← Назад
Решение #667629 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 298 | — | law | |
| ИПК | 296 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2203/3821-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – Ҳ.Турсунов
Апелляция шикоятини қайтарган
судья – А.Арзиев
Кассация инстанциясида
маърузачи судья – Б.Н.Сайфуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
(кассация инстанцияси судида иш юритишни тугатиш тўғрисида)
2023 йил 27 январь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
Ш.Мирзахакимов ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг
даъвогар АТБ “Агробанк” манфаатида жавобгарлар “Kafil sug‘urta” масъулияти
чекланган жамиятидан 30000000 сўм суғурта товонини ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қабул қилинган Қарши туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 6 октябрдаги ҳал қилув қарори, Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил
1 декабрдаги қарори устидан “Kafil sug‘urta” акциядорлик жамияти томонидан
берилган кассация шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатлар асосида ишни
Олий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар АТБ “Агробанк” (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида, жавобгарлар “Kafil sug‘urta” масъулияти чекланган
жамияти ва “Kafil sug‘urta” масъулияти чекланган жамиятининг Қашқадарё
вилоят агентлигига нисбатан Қарши туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Kafil sug‘urta” масъулияти чекланган
жамиятидан 30000000 сўм суғурта товонини ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судида ишни кўриш жараёнида “Kafil sug‘urta”
масъулияти чекланган жамиятининг ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарганлиги
аниқланган. Шунинг учун ҳал қилув қарорида мазкур жамиятни акциядорлик
жамияти деб муҳокама қилиш лозимлиги қайд этилган.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6 октябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгар “Кафил суғурта”
акциядорлик жамиятидан даъвогар фойдасига 29998500 сўм суғурта товони ва
суд харажатлари ундирилган.
Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2021 йил 1 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз қолдирилган.
Аниқланишича, жавобгар ягона муассисининг 2022 йил 15 февралдаги
қарори билан “Kafil-Sug‘urta” масъулияти чекланган жамияти “Kafil-Sug‘urta”
акциядорлик жамиятига қайта ташкил этилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 46-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига
кўра, тарафлардан бири низоли ёки суд ҳужжати билан аниқланган ҳуқуқий
муносабатдан чиқиб кетган ҳолларда (юридик шахснинг қайта ташкил этилиши,
талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш, қарзнинг бошқа
шахсга ўтказилиши, фуқаронинг ўлими ва мажбуриятлардаги шахслар
ўзгаришининг бошқа ҳолларида) суд бу тарафни унинг ҳуқуқий вориси билан
алмаштиради.
Ҳуқуқий ворислик иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай
босқичида амалга оширилиши мумкин.
Шунинг учун, “Kafil-Sug‘urta” масъулияти чекланган жамияти унинг
ҳуқуқий вориси “Kafil-Sug‘urta” акциядорлик жамияти билан алмаштирилиши
лозим.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар
кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор
қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни
сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тратибда хабардор
қилинган бўлса-да, тарафлар суд мажлисида ўз вакиллари иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни тарафлар
вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Жавобгар 2023 йил 16 январда Олий судга ариза 2023 йил 13 январда
имзоланган 5/05-97-сонли тақдим этиб, кассация шикоятидан воз кечишини маълум
қилган.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятидан воз кечиш ҳақидаги
аризасини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикояти бўйича иш
юритишни тугатишни лозим топади.
ИПК 298-моддасининг биринчи қисмида кассация шикояти берган шахс
ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар ундан воз кечишга
ҳақли эканлиги белгиланган.
Шунингдек, ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, кассация
шикояти иш юритишга қабул қилинганидан кейин шикоят берган шахс томонидан
шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса, кассация инстанцияси
суди кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатади.
3
Шунинг учун судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикояти бўйича иш
юритишни тугатишни ва кассация шикояти билан мурожаат қилишда жавобгар
томонидан тўланган суд харажатларини унинг зиммасида қолдиришни лозим
топади.
Баён қилинганларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 195, 196, 296 ва 298-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
а ж р и м қ и л д и:
“Kafil-Sug‘urta” масъулияти чекланган жамияти унинг ҳуқуқий вориси
“Kafil-Sug‘urta” акциядорлик жамияти билан алмаштирилсин.
“Kafil-Sug‘urta” акциядорлик жамиятининг кассация шикояти бўйича иш
юритишни тугатилсин.
Мазкур ажрим чиқарилган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
Ш. Мирзахакимов
Р. Сагатов