← Назад
Решение #667741 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| онуни | 17 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DENOV TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi 63 uy
Tel: (+99876) 413-71-15, Fax: (+99876) 413-71-16
DENAU INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
Denau myriad, Ezgu Maqsad street, 63 h
е-mail: i.denоv@sud.uz
АЖРИМ
(Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида)
2023 йил 27 январь
4-1905-2204/3281-сонли иш
Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.А.Рахимов,
раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Муродовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогардан вакил ХХХ (10.01.2023 йилдаги 21/06-11-3-сонли ишончнома
асосида) иштирокида, ХХХнинг даъвогар “ХХХ” акциядорлик жамиятининг
манфаатида жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар
фойдасига 9 127 500 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган ишини Денов туманлараро иқтисодий
судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
ХХХ даъвогар “ХХХ” акциядорлик жамиятининг манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХ” масъулияти
чекланган жамиятидан даъвогар фойдасига 9 127 500 000 сўм асосий қарз
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида белгиланган тартибда хабардор қилинган ХХХ ҳамда
жавобгар “ХХХ” акциядорлик жамиятидан вакиллар иштирок этмади.
ХХХ даъво аризасида ишни палата вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга тарафлар
ўртасида 2023 йил 24 январда тузилган медиатив келишувни тақдим этиб,
даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд, даъво ариза важларини, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб,
тақдим этилган медиатив келишувни ўрганиб, қўйидаги асосларга кўра
даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топди.
Аниқланишича, “ХХХ” акциядорлик жамияти ва “ХХХ” акциядорлик
жамияти ўртасида 2023 йил 24 январда медиатив келишув тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
107-моддаси биринчи қисмининг 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради.
Қайд этилганларга асосан, тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилганлиги сабабли, суд даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида” ги
Қонунининг 17-моддасининг олтинчи қисмига кўра, низо медиатив
келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган
давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа
органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув
тузилган ҳоллар мустасно.
Юқоридаги ҳолатларга ва қонун нормаларининг талабларига
асосланиб суд, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги
сабабли даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни,
тарафлардан давлат божи ундирмасликни, олдиндан тўланган 24.000 сўм
почта харажатини даъвогар зиммасига қолдиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107,195-моддасини қўллаб, суд
ХХХнинг даъвогар “ХХХ” акциядорлик жамиятининг манфаатида
жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар фойдасига 9
127 500 000 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво аризаси кўрмасдан
қолдирилсин.
даъвогар “ХХХ” акциядорлик жамияти томонидан олдиндан
тўланган 24.000 сўм почта харажати ўз зиммасига қолдирилсин.
Мазкур ажрим бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради, ажрим
устидан қонунчиликда белгиланган тартибда апелляция тартибида Денов
туманлараро иқтисодий суди орқали Сурхондарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
бериш (прокурор протест келтирилиши) мумкин.
Судья
У.А.Рахимов