← Назад
Решение #667591 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 242 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tumani,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица
Мустақиллик, 36
Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 30 январь
4-1703-2301/87-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, даъвогар- “Миллий
ўйинлар 2020” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг
жавобгар- “Omad trade textile service” масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан тақдим этилган даъвоси аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар
тугатиш бошқарувчиси Н.Турдиева, жавобгар вакили Н.Султонов (ишончнома
асосида)ларнинг иштирокида Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъво аризада баён қилинишича, Бўстон туманлараро иқтисодий судининг
4-1703-2201/1226-сонли иқтисодий иши бўйича 2022 йил 17 октябрдаги ҳал
қилув қарорига асосан “Миллий ўйинлар 2020” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда матнда “Жамият” деб аталади) банкрот деб эътироф
этилган ва жамиятга тугатишга доир иш юритиш бошланган ва жамиятнинг
тугатиш бошқарувчиси этиб II-тоифали суд бошқарувчиси Н.Турдиева (кейинги
ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) тайинланган.
Даъвогар томонидан жамият фаолияти тахлил қилинганда, “Omad trade
textile service” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда
“Жавобгар” деб аталади)га жамият томонидан 2021 йил 13 сентябрда 2 000 000
сўм маблағ тўлов мақсади “2021 йилда тузилган №2-сонли шартномага асосан
молиявий ёрдам қайтариш шарти билан ўтказилди” деб кўрсатилган ҳолда
ўтказиб берилган бўлиб, мавжуд 2 000 000 сўм миқдоридаги пул маблағлари
жамиятга қайтарилмаганлиги аниқланган. Шу сабабли даъвогар 2 000 000 сўм
қарздорликни ундириш юзасидан судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар тугатиш бошқарувчиси кўрсатма бериб, тугатиш
ишлари жараёнида банк айланмалари тахлил этилганлигини, банк
айланмаларида молиявий ёрдам маблағлари ўтказиб берилганлиги бироқ
маблағлар
қайтариб
берилмаганлиги
аниқланганлигини,
жавобгарга
тўловларни ихтиёрий тартибда амалга ошириш юзасидан талабнома
юборилганлигини, жавобгар суд кунига қадарли ҳам тўловларни амалга
оширмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили кўрсатма бериб, жамиятда янги иш
бошлаганлигини, қарздорлик юзасидан эътирози мавжуд эмаслигини, қисқа
муддатларда қарздорликни бартараф этишлигини билдириб, даъвони қонуний
ҳал этиб беришни сўради.
Суд тарафларнинг кўргазмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд хужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони қаноатлантиришни, ишни кўриб
чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Иш хужжатларидан аниқланишича, Бўстон туманлараро иқтисодий
судининг 4-1703-22201/1226-сонли иқтисодий иш бўйича 2022 йил 17
октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан жамият банкрот деб эътироф этилган ва
жамиятни тугатишга доир иш юритиш бошланган.
Даъвогар томонидан жамият фаолияти тахлил қилинганда, жавобгарга
жамият томонидан 2021 йил 13 сентябрда 2 000 000 сўм молиявий маблағ “2021
йилда тузилган №2-сонли шартномага асосан молиявий ёрдам қайтариш шарти
билан ўтказилди” деб кўрсатилган ҳолда ўтказиб берилганлиги, бироқ мавжуд 2
000 000 сўм маблағлар қайтарилмаганлиги, тарафлар ўртасида тузилган
шартномалар мавжуд эмаслиги, банк айланмаларида ўтказиб берилган
маблағлар қайтарилмаганлиги аниқланган.
Даъвогар жавобгарга 2022 йил 2 декабрдаги қарздорликни тўлаш
тўғрисидаги №1228/024-сонли талабнома почта алоқа хизмати орқали юборган
бўлсада, лекин жавобгар талабномани оқибатсиз қолдирган.
Даъвогарнинг асосий қарз ундириш талаби асосли бўлиб, 2 000 000 сўм
қарздорлик ишдаги мавжуд жамиятнинг банк айланма кўчирма нусхаси ва
тарафларнинг суд мажлисида берган кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси(кейинги ўринларда
матнда “ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 242-моддасига кўра, агар мажбуриятни бажариш муддати
кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса,
кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон
амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун,
шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай
мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида
бажариши шарт.
Ушбу ҳолатда суд даъвогарнинг 2 000 000 сўм қарз ундириш талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар
ўртасида тақсимлаш масаласини мухокама этиб, жавобгар ҳисобидан
Республика бюджетига давлат божи тўловини ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
118, 176-179-моддаларига асосан
қарор қилди:
Даъво қаноатлантирилсин.
“Omad trade textile service” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- “Миллий ўйинлар 2020” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
2 000 000 сўм қарз ва олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
С.Умаралиев