← Назад
Решение #668006 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 13 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 73 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
SHAHRISABZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Shahrisabz shahri, Ipak yo‘li ko‘chasi, 140-uy, Tel: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Pochta: i.shaxrisabz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 27 январь
4-1807-2301/2-сонли иш
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Сафаров
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, Шаҳрисабз
туманлараро суди ВКА оператори З.Хушматов кўмаклашувида, Ўзбекистон
техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга
солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида
давлат назорати Департаментининг, жавобгар – “CHIROQCHI STANDART GAZ
OIL” масъулияти чекланган жамиятига нисбадан 498.309.750 сўм миқдорида
молиявий жарима қўллаш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар
вакиллари Н.Ҳикматов (2023 йил 18 январдаги 49-сонли ишончномага
асосан), С.Очилов (2023 йил 18 январдаги 49-сонли ишончномага асосан),
А.Ахмедов (2023 йил 18 январдаги 49-сонли ишончномага асосан) ва
жавобгар раҳбари Ш.Равшанов иштирокида, Шаҳрисабз туманлараро
иқтисодий суди биносида, ВКА режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар – Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш
агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш,
сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати
Департаменти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво
ариза билан мурожаат этиб, жавобгар – “CHIROQCHI STANDART GAZ OIL”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)га нисбатан 498.309.750 сўм миқдорида молиявий жарима
қуллашни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари ўз сўзида даъвони
қўллаб қувватлаб уни тўлиқ қаноатлантиришни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари махсулотни ўз
вақтида сертификатлашдан хабари бўлмаганлигини, огоҳлантириш хати
бошқа адрес бўйича юборилганлигини, метан газини ҳар ой
лабораториядан ўтказиб туришини маълум қилиб, сўнги ойларида ёқилғи
қўйиш шахобчаси ишламаганлиги сабабли сертификатнинг амали қилиш
муддати ўтганлигини, ушбу ҳолат ҳозирда бартараф этилганлигини,
даъвогар томонидан сўралган жарима корхонанинг фаолиятига салбий
таъсир этишини баён қилиб, жарима миқдорини камайтиришни сўради.
Суд иш бўйича тарафларнинг тушунтиришларини, эшитиб ишдаги ва
тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, тўпланган
далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабини
қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогарнинг 14.12.2022 йилдаги DN-302cонли бўйруғи асосида 2022 йил 15-23 декабрь кунлари жавобгар
корхонасида давлат назорати тадбири ўтказилган.
Даъвогар текшириш ўтказилгандан сўнг 07.08.2022 йилдан 15.12.2022
йил кунига қадар жавобгар умумий миқдори 482.389 м3 умумий қиймати
996.619,5 минг сўмлик ички ёнув двигателлари учун сиқилган табиий
ёқилғи гази махсулотини мувофиқлиги тасдиқланмасдан маҳсулотларни
реализация қилган.
Хусусан текшириш жарёнида даъвогар томонидан 07.08.2022 йилдан
15.12.2022 йил кунига қадар умумий миқдори 482.389 м3 дона умумий
қиймати 996.619,5 минг сўмлик ички ёнув двигателлари учун сиқилган
табиий ёқилғи газ маҳсулотини мувофиқлиги тасдиқланмасдан
сотилганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.06.2021 йилдаги ПФ6240-сонли “Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат
бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармоннинг
12-бандида - 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб техник жиҳатдан тартибга
солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида
содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маҳсулотларга нисбатан қонунчилик
ҳужжатларида ва техник регламентларда белгиланган мажбурий
талабларга ишлаб чиқарувчи ёки олиб кирувчи томонидан риоя этилмаган
ҳолларда юридик шахсларга ҳуқуқбузарлик огоҳлантиришдан сўнг биринчи
марта содир этилганда — реализация қилинган маҳсулот қийматининг
50 фоизигача миқдорда молиявий жарима кўлланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.01.2021
йилдаги
43-сонли
“Ўзбекистон
Республикасида
мувофиқлиги
тасдиқланиши лозим бўлган мувофиқликни баҳолаш объектлари
рўйхатларини тасдиқлаш тўғриси”даги Қарори 4-иловаси 4-бандига асосан
минерал ёқилғи, нефт ва уларни ҳайдаш махсулотлари техник жиҳатдан
тартибга солиш норматив ҳужжатлари талабларига муофиқ бўлиши
кераклиги белгиланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси “Маҳсулотларни ва
хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида”ги Қонунининг 12моддасига асосан мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган
маҳсулотлар қуйидаги ҳолларда:
сертификатлаштиришга тақдим этилмаган бўлса;
сертификатлаштириш талабларига мувофиқ эмаслиги сабабли
сертификатлаштиришдан ўтмаган бўлса;
агар сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган ёки унинг амал
қилиши тўхтатиб қўйилган (бекор қилинган) бўлса, Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида реализация қилиниши мумкин эмас.
Қонунга хилоф тарзда мувофиқлик белгиси босилган маҳсулотларни
реализация қилиш ман этилади.
Мазкур Қонуннинг 13-моддасига кўра мажбурий сертификатлаштирилиши
лозим
бўлган
маҳсулотларни
реализация
қилувчи
тайёрловчилар (тадбиркорлар):
сертификатлаштиришга тақдим этишлари;
сертификатланган маҳсулотни сертификатлаш органларининг ўзи
ёки улар эътироф этган органлар берган сертификат мавжуд бўлган
тақдирдагина реализация қилишлари ва унинг норматив ҳужжатлар
талабларига мос бўлишини таъминлашлари;
сертификатланган маҳсулотни, башарти, у норматив ҳужжат
талабларига мувофиқ келмаса, шунингдек сертификатнинг амал қилиш
муддати тугаган ёхуд унинг амал қилиши сертификатлаштириш
органининг қарори билан тўхтатиб қўйилган ёки бекор қилинган бўлса,
реализация қилишни тўхтатиб қўйишлари ёки тугатишлари;
мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотни
сертификатлаштирувчи ва сертификатланган маҳсулотни назорат қилувчи
органларнинг мансабдор шахслари ўз ваколатларини монеликсиз
бажаришлари учун шароит яратишлари;
сертификатланган маҳсулот ишлаб чиқаришнинг техникавий
ҳужжатларига ёки технологик жараёнига киритилган ўзгартишлар ҳақида
сертификатлаштириш органини белгиланган тартибда хабардор этишлари;
илова қилинган техник ҳужжатда маҳсулот мувофиқ келиши лозим
бўлган сертификатлаштириш тўғрисидаги маълумотларни ҳамда норматив
ҳужжатларни кўрсатишлари ва бу маълумотлар истеъмолчи (харидор,
буюртмачи) эътиборига етказилишини таъминлашлари шарт.
Даъвогар томонидан аризага тақдим этилган далиллар ва важлар
ишда иштирок этган тараф вакилларининг кўрсатмалари ва тақдим
этилган ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
ИПКнинг 66-моддасига мувофиқ иш бўйича далиллар ушбу Кодексда
ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПКнинг 72-моддасига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПКнинг 74-моддасига асосан суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи
бўйича баҳо беради, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва
ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги
нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим.
Шу сабабли даъво талабининг жавобгардан 498.309.750 сўм молиявий
жарима қўллаш қисми асосли ҳисобланади.
Бироқ суд, жавобгарнинг аризада қайд этилган ҳолатни бартараф
этилганлигини (29.12.2022 йилда мувофиқлик сертификати олинган),
“NEFTGAZTADQIQOT” АЖнинг аккредитланган синов лабораториясининг
19.12.2022 йилдаги 1308-сонли синов баённомасига асосан тақдим этилган
ички ёнув двигателлари учун сиқилган табиий ёқилғи гази маҳсулоти
норматив ҳужжат талабларига мувофиқ деб топилганлигини ҳамда
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 326-моддаси талаблари
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори
4-банди тушунтиришларига таянишни, жавобгарнинг ҳуқуқбузарликни
бартараф этишдаги ҳаракати, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, жарима миқдорини камайтиришни лозим топади.
Мазкур ҳолатда эса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
02.06.2021 йилдаги ПФ-6240-сон фармонида ҳам ҳуқуқбузарлик
огоҳлантиришдан сўнг биринчи марта содир этилган ҳолатда 50 фоизигача
миқдорда молиявий жарима кўлланилиши назарда тутилган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг 498.309.750 сўм молиявий жарима
қўллаш талабини қисман яъни 25 % фоизи 124.577.437 сўм миқдорида
молиявий жарима қўллашнинг, жариманинг қолган қисмини рад этишни
лозим топади.
ИПКнинг 73-моддаси биринчи қисмида ишнинг иқтисодий суд
томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож
эмаслиги қайд этилган.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғриси”ги Қонуннинг 9-моддаси 19-бандига мувофиқ
аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги
ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод қилинган.
Баён этилганларга кўра, суд аризани қисман қаноатлантириб,
жавобгар «CHIROQCHI STANDART GAZ OIL” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан
124.577.437 сўм миқдорида молиявий жарима
қўллашни ва жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган
24.000 сўм почта харажатини ундиришни ҳамда тарафлар давлат божи
тўлашдан озод этилганлигини инобатга олишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
112-113, 118, 128, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогар - Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш
агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш,
сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати
Департаментининг аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар – “CHIROQCHI STANDART GAZ OIL” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан 124.577.437 сўм миқдорида молиявий жарима
қўлланилсин.
Қўлланилган жаримани қонун талаблари асосида ундириш вазифаси
даъвогар - Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг
Техник
жиҳатдан
тартибга
солиш,
стандартлаштириш,
сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати
Департаменти зиммасига юклатилсин.
Жавобгар “CHIROQCHI STANDART GAZ OIL” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан даъвогар Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш
агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш,
сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати
Департаментига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
“CHIROQCHI STANDART GAZ OIL” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Олий суднинг депозит ҳисобрақамига 75.000 сўм ВКА
(видеоконференсалоқа) харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тарафлар ўн кун муддат ичида
апелляция тартибида шикоят беришга ҳақли.
А.Сафаров