← Назад
Решение #667505 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 341 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tumani,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица
Мустақиллик, 36
Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 30 январь
4-1703-2301/91-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, даъвогар- “DIOR
METAL TRADE” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг
жавобгар- “Vodiy invest ziynati” масъулияти чекланган жамиятидан 111 750 000
сўм пул маблағларини ундириш ҳақидаги даъвоси бўйича иқтисодий ишни
даъвогар тугатиш бошқарувчиси Н.Турдиева, жавобгар жамият раҳбари
М.Йўлдашевларнинг иштирокида Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъво аризада баён қилинишича, Бўстон туманлараро иқтисодий судининг
4-1703-2201/1228-сонли иқтисодий иши бўйича 2022 йил 17 октябрдаги ҳал
қилув қарорига асосан “DIOR METAL TRADE” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда матнда “Жамият” деб аталади) банкрот деб эътироф
этилган ва жамиятга тугатишга доир иш юритиш бошланган ва жамиятнинг
тугатиш бошқарувчиси этиб 2-тоифали суд бошқарувчиси Н.Турдиева (кейинги
ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) тайинланган.
Даъвогар томонидан жамият фаолияти тахлил қилинганда, “Vodiy invest
ziynati” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар”
деб аталади)га жамият томонидан 2020 йил декабрь ойидан 2021 йил июнь
ойига қадарли ўтказиб берилган молиявий ёрдам маблағларидан 111 750 000
сўм қисми жамиятга қайтарилмаганлиги аниқланган. Шу сабабли даъвогар
111 750 000 сўм қарздорликни ундириш юзасидан судга даъво ариза билан
мурожаат қилган.
Суд мажлисида тугатиш бошқарувчиси кўрсатма бериб, жамият фаолияти
юзасининг унинг АТБ “Инвест финанс банк” Андижон вилоят филиалидаги
асосий хисоб-рақамларидаги пул маблағлари тахлил этилиши натижасида
даъво аризадаги қарздорлик аниқланганлигини, жамиятнинг иккинчи
АТБ “Хамкорбанк” Шахрихон филиалида хисоб-рақами мавжудлиги юзасидан
маълумот мавжуд бўлмаганлигини, иккинчи хисоб-рақамига мавжуд
қарздорлик тўлиқ тўлаб берилганлиги, жавобгарнинг олти юз миллион сўмга
яқин ҳақдорлиги мавжудлиги аниқланганлигини билдириб, даъвони қонуний
ҳал этиб беришликни сўради.
Суд мажлисида жавобгар жамият раҳбари кўрсатма бериб, молиявий
ёрдам олиш юзасидан шартномага асосан пул маблағлари олинганлигини, пул
маблағлари тўлиқ тўлаб берилганлигини, ҳозирда даъвогар жамиятдан
молиявий ёрдам маблағларидан ҳақдорлиги мавжудлигини билдириб, даъвони
рад этишликни сўради.
Суд тарафларнинг кўргазмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд хужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини рад этишликни, ишни
кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар жамият зиммасига
юклашни лозим топади.
Иш хужжатларидан аниқланишича, Бўстон туманлараро иқтисодий
судининг
4-1703-2201/1228-сонли
иқтисодий
иш
бўйича
2022 йил 17 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан жамият банкрот деб эътироф
этилган ва жамиятни тугатишга доир иш юритиш бошланган.
Даъвогар томонидан жамият фаолияти тахлил қилинганда, жавобгарга
жамият томонидан 2020 йил декабрь ойидан 2021 йил июнь ойига қадарли
ўтказиб берилган молиявий ёрдам маблағларидан 111 750 000 сўм қисми
жамиятга қайтарилмаганлиги, тарафлар ўртасида тузилган шартномалар
даъвогарда мавжуд эмаслиги, банк айланмаларида ўтказиб берилган маблағлар
қайтарилмаганлиги аниқланган.
Даъвогар жавобгарга 2022 йил 2 декабрдаги қарздорликни тўлаш
тўғрисидаги №1228/020-сонли талабнома почта алоқа хизмати орқали юборган
бўлсада, лекин жавобгар талабномани оқибатсиз қолдирган.
Шу сабабли даъвогар 111 750 000 сўм қарздорликни ундириш юзасидан
судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
Суд ишдага мавжуд хужжатлар ва ишда иштирок этаётган шахсларнинг
кўргазмаларини тинглаб, даъвогарнинг даъво талабларини асоссиз деб
ҳисоблайди.
Чунки, даъвогар молиявий ёрдам маблағларини қайтарилмаганлигини
жамиятнинг АТБ “Инвест финанс банк” Андижон вилоят филиалидаги хисоб
рақамидаги ўтказиб берилган молиявий ёрдам маблағининг қайтарилмаган
қисми асосида аниқлаган бўлсада жамиятнинг АТБ “Хамкорбанк” Шахрихон
филиалидаги ўтказилган молиявий ёрдам маблағлари мавжуд 111 750 000 сўм
молиявий ёрдам маблағлари тўлиқ тўлаб берилган.
Жавобгарнинг тўловни амалга оширганлиги ишдаги тарафлар томонидан
тақдим этилган банк айланмалари билан ўз тасдиғини топади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ўзбекиситон Республикаси Фуқаролик кодексининг 341-моддасига кўра,
мажбурият, қоида тариқасида, унинг лозим даражада бажарилиши билан бекор
бўлади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад
қилишни лозим топади.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар
ўртасида тақсимлаш масаласини мухокама этиб, даъвогар ҳисобидан
Республика бюджетига давлат божи тўлови ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
68, 118, 176-179-моддаларига асосан
қарор қилди:
Даъвони қаноатлантириш рад этилсин.
“DIOR METAL TRADE” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Республика бюджетига 2 235 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати “DIOR METAL TRADE”
масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси зиммасида
қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
С.Умарал