Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2003-2101/1466 Дата решения 30.01.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Абдуллаев Абдумумин Абдуахатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Шофиркон деҳқон бозори масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Каримбобо хусусий савдо ишлаб чиқариш фирмаси
Source ID 1009761 Claim ID 2996603 PDF Hash 397f733dcc19f6d5... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2003-2101/1466-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья – Б.Кенжаев Апелляция инстанциясида маърузачи судья – И.Юлдашев Кассация инстанциясида маърузачи судья- А.Абдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 30 январь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Исрайловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Саттарова ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “Каримбобо” савдо ишлаб чиқариш фирмаси вакиллари – Б.Каримов (раҳбар), Ш.Мавлянов (2023 йил 10 январдаги ордер асосида), Давлат кадастрлари палатаси Бухоро вилоят бошқармаси Шофиркон туман филиали вакили Н.Джумаев (2023 йил 27 январдаги 15/67-сонли ишончнома асосида) иштирокида, “SHOFIRKON DEHQON BOZORI” масъулияти чекланган жамиятининг “Каримбобо” савдо ишлаб чиқариш фирмасидан 52 416 000 сўм инфратузилмадан фойдаланганлик учун қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 июлдаги ҳал қилув қарори ва Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 сентябрдаги қарори устидан “Каримбобо” савдо ишлаб чиқариш фирмаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “SHOFIRKON DEHQON BOZORI” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда МЧЖ юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Каримбобо” савдо ишлаб чиқариш фирмасидан (бундан буён матнда СИЧФ деб юритилади) 52 416 000 сўм инфратузилмадан фойдаланганлик учун қарздорликни ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 20 июндаги ажрими билан ишга Шофиркон туман ҳокимлиги (бундан буён матнда туман ҳокимлиги деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Бухоро вилоят бошқармаси Шофиркон туман филиали, Бухоро вилояти қурилиш бош бошқармаси (бундан буён матнда бошқарма деб юритилади) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилган. СИЧФдан МЧЖ фойдасига 52 416 000 сўм инфратузилмадан фойдаланганлик учун қарздорлик, олдиндан тўланган 1 048 320 сўм давлат божи ва 19.600 сўм почта харажатлари ундирилган. Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 сентябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори - СИЧФдан МЧЖ фойдасига апелляция ва кассация инстанцияси судлари учун тўланган жами 1 048 320 сўм давлат божи ва 43 200 сўм почта харажати, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб-рақамига ишни кассация инстанция судида ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундирилсин, СИЧФ томонидан апелляция инстанция суди учун тўланган 524 160 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатлари инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин – деган жумлалар билан тўлдирилиб, ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Кассация шикоятида айнан қандай инфратузилма турларидан фойдаланганлиги, қандай хизматлар кўрсатилганлиги учун тўловлар амалга оширилиши лозимлигига аниқлик киритилмаганлиги, СИЧФнинг савдо дўкони МЧЖ ҳудудида жойлашганлиги унинг бозор инфратузилмасидан фойдаланганлиги фактини тасдиқламаслиги ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорларини бекор қилиш, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд муҳокамасида МЧЖ, туман ҳокимлиги ва бошқармадан вакил иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд, уларндан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга тўсқинлик қилмайди. Суд муҳокамасида иштирок этган СИЧФ вакиллари ўз тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд қарорларини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўрадилар. Суд муҳокамасида иштирок этган Давлат кадастрлари палатаси Бухоро вилоят бошқармаси Шофиркон туман филиали вакили ўз тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, СИЧФга тегишли бўлган бино-иншоотлар МЧЖга ажратилган ер майдони ҳудудида жойлашганлиги ҳақида кўрсатма бериб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Аниқланишича, туман ҳокимининг 2007 йил 14 февралдаги 283-сонли қарори билан “Шофиркон деҳқон бозорини кўчириш” учун янги қуриладиган “Деҳқон ва буюм бозори” учун Навоий кўчасидан 6,8 га. ер майдони ажратилган бўлиб, унга кўра Бухоро вилоят Архитектура қурилиш бош бошқармаси томонидан 295-сонли ҳамда 296-сонли архитектура режалаштириш топшириқлари (АРТ) ишлаб чиқилиб, “Деҳқон бозор” ҳамда “Буюм бозорлари” умумий ҳудудининг қизил чизиқлари белгиланган, МЧЖнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилиб, O`Y серияли 564589 тартиб рақамли гувоҳнома берилган. Туман ҳокимининг 2020 йил 26 мартдаги 253-сонли ва 2020 йил 7 майдаги 327-сонли қарорларига асосан умумий майдони 3,54 га.да жойлашган бино-иншоотларни реконструкция қилиш учун МЧЖга рухсат берилган. МЧЖнинг мазкур ер участкасига бўлган ҳуқуқи 2021 йил 11 августда реестр рақами №1706258/R-A1980022 билан давлат рўйхатидан ўтказилган. Туман ҳокимининг 2012 йил 1 июндаги 680-сонли қарори билан МЧЖга қарашли деҳқон бозор ҳудудида жойлашган умумий майдони 144 кв.м.дан иборат 1,2,3,4,5,6-сонли савдо дўконлари, реконструкция қилинган 365,3 кв.м.дан иборат 156-сонли савдо блоки ва 262,7 кв.м.дан иборат савдо ва маиший хизмат, жами 772 кв.м. бўлган СИЧФга қарашли қуриб битказилган бинолар фойдаланишга қабул қилинган. СИЧФнинг мазкур савдо ва маиший хизмат дўконларига бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилиб, бу ҳақда 2013 йил 14 январда O`Y серияли 515020 тартиб рақами билан гувоҳнома берилган. СИЧФнинг МЧЖга қарашли деҳқон бозор ҳудудида жойлашган савдо дўконлари қисман сотилиб, қолган савдо дўконлари эгаллаган майдони 364 кв.м.ни ташкил этган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сонли Қарорининг 4-бандига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳудудий молия ва солиқ органлари билан келишилган ҳолда бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини ҳар йили тасдиқлаш вазифаси юклатилган. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 27 январда 2185-сон билан рўйхатга олинган “Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандига кўра, бозорларда ва устав фондида давлат улуши камида 51 фоизни ташкил этадиган савдо комплексларида миқдори ҳар йили ҳудудий молия органлари ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари билан келишган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланадиган бир марталик йиғим тўлови, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловлар ундирилади. Низомнинг 8-бандига кўра, бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларининг маъмурияти тасарруфида бўлган бинолар, иншоотлар ҳамда бошқа мол-мулкдан ва уларнинг хизматларидан белгиланган тартибда фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар ижара тўловлари ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар тўловчилари ҳисобланади. Бухоро вилоят ҳокимининг “Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплексларида ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатилган хизматлар қийматининг миқдорини белгилаш тўғрисида” 2019 йил 25 мартдаги 148-сонли қарорининг 4-иловаси билан билан вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган мажбурий хизматлар рўйхати ва қийматига кўра ҳар бир кв.м. учун 9.600 сўм этиб белгиланган. МЧЖ устав фондида давлат улуши 51 фоизни ташкил этиб, унга эгалик қилиш туман ҳокимлигига берилган. МЧЖ томонидан СИЧФга 2020 йил 3 январдаги 1-сонли МЧЖ ҳудудида фаолият кўрсатадиган ва қурилиши тугалланмаган хусусий савдо, маиший хизмат кўрсатиш ва савдо дўконлари бўйича ундириладиган бир марталик йиғимлар ва ижара тўловлари ундириш ҳақидаги оферта шартномасини ва мазкур шартномага 2020 йил 16 декабрдаги 1-сонли қўшимча келишув тақдим этилган бўлиб, СИЧФ ва МЧЖ ўртасида ўзаро тегишли ер майдонлари чегаралари бўйича низо мавжудлиги сабабли шартномалар имзоланмаган. МЧЖ қайд этилган вилоят ҳокими қарори асосида бозор ҳудудида жойлашган, СИЧФга тегишли савдо дўконлари эгалланган 364 кв.м. ер майдони учун инфратузилмадан фойдаланганлиги учун тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли 2020 йил 1 апрелдан 2021 йил 1 июлга қадар бўлган давр учун 364 х 9600 х 15 ой жами 52 416 000 сўм қарздорлик ҳисоблаган. МЧЖ тўловни амалга ошириш ҳақида 2021 йил 8 июнда СИЧФга 145-сонли талабнома юборган бўлиб, СИЧФ 2021 йил 11 июнда 46-сонли эътироз билдирган. Бухоро вилоят хўжалик судида қўзғатилган 20-1607/448-сонли иш бўйича қабул қилинган 2016 йил 16 февралдаги ҳал қилув қарори билан СИЧФнинг туман ҳокимнинг 2012 йил 1 июндаги 680-сонли қарори, 2013 йил 14 январдаги ТА серияли 1729038-сонли бино-иншоотларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги ҳамда ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг O`Y серияли 515020-сонли гувоҳномалардаги “Каримбобо” СИЧФ Қалмақон МФЙ Навоий кўчаси бозор ҳудудидаги жойлашган” деган қисмини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Бухоро вилоят иқтисодий суди кассация инстанцияси томонидан 2003-1701/898-сонли иш бўйича қабул қилинган 2018 йил 10 апрелдаги қарор билан СИЧФга тегишли бино-иншоотлар МЧЖга тегишли бозор ҳудудида жойлашганлиги, СИЧФга илгари тегишли бўлган 1,2 га. ер майдони давлат эҳтиёжи учун ёхуд ноқонуний тарзда олинмаганлиги аниқланган. Бухоро вилоят иқтисодий суди апелляция инстанцияси томонидан 4-2003-1801/1455-сонли иш бўйича қабул қилинган 2018 йил 29 августдаги қарор билан МЧЖга тегишли бозор ҳудудида СИЧФ эгаллаган 364 кв.м. савдо дўконлари учун олдинги даврга бозор инфратузилмасидан фойдаланганлик учун ҳисобланган 45 136 000 сўм қарздорлик ундирилган. Қайд этилган суд қарорлари бекор қилинмаган ёки ўзгартирилмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 73-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. Шунингдек, Шофиркон туман қурилиш бўлимининг 2021 йил 19 августдаги 21/2-сонли ва бошқарманинг 2021 йил 15 мартдаги 373-сонли хатларида СИЧФга тегишли бўлган бино-иншоотлар МЧЖга ажратилган ер майдони ҳудудида жойлашганлиги қайд этилган бўлиб, ушбу ҳолат Давлат кадастрлари палатаси Бухоро вилоят бошқармаси Шофиркон туман филиали вакилининг кассация инстанцияси суди муҳокамасида берган кўрсатмаси билан ҳам ўз тасдиғини топди. Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси суди СИЧФга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган, бироқ МЧЖга тегишли бозор ҳудудида жойлашган 364 кв.м. савдо дўконлари учун 52 416 000 сўм қарздорлик тўғри ҳисобланганлигини, СИЧФга тегишли савдо дўконларининг МЧЖга тегишли бозор ҳудудида жойлашганлиги ҳолати унинг бозор инфратузилмаси хизматларидан фойдаланганлик фактини тасдиқлашини, инфратузилма тўловлари мажбурий тўлов ҳисобланиб, тарафлар ўртасида бозор инфратузилмаси хизматлари кўрсатилиши учун шартнома тузилмаганлиги уни тўловлардан озод қилиш учун асос бўлмаслигини инобатга олиб, ҳал қилув қарорини давлат божи ва суд харажатлари ундириш қисмини тўлдириб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ҳал қилув қарорининг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдириб, тўғри хулосага келган. Кассация шикоятида келтирилган важлар апелляция шикоятида ҳам келтирилган бўлиб, апелляция инстанцияси суди томонидан муғокама қилинган ва уларга тўғри ҳуқуқий баҳо берилган. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. 6 ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 524 160 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатини СИЧФ зиммасида қолдиришни, шунингдек суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатини СИЧФ зиммасига юклашни лозим топади. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ и л а д и: Ушбу иш бўйича қабул қилинган Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз, “Каримбобо” савдо ишлаб чиқариш фирмасининг кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин. “Каримбобо” савдо ишлаб чиқариш фирмасидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Б.Исрайлов ҳайъат аъзолари В.Саттарова А.Абдуллаев