Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2201/3561 Дата решения 30.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определения (об утверждении мирового соглашения) Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Мажидов Фаррух Комилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "SAMARQAND SUV TA'MINOTI" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "Санжар Сабина Савлатжон" оилавий корхонаси
Source ID 1009689 Claim ID 3025897 PDF Hash 75c7d4907bab8cd1... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
нинг 161-моддаси нинг 161 law
онуннинг 165-моддаси онуннинг 165 law
онун 150-моддаси онун 150 law
онуннинг 150-моддаси онуннинг 150 law
онун 154-моддаси онун 154 law
онуннинг 57-моддаси онуннинг 57 law
онуннинг 166-моддаси онуннинг 166 law
онуннинг 53-моддаси онуннинг 53 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy Tayloq, Mustaqillik street, 8 Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42 е-mail: i.tayloq@sud.uz АЖРИМ (Келишув битимини тасдиқлаш ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш тўғрисида) Тойлоқ тумани 2023 йил 30 январ 4-1405-2201/3561-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.К.Мажидовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, аризачи ХХХнинг қарздор ХХХни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни, муваққат бошқарувчиси А.Х.нинг иштирокида, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,- Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига аризачи ХХХ (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) қарздор ХХХ (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)га нисбатан ариза билан мурожаат қилиб, аризасида суднинг 4-1405-2101/2394-сонли иш бўйича 2021 йил 15 декабрдаги ҳал қилув қарорига асосан қарздор ҳисобидан аризачи фойдасига 55 340 145 сўм ундириш белгиланганлиги, ҳал қилув қарорига асосан чиқарилган ижро варақаси мажбурий ижро бюросига тақдим этилганига қарамасдан қарздорликни ундириш имконияти бўлмаганлиги, қарздорликнинг тўланмаган муддати уч ойдан ортиқ муддатни ташкил этганлиги баён қилиниб, қарздор ХХХни банкрот деб топиш сўралган. Суднинг 2022 йил 2 декабрдаги ажрими билан аризачининг аризаси иш юритишга қабул қилинган, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган ва кузатув таомили жорий этилган. Суднинг 2022 йил 16 декабрдаги ажрими билан муваққат бошқарувчи сифатида А.Х. тайинланган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган аризачи ва қарздор суд мажлисига келмади ва вакил иштирокини таъминламади. Суд, ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси иккинчи ва учинчи қисмлари мазмунига кўра, аризачи ва қарздор вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчи А.Х. судга келишув битимини тақдим қилиб, ўз тушунтиришида, унга юкланган вазифаларга асосан, қарздорнинг кредиторлари аниқланганлигини, кредиторлар талаблари реестри тузилганлигини, қарздорнинг молиявий-хўжалик фаолияти таҳлилдан ўтказилганлигини, ушбу йиғилишда кредиторлар ва қарздор ўртасида келишув битими тузишга эришилганлигини, кредиторлар олдидаги қарзлари тўлиқ тўлаб берилганлиги, шунингдек қарздорнинг суд бошқарувчисига тўланадиган ойлик иш ҳақи билан боғлиқ харажатлар юзасидан қарздорлиги мавжуд эмаслигини маълум қилиб, кредиторлар ва қарздор ўртасида тузилган келишув битимини тасдиқлаб беришни сўради. Суд, муваққат бошқарувчисининг тушунтиришларини тинглаб, ишга доир хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан, келишув битимини тасдиқлашни ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим деб ҳисоблайди. Иш хужжатларидан маълум бўлишича, суднинг 2022 йил 2 декабрдаги ажрими билан аризачининг аризаси иш юритишга қабул қилинган, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган ва кузатув таомили жорий этилган. Суднинг 2022 йил 16 декабрдаги ажрими билан муваққат бошқарувчи сифатида А.Х. тайинланган. Ушбу кузатув мобайнида муваққат бошқарувчи томонидан қарздорнинг молиявийхўжалик фаолияти таҳлилдан ўтказилган, кредиторларнинг талаблари кўриб чиқилган ва кредиторларнинг талаблари реестри тузилган, кредиторларнинг биринчи йиғилиши ташкил этилган ва ўтказилган. Бундан ташқари, 2023 йил 24 январ куни кредиторларнинг навбатдаги йиғилиши ташкил этилган ва ўтказилган. 2023 йил 24 январда ўтказилган кредиторларнинг йиғилишида қарздор ва кредиторлар ўртасида қуйидаги шартлар асосида келишув битими тузиш тўғрисида қарор қабул қилинган: қарздор ХХХ кредитор ХХХ ва навбатдан ташқари тўловларни, бюджет ва бюджетдан ташқари тўловларни тўлаганлиги туфайли келишув битимини тузиш ва уни тасдиқлашни суддан сўраш, келишув битимини кредиторлар номидан ХХХ ишончли вакили Хасанов Азим Тахирович томонидан имзолаш. Кредиторларнинг ушбу қарори асосида тарафлар ўртасида Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг 4-1405-2201/3561-сонли иш бўйича 2023 йил 27 январ куни келишув битими тузилган. Ушбу келишув битимида, қарздор суд ва почта харажатларини қоплаганлиги, қарздор муваққат бошқарувчига тўланиши лозим бўлган ойлик иш ҳақларини навбатдан ташқари тўловларни тўлаганлиги, қарздор бюджет ва бюджетдан ташқари солиқ тўловларини тўлиқ қоплаганлиги учун кредитор ХХХ ўз даъвосидан воз кечган. «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (кейинги ўринларда – Қонун деб юритилади)нинг 161-моддаси биринчи қисмига кўра, Қарздор ва кредиторлар суд томонидан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишнинг ҳар қандай босқичида келишув битимини тузишга ҳақли. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, Кредиторлар номидан келишув битимини тузиш ҳақидаги қарор кредиторлар йиғилиши томонидан қабул қилинади. Кредиторлар йиғилишининг келишув битимини тузиш тўғрисидаги қарори биринчи, иккинчи ва учинчи гуруҳ кредиторларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади ҳамда қарор, башарти қарздорнинг гаров билан таъминланган мол-мулки мажбуриятлари бўйича барча кредиторлар уни ёқлаб овоз берган бўлса, қабул қилинган деб ҳисобланади. Кредитор вакилининг келишув битимини тузиш масаласи тўғрисида овоз беришга доир ваколатлари унинг ишончномасида алоҳида назарда тутилган бўлиши керак. Судга тақдим қилинган кредиторлар йиғилишининг баённомасидан маълум бўлишича, 2023 йил 24 январда ўтказилган кредиторлар йиғилишида кредиторлар умумий овозининг 100 фоизга эгалик қилувчи кредиторлар қатнашган. Келишув битимини тузиш тўғрисидаги қарорни ёқлаб кредиторлар йиғилишида ҳозир бўлган кредиторларнинг барчаси, яъни кредиторлар умумий сонининг 100 фоизи овоз берган. Қонуннинг 165-моддаси биринчи қисмига кўра, Келишув битими фақат харажатларнинг ўрни қопланганидан ва ушбу Қонун 150-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган талаблар ҳамда иш ҳақини тўлаш учун пул маблағлари берилишини назарда тутувчи тўлов ҳужжатларига доир талаблар қаноатлантирилганидан кейин суд томонидан тасдиқланиши мумкин. Қонуннинг 150-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари, суд бошқарувчиларига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар, жорий коммунал ва фойдаланиш тўловлари, қарздорнинг мол-мулкини суғурта қилиш харажатлари, шунингдек қарздорнинг тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилганидан кейин юзага келган жорий тўлов мажбуриятлари бўйича талаблар ҳамда қарздор қайси фуқаронинг ҳаётига ёки соғлиғига зарар етказилганлиги учун қонунга мувофиқ жавобгар бўлса, шу фуқаронинг талаблари навбатдан ташқари қаноатлантирилади, бундан ушбу Қонун 154-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган талаблар мустасно. Судга тақдим қилинган хужжатлардан, Қонуннинг 150-моддаси биринчи қисмида белгиланган барча тўловлар амалга оширилганлиги аниқланди. 3 Қонуннинг 57-моддасига кўра, келишув битими тузилганда суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатади. Қонуннинг 166-моддаси биринчи қисмига кўра, кузатув, суд санацияси, ташқи бошқарув ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомиллари жараёнида суд томонидан келишув битимининг тасдиқланиши тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишнинг тугатилиши учун асос бўлади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, тасдиқлаш учун тақдим қилинган келишув битими қонунчиликка зид бўлмаганлиги ва учинчи шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини бузмаганлиги сабабли, суд келишув битимини тасдиқлашни ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, олдиндан тўлаб чиқилган давлат божи ва почта харажатлари қарздор томонидан аризачига тўлаб берилганлигини инобатга олишни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 57, 150, 161, 165, 166-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 110, 195-моддаларига асосланиб суд-, Қарздор ХХХ суд ва почта харажатларини қоплаганлиги, қарздор муваққат бошқарувчига тўланиши лозим бўлган ойлик иш ҳақларини навбатдан ташқари тўловларни тўлаганлиги, қарздор бюджет ва бюджетдан ташқари солиқ тўловларини тўлиқ қоплаганлиги учун кредитор ХХХ ўз даъвосидан воз кечганлиги тўғрисидаги келишув битими тасдиқлансин. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритиш тугатилсин. Олдиндан тўлаб чиқилган 900 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатлари қарздор ХХХ томонидан аризачи ХХХга тўлаб берилганлиги инобатга олинсин. Муваққат бошқарувчи Қонуннинг 53-моддасида белгиланган тартибда тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритиш тугатилганлиги тўғрисидаги хабарни эълон қилиш учун уч кун ичида расмий нашрларга юборсин ва судга бу ҳақда ҳужжат тақдим қилсин. Ажримдан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья Ф.К.Мажидов