Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2301/88 Дата решения 30.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Шахрихон дўстлар давраси масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый CITY EFFECTIVE масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1029296 Claim ID 3110713 PDF Hash 754fd1307f702ac6... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, Andijon vil, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица Мустақиллик, 36 Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz АЖРИМ (даъво аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида) Бўстон туман 4-1703-2301/88-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, даъвогар- “Shahrixon do`stlar davrasi” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг, жавобгар“City effective” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этган даъво аризасини даъвогар Н.Турдиеванинг иштирокида, Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъво аризада баён қилинишича, Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 4-1703-2201/1225-сонли иқтисодий иши бўйича 2022 йил 17 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан “Shahrixon do`stlar davrasi” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Жамият” деб аталади) банкрот деб эътироф этилган ва жамиятга тугатишга доир иш юритиш бошланган ва жамиятнинг тугатиш бошқарувчиси этиб II-тоифали суд бошқарувчиси Н.Турдиева (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) тайинланган. Даъвогар томонидан жамият фаолияти тахлил қилинганда, “City effective” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)га жамият томонидан 2021 йил 31 март куни 854 000 сўм маблағ тўлов мақсади “молиявий ёрдам ўтказилди” деб кўрсатилган ҳолда ўтказиб берилган бўлиб, мавжуд 854 000 сўм миқдоридаги пул маблағлари жамиятга қайтарилмаганлиги аниқланган. Даъвогар 1 000 000 сўм қарздорликни ундириш юзасидан судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар тугатиш бошқарувчиси кўрсатма бериб, жамият фаолияти тахлил этилганда 854 000 сўм молиявий маблағлар қайтарилмаганлиги аниқланганлигини, шу сабабли даъво ариза билан мурожаат этганлигини, жавобгарнинг банкрот деб эътироф этилганлиги юзасидан маълумот мавжуд эмаслигини билдириб, даъвони қонуний ҳал этишликни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган, бироқ унинг вакили суд мажлисига келмади ва ўз эътирозларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришликни лозим топади. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар тугатиш бошқарувчисининг кўрсатмасини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Иш хужжатларидан аниқланишича, Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 4-1703-2201/1225-сонли иқтисодий иши бўйича 2022 йил 17 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан жамият банкрот деб эътироф этилган ва жамиятни тугатишга доир иш юритиш бошланган. Даъвогар томонидан жамият фаолияти тахлил қилинганда, жавобгарга жамият томонидан 2021 йил 31 март куни 854 000 сўм маблағ тўлов мақсади “молиявий ёрдам ўтказилди” деб кўрсатилган ҳолда ўтказиб берилган бўлиб, мавжуд 854 000 сўм миқдоридаги пул маблағлари жамиятга қайтарилмаганлиги аниқланганлиги, тарафлар ўртасида тузилган шартномалар даъвогарда мавжуд эмаслиги, банк айланмаларида ўтказиб берилган маблағлар қайтарилмаганлиги аниқланган. Даъвогар жавобгарга 2022 йил 2 декабрдаги қарздорликни тўлаш тўғрисидаги №1228/025-сонли талабнома почта алоқа хизмати орқали юборган бўлсада, лекин жавобгар талабномани оқибатсиз қолдирган. Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 ноябрь кунги 4-17032201/1535-сонли ҳал қилув қарори билан “City effective” масъулияти чекланган жамияти тўловга қобилятсиз деб топилиб, уни тугатишга нисбатан иш юритиш очилган. Ушбу ҳолатда суд жавобгарга нисбатан мазкур талаб қонун ҳужжатларига мувофиқ тўловга қобилятсизлик доирасида кўрилиши лозим деб баҳолайди. Зеро, ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига кўра, жавобгарга нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра банкротлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса даъво ариза кўрмасдан қолдирилишлиги белгиланган. Юқоридагиларга асосан, суд иш бўйича даъвони кўрмасдан қолдиришни, давлат божи тўловини даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига ундиришни лозим топади. Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 118, 170, 195-моддаларига асосланиб, а ж р и м қ и л а д и: “Shahrixon do`stlar davrasi” масъулияти чекланган жамиятининг “City effective” масъулияти чекланган жамиятидан 1 000 000 сўм молиявий ёрдам маблағларини ундиришни ҳақидаги 2023 йил 9 январь кунги 1225/031-сонли даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. “Shahrixon do`stlar davrasi” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати “Shahrixon do`stlar davrasi” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. Ажримдан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Раислик этувчи С.Умаралиев