Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2203/3842 Дата решения 30.01.2023 Инстанция Кассация Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исрайлов Бахтиёр Адилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ "Агробанк" Ответчик / Подсудимый "KAFIL-SUG`URTA" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1009827 Claim ID 3083192 PDF Hash f44707072fb4ed52... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 40-моддаси онуни 40 law
ИПК 298-моддаси ИПК 298 law
ИПК 296-моддаси ИПК 296 law
ИПК 111-моддаси ИПК 111 law
шунингдек ушбу Кодекс 110-моддаси шунингдек ушбу Кодекс 110 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2203/3842-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Х.Турсунов Апелляция инстанциясида маърузачи судья Д.Рахимов Кассация инстанциясида маърузачи судья Б.Исрайлов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил 30 январь Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, тарафлар вакили иштирокисиз, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг АТБ “Агробанк” манфаатида жавобгарлар “Kafil sug‘urta” масъулияти чекланган жамияти ва “Kafil sug‘urta” масъулияти чекланган жамияти Қашқадарё вилоят агентлигига нисбатан Қарши туманлараро судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Kafil sug‘urta” масъулияти чекланган жамиятидан 14 885 000 сўм суғурта товонини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 1 декабрдаги қарори устидан “Kafil sug‘urta” акциядорлик жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Агробанк” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда Банк ёки даъвогар деб юритилади) ва фуқаро Парманов Яхшибой Арзиевич (бундан буён матнда қарз олувчи деб юритилади) ўртасида 2019 йил 5 апрелда 818сонли кредит шартнома тузилиб, шартномага кўга қарз олувчига чорвани молиялаштириш учун 20 000 000 сўм миқдорида кредит ажратилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳар бир оила тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида” 2018 йил 7 июндаги ПҚ-3777-сонли қарорига асосан даъвогар ва “Kafil-Sug‘urta” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки суғурталовчи деб юритилади) Қашқадарё вилоят агентлиги ўртасида 2019 йил 6 январда 36-К/414-сонли жисмоний шахсга ажартиладиган кредитни қайтмаслик хатаридан суғурталаш бош шартномаси тузилган. Ушбу шартномага асосан банк томонидан қарз олувчига берилган кредит қайтарилиши мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш усули сифатида 2019 йил 1 июлда суғурталовчи банкка 18-К/405-171-сонли суғурта полиси берилган ва унда суғурта суммаси 20 000 000 сўм деб кўрсатилган. Қарз олувчи томонидан кредит ва унга ҳисобланган фоизлар кредит шартномасида белгиланган муддатларда тўламаганлиги сабабли фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг ҳал қилув қарори билан қарз олувчидан банк фойдасига кредит қарздорлиги ундирилган ва 2021 йил 27 сентябрь куни ижро варақаси берилган. Мажбурий ижро бюроси Нишон туман бўлимининг давлат ижрочиси томонидан фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг ҳал қилув қарорининг ижроси юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилган ва қарз олувчининг тўлов қобилияти мавжуд эмаслиги сабабли 2022 йил 23 февралдаги қарор билан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддасининг 3бандига асосан ижро иш юритуви тамомланган ва ижро ҳужжати банкка қайтарилган. Даъвогар жавобгарга суғурта ҳодисаси содир бўлганлиги сабабли суғурта тўловини амалга оширишни сўраб огохлантириш хати юборилган. Аммо жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаган. Шунинг учун Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) банк манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ва унинг Қашқадарё вилоят агентлигидан 14 885 000 сўм суғурта товонини ундиришни сўраган. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 14 883 400 сўм суғурта товони ва суд харажатлари ундириш белгиланган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 1 декабрдаги қарори билан Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, жавобгарнинг апелляция шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилган. Мазкур суд қарорлари устидан жавобгар томонидан кассация шикояти берилиб, унда ҳал қилув қарори ҳамда қарорни бекор қилиш ҳамда даъво талабларини рад этиш сўралган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган тарафлардан вакил суд мажлисига келмади. Судлов судлов ҳайъати номига жавобгар вакили томонидан ариза келиб тушган бўлиб, унда кассация шикоятидан воз кечиши маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. 3 Судлов ҳайъати кассация шикояти ва жавобгарнинг шикоятдан воз кечиш тўғрисидаги аризасини иш ҳужжатлари билан биргаликда ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди. ИПК 298-моддасининг биринчи қисмига кўра кассация шикояти берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар ундан воз кечишга ҳақли. ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 4-бандида кассация шикояти иш юритишга қабул қилинганидан кейин шикоят берган шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса, кассация инстанцияси суди кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиши белгиланган. Судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятидан воз кечиш тўғрисидаги аризасини инобатга олиб, шикояти бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. ИПК 111-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суд ажримда иш юритишни тугатиш асосларини кўрсатади, шунингдек ушбу Кодекс 110-моддасининг 1-бандида назарда тутилган ҳолда давлат божини бюджетдан қайтариш ва суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилади. ИПК 118-моддасининг тўққизинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. ИПК 296-моддасининг учинчи қисмига кўра, кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқарилади, унда суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги масала ҳал этилиши мумкин. Мазкур ҳолатда жавобгар кассация шикоятидан воз кечганлиги сабабли шикоят бўйича иш юритиш тугатиш тугатилиши муносабати билан ИПКда ушбу асос билан иш юритиш тугатилганда давлат божини қайтариш назарда тутилмаган, шу сабабли суд харажатларини унинг зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 296-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати ажрим қилди: Kafil-Sug‘urta” акциядорлик жамияти кассация шикоятидан воз кечганлиги сабабли кассация шикояти бўйича иш юритиш тугатилсин. Кассация шикояти билан мурожаат қилишда ихтиёрий тўланган суд харажатлари ўзининг зиммасида қолдирилсин. Ажрим қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. 4 Ажримнинг юборилсин. кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга Раислик қилувчи Ш.Махмудов ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев