Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2205/500 Дата решения 27.01.2023 Инстанция Надзор Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Аннаева Таслима Амировна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ответчик / Подсудимый “KUMUSHKENT TRADE BIZNES” масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1011795 Claim ID 3091570 PDF Hash f094b9cb97229ca6... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 15
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ТИФ божхона пости ходимлари томонидан Божхона кодексининг 201-моддаси ТИФ божхона пости ходимлари томонидан Божхона кодекси 201 code_article
онунининг 40-моддаси онуни 40 law
оланки ИПКнинг 299-моддаси оланки ИПК 299 law
онунининг 181-моддаси онуни 181 law
Божхона кодексининг 3-моддаси Божхона кодекси 3 code_article
онунининг 1-моддаси онуни 1 law
Божхона кодекси 363-моддаси Божхона кодекси 363 code_article
Божхона кодексининг 366-моддаси Божхона кодекси 366 code_article
бундан ушбу Кодекснинг 365-моддаси бундан ушбу Кодекс 365 code_article
онунининг 11-моддаси онуни 11 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
ИПК 343-моддаси ИПК 343 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2205/500-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья С.Кушшаев Апелляция инстанциясида маърузачи судья М.Кодирова Кассация инстанциясида маърузачи судья Р.Сагатов Кассация инстанциясида (такрорий) маърузачи судья Т.Аннаева ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 27 январь Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев, Б.Убайдуллаев, Б.Исрайлов, Т.Аннаевадан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, даъвогар вакиллари А.Хаитбаев, Ў.Мелиев, Х.Ганиев (2023 йил 13 январдаги 01-15/20-13-сонли ишончнома билан), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили девонининг вакили А.Халиков (2023 йил 25 январдаги И-01-08-8-сонли ишончнома билан), жавобгар раҳбари А.Худойбердиев ва вакиллари Ш.Мухидов (2023 йил 26 январдаги ишончнома билан), Ғ.Фозилов (2023 йил 26 январдаги ишончнома билан), Ш.Бекмуротов (2022 йил 16 мартдаги адвокатлик ордери билан) иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Тошкент шаҳар бўйича бошқармасининг жавобгар “Kumushkent trade biznes” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 765 160 845,20 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари томонидан киритилган ишни кассация татибида такроран кўриш ҳақида протести асосида ишни Олий суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб куйидагиларни аниқлади: “Kumushkent trade biznes” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 2021 йил 28 декабрда Хитой Халқ Республикасидан бир дона “Dongfeng” русумли сув ташувчи юк автомашинасини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келган 1 ва 2021 йил 30 декабрда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Тошкент шаҳар божхона бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг “Тошкент товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида 26002/30.12.2021/0101973-сонли божхона юк декларацияси (БЮД) билан эркин муомалага чиқариш “ИМ-40” божхона режимига расмийлаштирган. Жавобгар БЮД расмийлаштиришда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Автомобиль транспортида юк ташувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 19 августдаги ПҚ-5225-сонли қарорининг 1-бандига асосан транспорт воситасига ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси (ТИФ ТН) 870422109-кодни кўрсатиб, божхона божининг, утилизация йиғимининг ва автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун автотранспорт йиғимларининг “ноль” ставкалари имтиёз қўлланилган ҳолда божхона расмийлаштирувини амалга оширган. “Тошкент-товар” ТИФ божхона пости ходимлари томонидан Божхона кодексининг 201-моддасига асосан божхона постида расмийлаштирилган 26002/30.12.2021/0101973-сонли БЮД қайта текширилганда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 августдаги ПҚ-5225-сонли қарорининг 1-банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрда қабул қилинган ПҚ-73-сонли қарорининг 9-иловасига асосан божхона тўловлари бўйича имтиёз қўлланилиши белгиланган транспорт воситасининг ТИФ ТН коди “870422” ўрнига “870423” ТИФ ТН рақамига ўзгартириш киритилганлиги ҳамда Президентнинг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарори шу куни ўзида кучга кирганлиги сабабли 765 160 845,2 сўм миқдоридаги божхона тўловлари бўйича имтиёзлар нотўғри қўлланилганлиги аниқланган. Шундан сўнг, даъвогар жавобгарга 2022 йил 11 январда талабнома билан мурожаат қилиб, давлат бюджетига ўтказилиши лозим бўлган жами 765 160 884,25 сўм, агар товарни келиб чиқиш сертификати тақдим қилинган тақдирда 423 080 442,12 сўм маблағни ўн кун муддат ичида тўлаб бериш талаб этилган. Бироқ, жавобгар талабномани ихтиёрий бажармаган ва шу боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 765 160 845,20 сўм божхона тўловларини ундиришни сўраган. Пешку туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 765 160 845,20 сўм божхона тўловлари ундирилган. Бухоро вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 10 августдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилинган ва даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича 2 судлов ҳайъатининг 2022 йил 25 октябрдаги қарори билан Бухоро вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 10 августдаги қарори бекор қилинган, Пешку туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 майдаги ҳал қилув қарори эса ўз кучида қолдирилган. Кассация инстанция судининг қароридан норози бўлиб, жавобгар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилининг ишни такроран кассация тартибида кўриш ҳақида протест келтириш ҳақидаги аризалари асосида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари томонидан ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида протест киритилган. Суд мажлисида жавобгар вакиллари протестда келтирилган важларга қўшилиб, протестни қаноатлантиришни ва кассация инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, Бухоро вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг қарорини ўз кучида қолдиришни сўради. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили девонининг етакчи мутахассиси протестда келтирилган важларга қўшилиб, тадбиркорлик субъектларига қўшимча мажбуриятлар юклатилган тақдирда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар уч ойдан кейин кучига кириши белгилаганлиги, мазкур ҳолатда тадбиркорга қўшимча божхона тўловларини тўлаш бўйича мажбуриятлар қўлланилганлигини баён қилиб, протестни қаноатлантиришни сўради. Даъвогар вакили мазкур ҳолатда тадбиркорлик субъектига қўшимча мажбуриятлар юклатилмаганлиги, фақатгина божхона коди ўзгартирилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021йил 30 декабрдаги ПҚ-73сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 августдаги ПҚ-5225-сонли қарорга ўзгартириш киритиш назарда тутилганлиги, мазкур нормада юк машина бўйича имтиёз қолдирилиб, фақат юк машинанинг ҳажми ўзгарганлиги, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 40-моддасига асосан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, агар ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кираши назарда тутилганлиги, мазкур қарор 2021 йил 30 декабрь куни расмий манбаларда, шу жумладан, “lex.uz” сайтида ҳам эълон қилинганлиги, чунки Божхона кодексига асосан сертификат БЮД билан бирга берилиши шартлиги, тақдим этилмаса, бир йил ичида алоҳида мурожаат билан тақдим этилиши мумкинлиги, жавобгар эса 3 келиб чиқиш сертификатини фақатгина кассация инстанцияси судида тақдим қилганлиги, ваҳоланки ИПКнинг 299-моддасига асосан кассация инстанциясида янги далиллар қабул қилинмаслиги, шунинг учун кассация инстанция суди сертификатга баҳо бермаганлиги, кейинчалик жавобгар бошқармага сертификат билан мурожаат қилганлиги, унга 765 160 845,20 сўм божхона тўловларини тўлаб беришидан сўнг ярми қайтариб берилиши ҳақида тушунтириш берилганлигини баён қилиб, протестни қаноатлантиришни рад этишни ва кассация инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 3051-моддасининг бешинчи қисмига кўра, ишни кассация тартибида такроран кўриш умумий асосларга кўра амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279, 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 августдаги ПҚ-5225-сонли қарорининг 1-бандига кўра, юк ташиш учун мўлжалланган, ишлаб чиқарилганига 7 йилдан ошмаган “Евро-5” ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган автотранспорт воситалари (ТИФ ТН кодлари 8701 20, 8704 22 (самосваллардан ташқари), тиркамалар ва ярим тиркамалар (ТИФ ТН кодлари 8716 31, 8716 39) 2025 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикасига импорт қилишда уларга божхона божининг, утилизация йиғимининг ва автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун автотранспорт йиғимларининг “ноль” ставкалари қўлланилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарорининг 9-иловаси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 16-бандида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Автомобиль транспортида юк ташувчиларни қўллаб4 бошисидаги “870422” рақамлари “870423” рақамлар билан алмаштирилсин” деб баён этилган. Шунга кўра, “Тошкент-товар” ТИФ божхона пости ходимлари жавобгар томонидан Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилган юк автомашинаси “870422” ТИФ ТН коди билан 2021 йил 30 декабрь куни асоссиз имтиёзларни қўллаганлиги ва божхона тўловларни тўламасдан “ИМ-40” божхона режимига расмийлаштирганлиги, аслида имтиёз қўллаган асоси, яъни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 августдаги ПҚ-5225-сонли қарорининг 1-банди Президентнинг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарорининг 9-иловасига асосан божхона тўловлари бўйича имтиёз қўлланилиши белгиланган транспорт воситасининг ТИФ ТН коди “870422” ўрнига “870423” ТИФ ТН рақамига ўзгартириш киритилганлиги ҳамда Президентнинг 2021 йил 30 декабрдаги 73-сонли қарори шу куни ўзида кучга кирганлиги, шунга кўра 2021 йил 30 декабрдан бошлаб ТИФ ТН “870422” коди билан импорт қилинган товарга имтиёз бекор қилинганлиги ҳақида хулосага келган. Кассация инстанцияси суди қарор қабул қилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарори “Lex.uz” сайтида 2021 йил 30 декабрда расман эълон қилинган пайтдан бошлаб, яъни 2021 йил 30 декабрда кучга кирганлиги, жавобгар томонидан Хитой давлатидан олиб келинган 1 дона (янги юк ташиш цистерна Dongfeng русумли сув ташувчи) транспорт воситасига нисбатан ТИФ ТН коди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарори 9-иловасининг 16-бандига кўра татбиқ этилиши лозимлиги, шунинг учун, жавобгар томонидан олиб келинган транспорт воситасининг вазни 20 тоннадан кам бўлганлиги учун БЮДнинг 33-графасига “8704 22” ТИФ ТН коди қўйилганлиги, жавобгар томонидан 26002/30.12.2021/0101973-сонли БЮД билан транспорт воситасини эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштиришда, яъни 2021 йил 30 декабрда БЮДнинг 33-графасида белгиланган “8704 22” ТИФ ТН кодига имтиёз мавжуд бўлмаганлиги, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддасининг иккинчи қисми ва “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 181-моддасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарори 9-иловасининг 16-бандида назарда тутилган қоидалар тадбиркорлик субъектига янги мажбуриятлар юклашни назарда тутмаганлиги ва тадбиркорнинг жавобгарлигига оид янги чоралар белгиламаганлиги ва шунинг учун даъвогарнинг даъво талаби асосли ҳақида хулосага қелган. 5 Божхона кодексининг 3-моддасида божхона ишида божхона органи божхона декларациясини ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиб олган куни амалда бўлган қонунчилик қўлланилиши белгиланган. Бироқ, кассация инстанция суди Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарорининг 9-иловасида Президентнинг ПҚ-5225-сонли қарорига киритилган ўзгаришлар айнан 2022 йилдан жорий этилиши, жавобгар томонидан автотранспорт воситаси импорт режимига 2021 йил 30 декабрь куни расмийлаштирилганлиги сабабли, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 августдаги “Автомобиль транспортида юк ташувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чоратадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5225-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошидаги “870422” коди билан импорт қилинган товарга имтиёзлар қўлланилишига ҳуқуқи мавжудлигига эътиборини қаратмаган. Даъвогарнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарорининг 9-иловасига асосан божхона тўловлари бўйича имтиёз қўлланилиши белгиланган транспорт воситасининг ТИФ ТН коди “870422” ўрнига “870423” ТИФ ТН рақамига ўзгартириш киритилганлиги ҳамда Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарори шу куни ўзида кучга кирганлиги, шунга кўра 2021 йил 30 декабрдан бошлаб “870422” коди билан импорт қилинган товарга имтиёз бекор қилинганлиги ҳақида важи асоссиздир, чунки “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида” 2021 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-742-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 1-моддасида ушбу Қонуннинг мақсади 2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджетини шакллантириш ва ижро этиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборатлиги белгиланган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарори билан мазкур Қонуннинг ижроси таъминлаш чора-тадбирлари белгиланган. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарорида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 августдаги ПҚ-5225-сонли қарорининг 1-бандига киритилган ўзгаришлар қачондан кучига кириши кўрсатилмаган бўлса-да, ЎРҚ-742-сонли Қонуни ҳамда Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарори айнан 2022 йил учун бюджетни шакллантириш ва ижро этиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборатдир. Бундан ташқари, Божхона кодекси 363-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра товарнинг муайян мамлакатда ишлаб 6 чиқарилганлиги товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат билан тасдиқланади. Товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат товарнинг муайян мамлакатда ишлаб чиқарилганлигини тасдиқлайдиган, экспорт ёки реэкспорт қилувчи мамлакатда белгиланган тартиб ва шаклга мувофиқ ваколатли орган томонидан берилган, шу жумладан электрон шаклда берилган ҳужжатдир. Шунингдек, Божхона кодексининг 366-моддасига кўра, товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатнинг тақдим этилмаганлиги товарни чиқариб юборишни рад этиш учун асос бўлмайди. Товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат мавжуд бўлмаганда ёки ушбу сертификатнинг ва (ёки) унда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигига шубҳа туғилганда товарга нисбатан божхона божининг икки баравар оширилган ставкаси қўлланилади, бундан ушбу Кодекснинг 365-моддасида назарда тутилган ҳол мустасно. Товарлар божхона тўловлари тўланишини назарда тутувчи божхона режимига жойлаштирилган санадан эътиборан бир йилдан кечиктирмай божхона органига лозим даражада расмийлаштирилган келиб чиқиш тўғрисидаги сертификат тақдим этилган тақдирда товарларга энг кўп қулайлик бериш режими ёки эркин савдо режими қўлланилиши ёки қайта тикланиши мумкин. Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар томонидан товарнинг келиб чиқиш тўғрисидаги сертификат ҳамда унинг рус тилида таржимаси тақдим қилинган, БЮД ҳамда мазкур сертификатни солиштирганда, автотранспорт коди, модель ва шасси рақамлари бир ҳиллиги аниқланган. Қолаверса, кассация инстанцияси суди жавобгар автотранспорт воситасининг келиб чиқиш сертификатини тақдим қилганлиги масаласини муҳокама қилмаган. Ваҳоланки, мазкур ҳужжат апелляция инстанцияси суди жараёнида тақдим қилинган ва кассация инстанцияси суди учун янги далил ҳисобланмайди. Шу билан бирга, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасида тадбиркорлик фаолияти субъектларининг давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек банклар билан ўзаро муносабатларида тадбиркорлик фаолияти субъекти ҳуқуқларининг устуворлиги принципи амал қилиб, унга мувофиқ қонунчиликда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик фаолияти субъектининг фойдасига талқин этилиши назарда тутилган. Мазкур ҳолатда эса, даъвогарнинг важлари ҳамда жавобгарнинг эътирозларидан келиб чиққан ҳолда қонунчиликда ноаниқликлар мавжуд. Бундан кўринадики, кассация инстанцияси суди моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўлланган ҳолда асоссиз апелляция 7 инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдирган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 6-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича айрим суд ҳужжатларини бекор қилиш ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга ҳақли. Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати протестни қаноатлантиришни, кассация инстанцияси судининг қарорни бекор қилишни, даъвогарнинг кассация шикоятни қаноатлантиришни рад этишни ва апелляция инстанцияси судининг қарорини ўз кучида қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари даъвогар зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 12-бандига кўра давлат солиқ хизмати органлари, молия ва божхона органлари - барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Шунга кўра, иш кассация инстанция судида кўрилганлиги учун даъвогардан давлат божи ундирилмайди. Тарафлар томонидан тўланган почта харажатлари улар зиммасида қолдирилади. ИПК 343-моддасининг иккинчи қисмида, агар ижро этилмаган суд ҳужжати бекор қилиниб ёки ўзгартирилиб, даъвони тўлиқ ёки қисман рад этиш тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинса ёхуд иш юритиш тугатилса ёки даъво кўрмасдан қолдирилса, суд бекор қилинган ёки тегишли қисми ўзгартирилган суд ҳужжати бўйича ундиришни тўлиқ ёхуд қисман бекор қилиш ҳақида суд ҳужжатини қабул қилиши белгиланган. Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 25 октябрдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинади. Юқоридагиларга кўра, кассация инстанцияси суди ИПК 301-304, 305 -моддаларига асосланиб, 1 қ а р о р қ и л а д и: Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосарининг протести қаноатлантирилсин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 25 октябрдаги қарори бекор қилинсин. 8 Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Тошкент шаҳар бўйича бошқармасининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Бухоро вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 10 августдаги қарори ўз кучида қолдирилсин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 25 октябрдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи С. Рахмонов ҳайъат аъзолари И. Таджиев Б. Убайдуллаев 9