← Назад
Решение #667426 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 313 | — | law | |
| ФКнинг | 315 | — | law | |
| ФКнинг | 357 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
4-1501-2201/13245-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев раислигида, судья
ёрдамчиси Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончномага
асосан) ХХХ, жавобгар вакили (ишончномага асосан) ХХХни иштирокида, даъвогар
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси «А» акциядорлик
жамияти манфаатида жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамиятидан 203 498 277 сўм
асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни видеоконференцалоқа
режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси «А»
акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Б» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 203 498 277 сўм асосий қарзни ундиришни
сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Integral agro markaz” масъулияти чекланган жамияти
жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, жавобгар томонидан уч
томонлама шартномага асосан бугунги кунга қадарли тўловларни амалга оширмаганлиги
сабабли даъво аризасини қаноатлантирилишини сўради.
Жавобгар вакили даъво аризаси юзасидан ўз фикрларини баён қилиб, ҳақиқатдан ҳам
даъвогар олдида қарздорликлари мавжудлигини, лекин олиб келинган эхтиёт қисмларини
аксариятидан фойдаланиб бўлмаганлиги сабабли ушбу товарларни қайтариб олиниши
мумкинлигини билдирди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига кўра,
ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган
ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Шу сабабли суд, учинчи шахсни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда
хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, «А» акциядорлик жамияти (“Қабул қилувчи”), «Б»
масъулияти чекланган жамияти (“Топширувчи”) ва “Integral agro markaz” масъулияти
чекланган жамияти (“Қарз берувчи”) ўртасида 2021 йил 30 ноябрь кунги 7-сонли қарз
берувчиликни ўтказиш ҳақидаги талабни қабул қилиш тўғрисида шартнома тузилган.
Шартноманинг 1.-бандига кўра, мазкур шартнома бўйича “Топширувчи”,
203 498 277 сўм миқдоридаги қишлоқ хўжалиги техникалари учун эхтиёт қисмлар етказиб
беришдан ҳосил бўлган қарздорликни тўлаб беришни “Қабул қилувчи”га топширади ҳамда
“Қабул қилувчи” қарзни “Қарз берувчи”га тўлаб беради деб белгиланган.
Ушбу шартномага асосан даъвогар жавобгар олдида 203 498 277 сўм ҳақдорлиги
юзага келган.
Даъвогарнинг жавобгарга ушбу қарздорликни бартараф қилиш юзасидан йўллаган
талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФКнинг 313-моддасига кўра, мажбурият асосида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқ
(талаб) унинг томонидан битим бўйича бошқа шахсга ўтказилиши (талабдан бошқа шахс
фойдасига воз кечиш) ёки қонун асосида бошқа шахсга ўтиши мумкин.
Кредиторнинг ҳуқуқлари бошқа шахсга ўтиши учун, агар қонун ёки шартномада бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг розилиги талаб қилинмайди.
Агар қарздор кредиторнинг ҳуқуқлари бошқа шахсга ўтганлиги ҳақида ёзма равишда
хабардор қилинган бўлмаса, янги кредитор шу туфайли келиб чиққан ўзи учун ноқулай
оқибатлар хавфини ўз зиммасига олади. Мазкур ҳолда мажбуриятнинг дастлабки кредиторга
нисбатан бажарилиши тегишли кредиторга нисбатан бажариш деб ҳисобланади.
ФКнинг 315-моддасига кўра, агар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, дастлабки кредиторнинг ҳуқуқи янги кредиторга ҳуқуқ ўтиш пайтида
мавжуд бўлган ҳажмда ва шартлар асосида ўтади. Хусусан янги кредиторга мажбуриятнинг
бажарилишини таъминлайдиган ҳуқуқлар, шунингдек талаб билан боғлиқ бошқа ҳуқуқлар,
шу жумладан тўланмаган фоизларга ҳуқуқ ҳам ўтади.
ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб
кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
203 498 277 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни
лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи
қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризасини қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар
ҳисобидан 203 498 277 сўм асосий қарз, 24 000 сўм почта харажатларини ҳамда жавобгар
ҳисобидан Республика бюджетига 4 069 965,54 сўм давлат божи ва 75 000 сўм ВКА
харажатларини ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг 68, 118,
129,170, 176-179 моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар «А» акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар «Б» масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 203 498 277 сўм асосий қарз ва тўланган 24 000 сўм почта харажати,
жами 203 522 277 сўм ундирилсин.
Жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджети ҳамда
Суд хокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 4 069 965,54 сўм давлат божи
ундирилсин.
Жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Олий суд депозитига 75 000
сўм видеоконференцалоқа режими ҳаражатлари ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори
устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти (протест)
келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Маматожиев