← Назад
Решение #667587 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tumani,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица
Мустақиллик, 36
Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 30 январь
4-1703-2301/86-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, даъвогар- “Trade
mix goold” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг
жавобгар- “Ягона таълим таъминот” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
тақдим этилган даъвоси аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар тугатиш
бошқарувчиси Н.Турдиеванинг иштирокида Бўстон туманлараро иқтисодий
суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъво аризада баён қилинишича, Бўстон туманлараро иқтисодий судининг
4-1703-2201/1223-сонли иқтисодий иши бўйича 2022 йил 17 октябрдаги ҳал
қилув қарорига асосан “Trade mix goold” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда матнда “Жамият” деб аталади) банкрот деб эътироф
этилган ва жамиятга тугатишга доир иш юритиш бошланган ва жамиятнинг
тугатиш бошқарувчиси этиб II-тоифали суд бошқарувчиси Н.Турдиева (кейинги
ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) тайинланган.
Даъвогар томонидан жамият фаолияти тахлил қилинганда, “Ягона таълим
таъминот” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда
“Жавобгар” деб аталади)га жамият томонидан 1 000 000 сўм молиявий ёрдам
учун маблағ ўтказиб берилган бўлиб, жавобгар молиявий маблағ суммасини
тўлаб бермаганлиги аниқланган. Шу сабабли даъвогар 1 000 000 сўм
қарздорликни ундириш юзасидан судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
Даъвогарнинг даъво миқдорини кўпайтириш ҳақидаги аризаси суднинг
2023 йил 30 январь кунги ажрими билан иш юритишга қабул қилинган.
Суд мажлисида даъвогар тугатиш бошқарувчиси кўрсатма бериб, тугатиш
ишлари жараёнида банк айланмалари тахлил этилганлигини, банк
айланмаларида 9 700 000 сўм молиявий ёрдам маблағлари ўтказиб
берилганлиги бироқ маблағлар қайтариб берилмаганлиги аниқланганлигини,
даъво аризада 1 000 000 сўм деб хатоликка йўл қўйилганлигини, шу сабабли
даъво миқдорини кўпайтириш юзасидан ариза тақдим этилганлигини,
жавобгарга тўловларни ихтиёрий тартибда амалга ошириш юзасидан
талабнома юборилганлигини, жавобгар суд кунига қадарли ҳам тўловларни
амалга оширмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган, бироқ унинг вакиллари суд мажлисига келмади ва низо юзасидан ўз
эътирозини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан,
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўришликни лозим топади.
Суд даъвогарнинг кўргазмасини тинглаб, ишдаги мавжуд хужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони қаноатлантиришни, ишни кўриб
чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Иш хужжатларидан аниқланишича, Бўстон туманлараро иқтисодий
судининг
4-1703-2201/1223-сонли
иқтисодий
иш
бўйича
2022 йил 17 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан жамият банкрот деб эътироф
этилган ва жамиятни тугатишга доир иш юритиш бошланган.
Даъвогар томонидан жамият фаолияти тахлил қилинганда, жавобгарга
жамият томонидан 2021 йил 9 февралда 6 000 000 сўм маблағ “09.02.2021 йил
кунги 5-сонли шартномага асосан молиявий ёрдам ўтказилди” деб,
2021 йил 24 февралда 3 700 000 сўм маблағ “22.02.2021 йил кунги 4-сонли
шартномага асосан молиявий ёрдам ўтказилди” деб кўрсатилган ҳолда ўтказиб
берилганлиги, бироқ мавжуд 9 700 000 сўм маблағлар қайтарилмаганлиги,
тарафлар ўртасида тузилган шартномалар мавжуд эмаслиги, банк
айланмаларида ўтказиб берилган маблағлар қайтарилмаганлиги аниқланган.
Даъвогар жавобгарга 2022 йил 2 декабрдаги қарздорликни тўлаш
тўғрисидаги №1228/026-сонли талабнома почта алоқа хизмати орқали юборган
бўлсада, лекин жавобгар талабномани оқибатсиз қолдирган.
Даъвогарнинг асосий қарз ундириш талаби асосли бўлиб, 9 700 000 сўм
қарздорлик ишдаги мавжуд жамиятнинг банк айланма кўчирма нусхаси ва
даъвогарнинг суд мажлисида берган кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси(кейинги ўринларда
матнда “ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ушбу ҳолатда суд даъвогарнинг 9 700 000 сўм қарз ундириш талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар
ўртасида тақсимлаш масаласини мухокама этиб, жавобгар ҳисобидан
Республика бюджетига давлат божи тўловини ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда юкланади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
118, 170, 176-179-моддаларига асосан
қарор қилди:
Даъво қаноатлантирилсин.
“Ягона таълим таъминот” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- “Trade mix goold” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 9 700 000
сўм қарз ва олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
С.Умаралиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(Хулоса қисми)
Бўстон туман
2023 йил 30 январь
4-1703-2301/86-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, даъвогар- “Trade
mix goold” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг
жавобгар- “Ягона таълим таъминот” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
тақдим этилган даъвоси аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар тугатиш
бошқарувчиси Н.Турдиеванинг иштирокида Бўстон туманлараро иқтисодий
суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси 118, 170, 176-179-моддаларига асосан
“Ягона таълим таъминот” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- “Trade mix goold” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 9 700 000
сўм қарз ва олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
Судья
С.Умаралиев