиги, ушбу банк фоизини ошишига ўзи ҳам сабабчи бўлган деб ҳисоблаб, ФКнинг 326-моддасини қўллаб банк фоизининг 7 580 000 сўм қисмини қаноатлантиришни лозим топган. Апелляция инстанцияси қарор қабул қилишда 2020 йил 29 сентябрдаги ҳисобварақаси асосида жавобгарга етказиб берилган маҳсулот 2020 йил 15 сентябрдаги 34-сонли шартнома асосида амалга оширилганлиги, тузилган юкхати-ҳисобварақ-фактура бўйича маҳсулотни жавобгар вакили Ш.Файзиев томонидан имзоланганлиги сабабли жавобгарнинг 2020 йил 15 сентябрдаги 34-сонли олди-сотди шартномаси бўйича маҳсулот олмаганлиги ва маҳсулотни 40-сонли шартнома асосида қабул қилиб олганлиги тўғрисидаги важларини далиллар билан тасдиқлаб бера олмаганлиги тўғрисида асосли тўхтамга келган. Жавобгарнинг кассация шикоятида келтирган важлари тегишли далиллар билан тасдиқланмаганлиги сабабли судлов ҳайъати қуйидагиларга асосан келишмайди. Жумладан, жавобгар ўз важларида 2020 йил 15 сентябрдаги 34-сонли шартнома бўйича ўз мажбуриятини тўлиқ бажарганлиги ва 2020 йил 29 сентябрдаги 66-сонли юкхати ҳисобварақ-фактура бўйича амалда маҳсулот етказиб берилмаганлигини билдирган бўлса-да, ишни судда кўриш вақтида ушбу юкхати ҳисобварақ-фактура жавобгар вакили Ш.Файзиев томонидан имзоланганлиги экспертиза хулосаси билан тасдиқланган бўлиб, ушбу далилни инкор этувчи далил тақдим этилмаган. Шунингдек, жавобгар кассация шикоятида унинг важларига суд томонидан тегишли баҳо берилмаганлигини билдирган бўлиб, бироқ суд қарорида жавобгарнинг билдирган важлари тегишли далиллар билан тасдиқланмаганлиги сабабли инобатга олинмаганлиги кўрсатилган. Жавобгар ўз важларида 2020 йил 29 сентябрдаги 66-сонли юкхати ҳисобварақ-фактура 2020 йил 15 сентябрдаги 34-сонли шартномага эмас, балки 2020 йил 29 сентябрдаги 40-сонли шартномага тегишли эканлиги, техник хатолик туфайли тарафлар адашиб юкхати ҳисобварақ-фактурани имзоланганлигини билдирган бўлса-да, жавобгарнинг ўзи ҳар икки шартнома даъвогардан қабул қилиб олган маҳсулот кирим ва чиқим ҳужжатлари, бухгалтерия товар айланмасига оид маълумотлар асосида исботлаб бермаган. Қолаверса 40-сонли шартнома бўйича 2020 йил 29 сентябр санасида 4947,8 кг 90 коп маҳсулот олганлиги тўғрисида ҳеч қандай электрон ҳисобварақ-фактура тақдим этилмаган. Шунингдек, жавобгар 2020 йил 29 сентябрдаги 66-сонли юкхати ҳисобварақ-фактура электрон юборилмаганлиги ва ушбу ҳужжат амалдаги талаблар асосида расмийлаштирилмаганлигини билдирган бўлса-да, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 47-моддасининг иккинчи қисмида ҳисобварақ-фактура, қоида тариқасида, электрон ҳисобварақфактураларнинг ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилиши белгиланган бўлиб, Солиқ кодексида ҳисобварақфактурани фақатгина электрон шаклда тақдим этилиши белгиланмаган. Шунингдек, шартноманинг 8.1-бандида шартномадан келиб чиқадиган барча келишмовчилик ва низолар Ўзбекистон Республикаси қонуничлигидан белгиланган тартибда ҳал этилиши келишилган бўлиб, шартномада низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартиби келишилмаган. Шунга кўра жавобгарнинг суд томонидан низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этилганлиги ҳолати ўрганилмаганлиги тўғрисидаги важлари ҳам асоссиз. Шунингдек, жавобгарнинг даъвогар икки йил давомида шартномани бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳақидаги таклифни жавобгарга юбормаганлиги ёки 30 кунллик муддатда шартномани ўзгартириш тўғрисидаги талабни судга тақдим этмаганлиги, ушбу ҳолатда битим юридик оқибатлар келтириб чиқармаслиги тўғрисидаги важлари ҳам асоссиз. Сабаби даъвогар ҳуқуқ бузилган деб ҳисоблаган кундан бошлаб даъво муддати давомида судга мурожаат қилган бўлиб, икки йил муддатни ўтказиб юборганлиги ёки шартномани бекор қилиш тўғрисида мурожаат қилмаганлиги даъво талабини рад қилиш учун асос бўла олмайди. Иш апелляция инстанциясида кўрилишида жавобгар вакили Ш.Файзиев судда тушунтириш бериб, 66-сонли юкхати-ҳисобварақфактурадаги имзо унга тегишли эмаслигини билдирган, бироқ ушбу важлари экспертиза хулосаси билан инкор этилган. Шунга кўра судлов ҳайъати ҳозирда яна Ш.Файзиевни судга чақиртиришга зарурат мавжуд эмас деб ҳисоблаб, жавобгарнинг илтимосномасини рад қилишни лозим топди. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда апелляция инстанция суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаган, суд қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос мавжуд эмас. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. 7 Баён этилганларга асосан кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, суд қарорини ўзгаришсиз қолдириш, жавобгар ҳисобидан ихтиёрий тўланган суд харажатларини унинг зиммасида қолдириш лозим. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қ и л д и: Жавобгар “Сlass tex production” масъулияти чекланган жамияти вакилининг оғзаки илтимосномаси рад этилсин. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз, жавобгар “Сlass tex production” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарорнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилсин. Раислик қилувчи Ш.Махмудов ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев Б.Исрайлов